мустақиллик адабиётшунослиги

DOCX 24,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1497257155_68484.docx мустақиллик адабиётшунослиги инсон маънавиятининг шаклланишида бадиий адаби-ётнинг ўрни мислсиз эканлиги барчага аён. ижтимоий фанларнинг бу борадаги ўрни ва қадрини ҳеч бир камсит-маган ҳолда, маънавиятнинг асосини адабиёт ташкил қила-ди, деб айта оламиз. масалан, навоий ижоди инсон ва жамият ҳаёти билан боғлиқ барча масалаларни ўз ичига қамраб ола олган қомусдир. ёки жадидчилик даврини олинг. юртбошимиз 1993 йили бир гуруҳ ижодкорлар билан бўлган учрашувда «мен фитратни ёлғиз адабиёт ёхуд маданият арбобигина деб билмайман. у сиёсат арбо-би ҳам эди», деган эдики, бунда теран маъно бор. шу жиҳатдан, адабиётшунослик ижтимоий-гуманитар фан сифатида мамлакатимиз бағрида кечаётган улкан маъна-вий ўзгаришларда фаол иштирок этмоқда. эхтимол, унинг ҳам босиб ўтган ўн икки йиллик йўлида кўнгил тўлмаган ўринлари бордир, айрим нотекисликларда бироз тўхталиб қолган, айланиб ўтган, ҳатто стратегик мақсадлар билан чекинишлар қилган жойлари учрар. ле-кин мустақиллик мафкурасини шакллантиришда, бирин-чи навбатда, ўзликни англашда, миллатнинг миллат бўли-шида қилаётган улкан хизматини кўрмаслик мумкин эмас. мен буни ўзимга яқинроқ мавзу — xx аср …
2
1990). демак, улар ҳар қандай шубҳадаи холи. бундай мезон, яъни сўзнинг қадри ғоят баланд келган, амиру амирзодасидан косибу гўлахигача шеърга ҳарис бўлган, бевосита бадиий ижод билаи шуғуллаиувчи юзлаб шоирларга эга туркистоннинг 25-30 йиллик давридан тўртта қаламкашнинг мавжуд тузумдан жисмоний жабр кўриш даражасига қараб ажратиб кўрсатилиши (биргина «тазкираи қайюмий»да 150 дан ортиқ қалам эгаси саналган эди!) ҳозир жуда эриш туюлади, албатта. лекин синфийлик ва партиявийликни асос қилиб олган шўровий адабиёт илмининг мазмун-моҳияти адабий ҳодисаларга шундай ёндашишни талаб этарди. мустақиллик даври адабиётшунослигининг ўтган 12 йил давомида қўлга киритган энг катта ютуғи кўп асрлик адабиетимизни миллий-эстетик асосларда ўрганиш ва ба-ҳолашнинг йўлга қўйилиши бўлди. шу жумладан, «жадидчилик», «жадид адабиёти», «миллий уйғониш адабиёти» каби атамаларнинг истеъмолга кириб келганлиги, умуман, бу ҳодисанинг қайта баҳоланиб, миллат маънавиятининг муҳим таркибий қисмига айланиб бораётганлиги мутлақо мустақиллик самарасидир. таъкидлаш керакки, жадидчилик даврининг энг машҳур вакиллари асарларини тўплаб нашр қилиш ва улар ҳақида тадқиқотлар яратиш мустақиллик одимлари билан қадамба-қадам борди. истиқлолнинг …
3
лган ик-кинчи нашрлари амалга оширилди. бундай гапни бошқа нашриётлар ҳақида ҳам айтиш мумкин. хориж билан тенглик асосидаги ҳамкорлик йўлга қўйилди. 