марғиёнанинг сўнгги бронза даври бронза даври археологияси

DOC 39.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1443860752_61598.doc марғиёнанинг сўнгги бронза даври бронза даври археологияси режа: 1. марғиёнанинг сўнгги бронза даври умумий тавсифи 2. марғиёнанинг сўнгги бронза даври манзилгоҳлар 3. марғиёнанинг сўнгги бронза моддий маданияти ўтган асрнинг 80-90 йилларда марв воҳасида мунтазам олиб борган археологик тадқиқот ишлари натижасида мил.ав ii минг йилликга оид кўплаб ёдгорликлар ўрганилди. бронза даврининг сўнгги босқичига оид ушбу ёдгорликлар алоҳида кичик деҳқончилик воҳаларида ривожланади. ушбу кичик воҳалар археолог олимларнинг илмий тадқиқотларида воҳа-туман ёки хўжалик тумани номлари билан келтирилган. улар келели, гонур, тоип, тоғолоқ ва бошқалардан иборат. улардан келели мил.ав. ii минг йилликнинг бошларига, гонур мил.ав. ii минг йилликнинг ўрталарига, тоип ва тўғолоқлар ва бошқалар эса мил.ав. ii минг йилликнинг охирлари оид. археологик тадқиқот ишлари шуни кўрсатадики, мил.ав. iii минг йилликнинг охири ва ii минг йилликнинг ўрталарида об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида яқин шарқдаги кичик суғориш тизимига асосланган деҳқончилик маданияти марказлари инқирозга учрайди. мил.ав ii минг йилликнинг бошларида жанубий туркманистоннинг илк шаҳар маданиятига оид кўпчилик …
2
илар. шунингдек, бмак билан бир даврда ривожланган шарқий эрон, афғанистон ва ҳинд воҳасидаги хараппа маданияти билан алмашган жхукар маданиятлари жуда яқин ўхшашликга эга. қадимги марғиёнадаги урбанизация жараёнлари, ғоявий тасаввурлари, шу билан биргаликда ўша давр ижтимоий-иқтисодий ва маъмурий масалаларини ўрганишда уй-жой, қалъа-қўрғон ва ибодатхона каби қурилиш иншоотлари ўрин олган келели, гонур ва тўғалоқ каби археологик ёдгорликлар ҳамда улардан топиб ўрганилган иморатлар ва бошқа моддий топилмалар муҳим ўрин тутади. бу турдаги археологик ёдгорликлар мажмуаси мурғоб воҳасининг сўнгги бронза босқичига оид протошаҳр маданияти хусусиятларини ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. воҳада урбанизация жараёнларининг шаклланиши мил. ав. ii минг йилликнинг биринчи чорагидан бошланиб, келели воҳасида мураккаб тузилмага эга бўлган археологик ёдгорликлар: келели 3 қалъа-қўрғони ва бошқа келели гуруҳидаги аҳоли манзилгоҳлари пайдо бўладики, уларнинг харобаларидан аниқланган меъморчилик иншоотлари ва моддий топилмалар ўз даври ижтимоий муносабатларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир. келели 3 ёдгорлиги квадрат шаклида, томонлари 128х128 м. иборат қалъа-қўрғон. бу ёдгорликлар диний маросимлар ўтказиладиган монументал …
3
фасини ўтган. қадимги бақтрия ҳудудида ўрганилган бронза даврига оид ибодатхона (жарқўтон ибодатхонаси ва дошли 3 ибодатхонаси ва сарой-ибодатхона)лари шаклига кўра марғиёнаникидан фарқ қилади. ҳар иккала ҳудуд ибодатхоналари меъморий хусусиятларига кўра ҳар хил бўлсада, уларда одам ёки ҳайвон шаклидаги бутлар тимсолларининг учрамаслиги уларнинг умумийлигидан далолат беради.