жадид адабиёт танқид кўзгусида

PPTX 29 pages 426.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 29
powerpoint presentation allppt.com _ free powerpoint templates, diagrams and charts 14-мавзу. жадид адабиёти танқид кўзгусида: н.каримов, б.қосимов. режа истиқлол арафаси ва мустақиллик даври танқидчилигида жадид адабиётида эътибор. н.каримов томонидан хх асар адабиётининг яхлит панорама (манзара) тарзида ўрганилиши. адабиёт ва тарихий жараён моҳиятининг ўзаро алоқадорликда ўрганилиши. қодирий, чўлпон ва ойбек ҳақидаги портрет ва маърифий романларнинг яратилиши. миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти масалалари. беҳбудий, авлоний, фитрат ижодига ўзига хос қараш. и.ғаспирали ва туркистон муаммоларининг ишланиши. жадид адабиёти намояндаларининг ҳаёти ва ижодий фаолияти, уларнинг асарлари хусусида ғ.каримов, о.шарафиддинов, б.қосимов, н.каримов, ҳ.болтабоев, ш.ризаев, с.аҳмад, ш.турдиев, б.дўстқораев ва бошқа йирик олимлар ҳамда бир қанча ёш тадқиқотчилар томонидан салмоқли ишлар амалга оширилган. кейинги давр танқидида адабий ҳодисаларга тарихийлик принциплари асосида ёндашувнинг кучайгани янгича адабий танқид методологиясининг муҳим тамойилларидан бири – қиёсий-тарихий метод шаклланаётганидан далолат беради. бу борада кенг ўқувчилар оммасига ошкор этилган материалларни янгича нуқтаи назар ва янгича концепция билан тадқиқ ҳамда таҳлил этишга ҳаракат қилингани …
2 / 29
иккинчи ярмига қадар давом этди. бу даврда чўлпон шахсига «миллатчи» ва «халқ душмани» каби тамғалар босилди, унинг асарларини ўқиш, у ҳақда гапириш тақиқланди. xx асрнинг 80-йиллари охирида бошланган янгича қарашлар, бадиий тафаккурдаги илиқ эпкинлар чўлпон ижодига ҳам холис муносабатда бўлиш имконини яратди. ўзбек жадид адабиётининг етук намояндалари қатори чўлпон ижоди ҳам ўтган асрнинг 20- йилларидаёқ хорижлик адабиётшуносларнинг эътиборини тортган эди. шу боис, америка қўшма штатлари, германия, туркия ва бошқа давлатларда унинг ижоди ҳақида мақолалар чоп этила бошланди. бу мақолаларнинг аксарияти дастлаб шўро сиёсати қатағонидан қочиб, чет элларга кетиб қолган юртдошларимиз тарафидан ёзилган бўлса-да , кейинчалик хорижлик олимлар ҳам жадид адабиёти намояндаларига, жумладан, чўлпон ижодига катта қизиқиш билан қарай бошладилар. бу жараён, айниқса, иккинчи жаҳон урушидан сўнг изчил тус олди. америкалик э.олворт, э.наби, х.мурфи, олмониялик и.балдауф ва бошқаларнинг тадқиқотларида чўлпон ижоди ҳам ўзига хос йўсинда тадқиқ этилганлиги ҳамда жадид адабиётини холис баҳолашга қаратилгани билан характерлидир. истиқлол даври ўзбек адабиётшунослигида алоҳида ижодкор …
3 / 29
маълум бўлмаган қирраларини очишга қаратилди. н.каримов эссе-роман жанри табиатига хос хусусиятларни ҳ.олимжон ва ойбек ҳақидаги тадқиқотларида синаб кўрган эди. бу йўналишдаги тажрибасини мустақиллик йилларида чўлпон ҳақидаги йирик тадқиқотида янада чуқурлаштирди. олимнинг чўлпонга бағишланган мақолалари, рисолалари давлат архивларида йиллар мобайнидаги тинимсиз меҳнат , шоир замондошлари ва қариндош-уруғлари билан олиб борилган суҳбатлар ва бошқа турли йўналишдаги изланишлар – бу йирик асарнинг яратилишига замин бўлди. асарда илк бор шоир ҳаёти, ижоди ва муфассал қиёфаси яратилиб, у ҳақдаги ҳақиқат тўлдирилди ва ойдинлаштирилди. уни ўқир экансиз, энг муҳими, кўз ўнгингизда миллатнинг чўнг ва нурли қояларидан бири – чўлпоннинг кенг, мукаммал образи намоён бўлади: чўлпон–қалби ҳиссиётга тўла истеъдодли шоир ва адиб. чўлпон – ўз давридан олдинга кетган танқидчи ва моҳир таржимон. чўлпон–ўз миллатининг бахти, келажаги учун ўзини фидо қилган миллатпарвар инсон. чўлпон–ниҳоятда нозик қалб эгаси; кенг миқёсдаги шахслар билан қиёслана олувчи ва улар билан бир сафда туришга муносиб ўз даврининг улкан сиймоларидан бири. “чўлпон” маърифий романи …
4 / 29
узатишлар, қарашлар ва талқинлар, хотиралар ўзаро қиёсланиб, сараси-сарага, пучаги пучакка ажратилиб, шахсий кузатувлар ва хулосалар умумлаштирилиб, шоир босиб ўтган йўлнинг кенг, муфассал манзараси яратилади. муҳими, асарда китобхон кўзи олдида миллатпарвар шоир мақсуд шайхзоданинг ёрқин ва шу вақтгача яратилганлари ичида энг тўлақонли образи намоён бўлади. н.каримов асарида шоир образи қуйидаги фазилатларда бўй кўрсатади: мақсуд шайхзода – қалби ҳиссиётга, армонга тўла лирик шоир, драматург; ўз давридан анча илгарилаб кета олган, келажакни ҳис эта билган мутафаккир; танқидчи, мумтоз адабиётнинг билимдони; миллат бахти учун қайғурган инсонпарвар; дўстга содиқ, хушфеъл ҳамсуҳбат; қалби тоза, юрт деб, мустақиллик деб ўзини фидо этган буюк шахсдир. асарда н.каримовнинг танқидий-биографик характердаги барча асарларига хос муштарак хусусият илмий ва образли тафаккурнинг ўзаро омухталиги, танқидчи қалбининг ижодкорга, санъат асарларига бўлган кучли муҳаббатга лиммо-лим юракнинг эҳтиросга тўлган ҳолда намоён бўлишидир. истеъдодли олим, зукко мунаққид н.каримовнинг маърифий романлари ёш авлод эстетик тафаккурини ривожлантиришда, унинг бадиий савиясини оширишда муҳим роль ўйнайди. истиқлол даври н.каримовнинг янги-янги …
5 / 29
увчилар ҳаёти ва ижоди ҳақида том маънодаги янги мақолалари, рисолаларидан ташқари, аср тонги ва 20-йиллардаги жадидчилик ҳаракати, жадид адабиётининг туғилиш, ривожланиш йўлларини ўрганиши натижаси ўлароқ, “хх аср бошларидаги тарихий вазият ва жадидчилик ҳаракатининг вужудга келиши” сингари тадқиқотлари майдонга келди. бунинг учун муаллифга ойлаб, йиллаб ўзбекистон давлат архивида, давлат хавфсизлик бошқармаси, ёзувчилар уюшмаси архивларида, собиқ иттифоқ ҳудудида жойлашган қатор махфий архивларда ишлашга тўғри келди. олимнинг архивдаги изланишлари натижаси ўлароқ майдонга келаётган абдулла авлоний, боту, абдулла алавий, вадуд маҳмуд, раҳматулла султонов, саид афанди, саидносир миржалолов сингари 20- 30-йиллар адабий муҳитида фаол ўрин тутган зиёлилар ҳақидаги мақолалари адабиётимиз, маданиятимиз, истиқлолимиз учун кураш тарихидан янги-янги маълумотлар беради. умуман, сўнгги ўн йил ичида қатағон қурбонларининг номини абадийлаштириш йўлида олиб бораётган фидойи меҳнатлари, бу йўналишда эълон қилаётган юзлаб публицистик мақолалари, унинг раҳбарлигида тайёрланиб, чоп этилаётган шаҳидлар хотираси туркумидаги “сургун” сингари китоблар бу олим ва жамоат арбобининг фаолияти ҳавас қиларли даражада жўшқин ҳамда серунум кечаётганидан далолат беради. …

