40-50 yillar o'zbek adabiyotida o'ziga hosliklar

PPTX 43 pages 832.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 43
презентация powerpoint хх асрнинг 40-50 йиллари адабиётидаги ўзига хосликлар. режа: 40-50 йиллар ўзбек адабиётида ўзига хослик. 40-50 йиллар ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакиллари. шу даврда яратилган бадиий асарлар таҳлили. хх асрда халқимиз ва мамлакатимиз ҳаётида кечган воқеалар аллақачон тарих қаърига кириб улгурди. аммо ўзбек халқи учун бу суронли, ҳатто фожиали асрда шундай ажойиб сиймолар яшаб ва ижод қилиб ўтдиларки, уларни тарих мулкига айланди, дейиш инсофсизлик бўлур. негаки, м.беҳбудий, а.қодирий, фитрат, чўлпон, ойбек, ғафур ғулом сингари янги ўзбек адабиётининг бешигини тебратган, ўз асарлари билан халқнинг басират кўзларини очган шоир ва ёзувчиларнинг ўзлари ҳам, уларнинг энг яхши асарлари ҳам доим биз билан яшайди. биз шу улуғ сиймоларнинг номларини тилга олишимиз билан уларнинг машаққатли даврларда кечган ҳаётлари, эрк ва ҳуррият йўлида олиб борган фаолиятлари кўз олдимизда камалак нурларидек товлана бошлайди. ва улар, олис юлдуз шуълаларидек, секин-аста бағримизни иситиб юборади. хх асрда халқимиз ва мамлакатимиз ҳаётида кечган воқеалар аллақачон тарих қаърига кириб улгурди. аммо …
2 / 43
ан бири вафотига 70 йил тўлган ҳамид олимжондир. шоирнинг бошқа бир қаламкаш дўсти мақсуд шайхзода эса у ҳақда бундай самимий сўзларни ёзган:«ҳамид шеърининг руҳи она тупроқнинг хуснидан ва ўзбек халқининг азалий қайғуларидан, озодлик ва бахт йўлидаги оловли истакларидан озиқланиб, парвариш топди. исёнкор жиззах элининг бу фаросатли ўғли энди етти ёшга кирганида, ўлкада зулм ва истибдодга қарши, текинхўр ва сотқинларга қарши қўзғолон алангаси ловиллаб кетди. айтиш мумкинки, ёш боланинг ўрганган илк «алиф»и эзилган бечораларнинг наъра тортиб, болта кўтариб: «йўқолсин золимлар! яшасин эрк!» дея қичқирган нидолари бўлди. бу фожиали ҳодисалар, қўзғолоннинг омонсиз равишда бостирилиши, қатл-қирғин ва сургунлар, талон-торож ва ҳақоратлар, халқнинг фарёди ва ғазаби кичик ҳамиджоннинг биринчи ва унутилмас мактаби бўлди, десак, хато қилмаган бўламиз. шунинг учун ҳам озодлик идеали ва халқ севгиси ҳамид қалбига ҳаётининг илк давридан сингиб кетиб, бутун умри бўйи унга раҳнамо ва илҳомбахш қудрат бўлди». 1943 йилда фронтдан жароҳат билан қайтган шуҳрат ёзувчилар уюшмасида «урушдан аввалгидан кўра серташвишроқ, …
3 / 43
анига қарамай, биринчи навбатда шоир эди. шоир бўлганида ҳам туғма шоир эди. унинг шеъри бадиий композиция нуқтаи назаридан мукаммал бўлганидек, лирик кечинма ва ҳис-туйғулар пўртанасини гўзал, нафис, оҳангдор сўзлар ва поэтик образлар ёрдамида моҳирона ифодалаш санъати билан ҳам беназирдир. у шеърий техникаси билангина эмас, тасвирга тортилган образнинг, туйғулар оламининг олмос қирраларини дафъатан нурлантириб юбориш маҳорати билан ҳам, поэтик ғояни шу туйғуларнинг ҳарир бағрига яшириш маданияти билан ҳам шеърият шайдоларини мафтун қилган. унинг шеъриятига хос шундай гўзал фазилатлар, жумладан, устоз поэтик анъаналарини янги ижодий босқичга кўтарган эркин воҳидовга ҳам ёт эмас. шу нарса ажойибки, 30-50-йиллар ўзбек шеърияти равнақига улкан ҳисса қўшган шоирларнинг ҳар бири ўзига хос поэтик мактаб яратган. нафақат ойбек, ғафур ғулом, ҳамид олимжон, балки уйғун, шайхзода, миртемир, зулфиянинг ҳам ўз поэтик мактаблари бор. аммо эркин воҳидов ва абдулла орипов сингари шоирларнинг асарларини ўқиган шеърхон уларда айни пайтда ҳам ғафур ғулом, ҳам ҳамид олимжонга хос поэтик маҳорат “ирмоқ”ларининг бир “булоқ”қа …
4 / 43
ёрқин юлдузлардан эди ва унинг шуъласи бугун ҳам геварак-атрофга таралиб турибди. ҳамза ва абдулла қодирий, ойбек ва ғафур ғулом, ҳамид олимжон ва яшин, зулфия ва уйғун каби абдулла қаҳҳор ҳам ўзбек халқининг ифтихори. у ўз асарлари учун с с с р давлат мукофоти ва узбекистон с с р давлат мукофотлари билан тақдирланган эди. коммунистик партия ва совет давлати унинг хизматларини юксак баҳолаб, бир неча марта орден ва медаллар билан мукофотладн. унинг қиссалари, романлари, драмалари неча марталаб турли конкурсларда мукофотлар олди. адибнинг бизга мерос қолдирган асарлари унчалик кўп эмас, бироқ уларнинг энг яхшилари ғсявий-бадиий жиҳатдан шу қадар юксак савиядаки, айни шу фазилатлзри учун фақат ўзбек халқининг эмас, ваганимиздаги ўнлаб халқларнинг мулкига айланди ва бир қанча ажнабий тилларга таржима қилинди. абдулла қаҳҳор яратган бадиий олам ғоят ранг-баранг ва серфайздир. сароб романи бош қаҳрамони саидий ўзига тўқ, бадавлатгина оиладан чиққан. унинг отаси «катта бир корхона очмоқчи бўлиб анчагина темирчиларни тўплади, бу ишга талай …
5 / 43
кўрди». худбинлик, ўзининг алоҳидалигига, фавқулоддалигига ишониш, ўзини доҳий, бошқаларни оми ҳисоблаш, ўз шахсига маҳлиё бўлиб, бутун оламни шунга мослаштиришга интилиш саидийда бир яна хавфли касалнн — шуҳратпарастликни авж олдиради. ёзувчи саидийдаги бу иллат қандай куртак ёза борганини жуда ҳаётий деталларда, психологик жиҳатдан асосли лавҳаларда тасвирлайди. саидийнииг «қаландар» ҳикояси босилиб чиқади. биринчи ҳикояси босилган саидийнинг аҳволи руҳиясини аднб шундай тасвирлайди: «қўчага чиқса худди биров муборакбод қилаётгандай, саидий шу куни овқатга ҳам бормади. ҳолбуки, эртасига факультетда ҳам ҳеч ким, ҳатто мунисхон ҳам бу ҳақда индамади. ким қараса, саидийнинг кўзига дарҳол журнал келар, қаерда икки киши гаплашиб турган бўлса, худди «қаландар» ҳақида гапиришаётгандай бўлар; «с» ҳарфи бўлмаган сўзлар ҳам қулоғига «саидий» бўлиб эшитилар эди». худбинлик ва шахсиятпарастлик саидийда ўқишга ҳам, дўстларига ҳам, атрофдаги қайноқ ҳаётга ҳам лоқайдлик туғдиради ва уни ҳаётда бирон катта мақсаддан, олижаноб, эзгу ниятдан маҳрум қилиб қўяди. фақат мунисхонни севиб қолганидан кейингина унда муайян ният пайдо бўлади, ҳаёти маъно касб …

