ўткир ҳошимовнинг ҳажвий асарларида маҳорат масаласи

DOCX 69,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
ҳот масаласи.docx 2 ўткир ҳошимовнинг ҳажвий асарларида маҳорат масаласи мавзусидаги битирув малакавий иши режа: кириш i боб. ў.ҳошимовнинг “шумлик” туркумига кирган ҳикояларида ҳаётий асос ва бадиий талқин 1.1. ў.ҳошимовнинг ҳажвий ҳикояларида услуб 1.2. ў.ҳошимовнинг ҳажвий асарларида бадиийлик масаласи ii боб. ў.ҳошимовнинг сатирик асарларида образлилик 2.1. характерлар талқинида индивидуаллик 2.2. персонажлар нутқини яратишда ёзувчи маҳорати масаласи хулоса кириш мавзунинг долзарблиги. хх аср ўзбек адабиёти, хусусан, насри ўзига хос тарзда ривожланиб, ўз шакли ва мазмунига эга бўлганлигидан ушбу даврни тўлақонли ўрганишга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. бунга бу даврда яратилган кўп сонли эпик асарлар ва улар орасида бадиийлик жиҳатидан ўзига хос баҳога эга асарлар ҳам мавжудлигини асос сифатида келтириш мумкин. жумладан,бу давр ҳикоянавислигининг миллий адабиётимиз шаклланишидаги ўрнини хисобга олиб, уларни ҳам бадиий адабиёт намунаси қадрият сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. мафкуравий яккаҳокимликдан қутилган ўзбек адабиётида эркин ижод қилиш, эркин фикр асосида мавжуд жараёнга муносабат билдириш кучайиб бормоқда. шунингдек, ўтаётган …
2
а кўплаб тадқиқотлар яратилган. лекин ўткир ҳошимовнинг ҳажвий асарларида ёзувчи маҳорати юзасидан алоҳида, жиддий бир тадқиқот иши яратилмаганлиги ушбу бми нинг юзага келишига сабаб бўлди. мавзунинг ўрганилиш даражаси. ўзбек адабиётшунослигида ҳар доим аҳамиятли ҳисобланган бадиий маҳорат ҳамда услуб масалалари борасида кўплаб тадқиқот ишлари амалга оширилгани маълум. биз ўрганаётган ёзувчи ўткир ҳошимов ижодига, хусусан, насрий асарларига бир қатор адабиётшунос олимлар турлича муносабат билдиришган. бу ҳақдаги илмий ва танқидий қарашлар а.расуловнинг “ардоқли адиб”[footnoteref:1], асрор самаднинг “ўткир қалам”[footnoteref:2], у.ўлжабоев “замон талаби ва ижодкор масъуллиги”[footnoteref:3], озод шарафиддиновнинг “сардафтар саҳифалари”[footnoteref:4] каби монографик тадқиқотларида ишнинг айрим қирралари ёритиб берилган ва мавзунинг айрим жиҳатлари ўрганилган . [1: а.расулов. ардоқли адиб. – т., шарқ, 2001.- 128 б.] [2: асрор самад. ўткир қалам. – т., meriyus, 2013. - 364 б.] [3: у.ўлжабоев. замон талби ва ижодкор масъуллиги. - т., ўзбекистон, 2012.- 375 б. ] [4: озод шарафиддинов. сардафтар саҳифалари. – т., ёзувчи, 1999. 204-б.] тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. битирув …
3
ида ўзига хос характерлар сиймосини акс эттирганлиги билан аҳамиятли. улар индивидуал услуб, поэтик маҳорат касб этган асарлар сифатида бугунги кун адабиётшунослигида эътироф этилган. лекин ҳикоялар яратишда, айниқса, ҳажвий мавзудаги ҳикояларда асосий қаҳрамон образларининг роли қай даражада эканлиги, персонажлар талқинида ёзувчи маҳорати, уларнинг бадиийлик даражаси, ҳажвий ҳикояларнинг ўзига хос жиҳатлари, ижтимоий муаммолар талқини ҳали тадқиқ этилмаган. шу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда муаллиф ва ҳикоячи қаҳрамон нутқидаги ўзига хос жиҳатлар, тасвир воситаларининг қай даражада маҳорат билан қўлланилганилиги асар ютуғини таъминловчи омиллардан эканлигини тадқиқ этиш ушбу битирув малакавий ишининг илмий янгилигини билдиради. тадқиқотнинг илмий-амалий аҳамияти. ушбу битирув малакавий иш хх аср ўзбек прозаси ривожланиши қонуниятларини тадқиқ этишда, ёзувчи ўткир ҳошимов ижодига алоқадор реферат ишлари, қўлланмалар, бми лар ёзишда фойдали манба бўлиши мумкин. тадқиқотнинг манбаи. битирув малакавий ишининг асосий манбаи бир қатор назарий манбалар, ўткир ҳошимовнинг «шумлик» тўплами таркибидаги ҳажвий мавзудаги ҳикоялари ва адибнинг «икки карра икки – беш» қиссаси бўлди. бмининг тузилиш тартиби. …
