фитрат – истиқлол фидойиси адиб

DOCX 34,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1491127744_67752.docx фитрат – истиқлол фидойиси адиб режа: 1. “мунозара” асарида маърифат, илм-фан, истибдод масалалари. 2. “ҳинд сайёҳи баёноти” асарида туб ислоҳот ва миллий уйғониш муаммолари. 3. фитратнинг журналистик фаолияти ва публицистикаси. ҳар қандай фан кўп жабҳали ва қатламлидир. бунга адабиётшунослик фани ҳам киради. унинг ўрганиш манбаига адабий жараён ва алоҳида машҳур қалам аҳли ижоди ҳам киради. бадиий адабиётда шундай сўз санъаткорлари борки, уларнинг ижодини ўрганиш алоҳида фан қамровига эга бўлади. навоий ижоди навоийшунослик, қодирий ижоди қодирийшунослик каби. жумладан, фитрат адабий мероси фитратшунослик фанининг пайдо бўлишига асос бўлди. фитратшунослик ҳудуд жиҳатидан ҳам кенг қамровли фандир. ўзбекистон, марказий осиё ва хорижда фитратшунослик кенг жабҳада ўсди ҳамда самарали натижаларга эришди. фан оламида айрим масалалар ҳукмрон мафкуранинг тазйиқ ва талаби билан икки хил қарашда ўрганишга боис бўлди. бунда даврнинг мафкураси мазкур фанни ажрим ёки бошқача айтганда, кечаги қараш ва бугунги қарашга бўлиб ўрганишни тақозо қилади. худди шунингдек, тоталитар сиёсат мафкураси туфайли “кечаги фитрат” ва …
2
и юртбошимиз мустақиллик учун тамал тош қўйганларнинг хизматини, тарихдаги мавқеи ва ўрнини муносиб баҳолаб, уларнинг пок руҳларига “шаҳидлар майдони”ни ташкил этди. айниқса, фитрат таваллудининг 120 йиллиги (2006) унинг ижодини ўрганиш борасида етарлича илмий “хирмон” кўтаришга имкон берди. шу-шу, фитрат истиқлол фидойиси, мустақиллигимизнинг кашшофларидан бири, буюк адиб сифатида баҳоланди. у бунга сазовор қалам аҳли ва бошини мустақиллик учун тиккан миллий озодлик курашчиси эди: “мана, мен бутун борлиғим билан сенга кўмак қилурга ҳозирман. мен чин кўнгул билан сенинг йўлингда ўлурга рози. устига илонлар эмас, шайтонлар қўшини келса, оёғига занжирлар эмас, жаҳаннам илонлари сорилса, яна сен сари чопарман, мен сенинг учун тирилдим, сенинг учун ўлурман”. бу сўзи билан фитрат ўз жону жаҳонидан истиқлолни афзал ва аъло кўрди. унинг бу сўзи маҳоват ва мақтаниш учун айтилган эмаслиги унинг ижодий ҳамда ижтимоий ҳаётидан маълум. фитрат таржимаи ҳолининг ўзи унинг фидойи инсонлигидан, илм ва таҳсилга чанқоқ кишилигидан далолат беради. у ўзига тўқ ва тинч абдураҳимбой оиласида …
3
ом этди. шунга қарамай фитрат ижодини гоҳ зиддиятли, гоҳ чекланганлик ўринлари борлигини давр руҳидан келиб чиқиб, унинг меросини халққа қайтаришга жиддий ҳаракатлар бўлди. уларга б.назаровнинг “адабий меросимиз ва янгича фикрлаш” (ўзас, 1988, 26 феврал), и.султон ва с.мамажоновнинг “маданиятимизнинг икки сиймоси” (ўзас,1988, 3 июн), г.раҳимованинг “мунозара” – уйғониш даракчиси” (ўзас, 1989,29 декабр) мақолалари мисол бўла олади. бугунга келиб, фитрат асарларидаги зиддиятлар ва чекланганликлар ўша даврнинг тарихий янгиланишлари, ислоҳотлари билан, илғор ҳаракатлари билан чамбарчас боғлиқлиги тан олинди. унинг хатога йўйилиб келинган асарлари ўз даврининг бонги, бадиий даъвати, баҳоси эканлиги эътироф этилди. ислоҳот, энг аввало, фитрат шахси ва сиймосида юзага келди. у истанбулга муллавачча суратида кетиб, қайтишда европача зиёли бўлиб келиши ҳаммани ҳайратга солган бўлса, ўзи учун оддий ҳол ва ҳақиқат эди. фитрат истанбулда ўқир ва ўқитар экан, фикри-ёди ўз ватанининг мустақиллиги ҳақида эди. қандай йўл тутмасин, ўз юртидаги ўзбошимчалик, якка ҳокимиятчилик бўлса бўлар, бўлмаса ғовлаб кетар каби ўзи бўларчилик кайфиятида яшаётган, айниқса, …
