танқиддаги тарихийлик принципи замон ва тадриж

DOC 260,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662627113.doc танкиддаги тарихийлик принципи: замон ва тадриж танқиддаги тарихийлик принципи: замон ва тадриж адабий танқид методологиясининг янгиланиш тамойилларидан бири танқидчиликда миллий уйғониш (жадид) адабиёти ва унинг намояндалари ижодининг қайта бахоланганида кузатилади. юқорида таъкидланганидек, ўтган асрнинг 80-йиллар якунига келиб, ижтимоий хаётда юз бера бошлаган сиёсий ўзгаришлар адабий танқид тафаккурида хам янгиланишларга туртки берди. бу даврга келиб, айниқса, мустақилликнинг дастлабки йилларида адабий танқид сезиларли даражада фаоллашди, мавзу доираси кенгайди, бошқа гуманитар сохалар, жумладан, тарих, фалсафа ва эстетика билан алоқаси изчил ва мунтазам тус касб этаборди. бунинг асосий сабаби айни ўша даврга келиб ўтмишни, тарихни, миллий маданий меросни ўрганиш ва қайта бахолашга қизиқишнинг гоятда кучайганлиги билан изохланади. дархақиқат, айни шу даврдан тарихчилар, файласуфлар, адабиётшунос ва нафосатшунослар тарихимизга, маданий меросимизга доир қарашларни янгилашга, янгича концепция ва тафаккур тарзи билан ёндашишга киришдилар. бу харакат, айниқса, чор мустамлакасидан кейинги, хусусан, хiх аср охири ва хх аср бошларидаги миллий уйгониш даврига қизиқишнинг кучайганида яққол кўринади. чунончи, жадидчилик …
2
лари уйгун эди. зеро, ўзбек адабиётида ўтган асрнинг 70-80-йилларида яратилган энг яхши асарларни кузатганда уларда социалистик реализм қолипларини ёриб чиқишга кучли интилишни, турли хил усуллар, образ ва тимсоллар воситасида давр фожеасини, тоталитар тузумдан норозилик кайфиятини, ўзликни англашга кучли иштиёқни кўриш мумкин. шу боис, янгиланаётган танқид тафаккури 80-йиллар охирига келиб бутун диққат эътиборини аср бошидаги адабий ходисаларга қаратгани табиий жараёндир. айни шу ходисанинг бошқа бир сабаби хам бор. маълумки, ўтган аср бошидаги миллий уйгониш харакати намояндалари ва уларнинг фаолияти, асарлари шўро даврида муттасил турли сиёсий айбловлар билан қораланиб келинди. айни чогда, илгор миллатпарвар зиёлилар, таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос ва мунаққидларда ўша даврда яшаб ижод этган адибларнинг ижодларига қизиқиш сусаймаган. жумладан, улар чўлпон ва фитратларнинг таъқиқланган асарларини имкон топиб ўқишган, фикр юритишган. таниқли мунаққидлардан бири умарали норматовнинг айтишича, чўлпон шеърлари ён дафтарларда қўлда кўчирилиб ўқилган. озгина имкон тугилган 60-йиллардаги каби «илиқ эпкин» паллаларида улар ижодини юзага чиқариш имкониятини излашган. хусусан, ўша …
3
и фаолиятида унинг тарих билан хамкорлиги, айниқса, мухим ахамият касб этган. ушбу кузатишлар воситасида танқидчилар ижодкор жадидлар хаёти ва фаолиятини ўрганиш асносида умуман жадидчилик харакати, унинг концепцияси хақида хам тарихий фактлар асосида қимматли маълумотлар бердилар. натижада бу давр адабий хаётининг хаққоний тарихий лавхасини яратишга эришилди, ватанимиз тарихининг аср бошидаги сахифалари холис шарх ва изохлар билан тўлдирилди. гарчи қисқа муддатни ўз ичига олган бўлса-да, янгича методология ва концепцияга асосланган адабий танқид фаолиятнинг ушбу босқичи беқиёс илмий ва амалий ахамиятга эгадир. чунки, биринчидан, бу босқичда аср бошидаги адабий мухит хақида объектив маълумот берилган ва шу асосда адабиётимизнинг янги тарихи яратилишига асос солинган бўлса, иккинчидан, шўро тузумининг қатагонга таянилган сиёсатининг қурбонига айланган ва узоқ йиллар мабойнида нохақ айбловлар билан айбланиб келинган ижодкорларимизнинг хақиқий орзу-истаклари ижобат бўлди-уларнинг ижодий мероси халққа қайтарилди. мунаққидларимиз миллий уйгониш даври адабиётининг етук намояндалари махмудхўжа бехбудий, абдулла авлоний, хамза, абдулла кодирий, фитрат, чўлпон сингари улуг адиблар хаёти ва фаолиятини ёритишга …
