ўзбек халқ афсоналари табиати, мавзу хилма-хиллиги

DOC 88.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662839456.doc ўзбек халқ афсоналари табиати, мавзу хилма-хиллиги режа: 1.афсона термини ҳақида 2.афсоналарнинг жанрий белгилари 3.афсоналарнинг жанрий белгилари афсона атамаси форс тилига мансуб, афсун сўзидан олинган. у сеҳр-жоду, уйдирма асосига қурилган насрий ҳикояни англатади . ана шу ҳодиса маҳмуд кошғарийнинг «девону луғотит турк» асарида - саw сўзи билан ифодаланган. –саw – оталар сўзи, қисса, ўтмиш воқеалардан хабар берувчи ҳикоя . у фақат ўтганлар ҳақида айтиши шарт эмас . демак, - саw термини – реал, ҳаётий ва хаёлан тўқилган воқеа ва ҳодисаларни тавсифловчи ҳикоядир. маълум бўладики, мазкур туркий сўз маъноси, шаклий тузилиши турлича бўлган икки мустақил жанрни англатади. у тарихий воқеаларни хаёлий эмас, фақат ҳаётий уйдирмалар қобиғида нақл қилувчи ривоятни, айни пайтда тарихий факт ва тўқима ҳодисаларни хаёлий уйдирмаларда ҳикоя қилувчи афсонани англатади. алишер навоий ўз асарларида афсона атамасининг моҳиятига эътибор беради, унинг ҳикояни англатиши, хабар беришга қаратилганлигини тилга олади. ёзмоқта бу ишқи жавидона, мақсудим эмас эди фасона, мазмунига бўлди руҳ майли, …
2
унки инсон мақсади хилма-хил1. шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, афсона рост ва ёлғон воқеалардан дарак берувчи, уйдирма асосига қурилган ҳикоядир. афсоналарнинг жанрий белгилари халқ насрига оид ҳар бир жанр реал воқеликка муносабати, уни ўзига мос ёритиш2 тарзи билан ажралиб туради. бу хусусият фольклор насрининг бошқа жанрларида турличадир. афсонанинг тарихий ҳақиқатни акс эттириши, шаклий тузилиши, турли хил мотивлар талқини, тавсифида бадиийлик устувор эмас, воқеа ва ҳодисалар билиш, ўрганишга йўналтирилган, асосий функцияси тарихий воқеа ва хаёлий ҳодисалар ҳақида ахборот беришдан иборатдир. эртак бундай хусусиятга эга эмас. ҳар икки жанр уйдирмага асосланиши билан ўзаро тенглашади. бироқ, тингловчи афсонани реал, ҳаётда бўлган воқеа деб билган. афсона воқеалари узоқ ўтмишга қаратилган. демоник ҳикояларда воқеа яқин кечмишга йўналган. айтувчининг мақсад, вазифаси ўзи кўрган, ғайри муқаррар ҳис қилган ҳодисани баён қилиш, ростлигини исботлаб тасдиқлаш, диний эътиқод билан йўғрилганлигини3 таъкидлашдан иборат. у воқеани қандай кўрган бўлса, шундай ҳикоя қилади. ҳикояда баён устувор, бош мақсад ғайритабиий воқеанинг ростлигига ишонтириш, …
3
одисалар, олам ва одамнинг пайдо бўлиши, ер ости дунёси, осмон, қуёш, ой, юлдузлар, шамол, ёмғир, қор, сув тошқини, тарихий уруш, ижтимоий ҳаёт, географик жой, саҳро, кўл, дарё, денгиз, шаҳар, қишлоқ, қалъа, сарой, иншоотларнинг пайдо бўлиши, номланиш, вайрон бўлиш сабаблари тарихий асос вазифасини ўтаган. ҳар бир реал ҳодиса, тарихий ҳақиқат, ибтидоий тушунча, урф-одат, маданий муносабат, тарихий шахс ва ҳодисалар уйдирма замирида ҳикоя қилинган. демак, афсоналарнинг муайян факт, мифологик воқеаларни хаёлий тавсифлаш мезони унинг асосий белгиларидандир. иккинчидан, афсона-воқеалари тингловчи, баён этувчида ишонч уйғотади, улар уни рост деб билади, ҳаётда юз берган ҳодиса сифатида қабул қилади. мазкур жанр ана шу хусусияти билан эртаклардан фарқланади. тингловчи эртак воқеаларига ишонмайди, афсонага ишонади. берилган мазкур баҳолар унинг ўзига хос хусусиятини белгиловчи хоссалари ҳисобланади. учинчидан, у афсонада тасвирлаган воқеалар ўтмишдан дарак берувчи ҳикоя шаклида пайдо бўлиб, таъкидлаш, тушунтириш, хабар беришга мўлжалланган. тўртинчидан, унда эълон қилиниши керак бўлган воқеа ва ҳодисалар талқини, баён услубига асосланган. бу афсонанинг ўзига …
4
еярли учрамайди. сюжет чизиғида маълум шаклга эга бўлган анъанавий бошлама, тугалламалар мавжуд эмас. бошлама ўрнида киришни англатувчи жумлалар ишлатилган. «афсонага кўра», «айтишларича», «кексалар сўзига қараганда», «нақл қилишларича» ва бошқалар. улар сюжет воқеалари билан боғланмайди, бироқ,, ҳодисалар ростлигига ишончни ошириш учун ҳикояни бирор кекса, билимдон, улуғ одам айтганини гувоҳ қилиб келтиради. сюжет охирида воқеанинг рост эканини тасдиқловчи жумлалар қўлланади. «вақти-вақти билан унинг кучли ўкирган овози эшитилиб туради», «шу-шу қишлоқ илон бузғон аталибди». сюжет якуни анъанавий эмас, таълимий маъно касб этган, адолат маъқулланиб, ёвузлик инкор этилади ёки воқеа сабаби тавсифланади. «ширин суюклиси тепасида, ўзига пичоқ санчиб ҳалок бўлади. бу ер харобага айланиб, гулистон эмас, гулдурсин аталибди». демак, финал хабар хулосаси шаклини олади, ижтимоий-ахлоқий маъно касб этади. сюжет воқеалари кўпроқ кириш сўзсиз тўғридан-тўғри бошланади. «гулдурсин бир замонлар гулистон деб аталган экан», «искандарнинг икки чеккасида шохлари бор экан», «фарҳод дев ширин исмли қизни севиб қолибди». сюжет экспозициясини ташкил этган мазкур ҳодисалар афсона табиатини белгилайди. …
5
, тарихий шахс, баҳодир, пайғамбар, муқаддас пирлардан иборат бўлиб, ҳомий куч адолат талаб қиёфаларда пайдо бўлади. 2. ёрдамчи персонажлар. уларни хумо, муқаддас бўри, пари, малика қизлар ташкил этиб, ҳар бири етакчи қаҳрамонга ёрдамчи сифатида фаолият кўрсатади ва ботир ғалабасини таъминлайди. 3. рақиб персонажлар. бу гуруҳни дев, аждар, жин, уч бошли илон каби нотабиий кучлар, ғайридин кишилар, босқинчи, ёвуз шоҳлар ташкил этиб, улар ўлдириш, вайрон қилиш, талаш учун ҳаракат қиладилар. образлар талқини содда, айни пайтда қисқа, лўнда, аниқ, муболағали ифода этилган. ҳар бири қадимий инсон тушунчалари, орзу-умид, ҳис-туйғулари, ниҳоят, тафаккурининг тажассуми сифатида гавдаланган. ўнинчидан, афсона мавзуи турли хил дин ташкил топмасдан аввал юзага келган қабила эътиқоди, оташпарастлик ва ислом дини билан боғлиқ тушунчалар, ёруғлик билан зулмат, эзгулик билан ёвузлик кураши, босқинчига қарши жанг воқеалари, тинчлик ҳимояси, чин севги, садоқат, бинонинг пайдо бўлиши, бузилиш сабаби, адолат ва инсонпарварликни ифода этган мавзулардан ташкил топган. бу жанр барқарор сюжет, композицияга эга эмас. асосий конфликт …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбек халқ афсоналари табиати, мавзу хилма-хиллиги"