4
чун ўткир ҳошимов ижодини ўрганиш, унинг янгича қирраларини кашф этиш масалалари яна кўп тадқиқотлар учун асос бўлиб келаверади. ўткир ҳошимов ижодини ҳикоянавислик, қиссанавислик ва романнавислик каби турларга ажратиб ўрганиш мумкин. адибнинг ҳикоянавислик маҳорати ҳақида атрофлича яратилган тадқиқот ишлари ҳали кам. айрим ишлар таркибидагина қисман қилинган тадқиқларга дуч келиш мумкин. “ўткир ҳошимов ранг-баранг жанрларда ижод этиб келаётган ёзувчидир. унинг “икки карра икки беш”, “шумлик”, “осмондан тушган пул”, “сўққабош бевагина” сингари тўпламларига кирган воқеий ва бадиий ҳажвиялар бугунги ҳажвий адабиётимизнинг гўзал ва сара намуналаридир”[footnoteref:6]. [6: б.назаров. халқ меҳрини қозонган адиб. / ўткир ҳошимов замондошлари наздида. –т., мумтоз сўз. 2011. 116-б.] адибнинг ҳажвий мавзудаги ҳикояларининг атрофлича талқини ҳам ҳали яратилмаган. ушбу битирув малакавий ишимиз шу боисдан ҳам ана шу мавзуни тадқиқ этишга қаратилган. ўткир ҳошимовнинг 1993 йил “ёзувчи” нашриётида чоп этилган “шумлик” номли ҳикоялар тўплами таркибидаги ҳажвий ҳикояларни ўқимаган мухлислари бўлмаса керак. бу тўпламдаги “шпана”, “бемор пиёз”, “тахаллус”, “памилдори операцияси”, “битта кулдиринг”, “йўли …
5
на” номли ҳикояси “кулиш нималигини билмаган одам – бахтсиз одам”, деган сўзлар билан бошланади. кўпчилик ў.ҳошимовни юқорида айтиб ўтилган жиддий мавзудаги романлари ва қиссалари орқали таниганлигидан унинг ҳажвий асарлари борлигин билмасликлари ҳам мумкин. адиб ўзининг ҳажвий ҳикоялари билан “кулишни ва кулдиришни билишини” исботлаб берган. чунки ҳажвияларни ўқиган китобхоннинг юзида табассум пайдо бўлиши табиий. “ўткир ҳошимов асарларини жозибадор қилган, уларга ўзига хос бадиий тароват бахш этган икки муҳим хусусият бор. буларнинг бири шуки, у бадиий асарни жўн тарғибот қуролига айлантирмайди, шу куннинг долзарб масалалари ҳақида бадиийлашган шиорлар ва хитоблар айтиш йўлидан бормайди, балки асарларининг кўпчилигида бирон муҳим умумбашарий муаммони ўртага ташлашга интилади. унинг асарларида унутилиб кетган ёки унутилаёзган инсоний қадриятлар етакчи ўрин тутади. муаллиф кўпинча кун тартибига инсон ҳаётининг ўзак масалаларини қўйиб, ҳар бир фикрловчи одамни ташвишга солмай қўймайдиган “лаънати саволлар”га жавоб излайди. иккинчидан эса, шу муаммоларнинг ҳаммаси, энг муракаб саволларга жавоб излаш кишини ҳаяжонга солувчи бадиий шаклларда амалга оширилади”[footnoteref:7]. [7: …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўткир ҳошимовнинг ҳажвий асарларида маҳорат масаласи" haqida

ҳот масаласи.docx 2 ўткир ҳошимовнинг ҳажвий асарларида маҳорат масаласи мавзусидаги битирув малакавий иши режа: кириш i боб. ў.ҳошимовнинг “шумлик” туркумига кирган ҳикояларида ҳаётий асос ва бадиий талқин 1.1. ў.ҳошимовнинг ҳажвий ҳикояларида услуб 1.2. ў.ҳошимовнинг ҳажвий асарларида бадиийлик масаласи ii боб. ў.ҳошимовнинг сатирик асарларида образлилик 2.1. характерлар талқинида индивидуаллик 2.2. персонажлар нутқини яратишда ёзувчи маҳорати масаласи хулоса кириш мавзунинг долзарблиги. хх аср ўзбек адабиёти, хусусан, насри ўзига хос тарзда ривожланиб, ўз шакли ва мазмунига эга бўлганлигидан ушбу даврни тўлақонли ўрганишга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. бунга бу даврда яратилган кўп сонли эпик асарлар ва улар орасида бадиийлик жиҳатидан ўзига хос баҳога эга асарлар ҳам мавжудлиги...

DOCX format, 69,9 KB. "ўткир ҳошимовнинг ҳажвий асарларида маҳорат масаласи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.