украин адабиёти

DOC 60,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662586187.doc украин адабиёти украин адабиёти бу адабиёт шарқий славян халқлари (рус, белорус) адабиёти гуруҳига киради. у қадимги рус адабиёти заминида шаклланди ва ривожланди. xi-xii асрлардаёқ жуда бой оғзаки ижод асарларига ва ёзма ёдгорликларга эга бўлган қадимги рус адабиёти украин адабиёти ривожига кучли таъсир этди. украин шоирлари т.шевченко, и.франко, с.руданский, п.мирний ҳамда м.рильский ва н.забилаларнинг хусусан “игорь жангномаси”га бўлган қизиқишлари жуда кучли эди. улар бу ажойиб адабий ёдгорликни украин тилига таржима қилдилар. украин адабиётининг энг қадимги намуналари халқ оғзаки ижоди шаклида яратилган бўлиб, кўпроқ антифеодал ва антикрепостнойлик хусусиятига эга эди. халқ яратган қўшиқ, эртак, дума (катта хажмдаги эпик ва лиро-эпик асарлар), латифа ва ривоятларда меҳнаткаш омманинг асрлар давомидаги орзу-умидлари, чет эл босқинчиларига қарши олиб борган курашлари, жумладан 1648-1654 йилларда кенг қулоч ёйган халқ озодлик кураши, 1812 йил ватан уруши воқеалари ўз аксини топган. украин халқининг 1648-1654 йилларда поляк панларига қарши олиб борган озодлик курашлари украинанинг россияга қўшилиши билан якунланди. икки халқнинг …
2
а.крилов, н.м.карамзин) га яқин турар эди. унинг ижодида буюк рус олими ва шоири м.в.ломоносов, сатира усталари новиков, кантемир ва фонвизин каби ёзувчилар ижодига хос мотивлар кўп эди. чунончи, сковорода ҳам улар сингари ўз ижодида инсон тарбияси масаласига катта эътибор берди. сковорода xix аср украин адабиётида кенг тараққий этган масал жанрини бошлаб берди. xviii аср охири, xix асрнинг бошларида яшаб ижод этган котляревский ижодида 1812 йил ватан уруши мавзуи катта ўрин эгаллади. 1825 йил воқеалар арафасида котляревский ўзининг ”энеида” достони ва “наталка-полтавка” пьесаларини нашр эттирди. “энеида” достони қадимги юнон шоири вергилийнинг “энеида” достонига ўхшатма бўлишига қарамасдан, бадиий юксак ва оригинал асардир. бу достон ўзининг образли ва жонли халқчил тили, ўткир сатираси, хушчақчақ юмори ва воқеликни реалистик акс эттириши билан кўп тақлидик асарлардан тубдан фарқ қилади. чунки котляревский антик адабиётдан олинган сюжетга воқеликдан танлаб олинган ёрқин ва жонли образларни сингдирди, шу йўл билан крепостнойлик тузумини сатира остига олди, ижтимоий тенгсизликни қоралади ва …
3
кратларининг таъсири остида шаклланди. буюк рус танқидчиси н.а.добролюбов таъбири билан айтганда, “шевченко суяк-суяги билан халқ шоири эди”. у буюк ватанпарвар сифатида чоризмни ёқтирмас ва рус революционерлари билан ёнма-ён туриб, украин халқини ва бошқа қардош халқларни самодержавие ҳамда крепостнойлик исканжасидан қутқариш учун кураш олиб борар эди. шевченко халқни озод қилишнинг бирдан-бир йўли рус халқи билан бошқа славян халқлари бирдамлигини мустаҳкамлашдир, деб тарғиб қилди. ”катерина” достонида т.шевченко воқеликни тўла реалистик акс эттиришга эришди. панларнинг ахлоқий тубанлигини аёвсиз фош этиш бу асарнинг асосий ғоясидир. ”гайдамаклар” поэмасида 1768 йилда поляк панларига қарши кўтарилган деҳқонлаор қўзғолони тасвирланган. “уч йил” номли шеърлар тўпламида ҳам крепостнойлик тузумини фош қилиш ва деҳқонлар қўзғолонига даъват этиш тенденцияси кучли. “туш” достони ҳам бошдан-оёқ кўтаринки инқилобий руҳ билан суғорилган асар. 1847 йилда т.шевченко ўзининг революцион-демократик руҳдаги асарлар учун қамоққа олинди. николай i нинг шахсий буйрйғи билан у солдатликка юборилиб, ёзиш ва расм чизиш ҳуқуқидан маҳрум этилади. лекин барибир шоир узоқ сургунда …
