агиографик асарларда бадиий хусусиятлар ва ғоявий – фалсафий талқинлар

PPTX 39 pages 4.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 39
коммуникатив лидерлик фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи dsc.03/30.12.2019. fil 05.02 рақамли илмий кенгаш сайидолимов жавохирбек бахтиёржон ўғли агиографик асарларда бадиий хусусиятлар ва ғоявий – фалсафий талқинлар 10.00.02 – ўзбек адабиёти филология фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси илмий раҳбар: жўраев ҳабибулло абдусаломович филология фанлари доктори, профессор. фарғона – 2023 1 м у н д а р и ж а кириш i.боб. дин ва адабиёт 1.1. агиографик асарлар генезиси ва шаклланиш тарихи 1.2. назарий асос ва бадиий хусусиятлар ii.боб. давр ва муҳит 2.1. диний-илоҳий сюжетларда бадиий компонентлар 2.2. “қисаси рабғузий” нинг композицион жиҳатлари iii. боб. ижтимоий-фалсафий муаммолар талқинида агиографик манбаларнинг ўрни 3.1. навоийнинг “тарихи анбиё ва ҳукамо” асарида ижтимоий руҳ ва ғоявий - ахлоқий талқинлар 3.2. диний ва дунёвий масалаларнинг синкретик ифодаси умумий хулоса фойдаланилган адабиётлар диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги, …
2 / 39
воийнинг “тарихи анбиё ва ҳукамо” асари, шу билан бир қаторда, шарқ адабиётида кенг тарқалган анбиёлар ҳақидаги қиссалар, тазкиралар, маноқиблар, мақомотлар, муножот каби агиографик характердаги асарлардан ташқари янги давр адабиётидаги шу хилдаги сюжетлар тадқиқот объекти сифатида олинди. тадқиқотнинг вазифалари агиографик асарларнинг келиб чиқиши ва тадрижий такомилини текшириш агиографик асарлардаги бадиий компонентларни таҳлилга тортиш ўзбек адабиётидаги агиографик асарларни таснифлаш диний-дунёвий масалаларнинг синкретиклигини далиллаш диний-илоҳий ғояларнинг маънавий-маърифий аҳамиятини ёритиш тадқиқотнинг илмий янгилиги агиографик асарларнинг ҳар бири алоҳида турдаги асарлардир. ўзбек адабиётидаги асарларнинг жаҳон адабиётигамансуб шу типдаги асарлардан фарқли ва муштарак жиҳатлари талқин этилади. i. боб. дин ва адабиёт 1.1. агиографик асарлар генезиси ва шаклланиш тарихи диний дунёқараш инсон руҳиятидаги турли хил ҳолатлар билан боғлиқ: эмоционал -ҳиссий ҳолатлар; эътиқодий-фалсафий; эътиқод ва амалий фаолият. хv-хvi асрларгача бўлган даврда инсонни жисмоний жиҳатдан бошқаришга ҳаракат қилган черков бу даврга келиб сўз санъати орқали унинг қалбини забт этишга асосий эътиборни қаратди буни ўша даврда яшаб, ўзининг қатор асарлари …
3 / 39
кўрсатиш асосида оммани илоҳийликка даъват этиш бўлган. адабиётда диний мавзуга мурожаат инсониятнинг иптидоий давридан бошланган эди. бунинг ёрқин мисоли сифатида мифларни келтириш мумкин. лекин “…мифлар ривоявий асарлар (олам ва одам ҳақидаги ҳикоялар) бўлса-да, уларни том маънода сўз санъати ҳодисаси деб бўлмайди. мифлар қадимги аждодларимизнинг тафаккур шаклидир, улар мифлар ёрдамида олам сир-синоатларини билишга интилганлар. мифларда уларнинг олам ҳақидаги фикрлари ўз ифодасини топган…” шу жиҳатдан ҳам бу турдаги асарларни агиографик асарлар билан чалкаштирмаслик зарур. бунга машҳур схоласт аврели августиннинг қуйидаги фикрлари ҳам яққол мисол бўла олади, “антик замон худолари табиат билан яқин қон-қариндош эди, христиан худоси эса табиатдан устун туради, шу сабабли у худо бўлди.” vi асрдан кейинги даврда диний асарлар яратишда фалсафа фанига мурожаат қилиш кучайди, шу билан бир қаторда дин фалсафа асосида ўрганилди схоластика схоластлар маълум даражада илоҳиётни ақлга мослаштириш, диний тафаккур ёрдамида қувватлашга бўлган интилишлари, илоҳиётни муқаддас китоблар, ақидалар асосида эмас, балки фалсафий қарашлар нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда …
4 / 39
ўзига хос адабий йўналиш сифатида майдонга чиқди. уни фалсафадан фарқли равишда диний ҳурфикрлиликнинг кўринишларидан бири сифатида тарғиб қилиш кучайди. руҳоний ва тарихчи музио фебонио агиографик асарларнинг том маънодаги назариётчиси бўлди, лекин музио фебониога қадар ҳам агиографик асарлар яратилган, фақат у яшаган даврда ижтимоий-сиёсий вазиятнинг нисбатан барқарор бўлиши бундай типдаги асарларнинг назарий асослари ишлаб чиқилишига имкон берган. бу ишга музио фебонио катта ҳисса қўшди. хviii аср агиографик адабиётнинг мукаммал шаклланган даври сифатида эътироф этилади. агиография жития святы рус адабиётида “агиография” атамаси даставвал “жития святы” (авлиё-анбиёлар ҳақидаги қиссалар) номи билан аталиб келинган. х асрдан хvii асргача бўлган даврда рус ерларидаги сиёсий ҳаёт кескин курашлар билан ўтганлиги учун ҳам черковга ва руҳонийларга бўлган эътибор маълум даражада пасайиб кетган. рус адабиётшунослигига назар ташласак, бу даврдаги агиографик асарларнинг қаҳрамонлари черков руҳонийлари ё авлиёлар эмас, балки маҳорабаларда ғалаба қозонган шахслар эди. бундай ҳол нафақат рус, балки жаҳон адабиёти учун ҳам хос ҳисобланади. рус олимларининг таъкидлашича бундай …
5 / 39
натижасида юзага келгани учун муаллиф ўз даври ижтимоий-маишийҳаётини шу пайғамбар ва авлиёларнинг ҳаёти билан боғлиқ ҳолда тасвирлайди. пайғамбарлар ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи асарларни назарий жиҳатдан икки гуруҳга бўлиб ўрганиш бу турдаги асарларни тушунишни осонлаштиради: “қисас ул анбиё” типидаги асарлар бу турдаги асарларда ижодкорларнинг асосий кўзланган мақсади “нури муҳаммад”нинг қандай қилиб абдуллоҳгача (муҳаммад алайҳиссломнинг отаси) етиб келганлигини кўрсатиш. барча воқеа ва ҳодисалар шу жараёнда рўй беради. бу жараённинг акс эттирилиши кейинчалик бошқа асарларга ҳам кўчган. алишер навоийнинг “ҳайрат ул-аброр” ва “лисон ут-тайр” асарларида “нури муҳаммадий” назарияисга алоҳида эътибор қаратилган. “шамойил” типидаги асарлар бу турдаги асарлар сирасига асосан бир пайғамабар билан боғлиқ бўлган асарлар киради. шарқда муҳаммад алайҳиссалом (шамойили муҳаммадий)га бағишланган асарлар кенг тарқалган бўлса, ғарбда исо (иисус христос)га бағишланган асарлар кенг тарқалган. бу жараёнда энди пайғамабарлар томонидан кўрсатилган мўъжизаларга эътибор қаратилади. тазкира машҳур инсонлар идеаллаштирилади ва илоҳийлаштирилади маноқиб маълум бир шахсларнинг вафотидан кейин унинг ҳаётига оиид ибратли жиҳатлари асосида яратилади мақомот …

