топонимик афсоналар функцияси.айрим хоссалари

DOC 82.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662839515.doc топонимик афсоналар функцияси, айрим хоссалари режа: топонимик афсона топонимик афсоналарда тарихийлик топоним афсоналарнинг ўзига хос белгилари топонимик афсона - илк бор юзага келган шаҳар, қишлоқ, қўрғонлар, тоғ, дарёларнинг пайдо бўлиш, номланиш сабабларини тавсифловчи насрий ҳикоя. унинг воқеалари табиат, жамиятни билиш, муайян тарихи, географик жойнинг юзага келиш, вайрон бўлиш, қалъа, сой, денгиз номларининг пайдо бўлиш тарихини инкишоф этади. сюжет мотивлари хаёлий, тўқима воқеалар асосига қурилган. инчунин, уйдирма ҳал қилувчи рольь ўйнайди. тарихий шахс, тўқима қаҳрамонларнинг фаол ҳаракатини ҳикоя қилган воқеалар тарихий ҳақиқатни аниқлаш, уни ойдинлаштиришга имкон беради. ҳикоя воқеаларининг географик жой билан боғланиши, асос қилиб олинган тарихий ҳақиқатни аниқлашга қаратилганлиги унинг ўзига хос хусусий белгиларидандир. ҳар бир сабаб, натижа хаёлий ва ҳаётий фактлар мисолида тасдиқланган. таъкидлаш керакки, тарихий ҳақиқатни ёритган далиллар ҳар доим ҳам тўғри чиқа бермайди. шунинг учун ҳам генетик асосни аниқлашнинг бу хил усули дастлаб «халқ топонимикаси» деб юритилган. афсоналарнинг топонимик характери, унинг асосий ва ҳал қилувчи белгиси, …
2
нда ифодалашга мослаштирилган. унинг чизиғида анъанавий мотив, диалоглар кам қўлланади, ҳикоянинг баён усули эпизодлар тизимининг аниқлигини ошириб, мантиқан боғланишини таъминлаган. сюжетнинг инициал қисми эртак таъсирида бошлама шаклини олган тайёр формулалар қўлланади. улар шаклий тузилиши, маъносига кўра уч хил типда намоён бўлади. биринчи хил формула вақт кўрсатқичи маъносини англатади. «қадим замонда», «бир замонлар», «ўтган замонда», «илгари замонда», «дастлаб», «бир вақтлар» ва ҳоказолар. бундай шакллар воқеа ва ҳодисаларни ноаниқ замонда юз берганлигини таъкидлаш вазифасини бажаради. иккинчи хил формулалар бошлама маъносини англатади. «айтишларича», «ҳикоя қилишларича», «талқин қилишларича», «кексаларнинг сўзига қараганда», «ривоятларга кўра», «афсоналарга қараганда» ва бошқалар. бу хил эпик бошламалар ҳикоянинг тўқима эмас, ҳаётий эканига ишора маъносини қайд этади. учинчи хили бошлама ўрнида дарак маъносини англатувчи гаплар қўлланади. «бу ерларга сулаймон пайғамбар келган», «бир куни мана шу шаҳарда аждаҳо пайдо бўлди» ва бошқалар. бундай тўқима гаплар бошловчининг воқеаларни ўзи турган жой билан боғлаш, юз берган воқеани реаллаштиришга уриниш мақсадини англатади. тайёр формулалар воқеаларни …
3
географик ўрин, жой номлари афсона учун тарихий асос вазифасини ўтаган. тарихий ҳақиқатга муносабат уни улуғлаш, маъқуллаш ёки аксинча, қоралашдан келиб чиқади. унинг бадиий акс эттириш мезонлари хаёлий уйдирмаларга асосланиши билан белгиланади. номи кенг ёйилган «хазорасп», «калта минор», «бароқподшо», «аёзқалъа», «тук дўнгги», «илон бузғон» каби топонимик афсоналар ўзига хос тарихи билан ажралиб туради. маълумки, кўҳна урганч, хива, самарқанд, бухорода қадимги, ўрта аср ёдгорликларининг ранг-баранг намуналари қад кўтарган. ана шу осор-атиқалар инсон тафаккури, фалсафаси, истеъдоди, ғам-алам, шодлик, қувончи, мардлик, қаҳрамонлик ҳақида ҳикоя қилувчи тилсиз гувоҳ сифатида қимматли. ҳар бир обида, шаҳар, қишлоқ номлари ўз афсонасига эга. «хазорасп» шулар жумласидан бўлиб, қадимги хоразм воҳасидаги аҳолининг дунёқараши, турмуш тарзини (чорвачилик) акс эттирган. шаҳар номининг пайдо бўлиш тарихи “учар минг от”га боғланган. «айтишларича, бир ўлкада учар минг отни тутиб олиш учун уларнинг доимо келиб сув ичадиган булоғига бехуш қиладиган дори сепиб қўядилар. шу ҳийла билан учиб келадиган отларни тутадилар, қанотларини қирқадилар ва уларни инсон хизматига …