келтирилаган диний иморатларни ташқи кўриниш, кенг майдонни эганлаган мудофаа тизми ва коинот ҳақидаги тушунчалар билан боғлиқ мураккаб тузилмага эга эканлиги ҳам бириктирилиб туради. бу қадимги ўтроқ деҳқон қабилалари бирлашмасининг катта ёшдаги аҳолиси маълум маросим кунлари йиғиладиган диний ва ғоявий маркази вазифасини ўтаган. иморатлар ички структурасининг ўта мураккаблиги ва ундаги хоналарнинг ўзаро боғлиқлиги космогоник қарашлар билан боғлиқ бўлиб, космогания ва теогония жараёнлари диний маросимларида тақлид қилинган. тадқиқотчи олим карл йеттмар бақтрия ва марғиёна диний иншоотларини диний маросимлар ўтказиладиган марказ сифатида изоҳлайди. марғиёна ибодатхоналари учун бақтриядаги каби марказларда жойлашиши хос эмас. марғиёна ибодатхоналари учун манументал комплекслари учун марказий ўқ бўйлаб иморатларнинг айлана шаклида қурилиши хосдир. бундай хусусият сўнги …
4
1 да дафн қилинган каҳин қабрида топилган. бронза даври муҳрларидан бирида буқа думи билан тасвирланган. ушбу манзара ҳам рим даври митрага сиғиниш одатига хос бўлиб, бошқа мидалошк доираларида учрамайди. манзилгоҳ атрофларида жойлашган сўнгги бронза даври қадимги қабрлар кишида қизиқиш уйғотади. қабрлар лаҳот ёки ёрма шаклида, баъзан идиш ва деворларга кўмиш ҳоллари ҳам учрайди. ёш болалар қабри кичик чуқурлардан иборат. катта ёшдагилар қабри бир томонга қаратилиб, ёнбош шарқ букчайтириб кўмилган. бир неча кишилар ҳатто алоҳида ҳайвонлар кўмилган қабрлар ҳам учрайди. қабрларда меҳнат қуроллари мавжуд. улар сопол буюмлар, метал буюмлар, тош, чарм ва бошқалардан иборат. мурдалар ён томони билан букилган шарқ томонга ётқизиб кўмилган. жарқўтонда ўрганилган қабрлар жарқўтон, кузали, молали даврларини алоҳида ажратиб кўрсатиш ҳамда қадимги деҳқон жамоаларининг мулкий муносабатлари ва социал-иқтисодий тараққиёти хусусиятларини аниқлаш имкониятини беради. жанубий туркманистонда бронза даври марказий ёдгорликларининг умумий майдони 12-20 гектаргача борган. улар икки қисмдан иборат бўлиб, монументал ибодатхоналар жойлашган биринчи қисм мудофаа деворлари билан ўралган. …
5
марғиёнанинг сўнгги бронза даври бронза даври археологияси - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "марғиёнанинг сўнгги бронза даври бронза даври археологияси"

1443860752_61598.doc марғиёнанинг сўнгги бронза даври бронза даври археологияси режа: 1. марғиёнанинг сўнгги бронза даври умумий тавсифи 2. марғиёнанинг сўнгги бронза даври манзилгоҳлар 3. марғиёнанинг сўнгги бронза моддий маданияти ўтган асрнинг 80-90 йилларда марв воҳасида мунтазам олиб борган археологик тадқиқот ишлари натижасида мил.ав ii минг йилликга оид кўплаб ёдгорликлар ўрганилди. бронза даврининг сўнгги босқичига оид ушбу ёдгорликлар алоҳида кичик деҳқончилик воҳаларида ривожланади. ушбу кичик воҳалар археолог олимларнинг илмий тадқиқотларида воҳа-туман ёки хўжалик тумани номлари билан келтирилган. улар келели, гонур, тоип, тоғолоқ ва бошқалардан иборат. улардан келели мил.ав. ii минг йилликнинг бошларига, гонур мил.ав. ii минг йилликнинг ўрталарига, тоип ва тўғолоқлар ва бошқала...

DOC format, 39.5 KB. To download "марғиёнанинг сўнгги бронза даври бронза даври археологияси", click the Telegram button on the left.