4
лиш учун бор тажриба, билим ва кучини қаратди. фитрат ўз фикрини содда, халқ тилида, савол-жавоб шаклидаги “мунозара” публицистик асарида баён қилади. унинг бундай шаклни қабул қилиши даврнинг цензурасидан қулай ўтиш йўли бўлган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. асар туркияда ёзилган, тожик тилидан ҳожи муин ўзбек тилига ўгирди ва “туркистон вилояти газетаси”да чоп этилди. сал вақтдан сўнг беҳбудийнинг асар ҳақидаги тақризи эълон қилинди. 1913 йилда москвада рус тилида нашрдан чиқди. асар бир фаранги (европалик) билан бухоролик мударрис ҳажга бориш олдидан ҳиндистонда учрашиб қолиб, бухоро, ундаги таълим-тарбия ва одамийлик ҳақида баҳс қилишади. улар баҳслари қадимчилар ва янги усулдаги жадид мактаби борасида кетади. асарнинг бош ғояси узун илдизлари билан феодал тартибот ва диний аҳкомларга бурканган бухоро ва турғун бир қолипга кириб қолган амир олимхоннинг яроқсиз тузумига бориб тақалади. у буни жасорат билан қаламга олди. ундаги яна бир жасорат рус империясининг босқинчилик сиёсатига шама қилиш эди, қилди ҳам. суҳбатдошлар бухородаги бир баҳс – қадим ва …
5
экан, дейди. асарда фитрат динни бузғувчиларга қарата қарши фикрларини баён этади: ислом саодатимиз, дейди. кофир деймизу улар фаровон яшашади. биз гадойликда, деган ўксик фикрни ҳам айтиб: “тфу, бу қадар қаро кунимизга, эшигу девордан ҳам хижолат чекмоғимиз лозим” (97-бет). фаранги бухоро таълимини “қора усул”, унинг аҳволи ҳақида “бечора бухоро” деган хулосага келади. фитрат фикрининг исботи сифатида қатор мисоллар келтиради: бир нўғай, яъни иброҳим нўғай 18 сўм рус пули билан чиқиб, японияда ислом иттиҳодини тузади, кўпчиликни мусулмон динига мансуб қилади. салобатига тоғ ларзага келадиган япон вазирлари бўш вақтларида ўз халқининг болаларини ўқитади, билимли қилиш пайидан бўлади. бунга мояна олмайди, ўз харажатлари ҳисобидан ўқитадилар. бу, дарвоқе, энг ибратли мисолдир. фаранги туркистондаги 10 миллион нафар аҳолининг 8 миллион нафари рус империяси томонидан оёқости, тобе этилишини изтироб билан айтади: “самарқанд уламоси русларнинг байрами кунида табрик учун черковга бориб турадилар. буларнинг ҳар бири ислом вужудига берилган катта зарба эмасми?” фаранги маҳаллий халқ – рус империясининг тўлиқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фитрат – истиқлол фидойиси адиб" haqida

1491127744_67752.docx фитрат – истиқлол фидойиси адиб режа: 1. “мунозара” асарида маърифат, илм-фан, истибдод масалалари. 2. “ҳинд сайёҳи баёноти” асарида туб ислоҳот ва миллий уйғониш муаммолари. 3. фитратнинг журналистик фаолияти ва публицистикаси. ҳар қандай фан кўп жабҳали ва қатламлидир. бунга адабиётшунослик фани ҳам киради. унинг ўрганиш манбаига адабий жараён ва алоҳида машҳур қалам аҳли ижоди ҳам киради. бадиий адабиётда шундай сўз санъаткорлари борки, уларнинг ижодини ўрганиш алоҳида фан қамровига эга бўлади. навоий ижоди навоийшунослик, қодирий ижоди қодирийшунослик каби. жумладан, фитрат адабий мероси фитратшунослик фанининг пайдо бўлишига асос бўлди. фитратшунослик ҳудуд жиҳатидан ҳам кенг қамровли фандир. ўзбекистон, марказий осиё ва хорижда фитратшунослик кенг жабҳада ўсди ҳ...

DOCX format, 34,0 KB. "фитрат – истиқлол фидойиси адиб"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.