4
. ҳар икки вариант “учар минг отни тутиш» мотиви асосига қурилган. воқеа бирида маконнинг ном билан аталиши, иккинчисида эса шаҳарнинг бунёд этилишига сабабчи бўлади. айни пайтда, отни тутиш ҳақидаги истак сюжет тугунини ташкил этган. кейинги вариантнинг характерли томони шундаки, у икки планли сюжет асосида қурилган. биринчи пландаги сюжетни сулаймон пайғамбар билан самандар дев тўқнашуви, ташкил этади ва у девни тутиш мотиви асосига қурилган. конфликт девни ҳибсга олиш билан ечилади. сюжетнинг иккинчи планида самандар дев учар отларни тутиб беради. воқеалар нореал, хаёлий, ислом мафкураси таъсирида тавсифланган. ҳодисалар ислом ғояларига бўйсундирилган. афсонанинг топоним характери сақланган. биринчи қатламдаги воқеалар янги, ҳикояда ёрдамчи функцияни адо этади. афсонага кейин қўшилган сулаймон образи эса ислом орқали ўтган. унинг ташкилотчилик фаолиятида «исломгача бўлган қадимги ўтмиш белгилари кўринади. шу ўринда айтиш керакки, “ўрта осиёдаги азиз ( авлиёлар культининг тарихий илдизлари икки манбага, дин тарихининг икки босқичи – аждодлар культига эътиқод ҳамда антик ўрта осиё цивилизацияси шароитида юзага келган …
5
рини белгиловчи тафсил учар «минг от»дир. осмон отлари халқ насрида, хусусан, афсона, эртакларда ғайритабиий тасвирланган. реал отнинг масофага тез, осон, барвақт етиши, табиий ҳолати, ҳаракати туркий қавм, кўчманчи элатлар орасида идеаллаштирилган, муқаддас культ даражасига кўтарилган. от «авесто»да ахурамазда билан боғланган1. от культи, унинг муқаддас эътиқодлар билан боғлиқ экани қадимги турк уруғлари орасида аниқ, равшан ифодаланган. ёқутлар эътиқодига кўра, отнинг келиб чиқиши осмон билан боғланган2. баъзи ҳикояларда «булут орасида қўнғироқдек кишнаган, олди, кўкраги оқ сут рангли тойча кўринади»3 деб тавсифланган. от культи ўзбекларнинг қадимги авлодлари орасида ҳам мавжуд бўлган. отга эътиқод милоддан аввалги, 126 йилда ўрта осиёдаги хуннлар орасида юз берган. бу хабар чжон-кань ахборотида мавжуд. «даванда (ҳозирги фарғона) осмон отларидан тарқаган ажойиб отлар яшайди... улардан тер ўрнидан қон чиқади»4. эсдаликдаги «осмон отлари» ҳақидаги хабар афсоналарда яна ҳам ойдинлашган. «даванда баланд тоғ бор. тоғда ушлаб бўлмайдиган отлар яшайди. шунинг учун аҳоли човкар байталларни қочириш учун шу тоғ ёнбағрида қолдирадилар. туғилган тойчалардан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "топонимик афсоналар функцияси.айрим хоссалари"

1662839515.doc топонимик афсоналар функцияси, айрим хоссалари режа: топонимик афсона топонимик афсоналарда тарихийлик топоним афсоналарнинг ўзига хос белгилари топонимик афсона - илк бор юзага келган шаҳар, қишлоқ, қўрғонлар, тоғ, дарёларнинг пайдо бўлиш, номланиш сабабларини тавсифловчи насрий ҳикоя. унинг воқеалари табиат, жамиятни билиш, муайян тарихи, географик жойнинг юзага келиш, вайрон бўлиш, қалъа, сой, денгиз номларининг пайдо бўлиш тарихини инкишоф этади. сюжет мотивлари хаёлий, тўқима воқеалар асосига қурилган. инчунин, уйдирма ҳал қилувчи рольь ўйнайди. тарихий шахс, тўқима қаҳрамонларнинг фаол ҳаракатини ҳикоя қилган воқеалар тарихий ҳақиқатни аниқлаш, уни ойдинлаштиришга имкон беради. ҳикоя воқеаларининг географик жой билан боғланиши, асос қилиб олинган тарихий ҳақиқатни аниқ...

DOC format, 82.5 KB. To download "топонимик афсоналар функцияси.айрим хоссалари", click the Telegram button on the left.