м.бехбудий дарсликларининг педагогик асослари

DOC 160,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403351257_45174.doc м.беҳбудий дарсликларининг педагогик асослари буюк маърифатпарвар мактаб ва унинг асосларини яратиш ишини бир бутун ҳолда қараб, бу йўлда ҳам кўп мувафаққиятларга эришган. ушбу асослар эса унинг усули жадид мактаблари учун яратган китоб ва қўлланмаларида акс этади. беҳбудий яратган усули жадид руҳидаги ўзбекча ва форсча дарсликлари ўз замона​сидаёқ жуда машҳур бўлиб кетган ва улардан баъзилари қайта нашр этилган. беҳбудий яратган дарсликлар ҳақида кейинги вақтларда олимларимиз томонидан эълон қилинаётган мақола ва рисолаларда номлари қайд этилиб борилмоқда. булар 1990 йилда нашр қилинган б. косимов ва у. долимовларнинг "маърифат дарғала​ри" номли китобида, ш.турдиевнинг 1994 йили "мулоқот" журнали​нинг 3-4 қўшма сонларида эълон қилинган "маҳмудхўжа беҳбудий" сарлавҳали мақоласида, а.алиевнинг "маърифат" газетаси 1993 йил 16 июнда "маҳмудхўжа беҳбудий таълим-тарбия хусусида" мақоласи, н.авазовнинг 1993 йил чоп этилган "маҳмудхўжа беҳбу​дий – маърифатпарвар" номли рисоласида тилга олиниб ўтилган. биз олимларимиз томонидан келтирилган беҳбудий дарсликлари рўйхатига суянган ҳолда, беҳбудийнинг ўз нашрлари саналмиш "самарқанд" газети ва "оина" мажаллаларида доимо сўнгги саҳифадан …
2
нлиғин..." [2.39] айтиб ўта​ди. бундан ташқари н.авазов ўзининг "махмудхўжа беҳбудийнинг ижодий мероси" номли диссертациясида беҳбудий китоблари рўйха​тига 1918 йилда яратилган "ҳисоб" номли китобни ҳам келтиради. юқоридаги далилларга суянган ҳолда айтиш мумкинки, беҳбудий​нинг "адиби аввал" ва "ҳисоб" номли дарсликлари ҳам мавжуд бўлган. лекин ҳалигача бу китоблар илмий жамоатчилик томонидан топилган эмас. беҳбудий дарсликлари тартибини юқорида номлари келтирилган олимларимиз томонидан тузилган рўйхатларга ва беҳбудийнинг ўзи санаб ўтган китоблар рўйхатига суяниб, уларни қуйидагича келтириш мумкин: 1. алифбо мактаби исломия. - 1904 йил. форс тилида. 40 саҳифа, 15 тийин. 2. мадхали жуғрофияи имроний - мухтасари жуғрофияи русий (аҳоли жуғрофиясига кириш). - 1905 йил, форс тилида, 88 саҳифа, 45 тийин. 3. мунтахаби жуғрофияи умумий (кисқача умумий жуғрофия). - 1906 йил, 124 саҳифа, 75 тийин. 4. китобат ул-атфол (болалар учун китоб). - 1908 йил. би​ринчи нашри, 1914 йил, иккинчи нашри, турк ва форс тилларида, 36 саҳифа, 15 тийин. 5. амалиёти исломия - 1908 йил, турк тилида, …
3
йнинг "мунтахаби жуғрофияи умумий" китобидан нусха кўчиртириб кел​тирдик ва беҳбудийнинг набираси, самарқанд давлат университети профессори надимхон беҳбудий шахсий кутубхонасида сақланаётган "китобат ул-атфол" номли дарсликларини топиб, тадқиқ қилишга муваффақ бўлдик. колган дарсликлар ҳақида эса беҳбудийнинг ўзи "оина" журнали ва "самарқанд" газетида берган таърифларига суянган ҳолда ўз мулоҳазаларимизни баён этамиз. м.беҳбудий жуғрофияга оид икки китоб ва бир неча мақоллар ёзган. булар "мунтахаби жуғрофияи умумий" ва "мадхали жуғрофи​яи имроний", деб аталади. ушбу мақолага оид "жуғрофия илми", "жуғрофия чист" [69], "тарих ва жуғрофия" [96] каби йирик мақолалари мавжуд. бундан ташқари, муаллиф бу мавзуда ўша давр матбуотида тез-тез мурожаат қилиб турган. "мунтахаби жуғрофияи умумий" беҳбудийнинг биринчи жуғро​фий китоби саналади. китоб муаллиф таъкидлаганидек, усули жа​дид мактаблари шогирдлари учун яратилган. дарслик муқовасида "китоб. мунтаҳаби жуғрофияи умумий ва намунаи жуғрофия. риё​зий, тарихий, имроний, русий, сиёсий ва татбиқот диния ва фан​ния" [1.15] деган сўзлар билан бошланади. ушбу ёзувлардан шуни англаш мумкинки, китоб мактаб шогирдларига содда ва тушунарли тилда энг …