1662839456.doc ўзбек халқ афсоналари табиати, мавзу хилма-хиллиги режа: 1.афсона термини ҳақида 2.афсоналарнинг жанрий белгилари 3.афсоналарнинг жанрий белгилари афсона атамаси форс тилига мансуб, афсун сўзидан олинган. у сеҳр-жоду, уйдирма асосига қурилган насрий ҳикояни англатади . ана шу ҳодиса маҳмуд кошғарийнинг «девону луғотит турк» асарида - саw сўзи билан ифодаланган. –саw – оталар сўзи, қисса, ўтмиш воқеалардан хабар берувчи ҳикоя . у фақат ўтганлар ҳақида айтиши шарт эмас . демак, - саw термини – реал, ҳаётий ва хаёлан тўқилган воқеа ва ҳодисаларни тавсифловчи ҳикоядир. маълум бўладики, мазкур туркий сўз маъноси, шаклий тузилиши турлича бўлган икки мустақил жанрни англатади. у тарихий воқеаларни хаёлий эмас, фақат ҳаётий уйдирмалар қобиғида нақл қилувчи ривоятни, айни пайтда тари...

DOC format, 88.0 KB. To download "ўзбек халқ афсоналари табиати, мавзу хилма-хиллиги", click the Telegram button on the left.