табиат ва инсон бирлигининг бадиий ифодаси

DOC 167,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662842658.doc табиат ва инсон бирлигининг бадиий ифодаси табиат ва инсон бирлигининг бадиий ифодаси маълумки, шоирнинг қўлига қалам олиб, муайян пейзажни яратишдан мақсади табиат гўзаллигини инсон фаолияти билан боғлиқ ҳолда бадиий талқин этиш истагидир. бу истак ижодкорнинг табиатга бўлган эстетик муносабати ва унинг бадиий сўздан фойдаланиш иқтидори – поэтик маҳорати туфайли амалга ошади ҳамда пейзаж яратилади. инсон ва табиат тасвири пейзаж яратиш усулларининг ўзига хослиги, бу услубни рўёбга чиқаришда образ, воқеа ва тасвир элементларининг роли, пейзаж таснифи масалаларини ёритишда ёшлар шеъриятидан юксак маҳорат билан яратилган асарларни кўплаб топиш мумкин. манзара тасвирига бағишланган шеърлар шоир туйғуларини ғоят нозик бадиий ифодалар ва айни вақтда кучли эҳтирос билан талқин қилади. лирик шеърларда бу эҳтирослар қаҳрамон ички кечинмалари орқали очилиб берилган бўлса, пейзаж асарларида муайян табиат манзараси воситасида билвосита ифодаланади. табиат манзарасининг образли фикрлаш натижасида яратилган тасвири эса ўқувчида кучли поэтик ассоциация уйғотади. зеро, «поэтик манзара асарлари ҳам қалбларга қўшиқдай оқиб кириши, фикр уйғотиши, гўзалликка, …
2
тон»; усмон азимовнинг «қизармоқда ўрик барглари»; садриддин салимовнинг «ариқ бўйи – туянинг ўркачлари», «шивирлайди дарё хушҳол» каби асарларида табиат манзараларининг тасвири юксак бадиий маҳорат билан тасвирланади. э.воҳидов ўзининг «манзара» номли шеърида «мажнунтол шохига қўнган қора қушлар» - эзгуликка соя солишга уринган кучларни тасвирлар экан, бадиий образларга катта ижтимоий вазифа юклайди. шоир виждонсиз, бемеҳр одамларни қора қушга, оғир аҳволга тушиб қолган кишиларни эса боши эгик мажнунтолга, ундан ёрдамини аямаган беминнат содиқ дўстни эса булбулга ўхшатади, ҳақиқат қуёши чарақлаганда қора қушлар чекинади демоқчи бўлади: булутнинг орасидан қуёш кулиб қарайди. мажнунтолнинг ювилган, сочларини тарайди. а.орипов табиат манзараси замиридаги поэтик образларни, шамоллар қўшиғи-ю, хазонлар армонини ҳис қила оладиган ҳассос қалб соҳиби. у куз манзарасининг бир парчасини шундай тасвирлайди: булут тошди, водий осмонини қоплаб қолди хира кўланка ел овора, намхуш хазонни учиролмай боғдан йўлакка. новдалари бирдан қотгандай, кўринади сукутда толзор. гўё ниманидир кутгандай, булутлар ҳам ювош, беозор ... кузнинг сокин манзараси. боғ аро тўшалган намхуш …
3
тган танҳо дарахт эзгулик, яъни ҳаёт рамзи, унга тинимсиз «бош ураётган бўрон» эса ёвузлик тимсолидир. шоир дарахт образи орқали одамларни ҳаёт қийинчиликларидан қўрқмасликка, доимо ҳақиқат ва эътиқод учун курашдан қайтмасликка чақиради. табиат манзаралари замиридаги уйғониш ва жонланиш фалсафаси, сокин ва шиддатли ранглар-у шакллар қиёфаси, нурлар ва товушларнинг лирик тимсолларини поэтик таҳлил этиб, пейзажнинг оригинал бадиий ифодаларини яратган рауф парфи табиат манзарасининг ҳар бир нозик қирраларини поэтик таҳлил объектига айлантиради, у табиат манзарасининг реал тасвирини чизиш орқали образли фикр юритади, дарахт новдаларининг оҳиста қисирлашидан булутларнинг сукутигача барини бадиий тимсолга кўчиради, оламнинг бадиий қиёфасини поэтик тилда тасвирлайди: ёз кечаси. осмон – фалакда, кундузни китоби ўқилди. тарс ёрилди қовун палакда, олтин шафтолилар тўкилди, дея шоир тун манзарасининг оддий ҳолатидан поэтик умумлашма ярата олган. рауф парфи табиат манзараларидан поэтик кашфиётлар яратади. у ўзининг бадиий мушоҳадаларини сатрдан сатрга, мисрадан мисрага ўстириб, ривожлантириб боради. шоирнинг манзара асарлари қўшиқдай ўқилади. чунки, у анъанавий табиат тасвирини тамомила янги …
