ижтимоий тузилмалар ва шахс социологияси

DOC 242.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663528663.doc ижтимоий тузилмалар ва шахс социологияси режа: 1.ижтимоий стратификация социологияси 2.ёшлар социологияси 3.девиант хулк-атвор социологияси 4.шахс, жамият ва давлат социологияси. таянч иборалар стратификация, бегоналашув, ижтимоий назорат, меъёр, девиант хулк-атвор, ижтимоий бирдамлик, ижтимоий динамика, ижтимоий мослашув (адаптация), девиантлик, анамия, ёшлар социологияси, статус, страта, ижтимоий узгарувчанлик, инсон, индивид, шахс, фаолият субъекти, социал-типик, табиий ва ижтимоий эҳтиёжлар, ижтимоий мавқе, шахс фаолияти, референт гуруҳ, расмий ва норасмий гуруҳлар, социал гуруҳ. 1-масала. социал стратификация ҳамда унинг тарихий типлари. стратификация (лот стратум - қатлам ва фацио – бажараман) - жамият тузилмаси, алоҳида қатламлари, ижтимоий табақаланиш белгилари тизими ва тенгсизликни ифода этувчи социологик тушунчадир. социал стратификация - социологик тушунча бўлиб, жамият ва унинг айрим қатламлари тузилишини, ижтимоий табақаланиш, тенгсизлик белгилари тизимини ифодалайди. ёки бошқача айтганда: жамиятнинг мулк, мақом ва ҳокимият муносабатларидан келиб чиқадиган тизими бўлиб, у ижтимоий роллар ва вазифаларни ўзида акс эттиради. социал стратификация жамиятдаги меҳнат тақсимотида турли гуруҳларнинг ижтимоий дифференциациясидан (табақаланишуви), шунингдек у ёки бу …
2
инг барқарорлигини таъминлайди ва синфий курашни «ортиқча» қилиб қўяди (марксистик тадқиқотлар ижтимоий синфлар назариясига асосланиб келинган) жамиятнинг ижтимоий, таркибий тузилиши қуйидагича: 1. социал стратификация, социал мобиллик тушунчалари . 2. иқтисодий ва тақсимот муносабатлари. 3. ижтимоий-синфий муносабатлар. 4. ижтимоий демографик муносабатлар. жамият тараққиёти ижтимоий гуруҳлар ҳарактерига ва ўзаро алоқадорлигига боглиқ. унинг ҳарактерига: оила, мактаб, давлат партиялар, иқтисодиёт, фан, маданият, матбуот, со\лиқни сақлаш каби соҳаларнинг ривожланиши ўзаро мос равишда бўлади. ана шу гуруҳ муносабатларида қайсилари пешқадам роль ўйнайди? кайсилари асосий роль, бўйсунувчи ҳарактерга эга «ўзбекистон республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади», деб конституцияда кўрсатилган. ҳар бир ижтимоий гуруҳ, айрим олинган шахс ҳам жамият ижтимоий таркибида ўз ўрнига эга. шахс ўзининг жинси, ёши, ижтимоий келиб чиқиши, маълумоти, мутахассислиги, оилавий аҳволи, миллати ва бошқа шу кабилар билан муайян ижтимоий таркибга киради . жамиятнинг ижтимоий таркиби - ижтимоий гуруҳлар, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўз мавқеи билан фарқ қилувчи томонлари мажмуидан иборат. …
3
гиясининг синфлар ва синфий кураш назариясига зид бўлиб, жамиятнинг синфларга бўлинишининг асосий сабаби мулкий муносабатлардаги ҳолатни табиий-тарихий қонуният сифатида қарайди. бу синфларни ижтимоий қатламлар ва гуруҳларнинг маълумоти, психологик жиҳатлари, турмуш шароити, ижтимоий бандлик, даромади ва бошқа хусусиятлар билан фарқ қилади. акшлик социолог т.парсонс: «стратификация - ижтимоий тизим таркибий зиддиятининг асосий юзага келтирувчиси» деб, уни ривожлантирди. гарб мамлакатлари социологлари жамиятни «юқори», «ўрта», «қуйи» синф ва қатламлардан иборат деб талқин қилишади. масалан, гарбий германиялик социолог р.дарендорф жамиятни бошқарувчи ва бошқарилувчилар тоифасига бўлади. ўз навбатида бошқарувчилар тоифаси 2 гуруҳдан: а) мулкдор бошқарувчилар ва б) мулкдор бўлмаган бошқарувчилар - маъмурий бюрократ менеджерлардан иборат дейди. бошқарилувчилар тоифаси ҳам 2 га: юқори - «ишчи аристократияси» ва қуйи - малакаси паст даражада бўлгaн ишчилардан иборат бўлиб, бошқарувчилар ва ишчи аристократиясининг қўшилишидан шаклланмоқда, деб фикр билдиради. жамият ижтимоий таркиби турли ижтимоий бирликлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳам ифодалайди. масалан: - ижтимоий-синфий, гуруҳлараро (синфлар, ижтимоий табақалар, қатламалар); - ижтимоий-демографик (ёшлар, …
