шарқ тамаддуни(цивилизацияси) ва педагогикаси -жадидчилик маърифатининг пойдевори

DOC 157,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1357652034_41437.doc шарқ тамаддуни(цивилизацияси) ва педагогикаси -жадидчилик маърифатининг пойдевори маданият - инсон фаолиятини бутун бир юксакликка кўтарувчи тушунча ҳисобланади. аммо у инсон маънавиятининг маҳсулидир. маънавият - ўз навбатида илм, хулқ-ахлоқ мажмуи бўлиб, у авлоддан - авлодга ривожланиб боради. цивилизация эса маълум бир даврлар маданиятининг юқори чўққиси бўлиб, у бутун инсониятга тегишли бўлган бебаҳо хазинадир. демак, цивилизация яъни шарқ лафзида айтганимизда, тамаддун инсон моддий ва маънавий дунёсининг доимий ривожланиб турувчи жиҳати саналади. тамаддун тушунчасида инсоният бой дунёсининг моддийлашган кўринишлари бўлган қурол-аслаҳалардан тортиб, асбоб-анжомлар, зебу зийнатлар, маҳобатли бинолар, йирик иншоотлар, обод шаҳарлар, нуфузли ўлкаларгача, унинг маънавий кўриниши фан, санъат, адабиёт, мусиқа ва бошқа-бошқа жиҳатларда ўз аксини топади. шарқ тамаддуни жуда кенг сарҳадларни эгаллайди. у хитой, ҳиндистон, эрон, турон каби ўлкаларни жамулжам қилган бир бутун дунё тушунчасини беради. булар ичида кўҳна турон маданиятининг ҳам ўзига хос ўрни, аҳамияти бор. турон тамаддуни дунё цивилизациясини бойитган гениал мутафаккирлар, олимлар, санъаткорлар, шоиру адиблар, меъморлар, муаррихлар берибгина қолмай, …
2
иёрий равишда итоат этиб келган. кейинчалик у бундай одоб-ахлоқ нормалари мажмуасидан иборат махсус адабиётлар вужудга келган. ўрта осиё халқлари тарихида исломгача бўлган даврга қадар ҳам одоб-ахлоқ тушунчалари юксак бўлиб у қадимги ёзма битикларда ўз аксини топади. масалан, қадимги туркистон халқларидан бўлмиш сўғдлар давлатида одоб-ахлоқ масалаларига алоҳида эътибор берилган. сўғд ёзувлари ёзма ёдгорликлари узоқ ўтмишда ўрта осиё халқлари маданиятининг юксак даражасини кўрсатувчи муҳим далил саналади. бу муқаддас китоб "авесто"да ҳам таъкидланган. қадимги сўғдийларнинг никоҳ, оила, одамлар ўртасидаги муносабатлари маълум қонун-қоидалар асосида олиб борилган ва қатъий назорат қилинган. бундан ташқари марказий осиё туркий халқларининг ёзма манбалари ҳам уларнинг маънавий жиҳатларини ўзида акс этган. исломгача бўлган марказий осиёда унинг маънавий жиҳатларини акс этувчи асосий манба бу "авесто" ҳисобланган. агарда келтирилган қарашларга эътибор қиладиган бўлсак, ўша давр одоб-ахлоқ тушунчаларининг нақадар юксаклигининг гувоҳи бўламиз. тарбия - ҳаётнинг энг муҳим тиргачи (таянчи) бўлиб ҳисобланиши лозим. ҳар бир ёшни шундай тарбиялаш зарурки, у аввало яхши ўқишни ва …
3
илмларининг марказига айланди. инсон тушунчасини юксакликка кўтарувчи ислом илми халқ ҳаётига чуқур сингиб, ўзининг ғоят теран маъносига эга бўлди. ғарбда xiv-xvi асрларда рўй берган ренессанс (уйғониш) даври яъни шарқ туркистонида ix-x асрларда содир бўлган эди, деб баралла айтиш мумкин. шарқ уйғониш даври улуғ алломалар, қомусий билим соҳиблари, тафаккур ва ижод паҳлавонларини мухаммад-ал хоразмий,форобий, беруний, мирзо улуғбек, алишер навоий кабиларни етиштириб берган. аммо илғор шарқ тараққийпарварлиги айрим тадқиқотчилар айтганидек: "осиё дарёлари каби қумликларга сингиб кетиб, ўз қобиғидан чиқолмай, ном-нишонсиз йўқолган эмас" [1.46], аксинча бу улкан маданият умумбашарий цивилизацияга қўшилиб, унинг узлуксиз ривожига омил бўлди. турли алоқа воситалари орқали ғарбга ўтиб, янги европа тафаккури тарққиётига таъсир кўрсатди. ўзбек маданияти ва маънавиятининг тарихи жуда узоқ ўтмишга бори, тақалади. жумладан, педагогика тарихи ва назарияси ҳам маънавият ва маданият билан чамбарчас боғлиқдир. шунинг учун ҳам улар ўзида ижтимоий тараққиётнинг моҳиятини у ёки бу тарихий даврнинг хусусиятларини акс эттиради. ўзбекистонда педагогик фикрларнинг ривожланишида ҳам бир неча …
4
, прогрессив роль ўйнади. абу наср ал-форобийнинг фалсафий қарашлари орқали унинг таълим-тарбияга оид фикрларини илғаш мумкин. у ўзининг "ақл ҳақида рисола", "фалсафадан олдин нимани ўрганиш керак", "субстация ҳақида", "фалсафа манбалари", "логикага кириш", "идеал жамоа ҳақида", "бахт-саодатга эришув тўғрисида" каби машҳур асарлари мавжуд. у ижтимоий ҳаётнинг турли масалалари, айниқса давлат тузилиши ва уни бошқариш, турли ижтимоий низоларнинг олдини олиш каби масалаларни олға суради. етук жамоани вужудга келтириш, комил инсонни яратиш муаммосини ҳал этиш билан боғлиқ эканлигини у биринчи бор олға сурди. алломанинг "хуш ахлоқли (давлат)шаҳар аҳолисининг қарашлари" номли асарида (бу асар "фозил шаҳар аҳолисининг қарашлари" номи билан 1993 йилда нашр қилинди) идеал давлатнинг асосий вазифаси умумий бахт-саодатга эришиш йўли ва усулларидан фойдаланиб инсоннинг ва инсониятнинг ҳар томонлама ривожлантириш деб билди. давлат раҳбарлари эса ўзларининг инсоний фазилатлари, яъни хулқлари билан бошқаларга ўрнак бўлишлари керак. у мамлакат раҳбарларини, оила бошлиқларини, ўқитувчиларни икки тоифага ажратади: 1) ихтиёрий тарбияловчилар, ота-оналар, ўқитувчилар. 2) мажбурий тарбиячилар, масалан, …
5
и ва уларнинг вазифаларини кўрсатиб берди. унингча, таълим фалсафа ва назарий билим асосларини эгаллаш демакдир. тарбия - ўқитувчи, педагог, мураббийнинг ёш авлодга муайян ахлоқий хулқ-атвор нормаларини шакллантириш ва социал тажрибани ўзлаштиришга қаратилган амалий кўникмаларини шакллантириш фаолиятидир. форобий дидактикасида эътиборни фанларнинг предметини асослаш, унинг мазмуни ва ўрганиш тартибини белгилашга қаратди. у ўзининг қбахт-саодатга эришиш ҳақидақ, қфанларнинг классификациясиқ, қфанларнинг келиб чиқишиқ каби асарларида фанларни классификация қилиш билан бирга уларнинг структурасини, ўрганиш тартиби ва методлари ва воситалари ҳақидаги масалаларни ишлаб чиқади. у фанларни билишнинг гносологик, дидактик асосларининг бирлиги, принципига асосланиб классификация қилади ва уларни беш бўлимга ажратади: i-бўлим. тил ҳақида фан ва унинг бўлимлари. ii-бўлим. (логика) мантиқ ва унинг бўлимлари. iii-бўлим. математика фанлари: арифметика, геометрия, оптика, астрономия, музика, санъат усуллари. iv-бўлим. гражданлик фанлари: ҳуқуқ ва калом. форобийнинг фикрича, фанларни ўрганишни унинг асосидан, яъни нарсалар ва тушунчаларни ўрганишдан бошлаш лозим. форобийнинг фикрига кўра, таълимнинг бошланғичи ҳаётни билишнинг воситалари ҳисобланади, улардан олинган хулоса предметнинг бошланғичи …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "шарқ тамаддуни(цивилизацияси) ва педагогикаси -жадидчилик маърифатининг пойдевори"