4
илова қилинган. мавзулар бирин-кетин оддий жуғрофий тушунчалардан аста-секин ривожланиб боради ва ки​чик-кичик мақолалар тарзида халқона услубда баён этилади. колаверса, китоб усули жадид шогирдларига мўлжалланиб яратил​ганлиги учун ҳам оддий иборалардан, ўринли ўхшатишлардан фой​даланишга ҳаракат қилинган. буни биз мавзуларга қўйилган сар​лавҳалардан ҳам кўрамиз. булар: "жуғрофия қачон пайдо бўлган?", "туркистон донишмандлари", "жуғрофия ўқимоқнинг на​фиқ, "жуғрофия ўқумоқ мусулмонларға лозимдур", "эски ва янги донишмандлар", "янгиҳуқамоларнинг сўзларидан намуналар", "ерни шакли", "ҳукамолар қавлича ерни юмалоқлигини аломатлари", "тоғ ва сойлар ерни юмалоқлигига зарар қилмайдур", "ер айланганда устидагиларнинг йиқилмаслиги" каби. ушбу сарлавҳалар остида эса бу илмнинг афзаллиги, уни билмоқ дунёни билишнинг калитла​ридан бири эканлигини барча далилу исботлар билан баён этади. муаллиф жуғрофия илмида шуҳрат қозонган олимлар ҳақида гапир​ганда, албатта, туркистон уламоларини меҳру муҳаббат билан тилга олади. "туркистон уламоларини ҳаммасини аҳволи ва тасни​фотини ёзмоқ лозим бўлса, ушбу китобимиздан ҳам каттароқ китоб тайёрламоқ керак бўладур", [1.15] дейди. ундан сўнг эса тур​кистон уламоларининг номларини келтириб ўтади. булар: кўраго​ний самарқандий (мирзо улуғбек), муҳаммад …
5
50 яшар савдогар ё муллаларимиздан дунё илми тўғрисиға яхши хабардордир", [1.15] дейди муаллиф куйиниб. бу​гун аҳли дунё телеграф, телефон, ҳар хил машиналар ихтиро қилиб, тараққиётга юз тутмоқдаки, бизнинг туркистон мусулмонлари ҳали ҳам "ер ҳўкуз шоҳига, ҳўкуз балиғга, балиғ сувга, сув ҳавоға, казо-казо" [1.15], деган авомона хаёл билан юриб​дилар, дейди. беҳбудийнинг бу сўзлари нафақат ушбу китоб мўлжалланган мактаб шогирдларига айтган бу нарса балки, бутун туркистон аҳлини ўйлантирадиган масалалардан бири эди. ер ҳақидаги қарашлар доимо икки хил ихтилоф билан давом этиб келган. муаллиф буни қуйидагича келтиради: "баъзи уламоларни ки​тобларига ер сокин, янги уламоларни китоблариға ер айланадур, деб таъкид қиладур", [1.15] дейди. ушбу масалани ойдинлаштириш учун муаллиф диний билимларнинг пирларидан бўлган ҳазрат имом ғаззолийга мурожаат этади,унинг асарларида ҳам ер ҳўкуз усти​да туради, деган гапни асло учратмай, балки, ер ҳавога муаллақ турганлигини нисбат берганини айтиб ўтади. беҳбудий жуғрофий ҳодисаларни баён этар экан, унинг тушу​нарли бўлиши учун ўринли ва қизиқарли ўхшатишлар топади. оқибатда, бу ўхшатишлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"м.бехбудий дарсликларининг педагогик асослари" haqida

1403351257_45174.doc м.беҳбудий дарсликларининг педагогик асослари буюк маърифатпарвар мактаб ва унинг асосларини яратиш ишини бир бутун ҳолда қараб, бу йўлда ҳам кўп мувафаққиятларга эришган. ушбу асослар эса унинг усули жадид мактаблари учун яратган китоб ва қўлланмаларида акс этади. беҳбудий яратган усули жадид руҳидаги ўзбекча ва форсча дарсликлари ўз замона​сидаёқ жуда машҳур бўлиб кетган ва улардан баъзилари қайта нашр этилган. беҳбудий яратган дарсликлар ҳақида кейинги вақтларда олимларимиз томонидан эълон қилинаётган мақола ва рисолаларда номлари қайд этилиб борилмоқда. булар 1990 йилда нашр қилинган б. косимов ва у. долимовларнинг "маърифат дарғала​ри" номли китобида, ш.турдиевнинг 1994 йили "мулоқот" журнали​нинг 3-4 қўшма сонларида эълон қилинган "маҳмудхўжа беҳбудий" сарлавҳали...

DOC format, 160,5 KB. "м.бехбудий дарсликларининг педагогик асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.