1995 йил февралда франциянинг ўзбекистонда-ги элчихонаси қошидаги марказий осиёни ўрганиш ил-мий тадқиқот институтида жадидчиликка бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтди. 1999 йил 16-18 сентябрда ўзбекистон республикаси президенти қошидаги давлат ва жамият қурилиши академиясининг тарих маркази ва германия конрад-аденауэр жамияти ҳамкорлигида «xx аср бошида марказий осиё: жадидчилик, мухториятчи-лик, истиқлолчилик» мавзуида катта халқаро анжуман бўлиб ўтди... японияда профессор хисао коматсу фитрат ҳақида салмоқли монография чоп этди. токио универси-тети тадқиқотчиси ш. шимадо «ойна» журналининг мун-дарижасини нашр қидди. германиялик профессор инге-борг балдауфнинг «xx аср узбек адабиётига чизгилар» рисоласи «маънавият» нашриётида узбек тилида босилиб чикди. туркияда чўлпон (ҳусайн ўзбой), фитрат (юсуф авжи) асарлари ҳақида докторлик диссертациялари ёзи-либ, тадқиқотлари чоп этидди. отатурк маданият маркази томонидан нашр этилаётган 30 жилдлик «турк дунёси адабиёти»да туркистон жадидчилиги ва унинг намоёнда-лари муносиб ўрин олди ва ҳоказо. лекин туркистон жадидчилигининг маркази ва …
4
и йил давомида истеъдодли ёшлардан илҳом ғаниевнинг уч китоби — «эьтиқод. ижод», «фитратнинг трагедия яратиш маҳорати», «фитратшунослик» босилиб чиқди. унинг ижтимоий-сиёсий (б. эргашев, 1993), ада-биётшунослик (ҳ. болтабоев, 1996) фаолияти, драмалари поэтикасига (и. ғаниев, 1998) оид докторлик диссерта-ииялари майдонга келди. беҳбудий ҳақидаги илк махсус рисола 1994 йили (а. алиев) пайдо бўлди. буларгина эмас, ўтган асрнинг 20-йилларидаги адабий-маданий жараён-нинг иккинчи-учинчи қатламларида фаолият кўрсатган абдулла авлоний, сирожиддин сидқий, ғози юнус, ғу-лом зафарий, отажон ҳошим, абдураҳмон саъдий каби кўпдаи-кўп илмий-бадиий зиёлиларимиз ҳақида диссер-тациялар ёқланди ва ҳоказо. тўғри, архив ва музейларнинг 70 йил давомида муз қотган ҳужжатгоҳлари бирдан ланг очилганида шошиб қолган вақтларимиз бўлди. қатағон-қирғин машинаси томонидан бир миллат фарзандларини бир-бирларига қай-раш асосида устамонлик билан тўқилган «айбнома»лар-дан гоҳо ўйланиб қолдик. шубҳа кўнгилларга бир соя таш-лагандек бўлди. лекин вақти-соати билан ҳамма нарса ўз изига тушиб борди. гоҳо совет даври ижодкорлари ҳам-маси муглақо ўзлари ёзгандек бахтиёр кўриндилар. кўнгил-ларида заррача кадар йўқдек туюлди. синчков ёшлари-миз дарров муносабат билдирдилар. …
5
мустақиллик адабиётшунослиги - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мустақиллик адабиётшунослиги" haqida

1497257155_68484.docx мустақиллик адабиётшунослиги инсон маънавиятининг шаклланишида бадиий адаби-ётнинг ўрни мислсиз эканлиги барчага аён. ижтимоий фанларнинг бу борадаги ўрни ва қадрини ҳеч бир камсит-маган ҳолда, маънавиятнинг асосини адабиёт ташкил қила-ди, деб айта оламиз. масалан, навоий ижоди инсон ва жамият ҳаёти билан боғлиқ барча масалаларни ўз ичига қамраб ола олган қомусдир. ёки жадидчилик даврини олинг. юртбошимиз 1993 йили бир гуруҳ ижодкорлар билан бўлган учрашувда «мен фитратни ёлғиз адабиёт ёхуд маданият арбобигина деб билмайман. у сиёсат арбо-би ҳам эди», деган эдики, бунда теран маъно бор. шу жиҳатдан, адабиётшунослик ижтимоий-гуманитар фан сифатида мамлакатимиз бағрида кечаётган улкан маъна-вий ўзгаришларда фаол иштирок этмоқда. эхтимол, унинг ҳам босиб ўтган ўн икки йи...

DOCX format, 24,0 KB. "мустақиллик адабиётшунослиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.