mahmudho'ja behbudiyni uzbek milliy uyg'onish adabiyotida

PPT 27 sahifa 374,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
слайд 1 маҳмудхўжа беҳбудийнинг ўзбек миллий уйғониш адабиётида тутган ўрни “сиёсий, ижтимоий фаолияти ва билимининг кенглиги жиҳатидан туркистоннинг ўша вақтдаги жадидларидан унга тенг келадигани йўқ деб ўйлайман”. файзулла хўжаев “маҳмудхўжа беҳбудий уйғониш даври ўзбек адабиётида биринчи ўринни олурга лойиқ зотдир”. ҳожи муъин ибн шукрулло “туркистонда янги адабиёт майдонга келди. бу мен учун кутилган ҳол эди... янги адабиётнинг маркази – самарқанд... ёш қаламкашларнинг бош илҳомчиси самарқандлик муфти маҳмудхўжа беҳбудийдир” а.н.самойлович “маҳмудхўжа беҳбудий туркистон жадидчилик ҳаракатининг бонийси, карвонбошисидир”. бегали қосимов ҳаёти ва ижодининг ўрганилиши андреев г. самаркандский журнал “ойна” и его редактор-издатель махмуд ходжи бегбуди. “туркестанские ведомости” 17 сентября 1915 г. ҳожи муъин. маҳмудхўжа беҳбудий. “зарафшон” газетаси, 1923 йил 25 март с.қосимов, н.каримов, с.аҳмедов, ш.турдиев, ҳ.саййид, н.авазов, з.аҳророва, б.дўстқораев, н.жабборов, б.каримов ҳаёти ва ижодининг асосий саналари 1875 йил 19 январь – самарқанд яқинидаги бахшитепа қишлоғида туғилди. 1894 йил – отаси беҳбудхўжа вафот этади. маҳмудхўжа тоғаси муҳаммад сиддиқ қарамоғида қолади. кичик тоғаси одилдан …
2 / 27
1913 йилдан – беҳбудий матбуот ишлари билан шуғулланди. “самарқанд” газетасини чиқарди. 45 сонидан кейин тўхтади. ўша йили 20 августидан “ойна” журналини чиқара бошлайди. 1913 йили – “нашриёти беҳбудия”ни очди. фитратнинг “баёноти сайёҳи ҳинди” асарини русчага таржима қилдириб, нашр эттирди. кутубхонани йўлга қўйди. 1914 йил 29 майидан – араб мамлакатларига саёҳат қилади. маршрут: кавказ, қрим, истанбул, юнонистон, байрут, қоҳира, яна истанбул орқали темир йўл билан булғористон, австрия, берлин, русия ва туркистон. “саёҳат хотиралари”ни ёзади. 1914 йил – “танқид сараламоқдир”, 1915 йил – “тил масаласи” мақолалари эълон қилинган. 1919 йил – қарши шаҳрида қатл этилади. сиёсий маслаги ва қарашлари сиёсатга доир назарий қарашлари унинг “китоби мунтахаби жуғрофияи умумий ва намунаи жуғрофия” дарслигида, “дума ва туркистон мусулмонлари”, “хайр ул-умури авсатуҳо”, “муҳтарам самарқандийларға холисона арз” ва шу каби мақолаларида ифодасини топган. беҳбудий уч хил бошқарув услуби ҳақида ёзади: 1. идораи мустақалла (идораи мутлақа). 2. идораи машрута. 3. идораи жумҳурият. “идораи мустақалла”нинг ўзига хос хусусиятлари …
3 / 27
ис ва маҳкамаларини “миллат мажлиси”, “маслаҳатхона”, “парламент”, “гўсударски дум”, “мажлиси синодий”, “эл мажлиси” деган исмлар ила ёд қиладур” (243); — “миллат мажлиси” аъзолари ҳукуматни машварат билан бошқаради. ҳукмдор бу мажлис амрига бўйсунади. мамлакат тақдири билан боғлиқ масалаларни шу мажлисда муҳокама этмай, ўз хоҳишича ҳал этолмайди. мамлакат бошқарувининг бу усули конституция ва парламентга таянувчи давлат хусусиятларига мувофиқ келади. идораи жумҳуриятнинг ўзига хослиги қуйидагиларда намоён бўлади: — аксар фуқароси аҳли илм. кенг дунёқарашли аҳоли сайлаган вакиллар ўз мамлакат ва ҳукуматини бошқармоғи учун ораларидан бир нафар донишманд одамни бошлиқ этиб сайлайди. у “раиси жумҳурият”, “садринишини миллат” ёки “президент” деб аталади; — бундай ҳукмдор ҳар бир ҳукм ва амрини “миллат мажлиси” тузиб берган дастуруламал, яъни қонун ва низомномаларга мувофиқ амалга оширади; — бу усул асосида бошқариладиган ҳукуматда “миллат мажлиси” катта ваколатга эга. ҳатто вазир ва унга тенглаштирилган мансабдорларни тафтиш қилиш, терговга тортиш, лавозимидан озод қилиш ҳуқуқларига эга. бошқарувнинг “идораи жумҳурият” усули, замонавий ибора билан …
4 / 27
а халойиқ... неча аслу асосға бўлунган”и, “бу сиёсий фирқаларни(нг) ҳар бириға ҳар бир мазҳаб ва дин аҳлидан қўшулган”и ҳақида фикр юритар экан, тўрт сиёсий партия фаолиятига баҳо беради. улар: 1. буйрўкратияи мустабид фирқаси. 2. кадет машрута фирқаси. 3.социал-демократически (иштирокиюни оммавиюн) фирқаси. 4. русия мусулмонлари иттифоқи. “буйрўкратияи мустабид” фирқаси, беҳбудийнинг таъкидлашича: “эски тарз ҳукумат давомини хоҳлайдур” (146). давлат бошқарувининг идораи мустақалла турини ёқловчи бу фирқа фаолияти туркистонликлар учун зарарли. бинобарин, бу фирқанинг йўли амалга ошса, “...биз ва бизға ўхшашлар таназзул қилуб, оҳисталик ила фирқаси, тоифаси, ватани хор ва хароб бўлуб, батадриж йўқ бўлмоқ хавфи вордур ... алъон биз — туркистонийлар шу ҳол мақдамасиғамиз. кадет машрута фирқаси беҳбудий фикрича, ўрта фирқадир. ҳеч қандай масалада ифротга бормайди, яъни ҳаддидан ошмайди. шунингдек, тафритга — сустликка ҳам йўл қўймайди, “...соғ ила сўл васатиға, ҳар бир фикр ва матлабни(нг) авсати ва марказиға бирлашган бир ҳизби мутавассит”дур (148). яъни бу фирқа ўнгга ҳам, сўлга ҳам оғмайди, ҳар …
5 / 27
ҳбудий ва и.гаспринский ҳамфикр: “социализмга доир илгари сурилган фикрларнинг ғайриахлоқий бир савдойи хаёлдан иборатлигини, билмадим, гапиришга ҳожат борми? менимча — йўқ. эски усулни ташламоқчи бўлган социалистлар ёмғирдан қочиб қорга тутилган кимсаларга ўхшайди. тамоман баробарлик эмиш! ҳам моддий, ҳам маънавий. инсонлар яратилишда баробар яратилмайдилар­ку! баъзимизда қувват, баъзимизда зеҳн кўпроқ бўлади. мерос бўлмасмиш! бу нима дегани? ота нафсини қийиб, болаларига нимадир тўплайди, лекин у ўртага қўйилиб, ҳар кимга тақсим қилинади! бунинг нимаси баробарлик? нимаси адолат?.. гапнинг қисқаси, бутун мамлакат, инсон жамоаси бир казармага айланади: аҳоли бурғу билан туради, бурғу билан ишга кетади, бурғу билан умумий дастурхонга чақирилади, бурғу билан завқу сафо олади... офарин, социалистлар! нақадар “гўзал” бир “маданият”, нақадар “гўзал” бир яшаш тарзи қурмоқчи экансиз!” русия мусулмонлари иттифоқи беҳбудий бу партиянинг “аъзои марказия”сига 6 миллионлик туркистон мусулмонларидан бир нафаргина аъзо олингани тўғри эмаслигини таъкидлайди. “беш облустдан 30 нафар, ҳам бухоро ва хива ва туркистони чинийдаги мусулмонлардан биттадан аъзо олмоқ лозим” (150) дея …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mahmudho'ja behbudiyni uzbek milliy uyg'onish adabiyotida" haqida