4
ган инсонлар ҳаётида ижтимоий ўзгарувчанлик жараёни содир бўлади. синфлар пайдо бўлишида, синфларнинг бир кўринишдан иккинчи бир кўринишга ўтишида, жамият синфий структурасида, ундаги ишлаб чиқариш кучлари жойлашишида, тараққиётида, фан, техника, маданият, саънат тараққиётида ўз аксини топади. масалан, қул, крестиян, ишчи, совхозчи, помешчик, капиталист, фермер. ижтимоий ўзгарувчанлик турли кўринишларда содир бўлади ёки социал мобиллик тушунчаси билан боглик. кишиларнинг ижтимоий погоналардан 2 йўналиши бўйича ҳаракат қилишидир: 1) вертикал (йўналиш) ижтимоий ўзгарувчанлик. бу бир ижтимоий тизимда тутган ўрни, ўзгаришдир. масалан, шахс мисолида: ўқувчи, ишчи, хизматчи, олим, колхозчи, пенсионер ва ҳоказо (юқори ва паст даражага қараб ўзгариб боради). 2) горизонтал (йўналиш) ижтимоий ўзгарувчанлик. бир ижтимоий гуруқ доирасидаги ўзгаришлар ёки ижтимоий даражадаги ўзгаришлар. масалан, ишчи 1-5 разряд, аспирант, кандидат, фан доктори, академик. ижтимоий ўзгурувчанликнинг турлари: 1. репродуктив. ишлаб чиқариш, тузилиши, экологик ўзгаришлар. 2. статусли - хизмат погонасига кўтарилиш, ҳаёт даражаси ва бошқа. 3.территориал - қишлокдан шаҳарга кўчиш, ишлаб чиқаришни кўчириш, бир давлатдан иккинчисига қўшиш ва ҳ.к. …
5
) давлат бош ислоҳотчилиги; 3) қонун устуворлиги; 4) ўткир ижтимоий сиёсат (шу масалага тааллуқлидир); 5) бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш. кучли ижтимоий сиёсат принциплари эса қуйидагилардан иборат: 1) аҳолини иш билан таъмин қилиш ва меҳнат бозорини шаклан-тириш. 2) даромад сиёсатини юргизиш: пул даромадлари. 3) ижтимоий таъминот, ижтимоий кафолатлар, кам таъминлаган-ларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш. 4) аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш. 5) халқнинг моддий турмуш шароитини яхшилаш. 6) ҳар кимнинг меҳнатига ва ҳар кимнинг қобилиятига яраша принципига риоя қилиш. «адолат бу - кишилар ўртасидаги тенгликни назорат қилишдирким, токи бир тоифа бошқа тоифа устидан ҳукмрон бўлмасин, ҳар қайси табақа ушбу қоидага риоя қилсин», деган эди ҳусайн воиз кошифий «аллоҳи муҳсинийдан» (1440-1505) асарида. ижтимоий-синфий муносабатлар: (синфлар ўртасидаги муносабатлардир). бунда: 1) инсонлар ўртасидаги ўзаро боглиқлик; 2) турли ижтимоий гуруҳлар, қатлам, тоифалар ўртасидаги ҳаётий эҳтиёжларни қондириш бўйича ўзаро боглиқлик билан юзага келадиган муносабатлар. 3) инсонларнинг ижтимоий-маиший соҳадаги ўзаро боглиқлик муносабатлари. мулк шакллари қуйидагилардан иборат: 1) давлат мулки. 2) давлатга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ижтимоий тузилмалар ва шахс социологияси"

1663528663.doc ижтимоий тузилмалар ва шахс социологияси режа: 1.ижтимоий стратификация социологияси 2.ёшлар социологияси 3.девиант хулк-атвор социологияси 4.шахс, жамият ва давлат социологияси. таянч иборалар стратификация, бегоналашув, ижтимоий назорат, меъёр, девиант хулк-атвор, ижтимоий бирдамлик, ижтимоий динамика, ижтимоий мослашув (адаптация), девиантлик, анамия, ёшлар социологияси, статус, страта, ижтимоий узгарувчанлик, инсон, индивид, шахс, фаолият субъекти, социал-типик, табиий ва ижтимоий эҳтиёжлар, ижтимоий мавқе, шахс фаолияти, референт гуруҳ, расмий ва норасмий гуруҳлар, социал гуруҳ. 1-масала. социал стратификация ҳамда унинг тарихий типлари. стратификация (лот стратум - қатлам ва фацио – бажараман) - жамият тузилмаси, алоҳида қатламлари, ижтимоий табақаланиш белгилари тизим...

DOC format, 242.5 KB. To download "ижтимоий тузилмалар ва шахс социологияси", click the Telegram button on the left.