тогай мурод ижоди тоғай мурод ижоди

DOC 56,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662586016.doc то/ай мурод ижоди тоғай мурод ижоди режа 1. ҳаёти ва ижоди. 2. т.мурод қиссалари. 3. т.мурод романлари. 4. т.мурод асарларида миллий колорит. 5. тарихий ҳақиқат ва бадиий маҳорат. адабий тахаллуси тоғай мурод, асл исми–шарифи тоғаймурод менгноров бўлган бу ноёб истеъдод эгаси 70-йиллари адабиёт майдонига кириб келди. дастлаб майда ҳикоялар ёзиб юрди. уларда ўзига хос истеъдод жилолари борлигини биров пайқади, биров пайқамади. 1976-йили «юлдузлар мангу ёнади» деган қиссаси «шарқ юлдузи»да эълон этилди-ю, бирданига унинг номи эл оғзига тушди, муҳокамаларда, мақолаларда асар йилнинг энг яхши қиссаси деб эътироф этилди. сўнг бирин-кетин «от кишнаган оқшом» (1979), «ойдинда юрган одамлар» (1980), «момо ер қўшиғи» (1985) қиссалари чиқди. бу асарларнинг ҳар бири адабиёт осмонида гўё момоқалдироқдек янгради, кенг жамоатчилик эътиборини тортди, қизғин бахс-мунозараларга асос бўлди. бу қиссалари учун тоғай мурод республика ёзувчилар уюшмаси ойбек номидаги мукофоти билан тақдирланди. тоғай мурод 1986-1991 йиллари «отамдан қолган далалар» романи устида ишлади, асар 1993 йили дунё юзини кўрди. …
2
1973-1974) москвадаги жаҳон адабиёти институтида таҳсил олган (1985-1987). а.қодирий номидаги давлат мукофоти лауреати, ўзбекистон халқ ёзувчиси тоғай муроднинг барча ҳикоялари теран психологизм асосига қурилган бўлиб, уларда инсоннинг ички психологияси доимо кўзга ташланиб туради. ёзувчи ўз қаҳрамонларининг характерини ана шу психологик муҳит орқали очиб беради. шундай қилиб, оддийгина ҳикоялардан бадиий кашфиёт яратади. ёзувчи қаҳрамонларининг ўз дунёсини психологик диалекти билан бирга беради. буларнинг ҳаммаси т.муроднинг моҳир ёзувчи бўлиб шаклланганлигидан далолат беради. негадир т.мурод ўзининг 2001 йил нашр этилган «бу дунёда ўлиб бўлмайди» деган роман, ҳикоялар ва мақолалар тўпламига ҳзининг ҳар йилларда ёзилган тўртта ҳикоясини киритган. нега айнан мана шу ҳикоялар деб ўйлаб, беихтиёр асарларнинг ёзилган вақтларига диққат қиласан киши. шунда т.муроднинг талабалик давриданоқ ўз ҳикояларида ҳақиқатни айтишга ҳаракат қилганлигини сезиш мумкин. «бу дунёда ўлиб бўлмайди» романи хх асрдаги ўзбек халқи кўрган азоб-уқубатлари, дардлари ва қайғули воқеаларини аниқ ва очиқ-ойдин кўрсата олган асардир. шу китобга киритилган ҳикоялар роман воқеаларига адабий - эстетик, ижтимоий …
3
бир ғоя, янги бир масалаларни кўтариши билан қимматлидир. т.мурод тасвирлаган воқеалар, характерлар қисмати бир-бирига мантиқан ҳам мос тушади. ўзбек насрининг анъанавий дастурини давом эттириб, янгича руҳдаги асарлар яратиш т. муроднинг олдига қўйган мақсади эди. уларда ёзувчи нозик психологизмни, мавзунинг кенглиги, воқеалар тор бўлган билан, мазмуни бойлиги ҳаётга мослиги, ҳикояларида шахс муаммоси, инсон тақдири, авлод, келажак қандай бўлади? каби масалаларни кўтариб бера олди. у ўзининг 60-70 йилларда яратган ҳикояларида худди шу нарсаларни эътироф этиб, инсон тақдири, унинг тортишувлари, характер хусусияти орқали шу даврга нисбатан танқидий кўз билан қарай олди ва шуларни айта билди. тоғай муроднинг «от кишнаган оқшом» қиссаси ҳалоллик ва мардликни тараннум этувчи асарлардан бири бўлди. қисса қаҳрамони зиёдулла кал элнинг машҳур чавандози. чавандозлар орасида ҳам ўзининг ҳалоллиги билан танилган. у ғииромлик рўй берса, у тўғрисини айтади. тўғрилик зиёдулла калнинг қонида бор. зиёдулла кал бир тўйда ўйинга чилвир солган чавандозларни кўриб нафратланади: «биродарлар, чавандозлар нимага этагини қоқиб кетаяпти? адолатга! нимага …
4
в с., назаров б., норматов у., шарафиддинов о. хх аср ўзбек адабиёти тарихи. олий ўқув юртлари учун дарслик. т., “ўқитувчи”, 1999. 2. хх аср ўзбек адабиёти (мажмуа). т., “ўқитувчи”, 1993. 3. пардаева з. тоғай мурод романларида руҳият тасвири. ўзбек тили ва адабиёти. 2004. № 5. 4. пардаева з. ёшлар насрида бадиий меъёр. ёшлик. 2005. 5. www.ziyonet.uz
5
тогай мурод ижоди тоғай мурод ижоди - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тогай мурод ижоди тоғай мурод ижоди" haqida

1662586016.doc то/ай мурод ижоди тоғай мурод ижоди режа 1. ҳаёти ва ижоди. 2. т.мурод қиссалари. 3. т.мурод романлари. 4. т.мурод асарларида миллий колорит. 5. тарихий ҳақиқат ва бадиий маҳорат. адабий тахаллуси тоғай мурод, асл исми–шарифи тоғаймурод менгноров бўлган бу ноёб истеъдод эгаси 70-йиллари адабиёт майдонига кириб келди. дастлаб майда ҳикоялар ёзиб юрди. уларда ўзига хос истеъдод жилолари борлигини биров пайқади, биров пайқамади. 1976-йили «юлдузлар мангу ёнади» деган қиссаси «шарқ юлдузи»да эълон этилди-ю, бирданига унинг номи эл оғзига тушди, муҳокамаларда, мақолаларда асар йилнинг энг яхши қиссаси деб эътироф этилди. сўнг бирин-кетин «от кишнаган оқшом» (1979), «ойдинда юрган одамлар» (1980), «момо ер қўшиғи» (1985) қиссалари чиқди. бу асарларнинг ҳар бири адабиёт осмонида гў...

DOC format, 56,5 KB. "тогай мурод ижоди тоғай мурод ижоди"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.