беҳбудий - бошловчи адиб

DOCX 27,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1491127197_67743.docx беҳбудий - бошловчи адиб режа: 1. беҳбудий ҳаёт йўлига чизгилар. 2. беҳбудийнинг мақоланавислик ижоди. 3. “падаркуш” – ибтидо драма. беҳбудий ижодини ўрганишнинг ўзи - бир тарих. агар даврларга бўладиган бўлсак, унинг биринчи даври ўзи ҳаётлигидаги ўрганиш босқичи, қатл этилгани аниқ бўлгач, 30-йилларнинг иккинчи ярми (бу даврда ҳожимуроднинг “маориф қурбонлари” драмаси яратилди, дарслик ва хрестоматияларга унинг ижодидан намуналар киритилди) гача, узоқ танаффусдан сўнг турғунлик йилларида яна ўрганишга киришилди. бу давр баҳслар, тортишувлар, ўта зиддиятли босқич ҳисобланади. биргина ўзб.с.э-сига у ҳақида кичик мақолача бериш катта шов-шувлар ва тортишувларга сабаб бўлди. давр қанчалик долғали ва аёвсиз бўлмасин, ҳақиқий ижодкор ва унинг асарлари ҳар қандай тўсиқларни ёриб чиқаверади. 1990-йиллар шўро мафкураси чирсиллаб турган пайтда адабиётшунос бегали қосимов беҳбудий ижодини ўрганиб, у ҳақида талашиб-тортишиб матбуотларда мақолалар эълон қилди. шундан сўнг лазиз азиззоданинг хотиралари, энг асослиси муаллифнинг шогирди ҳожи муиннинг беҳбудий ҳақида ёзиб қолдирган маълумотлари эҳтимолларнинг энг кучлиси бўлди. беҳбудийшуносликнинг энг чўққи ва маҳсулдор даври …
2
нган асарлари муштарийлар мутолаасига ҳавола қилинди. беҳбудий - xx аср ўзбек адабиёти тарихида янги саҳифа очган буюк сиймо. миллий театр ва драматургиянинг кашшофи, машҳур журналист, буюк публицист, таниқли жамоат арбоби, истиқлол фидойиси. 1929 йилда қозонда босилган “ўзбек адабиёти” китобида “ўзбек миллий адабиётининг негиз тошини беҳбудий билан фитрат қўйиб берди” (8-бет) дейилишининг ўзи унинг ўзбек адабиёти ва маданияти тарихидаги ўрнини эътироф этилишидан далолат беради. беҳбудий (1975 й. туғ.) нинг отаси беҳбудхўжа ибн солиҳхўжа дин ва араб илмидан кофий билимга эга бўлган. отаси туркистонлик яссавий авлодидан, она авлоди ниёзхўжа урганчликдир. тоға уруғлари ҳам ниҳоятда ўқимишли, маърифатпарвар шахслар бўлган. сиддиқ, одил исмли тоғалари маҳмудхўжанинг таҳсили ва илмий тарбиясига ўсмирлигидаёқ мураббийлик қилишади. олти ёшидан қуръон оятларини билган, “таржимон”ни ўқиб турган, 18 ёшида мадраса ва қозихонада мирзалик қилган. беҳбудий самарқанд, сўнг бухоро мадрасасини битирар экан, унда дунёни кўриш, кўрган юртини ўз халқи ҳаёти билан қиёслаш истаги туғилади. бунинг бирдан бир воситаси ҳаж сафари деб билади …
3
ча ва ибораларга, бу соҳадаги етук олимларнинг ишлари ҳақида кенг изоҳлар беради. қисқаси, бу фан ер ҳақида экани уқтирилади. ер ҳақида хурофий илм билан ҳақиқий фаний қарашни қиёсан келтиради, масалан: “ер курравий юмалоқ, остида ҳўкиз, балиқ йўқ, атрофиға девори йўқ ва ер айланмадур, ҳавоға муаллақ турадур. бизни назаримизда сокин ва аммо ҳақиқатда айланадур.” осмон жисмлари ҳақидаги изоҳлари астрономия илмининг энг тўғри шарҳларидир: “... биз устида турғон еримиз офтобни атрофига ҳар бири ўзига тегишли доира-айланасига айланиб юрадурлар. ернинг офтобга нисбатан учламчи сайёра юрувчи юлдуздур! юргувчи юлдузларни ҳаммаси бенур ва ёруғликни офтобдан оладур”. келтирган икки мисолимиз муфти беҳбудийнинг модюнча дунёқарашини мутлақ исботлайди. ўзи илоҳий илмнинг вакили ва сардори бўлатуриб, дунёнинг тузилиши ҳамда осмон жисмларининг ҳаракатини илмий изоҳлаши унинг билим доирасининг қомусийлигидан гувоҳлик беради. беҳбудий дарсликларида миррих юлдузида одам яшаши ҳақида эҳтимол фикр келтирилади. унинг ислом тарихига бағишланган рисоласида “динсизлик ... ҳайвонийликдир” дейди ва: “динсиз мутомаддун (маданиятли) бўлмоқ маҳол (қийин)дур” деб ёзади. шундай …
4
нёсига сафарга йўл олади. саёҳат вақтида кўрган-кечирганларини хотира сифатида ёзиб боради. хориждаги техника ва самолёт парвози борасида, шунингдек, электр чироғи, темирйўл ҳақида завқ-шавқ билан ёзади. истамбулга борганда эски таниши исмоилбек гаспрали билан учрашади, 7 соат суҳбатлашади: “ва ул суҳбатнинг лаззати асло мандан кетмайдур” деб ёзади. саёҳат чоғида адиб борган шаҳар аҳолиси урф-одати, деҳқонларнинг ҳол-аҳволи, олимлар ва улуғлар ҳақида материаллар жамлайди, биринчи кўрган эскалатор ҳақида ҳам ёзади. у айниқса, дину диёнатнинг аҳволу қудрати, муқаддас жойларни томоша қилади. қуддус шаҳридаги масжидал-ақсони зиёрат қилади. муқаддас замин ва даргоҳда туриб, оллоҳга мурожаат қилади. “авф эт, биз инсонларни, ҳидоят эт. ер юзинда сулҳ ва силоҳи умумий ато айла. инсонларга инсоният бер. яшасун адолат ва ҳаққоният, омин”. арабистоннинг кўркам жойларини томоша қилаётганда бир тошкентлик йигитни кўриб қолади. унга туркистон харитасини кўрсатади. харитадаги тошкентни ўпиб, кўзига суртади. шу ўринда адиб: “ватанни севмоқ иймондандур”, деб ёзиб қўяди. ватанни қўмсаган йигитга “ойна” журналининг намунасини беради. саёҳат натижалари “хотиралар” номи …
5
нг дастурини эътиборга олиш мумкин, дейди. беҳбудий “ойна” журналида “ҳиммат ва саботи бўлмаган миллатнинг ҳаққи ҳаёти йўқдур” мақоласини чоп этади. мақоланинг номи ижтимоий исёнкорликдан далолат беради. унда: “тушундигим замон кўнглум ёнар, йиғламоқ истарман, кўз ёшларим келмайдур”, дейилади. маълумки, руслар маҳаллий халқни “сарт” деб аташган. н.остроумовнинг худди шу номдаги китоби ҳам чиққан. худди шу масалада беҳбудий “ойна” журналида баҳс очишга имкон беради. ўзи ҳам баҳсга қўшилиб, “сарт сўзи мажҳулдир” деган мақола эълон қилади. яна бир баҳсида “сарт” сўзи ҳақида узоқ гапириб, вақтимизни бекорга ўтказмайлик деса-да, бундай баҳснинг зарурлигини ҳам таъкидлайди. “ – миллат масаласи муҳим ва муқаддас тутилган бир замонда бизлар ҳам миллат масаласидан саналган “сарт” ҳақида гоҳ-гоҳ баҳс этуб, миллатимизни хотирлаб турганда, зарар кўрмасмиз”, дейди беҳбудий. “туркистон тарихи” (1914) мақоласида “тарих кўб аҳамиятли ва фойдали бир нарсадир”, деб ёзади ва аксар ҳолларда олди-қочди мазмундаги китоблар ёзилаётган, улар кенг нусхада нашр қилинаётганидан афсусланади. “ҳоло, биз - туркистонликлар марҳум боболаримиз аҳволи ҳам …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "беҳбудий - бошловчи адиб"

