жамият социал структураси ва стратификацион жараёнлар

DOC 100.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1523714191_71072.doc жамият социал структураси ва стратификацион жараёнлар режа: 1.социал структура тушунчаси. 2. социал структура тўғрисидаги антик давр мутафаккирларининг таълимотлари. 3. социал стратификация тўғрисидаги назариянинг моҳияти ва аҳамияти. 4. стратификация асослари ва мезонлари. 5. социал стратификация ва социал ҳаракатчанлик (мобиллик) назарияси. социал структура тушунчаси. жамиятнинг социал структураси – социал гуруҳлар, уларнинг социал ҳаѐтдаги ўз мавқеи билан фарқ қилувчи томонлари мажмуасидан иборатдир. жамиятнинг социал структурасини кишиларнинг қуйидаги муайян социал бирлик сифатидаги уюшмалари ташкил қилади: катта-катта гуруҳлар: синфлар, миллатлар, миллий-этник, социал- демографик; нисбатан кичик тизимлар: ўқув-тарбиявий, оила-турмуш ва бошқа гуруҳлар; социал ташкилотлар, бирлашмалар, иттифоқлар улар тарихий ривожланиш босқичларида турли социал асосларда шаклланадилар. яшаш шароитига, ривожланиш хусусиятларига, социал эҳтиѐжга, манфаатларга ва муайян мақсадга эга бўлади. социал тизимлар занжирида турли ўзига хос ҳалқага эга бўладилар. ички ташкилий тузилиши, характери, функционал ва ривожланиш даражаси, турмуш тарзи, фаолият шакли ва усуллари билан қадриятлар тизими, норма, ғоялари, қарашлари ва бошқа жиҳатлари билан фарқ қиладилар. жамиятнинг социал структурасини конкрет …
2
и, ҳудудий бирлик, нисбатан тез ўзгарувчан гуруҳлар киради. «социологиянинг умуназарий муаммолари» асарида америкалик социолог т.парсонс жамият структуравий тузилишининг функционал моделини ишлаб чиқди. унга мувофиқ, ҳар қандай социал тизим қуйидаги тўртта структуравий иерархик даражадан иборат: «бирламчи» ѐки «техник» даража социал тизим элементларининг бевосита алоқадорлигини ифодалайди. бошқарув ѐки «менеджериал» даража, бирламчи даражадаги социал тизимлар элементларининг ўзаро алоқадорлигини тартибга солиб туради. бу даража ташқи структуравий алоқалар бўғинлари билан муносабатлар ўртасида воситачилик ролини бажаради. социал тартибни назорат қилади, кузатади, кишиларнинг моддий жиҳатдан таъминотини бошқаради. «институтли», даража янада умумийроқ, масалалар билан шуғулланади. бунга турли бошқарув институтлари ва раҳбарият, маъмурий идора органлари, уларнинг вакиллари киради. олий даражадаги, умудавлат даражасидаги жамият ташкилотлари. бунга давлат, ҳокимият, ҳуқуқий ва бошқа ташкилотлар киради. улар қуйи даражалар устидан назорат қилади ва уларни тартибга келтиради. ҳар бир социал гуруҳ, айрим олинган шахс, ҳам жамият социал структурасида ўз ўрнига эга бўлади. шахс ўзининг жинси, ѐши, социал келиб чиқиши, маълумоти, мутахассислиги, оилавий аҳволи, миллати …
3
кация тушунчаси асосида ўрганилади. стратификация (лотинча strato – қатлам ва фацио – бажариш маъносини англатади) ғарб социологиясининг асосий тушунчаларидан бири ва махсус соҳаси бўлиб, жамият социал структурасининг социал табақаларга, гуруҳларга ажратилганини, жамиятдаги социал тенгсизликни ифодалайди. социал стратификация назарияси марксизм социологиясининг синфлар ва синфий кураш назариясига зид бўлиб, жамиятнинг синфларга бўлиниши сабаби мулкий муносабатларда эканлигига табиий-тарихий қонуният сифатида қарайди. бу синфларни социал қатламлар ва гуруҳларнинг маълумоти, психологик жиҳатлари, турмуш шароити, социал бандлик, даромади ва шу каби хусусиятлари билан фарқлайди. социал стратификация назариясида бир хил, битта аломати билан ўзаро фарқ қилувчи гуруҳларни ўрганишда «бир ўлчовли стратификация» билан, кўплаб хусусиятлари орқали фарқ қилувчи гуруҳларни «кўп ўлчовли стратификация» дан ажратиб кўрсатилади. социал стратификация назарияси дастлаб э.дюркгейм, г.спенсер, ф.гиддинс, п.сорокинларнинг илмий фаолияти натижасида шаклланди ва ривожланди. э.дюркгейм ўзининг «социал меҳнат тақсимоти» (1893) асарида шундай ѐзади: «ўз-ўзидан, табиий куч асосида кишилар лаѐқатига кўра фарқ қилинадилар. бошқача бўлиши мумкин эмас. шундай қилиб, ҳар бир индивиднинг лаѐқати ва …
