adabiy tanqidda portret yaratish mahorati: m.qo‘shjonov va s.mamajonov

PPTX 26 pages 686.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
презентация powerpoint adabiy tanqidda portret yaratish mahorati: m.qo‘shjonov va s.mamajonov reja : portret adabiy tanqidning yetakchi janri sifatida. a.qodiriy, oybek va a.qahhor adabiy portretlari. m.qo‘shjonov – mahoratshunos munaqqid. munaqqid tomonidan nazariy muammolarning o‘rganilishi. s.mamajonovning g‘.g‘ulom va h.olimjon haqidagi adabiy portretlari. tanqidning vazifalarining kengayishi. матёқуб қўшжонов “эл-юрт ҳурмати”, “буюк хизматлари учун” орденлари соҳиби матёқуб қўшжонов 1918 йил 5 майда таваллуд топган. ўзбекистон фанлар академияси академиги, ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори м.қўшжоновнинг адабий танқидчилик фаолияти ижтимоий фанлар академиясида таҳсил олаётган пайтларида бошланди. 1956 йили газетада "бир танқидий-биографик очерк ҳақида" номли биринчи тақризи эълон қилинди. адабий танқидчи бўлишдек қийин соҳанинг масъулиятини чуқур ҳис этган ёш олимнинг бу тақризи унинг истиқболини ёрқин кўрсатиб турарди. матёқуб қўшжоновнинг асосий илмий ишлари 20-аср ўзбек адабиётининг ривожланиш тамойиллари, адабий танқид ва адабиётшунослик методологияси муаммолари, адабиёт назарияси ва ёзувчи маҳорати масалаларига бағишланган. иззат султон м.қўшжонов ҳақида “м.қўшжонов ўз асарларида талантни ҳимоя қилди.бу осон иш эмас эди. …
2 / 26
асарлари: «тепки босилди» (1990) «алам» (1996), «дагиш» (1999), «армон» (2004). тадқиқотларида қодирий, қаҳҳор, ойбек, п.қодиров, о.ёқубов, а.орипов ва бошқа ёзувчи, шоирларнинг маҳорати ўрганилган ва бадиий асарнинг сюжет, композиция, характер ва конфликт масалалари таҳлил қилинган. матёқуб қўшжонов икки жилдлик «адабиёт назарияси», беш жилдлик «ўзбек адабиёти тарихи», икки жилдлик «ўзбек тилининг изоҳли луғати», икки жилдлик «русча — ўзбекча луғат», бир жилдлик «ўзбекча — русча луғат» ва бошқа нашрларнинг яратилишига бош-қош бўлган. унинг раҳбарлигида 5 та фан доктори, 15 та фан номзоди етишиб чиққан. 500 дан зиёд мақола 50 дан ортиқ китоблари бор. қодирийшунослик саҳифаларидаги ёғдулар. қодирийшунослар: ойбек с.ҳусайн, и.султон, ҳ.ёқубов, м.қўшжоновлар салмоқли ишлар яратдилар. а.алиев, и.мирзаев, ф.насриддинов, у.норматов, с. мирвалиев, б.каримов а.қодирий санъати ва маҳоратини ўрганиш м.қўшжонов ижодининг марказий муаммоларидан бирини ташкил этди. унинг "абдулла қодирийнинг тасвирлаш санъати" номли асари адиб ижоди нозик дид ва нафосат билан, бор гўзалликлари ва қудрати билан таҳлил этилган ўзбек адабиётшунослигидаги дастлабки фундаментал тадқиқот сифатида хх аср …
3 / 26
и бу китобда ўзининг қатор янги қарашларини истиқлол мафкурасига асосланган ҳолда баён этади. бу асар мустақиллик руҳи билан суғорилганлиги, а.қодирий ижодининг бугунги замонамиз учун аҳамиятли жиҳатларига эътибор берилиши билан диққатга сазовордир. м.қўшжонов буюк адиб абдулла қодирий асарларини катта эътибор билан ўрганди, у ҳақда жиддий монографик тадқиқотлар яратди. "моҳият ва бадиият" китобининг "устозлар сабоғи" деб номланган катта бўлими а.қодирий, ойбек, ш.рашидов ва гулханий ижодининг таҳлилига бағишланган. ойбек ижоди танқидчи нигоҳида. и.султонов ўтган аср 60-йиллари арафасидаёқ танқидчиларни м.қўшжоновдан ўрнак олишга даъват этиши бежиз эмас. "ойбек романларида характерларни тасвирлаш маҳорати" мавзусида рус тилида ёзилган номзодлик диссертациясининг асосий натижалари китоб ҳолда 1959 йилда босилиб чиқди. китобнинг фазилати ёзувчилик санъатининг асосий ва муҳим томони саналувчи характер яратиш маҳоратининг текширилишида кўринди. асар з.кедрина, г.ломидзе каби таниқли олимлар томонидан ўзбек адабиётшунослигининг жиддий ютуғи деб юксак баҳоланди. м.қўшжонов ойбек шеъриятига кўп мурожаат этмайди. унинг поэмаларига, асосан, прозага ўтишдаги муҳим сифатларнинг шаклланишини белгилаш нуқтаи назаридан ёндашади. шу маънода мунаққидни …
