хх аср миллий мусиқий томошалари

DOC 121,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682407186.doc хх аср миллий мусиқий томошалари режа: 1. ўзбекларнинг кичик шаклдаги мусиқали томошалари 2. қўғирчоқ ўйини – синтез томоша тури 3. йирик шаклдаги миллий мусиқали томошалар 4. туркистонга гастролга келган мусиқали томошалар. 5. жадидлар театри – катта шакл томошаси 6. миллий мусиқали театр ўзбекларнинг кичик шаклдаги мусиқали томошалари ўзбек халқининг анъанавий мусиқа, томоша ва сўз санъати сарчашмалари милоддан олдинги даврларга бориб тақалади. қадим замонлардаёқ ўзбекистон заминида яшаган халқлар юксак даражада тараққий топган маданий анъаналар соҳиблари бўлиб келганлар. археологик қазилмалар натижасида топилган созанда ва раққосаларнинг ҳайкалчалари, тасвирий санъат намуналарида ифодаланган мусиқа чолғу асбоблари, асрлар оша бизгача етиб келган хонанда ва созандалар ижодининг жонли намуналари, халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиёт асарлари, илмий ва тарихий манбалар ва асори-атиқалар кичик шаклдаги томошалар қадимий эканлигидан ёрқин далолат беради. ўзбек мусиқа санъатида ҳам, адабиёт ва тасвирий санъат соҳаларида бўлгани каби "мусиқали драма", "мусиқали комедия", "оперетта", "опера", "балет", "симфония", "концерт", "романс" каби йирик шаклдаги мусиқий томошалар …
2
овнинг "ўзбек халқ томоша санъати" ва "ўзбек қўғирчоқ театри" номли китобларида мукаммал равишда турли ва кенг маълумотлар берилган. туркистон халқларининг мусиқа маданияти ва бошқа санъатлари ривожланиши босқинчиларнинг маданияти ва санъатидан юқори турар эди. бу курашлар ҳақида, айниқса, турли афсоналар ва қаҳрамонлик достонларда туркий халқларнинг ўз мустақилликлари учун олиб борган мардонавор жанглар, қаҳрамонлар жасоратлари сўз ва мусиқа санъатларида ифодаланган. бизга қадар етиб келган сўз санъатининг дурдонаси бўлмиш халқ қаҳрамонлик достонларида эса ватанпарварлик ва баҳодирлик мотивлари куйланиб, чет эл босқинчиларига қарши кураш воқеалари заминида широқ, тўмарис, зарина, рустам ва сиёвуш каби ўлмас қаҳрамонлар ' образлари яратилди. халқ турли жанрдаги мусиқа, қўшиқ, лирик ашулаларида ўзининг меҳнати ва истироҳатини, шодлиги ва қайғусини, йил фасллари ва табиатга муносабатини тасвирлади. йил фасллари ва турли маросимларга бағишланган томоша-ўйинлар, байрамлар ва буларга бағишланган мусиқа ва рақсларни яратдилар. мана шундай шароитда, қадим-қадим замонлардан анъанага айланиб кетган: "қизиқчи" (масхарабоз), "аския", "мим" (тақлид), "қўғирчоқ ўйини" каби халқ театрлари хонларнинг амалдорлари ва …
3
даги ёки фарсдаги ижобий ёки салбий тимсолни (образни) ички ва сиртқи қиёфасини очиб беришда, характерини яратишда ёки талқин қилишда, ўзларининг ақл-иродалари билан кўрсатилаётган томошани завқ бахш этувчи таъсир кучини уйғунлаштиришга ҳаракат қилар эдилар. "тўғри" деб ёзади театршунос м.рахмонов - қизиқчилик театрининг комедия ва фарс каби саҳна асарларини яратиши ва уларнинг халқ ўртасида ўйналиши примитив ҳолда бўлса ҳам образлар, типлар, характерлар яратиши, сўзларни ҳаракатда бериш, шахс қиёфасига кириш, театр кийимларидан, грим, маскалардан фойдаланиш, ўйналадиган асарларда учдан ўн бешгача артистлар қатнашиши каби оврўпо театридаги баъзи бир элементлар бўлса ҳам, "қизиқчилик театри"нинг европа усулидаги профессионал театрдан шаклан тузилишда ва саҳна безаклари жуда катта фарқи бор эди". томоша кўрсатиш даврида актерлар "танқид" ва "тақлид ёки муқаллид" қилувчи икки гуруҳга бўлиниб, савол ва жавоб орқали, қисқақисқа диалог-музокарага муҳим аҳамият берар эдилар. бундай масхарабозқизиқчи актёрлар ҳунар вазифаси (амплуаси) жуда кенг эди. улар моҳирона диалог, монолог, қўшиқ айтиш, рақсга тушиш, турли жисмоний ҳаракат (акробат) яъни муаллақчилик санъатларидан …