4
ириш мумкин. чунки, шоир чизган манзара руҳи нечоғлик гўзал бўлса, образли бадиий фикр ҳам шунчалик теран. маълумки, майсалар қуёшга талпинади. шу боис шоир: «бир лаҳза оҳ тортиб қўяди офтоб», - дейди. ана шу «бир лаҳзалик оҳ» аслида табиатнинг гўзал манзарасидан лол қолган шоир қалбининг лаҳзалик ҳаяжонидир. рауф парфи табиат манзарасининг поэтик ифодасини яратар экан, борлиқни жонлантириб, унга инсон дардларини эш қилади. шу боис шоир асарларида олам ва одам дардларининг уйғунлиги кўзга чалинади. тош ҳақидаги бир шеърда «замбарак»-қуёшнинг ўқидан яраланган заминни бошига «яшил чамбарак» ўраган ҳолатда тасвирлайди. эрта тонгда уфқнинг алвон ранг олиши – ярадор замин қалбининг доғи. лекин ана шу ҳолат замирида ҳаётнинг абадийлигига кафолат берувчи катта фалсафий ҳикмат яширинган. шоир вақтнинг узлуксизлиги ва ҳаётнинг боқийлиги ҳақидаги ҳақиқатга ишонтира олади: тонг отмоқда. тонг ўқлар отар, тонг отмоқда, қуёш – замбарак. яраланган ер шари ётар, бошларида яшил чамбарак. тонг отмоқда, мусаффо тонгга, юрагини тутар одамлар. шу тонг учун келган жаҳонга шу …
5
ейзаж- кўркам манзара ифодаси эмас, баъзан замондошларимиз меҳнатини улуғловчи, порлоқ истиқболдан дарак берувчи бадиий восита ролини ҳам ўтайди. рауф парфининг назарида кечга томон «сочини турмаклаётган қуёш» тун даракчисигина бўлиб қолмасдан, тонг элчиси ҳамдир. у ҳаёт тонги келажак элчиси бўлгани учун ҳам гўзал: кундуз ўйга чўмар, тун яқин, осмон янглиғ оқшом шарпаси, олис уфқ четида ёрқин, кўкнинг қизил шоҳи пардаси. кечки қуёш турмаклар сочин, жозибали бўлар эрта. рауф парфининг пейзаж яратиш маҳоратининг ўзига хослиги шундаки, у борлиқни бадиий тадқиқ этар экан, ўзининг руҳига мос манзаралар тасвирида дардчил шоир юрагининг изтиробларини кўради, бинобарин, «осмоннинг синиқлигини», «жарангсиз кумушнинг жаранглашини», «хотиранинг тасбеҳлари тизилишини», «яланғоч дарахтларнинг сирли энтикишини» поэтик идрок этиш шоирнинг юксак бадиий маҳоратидан далолат беради. 80-йиллар ўзбек шеъриятида табиат манзарасининг сўлим лавҳаларини ногаҳоний қалб кўзи билан кўриб, унинг мўъжизакор лирик лавҳаларидан фалсафий-эстетик умумлашмалар қилишга интилиш тамойили етакчилик қилади. уларнинг тинимсиз ижодий изланишлари-ю ўзига хосликка интилишлари натижасида табиатдаги ҳар бир оддий деталь ҳам бетакрор …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"табиат ва инсон бирлигининг бадиий ифодаси" haqida

1662842658.doc табиат ва инсон бирлигининг бадиий ифодаси табиат ва инсон бирлигининг бадиий ифодаси маълумки, шоирнинг қўлига қалам олиб, муайян пейзажни яратишдан мақсади табиат гўзаллигини инсон фаолияти билан боғлиқ ҳолда бадиий талқин этиш истагидир. бу истак ижодкорнинг табиатга бўлган эстетик муносабати ва унинг бадиий сўздан фойдаланиш иқтидори – поэтик маҳорати туфайли амалга ошади ҳамда пейзаж яратилади. инсон ва табиат тасвири пейзаж яратиш усулларининг ўзига хослиги, бу услубни рўёбга чиқаришда образ, воқеа ва тасвир элементларининг роли, пейзаж таснифи масалаларини ёритишда ёшлар шеъриятидан юксак маҳорат билан яратилган асарларни кўплаб топиш мумкин. манзара тасвирига бағишланган шеърлар шоир туйғуларини ғоят нозик бадиий ифодалар ва айни вақтда кучли эҳтирос билан талқин қил...

DOC format, 167,0 KB. "табиат ва инсон бирлигининг бадиий ифодаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.