abdurauf fitratpublikistikasi

PPTX 31 pages 2.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
туркистон (ўзбекистон)да жадид публицистикасининг шаклланиши абдурауф фитрат публицистикаси «матбуот –миллатнинг тили, умумдарсхонаси" мунавварқори абдурауф фитрат ёзувчи, тарихчи, адабиётшунос, тилшунос, санъатшунос ва сиёсатшунос олим, давлат ва жамоат арбоби. биринчи ўзбек проф. (1926). абдурауф абдураҳим ўғли фитрат 1886 йил бухорода зиёли оиласида туғилди. абдурауфнинг онаси мустафбиби (оилада уни бибижон деб аташган) ўқимишли аёл бўлиб, фарзандлар таълими ҳам тарбияси билан ёлғиз ўзи машғул бўлишига тўғри келган. нозиктаъб онасининг изчил таъсири остида абдурауфда жуда ёшлигиданок шеър завки уйғонган. абдурауфнинг тахаллуси фитрат бўлиб, бу сўзнинг луғавий маъноси яратмокдир. шоир гарчи талабалик йиллари айрим ғазалларида мижмар (чўгдон, хушбуй нарсалар солиб тутатиладиган идиш) тахаллусини қўллаган бўлса ҳам, асосан, фитрат номига бир умр содик қолган. давр тазйики кучайиб, унинг замондошлари уз асарларига бир неча тахаллус ва лақаблар билан имзо чекишга мажбур бўлганларида ҳам адиб ёлгиз шу тахаллусни қўллаган. ҳатто расмий идоралардаги хизмат чоғида ва хавфсизлик кўмитасининг хужжатларида ҳам мана шу ном билан юритилган. абдурауф фитрат дастлаб ибтидоий мактабда, …
2 / 31
ди. 1908 йилнинг ёзида бухорога машҳур маърифатпарвар ва ислоҳотчи олим исмоилбек гаспрали келади. у бухоро зиёлилари билан учрашаркан, кўпроқ эътиборни мактаб ва мадрасалар таълимига ва уларда ислоҳот ўтказиш кераклигига қаратади. шу зот сабаб бўлиб, ўлкада эндигина куртак ёза бошлаган янги усулдаги мактаблар кенгая боради. шаҳарнинг тараққийпарвар зиёлилари ҳамда мадраса талабалари жадид мактабларини ташкил қилиш ишига жалб қилинади. ана шундай усули жадид мактабларидан бири бухоронинг саллоххона гузарида мирзо абдулвоҳид. ҳовлисида ташкил қилинади. бу вокеаларнинг шоҳидларидан бири, кейинрок адиб ва олим сифатида танилган с. айний шундай хотирлайди: «бу даврдаги ҳур фикрли ёшлардан бири абдурауф фитрат эди. бу шахс бухоро талабалари орасида энг зукко ва фозиллардан бўлиб, абдулқодир маҳмуд воситаси билан «сирот ул-мустаким» мажалласини мутолаа қилиб, хориждаги таҳсилга тайёр бўлиб қолган эди». мир араб мадрасасипэ. таҳсил кўрган. 1902-1903 й. ларда ҳаж сафари муносабати билан туркия, ҳиндистон ва арабистон мамлакатларида, тахм. 1906—08 й.ларда эса россиянинг москва, петербург сингари шаҳарларида бўлган. шундан кейин фитрат ўқишни …
3 / 31
, содик ашур ўғли бу жамиятнинг қурувчилари эдилар» ф. туркияда таҳсил олиш, маърузалар ўқиш билан бирга самарали ижод ҳам қилган. 1909 й. истанбулда унинг форс тилида ёзган «мунозара», «сайҳа» («наъра») шеърий мажмуаси, 1912 й. эса «сайёҳи ҳинди» («баёноти сайёқи ҳинди») асарлари нашр этилган. кейинчалик фитратнинг миллатчи, туркпараст ва исломпараст ёзувчи сифатида қораланишига сабабчи бўлган бу асарлар 20-а. бошларида туркистондаги миллий уйғониш ҳаракатининг норасмий дастури бўлиб хизмат қилган. айниқса, «мунозара» ва «сайёҳи хинди» асарлари ёшлар дунёқарашининг кескин ўзгариши ва уларнинг жадидлар сафига келиб қўшилишига сабабчи бўлган. фитрат ватанига қайтгач, бухоронинг турли туманларида ўқитувчилик қилиб, жадидчилик ғояларини кенг тарғиб этди. ёш бухороликлар ҳаракатининг мафкурачиси ва ғоявий раҳбарларидан бирига айланди. 1917 й. февраль вокеаларидан кейин жадидларнинг бухоро амирлигидаги аҳволи мураккаблашгач, ф. самарқандга кўчиб бориб, «хуррият» газ. да муҳаррир бўлиб ишлади (1917—18). ёш бухороликлар бухоро амирлигидаги жадидлар партияси (фирқаси). дастлаб «тарбияи атфол» («болалар тарбияси») махфий жамияти шаклида тузилган. 1910—20 й. ларда «ёш бухороликлар» партияси …
4 / 31
аъминлаш ва нашр ишларини йўлга қўйишда муҳиддин мансуров ва мирзо сирож ҳаким муҳим рольўйнашди. бироқ 1913 й. янв. да бу газ. ларнинг фаолияти рус маъмурлари томонидан тақиқлаб қўйилди. истанбулда таълим олган кўплаб бухороликларнинг юртига кайтиши билан маориф ишлари яна жонланди. 1914 й. дан бошлаб ёш бухороликлар маърифатчиликдан сиёсат соҳасига ўтдилар. ёш бухороликлар амирлик тузумини ислоҳ қилиш тўғрисида дадил фикрлар билан майдонга чиқишди ёш бухороликлар эса ўз кучлари билан ҳукуматни қўлга ололмасди. 1918 й. фев. ойининг охирида туркистон хкс раиси ф. и. колесов ашхободдан тошкентга кайтаётганда когон ш. да ёш бухороликлар рахбарлари билан учрашиб, амир ҳокимиятига қарши курашда ўз «хизмат»ини таклиф қилди. ёш бухороликларнинг 7 кишидан иборат инқилобий қўмитаси (раис—файзулла хўжаев) тузилди. ана шундай мураккаб бир вазиятда бухорода 1918 й. март фожиалари содир бўлди (қ. колесов воқеаси). оқибатда 3 мингдан ортиқ ёш бухороликлар ўлдирилди. бухородан ташқари ғиждувон, шофиркон, вобкент, қоракўл туманлари ва чоржўй, хатирчи, кармана, қарши, шаҳрисабз бекликларида ҳам минглаб кишилар …
5 / 31
ан сўнг бухоро ш. ни босиб олди (қ. бухоро босқини). амир олимхон ҳокимияти ағдариб ташланди. халқ нозирлар шўроси, инқилобий қўмита ва бкп мкнинг умумий йиғилишида (1920 й. 14 сент.) 9 кишидан иборат бутун бухоро инқилобий қўмитаси (раиси— абдулқодир муҳиддинов) ва республика ҳукумати — 11 кишидан иборат халқ нозирлар шўроси (раиси — файзулла хўжаев) тузилди 1918 йили тошкентга келган фитрат ўз атрофига ёшларни йиғиб «чиғатой гурунги»ни ташкил қилди. бу жамият 3 йил фаолият олиб борган бўлишига қарамай, нафақат ўзбек тили ва адабиёти, балки умуман янги ўзбек маданиятининг шаклланиши ва тараққиёт тарихни буткул янги, замонавий илм асосида ўрганишни бошлаб берди. «чиғатой гурунги» янги ўзбекистон тарихидаги маҳаллий зиёлилар тарафидан тузилган биринчи илмий тадқиқот жамияти сифатида тарихга кирди. айни шу жамият ҳозирги ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтининг ҳам тамал тошини қўйди. гурунг аъзолари томонидан қатор илмий рисолалар, айниқса, тил, имло масаласига оид нашрлар эълон қилинди. бхср …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "abdurauf fitratpublikistikasi"

