м.қўшжонов адабий танқидчилик фаолияти

PPTX 21 sahifa 116,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
презентация powerpoint м.қўшжоновнинг адабий танқидчилик фаолияти ижтимоий фанлар академиясида таҳсил олаётган пайтларида бошланди. 1956 йили газетада "бир танқидий-биографик очерк ҳақида" номли биринчи тақризи эълон қилинди. адабий танқидчи бўлишдек қийин соҳанинг масъулиятини чуқур ҳис этган ёш олимнинг бу тақризи унинг истиқболини ёрқин кўрсатиб турарди. матёқуб қўшжоновнинг асосий илмий ишлари 20-аср ўзбек адабиётининг ривожланиш тамойиллари, адабий танқид ва адабиётшунослик методологияси муаммолари, адабиёт назарияси ва ёзувчи маҳорати масалаларига бағишланган. иззат султон м.қўшжонов ҳақида “м.қўшжонов ўз асарларида талантни ҳимоя қилди.бу осон иш эмас эди. чунки талантни менсимаслик, ёзувчининг яккаҳокимлик мафкурасига содиқлигини талантдан афзал кўриш бизнинг адабий сиёсатда ва амалиётда устун турарди”. асарлари: "маъно ва мезон" (1974), "моҳият ва бадиият" (1977), рус тилидаги "талант қирралари" (1975), "ойбек" (1976), "маҳорат масъулияти" (1977) матёқуб қўшжоновнинг 90-йилларда ёзган асарлари: «ўзбекнинг ўзлиги» (1994), «абдулла орипов» (ҳамкорликда, 2000) о.шарафиддинов: “матёқуб ўзбек адабиётшунослигида, айтиш мумкинки, биринчи мартта адабиётнинг образли табиатини англаган ҳолда, унинг спецификасига яқинлашиб иш кўрди. у бадииятнинг асосий проблемаси …
2 / 21
500 дан зиёд мақола 50 дан ортиқ китоблари бор. қодирийшунослик саҳифаларидаги ёғдулар. қодирийшунослар: ойбек с.ҳусайн, и.султон, ҳ.ёқубов, м.қўшжоновлар салмоқли ишлар яратдилар. а.алиев, и.мирзаев, ф.насриддинов, у.норматов, с. мирвалиев, б.каримов а.қодирий санъати ва маҳоратини ўрганиш м.қўшжонов ижодининг марказий муаммоларидан бирини ташкил этди. унинг "абдулла қодирийнинг тасвирлаш санъати" номли асари адиб ижоди нозик дид ва нафосат билан, бор гўзалликлари ва қудрати билан таҳлил этилган ўзбек адабиётшунослигидаги дастлабки фундаментал тадқиқот сифатида хх аср ўзбек танқидида мустаҳкам ўрин эгаллади. олим а.қодирийнинг характер яратиш маҳорати, характернинг шаклланиш омилларини аниқлаш, санъаткорликдаги жозиб нуқталарни топиш, хусусан, "сир сақлаш" санъатини биринчилардан бўлиб м.қўшжонов кўра олди. а.қодирий бадиий маҳоратининг қирраларини олим (сир сақлаш, перепития, ички ва ташқи коллизиялар бирлиги, антитеза) асардаги наинки асосий образлар – отабек ва кумуш характери орқали очиш, балки бу икки қаҳрамонга келиб туташувчи ва уларга алоқадор бўлган, беистисно, барча катта-кичик образларни ҳам таҳлил этиш орқали кўрсатишга интилади. "абдулла қодирийнинг тасвирлаш санъати" китобини муаллиф мустақиллик йилларида қайтадан …
3 / 21
.қўшжоновдан ўрнак олишга даъват этиши бежиз эмас. "ойбек романларида характерларни тасвирлаш маҳорати" мавзусида рус тилида ёзилган номзодлик диссертациясининг асосий натижалари китоб ҳолда 1959 йилда босилиб чиқди. китобнинг фазилати ёзувчилик санъатининг асосий ва муҳим томони саналувчи характер яратиш маҳоратининг текширилишида кўринди. асар з.кедрина, г.ломидзе каби таниқли олимлар томонидан ўзбек адабиётшунослигининг жиддий ютуғи деб юксак баҳоланди. м.қўшжонов ойбек шеъриятига кўп мурожаат этмайди. унинг поэмаларига, асосан, прозага ўтишдаги муҳим сифатларнинг шаклланишини белгилаш нуқтаи назаридан ёндашади. шу маънода мунаққидни ойбек шеъриятида эпик хусусиятлар жалб этади. м.қўшжонов уларни таҳлил этар экан, шоир шеъриятда ҳам йирик полотнолар, кескин зиддиятлар, катта сюжет яратиш устаси эканлигини очиб беради. бу ойбекнинг катта ижод майдонига кириб келиши учун замин бўлди деб хулоса чиқаради. м.қўшжоновнинг ойбек ижоди ҳақидаги изланишлари изчилликка эга.унинг "талант жилолари", "маҳорат дарси", "ижод сабоқлари" китобларида ҳам ойбек маҳорати хусусидаги нозик кузатишларга дуч келамиз. xx asr o`rtalarida yaratilgan adabiyotimizdagi tragеdiya janri talablariga to`la javob bеrishga yaroqli "mirzo ulug`bеk", "jaloliddin …
4 / 21
мор" асарида эса ёзувчининг ҳажвий маҳорати тадқиқ этилди. а.қаҳҳорнинг нодир хусусиятларидан бири –ҳаётни, қаҳрамонларни руҳий таҳлил қилиш маҳоратига эгалигидир. м.қўшжонов "сароб" ва "синчалак"ни ўзгаларга ўхшаб умуман эмас, шу муаммо нуқтаи назаридан таҳлил этди. адабий портретнавис маҳорати. ўзбек танқидчилигида иззат султон, о.шарафиддинов, с.мамажонов, н.каримов, у.норматов, а.расулов сингари мунаққидлар адабий портрет усталари сифатида машҳурдирлар. м.қўшжонов улар сафидаги пешқадамлардан бири сифатида адабий портретларида бадиий маҳорат масаласини тадқиқ марказига қўйиши билан ажралиб туради. у муайян асардаги бадиий маҳоратни текшириш орқали айрим муҳим назарий хулосалар чиқаради. мунаққид ижодида адабий портрет жанри етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.у ҳар бир асар таҳлилида ёзувчидан теран ҳаётийлик, юксак бадиийликни талаб қилади. адабий портретда ҳам асосий масалага шу нуқтаи назардан ёндошади. шу жиҳатдан м.қўшжоновнинг и.султон, қ.ҳикмат, о.ёқубов, п.қодиров, ш.холмирзаевга бағишланган кичик-кичик адабий портретлари, а.ориповнинг “армон” тўпламига ёзган сўзбошиси ҳамда с.мелиев билан ҳамкорликда ёзган “абдулла орипов” номли китоби характерлидир. м. қўшжоновнинг портретнавис сифатидаги услубини қуйидагича белгилаш мумкин: 1) адабий портретда ижодкор қиёфаси, …
5 / 21
амунасини кўрсатди. иброҳим раҳимнинг “генерал раҳимов”, юсуф шомансурнинг “қора марварид” романларига ёзилган тақризлар ҳам шундай характерга эга. 1. ойбек маҳорати.т.: ўздавнашр.1965. 3. маҳорат сирлари.т.: ғ.ғулом номидаги бадиий адаб. наш. 1968.(у.норматов билан ҳамкорликда). 4. ҳаёт ва нафосат.т.: адабиёт ва санъат.1970. 5. ижод сабоқлари.т.: адабиёт ва санъат.1973. 6. абдулла қаҳҳор ижодида сатира ва юмор. т.: "фан". 1973. 7. маъно ва мезон. т.: адабиёт ва санъат.1974. 8. ойбек.т.: "фан".1976. 9. маҳорат масъулияти.т., 1977. 10 .моҳият ва бадиият.т.: адабиёт ва санъат.1977. 11. қалб ва қиёфа.т.: адабиёт ва санъат.1978. 12. садриддин айний ва ўзбек адабиётининг шаклланиши. т., 1979. 13. танланган асарлар. икки жилдлик.т.: адабиёт ва санъат.1985. 14. абдулла қаҳҳор маҳорати.т.,1988. 15. ўзбекнинг ўзлиги.т.: "мерос".1994. 16. абдулла орипов.т.: "маънавият". 2000.(сувон мели билан ҳамкорликда). 17. қодирий – эрксизлик қурбони. – тошкент: фан, 1992. – 96 б. 18. дийдор. – тошкент: шарқ, 2004. – 136 б. 19. кўнгилда қолиб кетган гаплар. т.: маънавият. 2006. салоҳиддин мамажонов (1931-2005) - …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"м.қўшжонов адабий танқидчилик фаолияти" haqida