4
нганлигини рад этадилар. унинг ўрнига жамият «юқори», «ўрта» ва «қуйи» синфлар ва социал қатламларга бўлинганлиги тўғрисидаги концепцияни илгари сурадилар. масалан, ғарбий германиялик социалог р.дарендорф жамиятни бошқарувчи ва бошқарилувчилар тоифасига ажратиб кўрсатади. ўз навбатида бошқарувчилар тоифаси икки гурухдан: мулкдор бошқарувчилар ва мулкдор бўлмаган бошқарувчилар – маъмурий бюрократ менеджерлардан иборат, ҳисоблайдилар. бошқарилувчилар тоифаси ҳам икки гуруҳдан: юқори – «ишчи аристократияси» ва қуйи – малакаси паст даражадаги ишчилардан иборат. бу икки социал тоифа ўртасида «янги ўрта синф» мавжуд бўлиб, у бошқарувчилар ва ишчи аристократиясининг қўшилишидан шаклланмоқда, деб фикр билдиради. социал стратификация назарияси ҳозирги замон социологиясида дифференциациянинг мураккаб структураси ва тизимларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. жамиятнинг социал структураси турли социал бирликлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳам ифодалайди. масалан: социал-синфий, гуруҳлараро: синфлар, социал гуруҳлар табақалар, қатламлар, социал-демографик: ѐшлар, ўрта ѐшлилар, кексалар, аѐллар, эркаклар, социал-этник: миллатлар, ҳалқлар, социал-профессионал: касбга қараб: ўқитувчилар, инженерлар, тиббиѐт ходимлари, темирчилар, косиблар, социал-ҳудудий: минтақа, шаҳар, қишлоқ, туман, маҳалла аҳолиси. стратификация асослари ва мезонлари: …
5
лар аҳолисининг турмуш даражаси, истеъмол даражаси, маданий ва маиший имкониятлари айрим вилоят шаҳар ва қишлоқларининг аҳолисининг турмуш даражаси юқори. ўз навбатида, ҳар бир ҳудудий бирликда яшовчи аҳоли структураси ҳам ўзаро соҳа ва мавқеи даражаси, истеъмол даражаси, маданий ва маиший имкониятлари билан фарқ қилади. юқори қатламдагиларнинг турмуш даражаси қуйи қатламдагилардан баланд бўлади. бу эса кишиларнинг, социал гуруҳларнинг қуйидан юқори даражага табиий онгли интилишига олиб келади. шу ўринда ғарб социологиясида кенг ўрганиладиган социал мобиллик тушунчаси хусусида тўхталиб ўтиш талаб этилади. социал стратификация ва социал ҳаракатчанлик (мобиллик) назарияси. социал стратификация назариясига асос солган ва уни янада ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшган, юқорида номлари келтирилган ғарб социологлари социал мобиллик тўғрисида ҳам ўз фикрларини билдирганлар. п.сорокин ўзининг ―инсон. цивилизация. жамият‖ асарида алоҳида бобни социал стратификация ва социал мобилликка бағишлаган. ―социал мобиллик‖ тушунчаси социологияга биринчи бор 1927 йилда п.а.сорокин томонидан киритилган. унинг қарашича, социал мобиллик кишиларнинг социал поғоналардан икки йўналиш бўйича ҳаракат қилишидир. биринчиси, вертикал йўналишда бўлиб, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жамият социал структураси ва стратификацион жараёнлар"

1523714191_71072.doc жамият социал структураси ва стратификацион жараёнлар режа: 1.социал структура тушунчаси. 2. социал структура тўғрисидаги антик давр мутафаккирларининг таълимотлари. 3. социал стратификация тўғрисидаги назариянинг моҳияти ва аҳамияти. 4. стратификация асослари ва мезонлари. 5. социал стратификация ва социал ҳаракатчанлик (мобиллик) назарияси. социал структура тушунчаси. жамиятнинг социал структураси – социал гуруҳлар, уларнинг социал ҳаѐтдаги ўз мавқеи билан фарқ қилувчи томонлари мажмуасидан иборатдир. жамиятнинг социал структурасини кишиларнинг қуйидаги муайян социал бирлик сифатидаги уюшмалари ташкил қилади: катта-катта гуруҳлар: синфлар, миллатлар, миллий-этник, социал- демографик; нисбатан кичик тизимлар: ўқув-тарбиявий, оила-турмуш ва бошқа гуруҳлар; социал ташки...

DOC format, 100.5 KB. To download "жамият социал структураси ва стратификацион жараёнлар", click the Telegram button on the left.