4
ракати дея таърифланиб, туркистонда бу харакатнинг бошида махмудхўжа бехбудий тургани асослаб берилади хамда унинг фаолияти хам дунёвий, хам диний асосларга таянгани тахлиллар билан кўрсатилади. шунингдек, мақолада жадидчилик харакатининг асл мақсадлари хақида фикр юритилиб, унинг, шўро сиёсатдонлари айтганидек, панисломизм билан бир ходиса эмаслигини, бу харакат замирида маърифатпарварлик ётгани далиллар билан исботлаб берилган. исмоил гаспирали асос солган «усули жадид» мактабларига ўхшаш кўплаб мактабларнинг туркистонда бехбудий томонидан очилгани, улар учун дарсликлар яратилгани хам атрофлича ёритилган. бегали косимовнинг мақоласида эса, бехбудий шахси, хаёти ва ижодига доир маълумотлар берилиб, асосий эътибор унинг педагогик, публицистик фаолиятига қаратилган. муаллиф бехбудийни жадидчилик харакатининг карвонбошиси сифатида таърифлаб, унинг вафоти муносабати билан 20-йилларда чоп этилган садриддин айний, фитрат ва чўлпон шеърларидан парчалар келтиради. бу шеърларнинг яратилишига сабаб бўлган бехбудий аслида ким бўлган, бугунги китобхон бу аллома хақида нималарни билади, дея саволлар қўйиб, уларга батафсил жавоб беради ва маърифатпарварнинг «китобат ул-атфол» дарслигидан бир парчани ўқувчилар эътиборига хавола қилади. умуман, бу каби …
5
фаолиятини ёритишга багишланган тадқиқотларга хос хусусиятдир. чунончи, бегали косимовнинг авлоний таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан эълон қилинган «сапёрлар кўчасидаги уй» , ахмад алиевнинг «гози юнус хақида сўз» , нурмухаммад холлиевнинг «хамза: ўтмиш эмас, истиқбол» , саидахмад сиддиқий ажзий таваллудининг 125 йиллигига профессор бегали косимовнинг қисқа шархи билан босилган вадуд махмуднинг «турк шоири ажзий» сингари мақолалари хам шундай чиқишлар сирасидандир. бундай қимматли маълумотлар, манбааларнинг эълон қилингани ўтган аср бошида яшаган ижодкорлар хаёти ва фаолияти хақида алохида тадқиқотларнинг юзага келишига замин хозирлади. бу давр танқидчилигидаги яна бир мухим жихат шундаки, мунаққидлар ёзувчи, шоирларнинг ижодий лабораториясига кириб, муайян асарларнинг яратилиш тарихи, уларнинг етакчи концепцияси, мавзу кўлами, гоявий мотивларини тахлил қилиб, кенг ўқувчилар оммасига етказишди. ана шу мавзудаги мақолаларда бадиий асарлар тақдирига аниқлик киритиш тенденцияси етакчилик қилди. жумладан, бойбўта дўстқораевнинг «падаркуш»нинг гаройиб саргузашти» , хамидулла болтабоевнинг «юрт қайгуси» , шерали турдиевнинг «тонг юлдузи қисмати» , ўктам мирзахўжаевнинг «чўлпон хақида қайдлар», наим каримовнинг «кечанинг кундузи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"танқиддаги тарихийлик принципи замон ва тадриж" haqida

1662627113.doc танкиддаги тарихийлик принципи: замон ва тадриж танқиддаги тарихийлик принципи: замон ва тадриж адабий танқид методологиясининг янгиланиш тамойилларидан бири танқидчиликда миллий уйғониш (жадид) адабиёти ва унинг намояндалари ижодининг қайта бахоланганида кузатилади. юқорида таъкидланганидек, ўтган асрнинг 80-йиллар якунига келиб, ижтимоий хаётда юз бера бошлаган сиёсий ўзгаришлар адабий танқид тафаккурида хам янгиланишларга туртки берди. бу даврга келиб, айниқса, мустақилликнинг дастлабки йилларида адабий танқид сезиларли даражада фаоллашди, мавзу доираси кенгайди, бошқа гуманитар сохалар, жумладан, тарих, фалсафа ва эстетика билан алоқаси изчил ва мунтазам тус касб этаборди. бунинг асосий сабаби айни ўша даврга келиб ўтмишни, тарихни, миллий маданий меросни ўрганиш ва қайт...

DOC format, 260,5 KB. "танқиддаги тарихийлик принципи замон ва тадриж"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.