4 / 26
azaridan turlicha: bu janrga mansub asarlarda ma'naviy-axloqiy ("shoh edip", "qirol lir"), millatning tarixiy taqdiri ("jaloliddin mungubеrdi") yoki romaniy problеmatika ("mirzo ulug`bеk") badiiy talqin qilinishi mumkin. абдулла қаҳҳор ижоди тадқиқотчиси. "адашганлар фожиаси" деб аталган тадқиқот а.қаҳҳор ижодини, маҳорат сирларини ўрганди. м.қўшжоновнинг "маҳорат сирлари" (1968) номли асарида а.қаҳҳорнинг эпик асарлари юксак дид билан таҳлил қилинди. адиб ҳақида навбатдаги "ҳаёт ва нафосат"(1970) китобида ёзувчининг ҳикоянавислик санъати ва драматик асарлари ўрганилди. "абдулла қаҳҳор ижодида сатира ва юмор" асарида эса ёзувчининг ҳажвий маҳорати тадқиқ этилди. а.қаҳҳорнинг нодир хусусиятларидан бири –ҳаётни, қаҳрамонларни руҳий таҳлил қилиш маҳоратига эгалигидир. м.қўшжонов "сароб" ва "синчалак"ни ўзгаларга ўхшаб умуман эмас, шу муаммо нуқтаи назаридан таҳлил этди. адабий портретнавис маҳорати. ўзбек танқидчилигида иззат султон, о.шарафиддинов, с.мамажонов, н.каримов, у.норматов, а.расулов сингари мунаққидлар адабий портрет усталари сифатида машҳурдирлар. м.қўшжонов улар сафидаги пешқадамлардан бири сифатида адабий портретларида бадиий маҳорат масаласини тадқиқ марказига қўйиши билан ажралиб туради. у муайян асардаги бадиий маҳоратни текшириш орқали айрим муҳим …
5 / 26
ортретлари киради; 2) портретни шу ижодкорнинг ўзи ҳақидаги фикрлари билан тўйинтириш ва адибнинг ижодий қиёфасини яратишда улардан унумли фойдаланиш, ўзининг мулоҳазалари билан омухталаштириб, асар яратиш. а.қодирий ва с.айний ҳақидаги асарлар шу типга мансуб; 3) ёзувчи ёхуд шоирнинг бутун ижоди ҳақида фикр юритмай, адабий портретга чизгилар билан кифояланиш. м.шолохов, ҳамза, асқад мухтор ва бошқалар ҳақидаги асарлар. м.қўшжонов сайёрнинг “ҳулкар” романига ёзилган “хаёл бошқа, ҳаёт бошқа” тақризи ҳамда ундаги аёвсиз танқидий фикрлари билан ўзбек танқидчилигидаги талабчанлик ва принципиалликнинг ажойиб намунасини кўрсатди. иброҳим раҳимнинг “генерал раҳимов”, юсуф шомансурнинг “қора марварид” романларига ёзилган тақризлар ҳам шундай характерга эга. 1. ойбек маҳорати.т.: ўздавнашр.1965. 3. маҳорат сирлари.т.: ғ.ғулом номидаги бадиий адаб. наш. 1968.(у.норматов билан ҳамкорликда). 4. ҳаёт ва нафосат.т.: адабиёт ва санъат.1970. 5. ижод сабоқлари.т.: адабиёт ва санъат.1973. 6. абдулла қаҳҳор ижодида сатира ва юмор. т.: "фан". 1973. 7. маъно ва мезон. т.: адабиёт ва санъат.1974. 8. ойбек.т.: "фан".1976. 9. маҳорат масъулияти.т., 1977. 10 .моҳият ва …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "adabiy tanqidda portret yaratish mahorati: m.qo‘shjonov va s.mamajonov"

презентация powerpoint adabiy tanqidda portret yaratish mahorati: m.qo‘shjonov va s.mamajonov reja : portret adabiy tanqidning yetakchi janri sifatida. a.qodiriy, oybek va a.qahhor adabiy portretlari. m.qo‘shjonov – mahoratshunos munaqqid. munaqqid tomonidan nazariy muammolarning o‘rganilishi. s.mamajonovning g‘.g‘ulom va h.olimjon haqidagi adabiy portretlari. tanqidning vazifalarining kengayishi. матёқуб қўшжонов “эл-юрт ҳурмати”, “буюк хизматлари учун” орденлари соҳиби матёқуб қўшжонов 1918 йил 5 майда таваллуд топган. ўзбекистон фанлар академияси академиги, ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори м.қўшжоновнинг адабий танқидчилик фаолияти ижтимоий фанлар академиясида таҳсил олаётган пайтларида бошланди. 1956 йили газетада "бир танқидий-биографик очерк ҳақида"...

This file contains 26 pages in PPTX format (686.2 KB). To download "adabiy tanqidda portret yaratish mahorati: m.qo‘shjonov va s.mamajonov", click the Telegram button on the left.

Tags: adabiy tanqidda portret yaratis… PPTX 26 pages Free download Telegram