гупта даври

DOCX 8 pages 19.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
илк ўрта асрларда ҳиндистон iv асрнинг бошларида ҳиндистон бир неча ўнлаб майда ва йирикроқ давлатлардан иборат бўлиб, бу давлатлар тепасида кичик-кичик подшолар-рожалар турар эди, улар ҳукмрон табақаларга-брахманлар табақасига (коҳинларга) ва кшатрийлар табақасига (ҳарбий зодагонларга) суянар эдилар. 320 йилда шимолий ҳиндистоннинг шундай рожаларидан бири чандрагупта i (320-340) теварак-атрофидаги подшоларни ўзига бўйсундириб, ганг дарёси хавзасида ҳийла катта бир давлат тузди, бу давлат гупта давлати деб аталиб, vi асрнинг бошларида яшади. чандрагупта i нинг ворисларидан айниқса самудрагупта (340-380) ва чандрагупта ii (380-414) ўзларининг истилолари билан машҳур эдилар. гупта давлати ганг дарёсининг қуйи оқимини ҳам, то унинг денгизига қуйиладиган жойигача, шунингдек, декан ясси тоғларининг бир қисмида то нарбат дарёсигача бўлган ерларни ўз ичига олар эди. гупта давлатининг пойтахти паталипутра шаҳри эди. гупта подшолари сосонийлар эрони билан қизғин қизғин савдо-сотиқ олиб борди ва маданий алоқа қилди. улар ҳиндистоннинг шимолий чегараларини ўрта осиёлик қабилаларнинг ҳужум ҳавфидан узоқ вақтгача сақлади. гупта даврида ҳиндистон иқтисодиё ва маданий жиҳатидан …
2 / 8
арнинг энг паст табақаси бўлиб, булар киши ҳазар қиладиган ишларни бажарувчи кишилар эди) ҳали жуда қадим замонларда таркиб топган ҳинд жамияти социал структурасининг турли босқичларни ифода этади. ўрта асрларнинг бошларида ҳинд касталари анча эволюционлашди, браҳманлар ва кшатриялар коҳин ва ҳарбий табақаларга айланиб кетдилар, давлат ҳокимияти уларнинг қўлида эди, шу билан бирга улар жуда кўп қуллари бўлган энг йирик ер эгалари эдилар. иккинчи бир ўртача ва паст даражадаги касталар вақт ўтиши билан майдалашиб бордилар. гупта даврида касталарнинг миқдори бир неча ўн турдан ошди. жамиятнинг шудрага оид энг тубан кастаси «ҳазарли кишилар» деб аталар эди, чунки улар олий каста вакилларига яқинлашса, бу олий зотларнинг гўё ҳаром қилади деб ҳисобланар эди. энг паст касталарнинг ҳақ-ҳуқуқсизлиги, хўрланиши, қулдорлик тузумининг идеологиясини энг ёрқин ифодаси эди, қулдорлик тузуми даврида кишилар бир томондан, тўла ҳуқуқли, эркин қулдор ҳукмронларга, иккинчи томондан, бутунлай ҳақ-ҳуқусиз, хўрланган, задаланган қулларга ёки шуларга ўхшаб кетадиган кишиларга бўлинар эди. ҳиндистонга vii асрнинг оҳирида эрон …
3 / 8
муд ғазнавий (998-1030) шарқий эрон ва афғонистон ерларини, 1001 йилдан эътиборан эса амударёнинг бериги томонидаги ерларни, яъни бухорони ҳам ўз қўл остига киритиб олди. подшолик даври мобайнида у шимолий ҳиндистонга ўн етти марта юриш қилди. ҳиндистон шаҳарлари мусулмонлар томонидан ниҳоят даражада қаттиқ таланди. маҳмуд ғазваний бу юришлардан шимолга ўн минглаб эркак ва аёлларни асир қилиб ҳайдаб кетди, мамлакатни, айниқса ҳинд ибодатхоналарини талаб, карвон-карвон олтин, кумуш, қимматбаҳо тошлар олиб кетди. ғазна шаҳри муҳташам бинолар билан безалди, бу биноларнинг кўпини ҳиндистон устиворлари солган эди. 1030 йилда махмуд ғазнавий ўлган вақтда унинг империяси амударё қирғоқларидан тортиб, то ганга дарёсигача борган, бутун ҳинд дарёси ҳавзасини ҳам ўз ичига олган эди. лекин унинг пойтахти ҳиндистондан ташқарида эди. ҳиндистон маҳмуд ғазнавий учун бўйсундирилган бир вилоятгина эди. шундай бўлса-да, ҳиндистоннинг шимолига жуда кўп мусулмонлар – хуросонликлар, турк ва афғонлар бориб ўрнашди. шимолий – шарқий ҳиндистон (ҳозирги покистон) аҳолисининг бир қисми ислом динини қабул қилиб, бора-бора истилочилар билан …