1491127197_67743.docx беҳбудий - бошловчи адиб режа: 1. беҳбудий ҳаёт йўлига чизгилар. 2. беҳбудийнинг мақоланавислик ижоди. 3. “падаркуш” – ибтидо драма. беҳбудий ижодини ўрганишнинг ўзи - бир тарих. агар даврларга бўладиган бўлсак, унинг биринчи даври ўзи ҳаётлигидаги ўрганиш босқичи, қатл этилгани аниқ бўлгач, 30-йилларнинг иккинчи ярми (бу даврда ҳожимуроднинг “маориф қурбонлари” драмаси яратилди, дарслик ва хрестоматияларга унинг ижодидан намуналар киритилди) гача, узоқ танаффусдан сўнг турғунлик йилларида яна ўрганишга киришилди. бу давр баҳслар, тортишувлар, ўта зиддиятли босқич ҳисобланади. биргина ўзб.с.э-сига у ҳақида кичик мақолача бериш катта шов-шувлар ва тортишувларга сабаб бўлди. давр қанчалик долғали ва аёвсиз бўлмасин, ҳақиқий ижодкор ва унинг асарлари ҳар қандай тўсиқларн...

Формат DOCX, 27,9 КБ. Чтобы скачать "беҳбудий - бошловчи адиб", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: беҳбудий - бошловчи адиб DOCX Бесплатная загрузка Telegram