слайд 1 маҳмудхўжа беҳбудийнинг ўзбек миллий уйғониш адабиётида тутган ўрни “сиёсий, ижтимоий фаолияти ва билимининг кенглиги жиҳатидан туркистоннинг ўша вақтдаги жадидларидан унга тенг келадигани йўқ деб ўйлайман”. файзулла хўжаев “маҳмудхўжа беҳбудий уйғониш даври ўзбек адабиётида биринчи ўринни олурга лойиқ зотдир”. ҳожи муъин ибн шукрулло “туркистонда янги адабиёт майдонга келди. бу мен учун кутилган ҳол эди... янги адабиётнинг маркази – самарқанд... ёш қаламкашларнинг бош илҳомчиси самарқандлик муфти маҳмудхўжа беҳбудийдир” а.н.самойлович “маҳмудхўжа беҳбудий туркистон жадидчилик ҳаракатининг бонийси, карвонбошисидир”. бегали қосимов ҳаёти ва ижодининг ўрганилиши андреев г. самаркандский журнал “ойна” и его редактор-издатель махмуд ходжи бегбуди. “туркестанские ведомости” 17 сентября ...

Bu fayl PPT formatida 27 sahifadan iborat (374,5 KB). "mahmudho'ja behbudiyni uzbek milliy uyg'onish adabiyotida"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mahmudho'ja behbudiyni uzbek mi… PPT 27 sahifa Bepul yuklash Telegram