4 / 8
ш улардан бирига уйланди. худди машҳур султон байбарс сингари, элтутмиш болалигида ҳам қул бўлган. маълумки, ўрта асрларда даштда туғилган болалар учун том маънода ов уюштирилган. сабаби, улар сарой гвардиясига қўшилар эди. ойбекнинг вафотидан сўнг ҳиндистон тахтини куёви шамсиддин элтутмиш эгаллади. элтутмиш ҳақли равишда энг буюк ҳинд султони ҳисобланади. унинг ҳукмронлиги деҳли ўзининг энг юқори чўққисига чиқди. элтутмиш ҳиндистон пойтахтида дунёнинг мўъжизаларидан бири бўлган қутуб минор минорасини қурди. элтутмиш мамлакат чегараларини кенгайтирди. унинг даврида ҳиндистонда ислом дини кенг ёйилди. у савдо-сотиқ ва шеъриятга ҳомийлик қилди. масалан, у низомийни совғаларга кўмиб ташлади. элтутмиш хоразмшоҳ жалолиддин мангуберди ва бошқа турк амирлари билан кураш олиб борди. кейинчалик султон бенгалияни бўйсундирди. шуниси эътиборга лойиқки, элтутмиш вафотидан кейин ҳокимият унинг қизи разияга мерос бўлиб ўтди. у деҳли тахтига ўтирган биринчи ва ягона мусулмон аёл бўлди. у бутун умрини эгарда ўтказиб, ўз империяси учун курашди. жанглардан бирида у мағлуб бўлиб, қўлга тушди ва 1240 йил 13 октябрда …
5 / 8
қилишлари керак эди улар аҳолининг турли қатламлари томонидан норозилик ва қаршиликка сабаб бўлдилар ва алоуддин вафотидан кўп ўтмай бекор қилинди. 1320 йилда султонликда яна ғуломлар ҳокимият тепасига келишди. бу сафар ҳокимиятни туғлоқлар сулоласи бошқарди уларнинг ҳукмронлиги 1414 йилгача давом этди. сулола асосчиси муҳаммад туғлақ (1325-1351) бир мунча вақт инқирозга учраган империяни қайта тиклашга муваффақ бўлди. лекин бу сафар узоққа чўзилмади. ҳатто унинг ҳаёти давомида у яна парчаланиб кетди ва бу сафар аввал бенгалия султонликдан бутунлай ажралиб чиқди (1339), сўнгра бутун декан майда қисмларга бўлиниб кетди. муҳим савдо портларига эга бўлган гужаратни бошқариш қийинчилик билан амалга оширилди, аммо хiv асрнинг 80-йилларида у ва малва султонлик таркибидан чиқиб кетди. буларнинг ҳаммаси ҳиндистонни заифлаштириб қўйди. султонликнинг энг йирик мағлубиятларидан бири эса 1398–1399 йиллардаги амир темурнинг ҳинд юриши пайтига тўғри келади. темурнинг ҳиндга юриши. хилда хукхемнинг ёзишича, панжоб водийси темур учун чиғатой хонлигининг қонуний ҳудуди ҳисобланган. бундан ташқари, султон муҳаммад туғлуқ вафотидан кейин деҳли …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "гупта даври"

илк ўрта асрларда ҳиндистон iv асрнинг бошларида ҳиндистон бир неча ўнлаб майда ва йирикроқ давлатлардан иборат бўлиб, бу давлатлар тепасида кичик-кичик подшолар-рожалар турар эди, улар ҳукмрон табақаларга-брахманлар табақасига (коҳинларга) ва кшатрийлар табақасига (ҳарбий зодагонларга) суянар эдилар. 320 йилда шимолий ҳиндистоннинг шундай рожаларидан бири чандрагупта i (320-340) теварак-атрофидаги подшоларни ўзига бўйсундириб, ганг дарёси хавзасида ҳийла катта бир давлат тузди, бу давлат гупта давлати деб аталиб, vi асрнинг бошларида яшади. чандрагупта i нинг ворисларидан айниқса самудрагупта (340-380) ва чандрагупта ii (380-414) ўзларининг истилолари билан машҳур эдилар. гупта давлати ганг дарёсининг қуйи оқимини ҳам, то унинг денгизига қуйиладиган жойигача, шунингдек, декан ясси тоғлари...

This file contains 8 pages in DOCX format (19.0 KB). To download "гупта даври", click the Telegram button on the left.

Tags: гупта даври DOCX 8 pages Free download Telegram