Want to read more?

Download all 29 pages for free via Telegram.

Download full file

About "жадид адабиёт танқид кўзгусида"

powerpoint presentation allppt.com _ free powerpoint templates, diagrams and charts 14-мавзу. жадид адабиёти танқид кўзгусида: н.каримов, б.қосимов. режа истиқлол арафаси ва мустақиллик даври танқидчилигида жадид адабиётида эътибор. н.каримов томонидан хх асар адабиётининг яхлит панорама (манзара) тарзида ўрганилиши. адабиёт ва тарихий жараён моҳиятининг ўзаро алоқадорликда ўрганилиши. қодирий, чўлпон ва ойбек ҳақидаги портрет ва маърифий романларнинг яратилиши. миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти масалалари. беҳбудий, авлоний, фитрат ижодига ўзига хос қараш. и.ғаспирали ва туркистон муаммоларининг ишланиши. жадид адабиёти намояндаларининг ҳаёти ва ижодий фаолияти, уларнинг асарлари хусусида ғ.каримов, о.шарафиддинов, б.қосимов, н.каримов, ҳ.болтабоев, ш.ризаев, с.аҳмад, ш.турдиев, б.дўстқ...

This file contains 29 pages in PPTX format (426.2 KB). To download "жадид адабиёт танқид кўзгусида", click the Telegram button on the left.

Tags: жадид адабиёт танқид кўзгусида PPTX 29 pages Free download Telegram