o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi mirzo ulug‘bek nomidagi o‘zbekiston milliy universiteti

PPTX 30 стр. 5,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 30
common threads across the arts o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi mirzo ulug‘bek nomidagi o‘zbekiston milliy universiteti мунаққид фаоллиги ва адабий жараён: у.норматов tayyorladi: filologiya fanlari bo‘ yicha falsafa doktori d.b. azimova 1 режа: 1.ўзбек насри ҳақидаги қарашларнинг тизимлашуви. 2.насримиз анъаналари ва уфқлари ҳақидаги тадқиқотлар. 3.қодирий ижодига янгича қараш. а.қаҳҳорнинг маҳорат сирлари. 4.адабий суҳбат танқидчилик жанри сифатида. 5.университет танқидчилик мактабининг шаклланишида у.норматовфаолиятининг ўрни. умарали норматов (1931.3.1, бешариқ тумани) — адабиётшунос олим. ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), филология фанлари доктори (1978), профессор (1979). тошкент университетининг филология факултетини тугатган (1957). 1962 йилдан тошду (ҳозирги ўзму) филология факултетининг ўзбек абадиёти кафедрасида катта ўқитувчи, доцент; кафедра мудири (1974—2000), кафедра профессори (2001 2012 йил). 1952 йилда 21 ёшда сагунинг ўзбек филологияси факультетига ўқишга кирди. ўрта мактабда она тили ва адабиётдан дарс берди, сўнг аспирантурада таҳсил олди. таниқли адабиётшунос о.шарафиддиновга шогирд тушди, унинг раҳбарлигида ўзбек ҳикоячилигининг бадиий тараққиёти муаммоларини ўрганди. ўзбек ҳикоячилигининг тараққиёт …
2 / 30
974-2000 йиллари ҳозирги ўзбек адабиёти кафедрасига мудирлик қилган. бу йиллари кафедрада о.шарафиддинов, а.алиев, а.расулов, н.худойберганов, с. содиқов, д.қуронов, б. каримов, у..ҳамдам, р. қўчқоров, а. улуғов сингари истеъдодли мунаққид-адабиётшунослардан иборат илмий жамоа шаклланди; мазкур жамоанинг саъй-ҳаракати туфайли о. шрафиддинов бошлиқ миллий танқидчилик мактабига асос солинди. ўзбек насрининг моҳир тадқиқотчиси. мунаққид ижоди "ёш прозаикларнинг баъзи ютуқ ва камчиликлари" (1957) номли мақола билан бошланди. у.норматов шеърият, наср, драматургия хусусида деярли бирдек қалам юритса-да, илмий-танқидий фаолиятида ўзбек насри масалаларини ўрганиш етакчилик қилади. бу жиҳатдан "жанр имкониятлари", "маҳорат сирлари" (м.қўшжонов билан ҳамкорликда), "насримиз уфқлари", "гўзаллик билан учрашув", "насримиз анъаналари", "саид аҳмад", "шуҳрат", "талант тарбияси" , "етуклик"(1982), “ақл ва қалб чироғи” (1983), “давр туйғуси” (1987) сингари монография ва адабий портретлари ўзбек адабий танқидчилиги тараққиётида муҳим из қолдирди. хусусан, "насримиз уфқлари" (1974) деган салмоқли монографиясида 60-70-йиллар ҳикоячилиги, қиссачилиги ва романчилиги масалаларининг муҳим қирралари тадқиқ қилинди. "ҳикояда ҳаёт нафаси" мақоласида ҳикоячилигимизнинг тараққиёт тарихига назар ташланади; ўзбек ҳикоячилигидаги далиллаш …
3 / 30
лди. олим адбиётда пайдо бўлган янги адабий-эстетик тамойилларни аниқлаш, ҳозирги адабий жарённинг назарий муаммоларини тадқиқ этишга ҳам эътибор қаратди. “умидбахш тамойиллар” (2000), “тафаккур ёғдуси” (2002) китоблари, эълон қилинган юзлаб адабий-танқидий мақолларида айни шу муаммоларни тадқиқ этди. адабий-танқидий суҳбат жанри ривожи йўлида. умарали норматов ўзбек танқидчилигининг жанровий ранг-баранглигини бойитиш йўлида астойдил изланишлар олиб борувчи пешқадам ижодкордир. у тақриз, адабий-танқидий мақола, адабий портрет, монографик тадқиқотлар қаторида адабий суҳбат ва баҳс жанрларида ҳам қизғин ижод этаётир. қолаверса, у, ҳозиржавоб ижодкор-танқидчи сифатида ўзбек танқидчилигига суҳбат шаклини (баъзан диалог дейилади) изчил равишда олиб кирди мунаққиднинг "талант тарбияси" китоби истеъдодли ўзбек ёзувчилари билан ижод ва маҳорат сирлари ҳақида бевосита мулоқоти, баҳс-суҳбати негизига қурилган. танқидчининг а.мухтор, о.ёқубов, п.қодиров, мирмуҳсин, саид аҳмад, ҳ.ғулом, х.тўхтабоев, эркин воҳидов, ў.ҳошимов, у.ҳамдам, ҳ.болтабоев, э.очиловлар билан суҳбатларида ижодкор оламига, лабараториясига чуқур кириб борилади. умарали норматов танқидчи-адабиётшунос сифатида мустақиллик йилларидаги миллий адабий жараённи қадам-бақадам синчиклаб кузатиб, адабиётимизда пайдо бўлган янгича адабий-эстетик тамойилларни аниқлаш, бугунги …