туркистон (ўзбекистон)да жадид публицистикасининг шаклланиши абдурауф фитрат публицистикаси «матбуот –миллатнинг тили, умумдарсхонаси" мунавварқори абдурауф фитрат ёзувчи, тарихчи, адабиётшунос, тилшунос, санъатшунос ва сиёсатшунос олим, давлат ва жамоат арбоби. биринчи ўзбек проф. (1926). абдурауф абдураҳим ўғли фитрат 1886 йил бухорода зиёли оиласида туғилди. абдурауфнинг онаси мустафбиби (оилада уни бибижон деб аташган) ўқимишли аёл бўлиб, фарзандлар таълими ҳам тарбияси билан ёлғиз ўзи машғул бўлишига тўғри келган. нозиктаъб онасининг изчил таъсири остида абдурауфда жуда ёшлигиданок шеър завки уйғонган. абдурауфнинг тахаллуси фитрат бўлиб, бу сўзнинг луғавий маъноси яратмокдир. шоир гарчи талабалик йиллари айрим ғазалларида мижмар (чўгдон, хушбуй нарсалар солиб тутатиладиган идиш) таха...

This file contains 31 pages in PPTX format (2.4 MB). To download "abdurauf fitratpublikistikasi", click the Telegram button on the left.

Tags: abdurauf fitratpublikistikasi PPTX 31 pages Free download Telegram