4
ская) кўринди. бу буюк украин ёзувчисининг ғоявий, ижодий камолотида унинг н.а.добролюбов, а.и.герцен, н.п.огарев ва т.г.шевченко каби буюк революционерлар билан бўлган дўстлиги ғоят муҳим роль ўйнади. марко вовчокнинг ижодига н.г.чернишевский, буюк украин шоири и.франколар юксак баҳо берганлар. уларнинг қайд этишларича, м.вовчок украин прозасида крепостнойлик тузумини фош қилувчи ҳикоя ва повестларнинг энг яхши намуналарини яратган ёзувчи эди. унинг ижоди халқчиллик ва танқидий реализм принципларига асосланган. xix асрнинг иккинчи ярмида и.франко, п.мирний, п.грабовский ва л.украинкаларнинг ижоди кенг қулоч ёйди. уларнинг барча асарлари эксплуататорлик тузуми ва самодержавиега қарши кураш руҳи билан суғорилган. и.франко буюк шоир адабий шевченко мактабида тарбияланди. 1887 йили босилиб чиққан “чўққилар ва тубанликлар” тўпламига кирган шеърларида и.франко меҳнаткаш халқ орасидан етигшиб чиққан, метин иродали революционер образини чизди. у биринчи бўлиб украин шеъриятида ишчи образини яратди. “веснянка” шеърлар цикли ўзининг ғоявий-бадиий юксаклиги билан катта аҳамиятга эга. бу туркумдаги шеърларида, масалан, ”қуёш қизитмоқда”, “гулдирамоқда” шеърларида и.франко қуёш, шамол, момақалдироқ сингари мажозий образлар (чўлпон, …
5
нинг тасвири ва талқинида ватанга муҳаббат душманга нафратдан иборат. шоира ўз достонларида тарихий ва замонавий масалаларни кўтариб чиқади. масалан, халқ қўзғолони мавзуси “роберт брюс” поэмасида дадил кўтарилган бўлса, “қадимги эртак” достонида ўрта аср воқеалари ҳикоя қилиниб, ўз озодлиги ва мустақиллиги учун курашган шоир образи гавдалантирилада. ҳуррият ва миллий озодлик учун кураш масаласи л.украинка саҳна асарларида ҳам марказий ўрин тутади. бу жиҳатдан унинг ”кассандра”, “катакомбаларда”, “ўрмон қўшиғи” каби пъесалари диққатни ўзига жалб қилади. xx асрнинг биринчи чорагида юзага келган янги украин адабиёти янги ижтимоий тузум шароитида рус, украин ва бошқа қардош халқлар классик адабиётларининг энг яхши анъаналари таъсирида шаклланди ват обора ривожланиб борди. шу даврларда п.тичина, м.рильский, и.кочерга, и.ле, ю.яновский каби навқирон ижодкорлар етишиб чиқди. фашистлар германияси билан уруш йилларида украин ёзувчиларининг ҳикоя, очерк ва романларида ватан мудофааси етакчи мавзу бўлди. уларнинг асарларида қизил армия жангчиларининг кўрсатган жасорати, турли миллатларга мансуб халқларнинг фронт ва фронт орқасидаги биродарлик ва дўстлик ҳис-туйғулари тараннум …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "украин адабиёти"

1662586187.doc украин адабиёти украин адабиёти бу адабиёт шарқий славян халқлари (рус, белорус) адабиёти гуруҳига киради. у қадимги рус адабиёти заминида шаклланди ва ривожланди. xi-xii асрлардаёқ жуда бой оғзаки ижод асарларига ва ёзма ёдгорликларга эга бўлган қадимги рус адабиёти украин адабиёти ривожига кучли таъсир этди. украин шоирлари т.шевченко, и.франко, с.руданский, п.мирний ҳамда м.рильский ва н.забилаларнинг хусусан “игорь жангномаси”га бўлган қизиқишлари жуда кучли эди. улар бу ажойиб адабий ёдгорликни украин тилига таржима қилдилар. украин адабиётининг энг қадимги намуналари халқ оғзаки ижоди шаклида яратилган бўлиб, кўпроқ антифеодал ва антикрепостнойлик хусусиятига эга эди. халқ яратган қўшиқ, эртак, дума (катта хажмдаги эпик ва лиро-эпик асарлар), латифа ва ривоятларда меҳн...

Формат DOC, 60,0 КБ. Чтобы скачать "украин адабиёти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: украин адабиёти DOC Бесплатная загрузка Telegram