4 / 30
и, адиблар таржимаи ҳоли, улар қарашларининг такрорлнмас қимматли ҳужжатларидир. ўзбек адабиётимизда кейинги эллик йил ичида ҳеч ким бунчалик кўп ва хўп суҳбат яратмаган. улард адибларнинг ўзига хос қарашларигина эмас, танқидчи у.норматов принциплари, ахлоқи, ижодкор сифатидаги қизиқишлари акс этади. мунаққид ва адабий жараён. "умарали норматовнинг адабий танқидчи сифатида муҳим фазилати унинг адабий жараёнга фаол аралашишидир, ундаги янгиликлардан самимий қувониши ва адабиётимиз тараққиёти учун астойдил қайғуришидир" . чиндан ҳам мунаққид янги асарнинг яратилиш жараёнини муттасил ва тизимли равишда кузатиб боради. мана деярли ярим асрдан буён ўзбек адабиётида оғизга тушган бирорта асар ёхуд адабий жараёнга кириб келган шоир, ёзувчи йўқки, у.норматов улар ҳақида тақриз, мақола, китобларида у ёки бу даражада муносабат билдирмаган бўлсин, улар ҳақида ўзининг мустақил фикрларини айтмаган бўлсин. мамажонов с. теранлик. т., 1989. –б. 112 . х.тўхтабоевнинг "сариқ девни миниб" асари пайдо бўлганда, у ёш ёзувчи ижодигина эмас, балки умуман ўзбек адабиётида муҳим ижобий ҳодиса эканлигини биринчилардан бўлиб дадил ва ишонч …
5 / 30
гича ёндашув намунаси бўлди. “ўтган кунлар” ҳайрати” деб номланган қўлланма умумтаълим мактаблари адабиёт ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчиларига мўлжалланган бўлиб, унда ўзбек адабиёти дастури ва дарслигидаги абдулла қодирийга оид, айниқса, адибнинг шоҳ асари “ўткан кунлар” романи, унинг ижодий тарихи, янги ўзбек адабиёти ривожидаги ўрни ҳақидаги маълумотлар анча янгиланди. бу рисоланинг аҳамияти шундаки, унда а.қодирий ижодига мустақиллик мафкураси нуқтаи назаридан баҳо берилади. асар ва унинг қаҳрамонлари ҳақидаги янгича талқинлар ўқувчиларни қодирий романларини қайтадан ўқишга чорлади. 20 олим “ўткан кунлар” романи билан ўзбек адабиётининг образлар, характерлар силсиласида янги давр бошланганлигини ҳазрат навоийнинг ижодий жасорати билан қиёслайди. китобнинг “қисмат ва жасорат”, “отага таъзим” бўлимларидаги изланишлар қаҳрамонлар талқинини нг янги босқичга кўтарилаётганидан дарак беради. олимнинг а.қодирий ҳақидаги изланишларини умумлаштирган “қодирий мўъжизаси” китоби истиқлол даври ўзбек адабиётшунослиги ва қодирийшунослигини бойитишда муҳим роль ўйнади. у.норматов мустақиллик даври адабий жараёнини муттасил ва синчковлик билан кузатиб, салмоқли тадқиқотларини эълон қилди. ”умидбахш тамойиллар” деб номланган рисоласида, “ижод сеҳри” китобида …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 30 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi mirzo ulug‘bek nomidagi o‘zbekiston milliy universiteti"

common threads across the arts o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi mirzo ulug‘bek nomidagi o‘zbekiston milliy universiteti мунаққид фаоллиги ва адабий жараён: у.норматов tayyorladi: filologiya fanlari bo‘ yicha falsafa doktori d.b. azimova 1 режа: 1.ўзбек насри ҳақидаги қарашларнинг тизимлашуви. 2.насримиз анъаналари ва уфқлари ҳақидаги тадқиқотлар. 3.қодирий ижодига янгича қараш. а.қаҳҳорнинг маҳорат сирлари. 4.адабий суҳбат танқидчилик жанри сифатида. 5.университет танқидчилик мактабининг шаклланишида у.норматовфаолиятининг ўрни. умарали норматов (1931.3.1, бешариқ тумани) — адабиётшунос олим. ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), филология фанлари доктори (1978), профессор (1979). тошкент университетининг филология факултетини тугатган (1957). 1962 ...

Этот файл содержит 30 стр. в формате PPTX (5,4 МБ). Чтобы скачать "o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi mirzo ulug‘bek nomidagi o‘zbekiston milliy universiteti", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o‘zbekiston respublikasi oliy v… PPTX 30 стр. Бесплатная загрузка Telegram