4
йидаги фарсларни мазмуни ҳақида ёзади: "мударрис", "заркокил", , "духтарбозлик", "атторлик", "муроб", "кетмон ёки хотин жанжали", "ҳаммом", "ўлик сотди", "эшак", "тўғон", "тол сотти", "хум ўғриси", "ер бўлиш" ва бошқалар. бундай "халқ театри" қадим замонлардан то октябр тўнтарилишигача, ўзбек хотин-қизлар давраларида ҳам мавжуд бўлган. хотин-қизлар "халқ театри"ни тарихий йўналиши, машҳур ижрочилари ва репертуарлари тўғрисида театршунос олим м. қодиров "женский народный театр узбекистана" номли китобида мукаммал ёритган. уларнинг репертуарларида ижтимоий-иқтисодий ва оилавий мавзулар ўз аксини топган. масалан, "ари", "лой совун", "подачи", "гўнг", "кундошлик", "қайнона ва келин жанжали", "чарх", "келин салом" каби фарслар шуларни жумласидандир. қўғирчоқ ўйини – синтез томоша тури узбекистонда, қадим замонлардан, асрлар давомида, халқнинг энг севимли томошаларидан яна бириси қўғирчоқ ўйинидир. қўғирчоқ ўйинларнинг турлари, тарихий йўналишлари, тарихдаги машҳур ижрочилари ва репертуарлари тўғрисида м.қодировнинг "қўғирчоқ театри" ва "ўзбек халқ томоша санъати" китобларида мукаммал ёритилган. "бизда - деб ёзади м.қодиров - "қўғирчоқ ўйин" деб юритилувчи бу санъатнинг, хусусан, қўлга кийиб ўйнатиладиган, ип билан …
5
та сифатида хизмат қилган. қўғирчоқбоз-созандалар қўғирчоқ ўйинлар учун махсус "уфор", "миёнхона", "чарх", "дучава паррон", "чоғоллоқ", "от эроний", қум пишиғи", "тўрғай чириллама" каби бир қанча ажойиб куйлар яратганлар". ўзбек халқининг маънавий ҳаётида, юқорида кўрсатилган театрлардан ташқари, "наврўз", рамазон ва қурбон ҳайитларда, "гул-сайил", "ҳосил сайил" ва бошқа байрамларда ва сайилларда турли туман қатори қўғирчоқ ўйини ҳам мавжуд эди. бу сайил ва томошаларда шўх қўшиқ, лапар, яллалар жаранглайди, якка ва оммавий рақслар авж олади, энг хурматли ҳофизлар кучли ва бетакрор овозлари билан баланд пардаларда ашула ва катта ашулалар айтиб, халқни олқишларига сазовор бўлар эдилар. майдонларда қўғирчоқ ўйини кўрсатиларди. бу анъана ҳозирга қадар давом этиб келмокда. йирик шаклдаги миллий мусиқали томошалар замонавий мусиқали театр, яъни мусиқали драма, опера, мусиқали комедия, оперетта каби йирик шаклдаги мусиқали томошалар қачон ва қаерда бунёдга келган деган савол доимо ҳаммани қизиқтиради. маълумки, италияда xiv асрни охирларида флоренция шаҳрида истиқомат қилган граф жованни барди ди верниони ташаббуси билан, унинг саройида, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хх аср миллий мусиқий томошалари" haqida

1682407186.doc хх аср миллий мусиқий томошалари режа: 1. ўзбекларнинг кичик шаклдаги мусиқали томошалари 2. қўғирчоқ ўйини – синтез томоша тури 3. йирик шаклдаги миллий мусиқали томошалар 4. туркистонга гастролга келган мусиқали томошалар. 5. жадидлар театри – катта шакл томошаси 6. миллий мусиқали театр ўзбекларнинг кичик шаклдаги мусиқали томошалари ўзбек халқининг анъанавий мусиқа, томоша ва сўз санъати сарчашмалари милоддан олдинги даврларга бориб тақалади. қадим замонлардаёқ ўзбекистон заминида яшаган халқлар юксак даражада тараққий топган маданий анъаналар соҳиблари бўлиб келганлар. археологик қазилмалар натижасида топилган созанда ва раққосаларнинг ҳайкалчалари, тасвирий санъат намуналарида ифодаланган мусиқа чолғу асбоблари, асрлар оша бизгача етиб келган хонанда ва созандалар ижод...

DOC format, 121,5 KB. "хх аср миллий мусиқий томошалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.