Want to read more?

Download all 43 pages for free via Telegram.

Download full file

About "40-50 yillar o'zbek adabiyotida o'ziga hosliklar"

презентация powerpoint хх асрнинг 40-50 йиллари адабиётидаги ўзига хосликлар. режа: 40-50 йиллар ўзбек адабиётида ўзига хослик. 40-50 йиллар ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакиллари. шу даврда яратилган бадиий асарлар таҳлили. хх асрда халқимиз ва мамлакатимиз ҳаётида кечган воқеалар аллақачон тарих қаърига кириб улгурди. аммо ўзбек халқи учун бу суронли, ҳатто фожиали асрда шундай ажойиб сиймолар яшаб ва ижод қилиб ўтдиларки, уларни тарих мулкига айланди, дейиш инсофсизлик бўлур. негаки, м.беҳбудий, а.қодирий, фитрат, чўлпон, ойбек, ғафур ғулом сингари янги ўзбек адабиётининг бешигини тебратган, ўз асарлари билан халқнинг басират кўзларини очган шоир ва ёзувчиларнинг ўзлари ҳам, уларнинг энг яхши асарлари ҳам доим биз билан яшайди. биз шу улуғ сиймоларнинг номларини тилга олишимиз била...

This file contains 43 pages in PPTX format (832.5 KB). To download "40-50 yillar o'zbek adabiyotida o'ziga hosliklar", click the Telegram button on the left.

Tags: 40-50 yillar o'zbek adabiyotida… PPTX 43 pages Free download Telegram