презентация powerpoint м.қўшжоновнинг адабий танқидчилик фаолияти ижтимоий фанлар академиясида таҳсил олаётган пайтларида бошланди. 1956 йили газетада "бир танқидий-биографик очерк ҳақида" номли биринчи тақризи эълон қилинди. адабий танқидчи бўлишдек қийин соҳанинг масъулиятини чуқур ҳис этган ёш олимнинг бу тақризи унинг истиқболини ёрқин кўрсатиб турарди. матёқуб қўшжоновнинг асосий илмий ишлари 20-аср ўзбек адабиётининг ривожланиш тамойиллари, адабий танқид ва адабиётшунослик методологияси муаммолари, адабиёт назарияси ва ёзувчи маҳорати масалаларига бағишланган. иззат султон м.қўшжонов ҳақида “м.қўшжонов ўз асарларида талантни ҳимоя қилди.бу осон иш эмас эди. чунки талантни менсимаслик, ёзувчининг яккаҳокимлик мафкурасига содиқлигини талантдан афзал кўриш бизнинг адабий сиёсатда ва ама...

Bu fayl PPTX formatida 21 sahifadan iborat (116,7 KB). "м.қўшжонов адабий танқидчилик фаолияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: м.қўшжонов адабий танқидчилик ф… PPTX 21 sahifa Bepul yuklash Telegram