1357652034_41437.doc шарқ тамаддуни(цивилизацияси) ва педагогикаси -жадидчилик маърифатининг пойдевори маданият - инсон фаолиятини бутун бир юксакликка кўтарувчи тушунча ҳисобланади. аммо у инсон маънавиятининг маҳсулидир. маънавият - ўз навбатида илм, хулқ-ахлоқ мажмуи бўлиб, у авлоддан - авлодга ривожланиб боради. цивилизация эса маълум бир даврлар маданиятининг юқори чўққиси бўлиб, у бутун инсониятга тегишли бўлган бебаҳо хазинадир. демак, цивилизация яъни шарқ лафзида айтганимизда, тамаддун инсон моддий ва маънавий дунёсининг доимий ривожланиб турувчи жиҳати саналади. тамаддун тушунчасида инсоният бой дунёсининг моддийлашган кўринишлари бўлган қурол-аслаҳалардан тортиб, асбоб-анжомлар, зебу зийнатлар, маҳобатли бинолар, йирик иншоотлар, обод шаҳарлар, нуфузли ўлкаларгача, унинг маънави...

Формат DOC, 157,5 КБ. Чтобы скачать "шарқ тамаддуни(цивилизацияси) ва педагогикаси -жадидчилик маърифатининг пойдевори", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: шарқ тамаддуни(цивилизацияси) в… DOC Бесплатная загрузка Telegram