Want to read more?

Download all 39 pages for free via Telegram.

Download full file

About "агиографик асарларда бадиий хусусиятлар ва ғоявий – фалсафий талқинлар"

коммуникатив лидерлик фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи dsc.03/30.12.2019. fil 05.02 рақамли илмий кенгаш сайидолимов жавохирбек бахтиёржон ўғли агиографик асарларда бадиий хусусиятлар ва ғоявий – фалсафий талқинлар 10.00.02 – ўзбек адабиёти филология фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси илмий раҳбар: жўраев ҳабибулло абдусаломович филология фанлари доктори, профессор. фарғона – 2023 1 м у н д а р и ж а кириш i.боб. дин ва адабиёт 1.1. агиографик асарлар генезиси ва шаклланиш тарихи 1.2. назарий асос ва бадиий хусусиятлар ii.боб. давр ва муҳит 2.1. диний-илоҳий сюжетларда бадиий компонентлар 2.2. “қисаси рабғузий” нинг композицион жиҳатлари iii. боб. ижтимоий-фалсафий муаммолар талқинида агиографик манбаларнинг ўрни 3.1. навоийнинг “тарихи анбиё ва ҳ...

This file contains 39 pages in PPTX format (4.7 MB). To download "агиографик асарларда бадиий хусусиятлар ва ғоявий – фалсафий талқинлар", click the Telegram button on the left.