шахс социологияси ва унинг ижтимоийлашуви

DOC 123.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1354622878_40554.doc шахс социологияси ва унинг ижтимоийлашуви www.arxiv.uz режа: 1. шахс ва унинг хусусиятлари. 2. шахснинг ижтимоий мавқеи, манфаати. 3. шахснинг ижтимоийлашуви. 4. девиант феъл-атвор ва унинг классификацияси. шахс ва унинг хусусиятлари. маълумки, исталган жамият ушбу жамиятнинг бир томонлама табиатига мос, иккинчи томондан эса унинг жамий борлиғини ўзида мужассамлаштирган шахсларнинг узвий бирлиги ва муносабатидан иборатдир. шунинг учун ҳам исталган тарихан конкрет жамиятнинг ижтимоий табиатини ва унинг истиқболини белгилашда ушбу жамият шахснинг моҳиятини асосий хусусиятларини ва функцияларини унинг ижтимоийлашув жараёнининг механизмини ўрганмоқ керак. юртбошимиз и.а.каримов “ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш” асарларида “жамиятнинг ислоҳ қилиш ва янгилаш бўйича кўп қиррали фаолиятимиз марказида инсон, суверен ўзбекистон фуқароси туради. ислоҳотларнинг мазмуни айни ҳар бир фуқаро ўз қобилиятини, ўз истеъдодини намоён этишга, шахс сифатида ўзини кўрсатиш имкониятида эга бўлишга қаратилган деган эдилар”. ижтимоий муносабатларнинг дастлабки ва бирламчи асоси, уларни келтириб чиқарувчи манбаи – шахс ҳисобланади. социологияда шахснинг шаклланиши, ижтимоий бирликлар билан боғлиқ ҳолда ривожланиб борувчи, унинг эҳтиёжларини, …
2
имоий муносабатлар мажмуи, жамият маxсули сифатида ўpганилади. шахсий қарашларга эга бўлган ўзини идора қила оладиган, ўзининг келажагини режалай оладиган инсонга шахс дейилади. шу сабабли шахс тушунчаси социология фанининг объекти ва субъекти сифатида шу фаннинг марказида бўлади. индивид сифатида намоён бўлган мавжудот ижтимоий муҳит таъсирида шахс сифатида шаклланади. индивиднинг жамият билан ўзаро муносабати уни маълум бир социал жамоа вакилига айлантирувчи турли гуруҳлар орқали юзага келади. у муносабатни амалга оширишда мулоқот асосий роль ўйнайди. чунки, мулоқот шахснинг асосий ижтимоий муносабатлар системасига ўзининг мақомига эга бўлишида, фаолияти жараёнида ва кундалик турмуш тарзида асос сифатида шаклланганлигини ва бошқа шахсларнинг ижтимоий муҳитнинг ҳақиқий субъекти ёки унинг ижрочиси шакллангани тўғрисида тушунчага эга бўлишида муҳим аҳамият касб этади. шу сабабли шахс жамиятдаги барча муносабатларнинг шаклланиши ва социал динамик характерини белгилашда асос бўлиб хизмат қилади. демак, шахс кишининг ҳаёт кечириши шароитларида социал гуруҳлар, социал институтлар, социал ташкилотлар таъсирида фаолият жараёнида шаклланади. шахснинг шаклланишида гуруҳлар ва жамоалар етакчи роль …
3
елгиланади. ундаги индивидуал хусусиятлар унинг амалий фаолиятида намоён бўлади. индивидуал хусусиятлар амалий фаолиятлар жараёнида ташкилотчилик ва бошқарувида шу фаолиятнинг асосий характерини белгилайди. бу хусусият объектидаги социал муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. социологик тадқиқотлар натижасини ички ёки ташқи кузатиш методлари орқали унинг индивидуал хусусиятини билиш шахснинг ижтимоий фаолият жараёнидаги ролини белгилайди. б) шахснинг шахслараро муносабати шу муносабатлар системасининг элементларидан бири эканлигини билдиради. шахслараро муносабат шахс ривожланишининг, унинг комил инсон сифатида таркиб топишининг асосий сифатида хизмат қилади. шу сабабли шахснинг шахслараро муносабатлари унда инсонийлик, поклик, ростгўйлик, самимийлик каби ҳисларнинг шаклланишида ва такомиллашиб боришида алоҳида ўрин тутади. в) шахснинг ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида мавжуд бўлиши унинг шу муносабатларидаги субъект сифатидаги мақоми белгилайди. шахс маълум социал хусусиятли ҳодисаларнинг оқибатигина эмас, балки сабаби ҳамдир. жамиятнинг тарихий шаклланган турининг иқтисодий, сиёсий, мафкуравий ва социал сифатлари ўзгаради ва турлича намоён бўлади. ҳар бир шахснинг социал сифатлари унинг амалий фаолиятининг мазмун ва характерини белгилайди. айнан фаолият …
4
социал белгиланган мақсади; ўз фаолияти жараёнида амал қилувчи норма ва қадриятлар; фойдаланиладиган белгилар системаси; ўз ролини бажариш ва ташқи дунёга нисбатан эркин ҳаракат қилиши учун ёрдам берувчи билимлар мажмуаси; билим ва қарор қабул қилишда мустақиллик даражаси киради. у ёки бу социал жамоага кирувчи шахсларнинг такрорланувчи, моҳиятли социал сифатлари мажмуасининг умумлашган акси “шахснинг социал тури” тушунчасида ифодаланади, ҳар бир одам шахсий фикр ва мақсадларга, ғоя ва туйғуларга эга. бу индивидуал хислатлар унинг, мазмуни ва характерини белгилайди. индивид тушунчаси орқали одатда у ёки бу социал жамоанинг якка вакили тушунтирилади, унинг фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари бу тушунча таркибига кирмайди. шахс эса инсон моҳиятининг конкрет ифодаси бўлиб, маълум жамиятнинг социал муносабат ва социал хусусиятларининг маълум тарзда амалга оширилган умулашмасидир. социология учун шахснинг фақатгина индивидуал эмас, балки уларнинг фаолияти жараёнидаги ҳаракатида намоён бўладиган социал хислатлари ҳам катта аҳамият касб этади. социологик тадқиқотлар объекти бўлиб алоҳида шахсларнинг манфаат ва муносабатлари эмас, балки ўхшаш социал характерли, ўз …
5
кинчи томонда эса – уларнинг шахсда шаклланиши ва ўрнашишига восита бўлиб хизмат қилади. демак, шахс социал функциясининг бажарувчиси сифатида социал ривожланишнинг субъекти бўлиб қолди. шунинг учун ҳалқни ташкил этувчи шахсларнинг маълум бир социал функцияларни бажаришини ҳисобга олмасдан туриб, социал тизимнинг харакатини тушуниш мумкин эмас. уларнинг субъектив фаолияти объектив қонунларнинг эркин фаолиятига ёрдам бериб, бу билан ижтимоий ривожланиш жадаллаштириши ҳам мумкин,ёки уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиб, ривожланишни тўхтатиб қўйиши ҳам мумкин. шахснинг тизимга таъсири даражаси эса унинг жамиятда тутган, унинг ижтимоий мавқеи (статус)га боғлиқ. шахснинг ижтимоий мавқеи, манфаати ва социал роли. шахснинг ижтимоий мавқеи – бу шахснинг унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ёши, жинси, келиб чиқиши, касби, оилавий аҳволига мос равишда жамиятда эгаллаган ўрнидир. шахснинг ижтимоий мавқеини иккига ажратиш мумкин: туғма (ижтимоий келиб чиқиши, миллат ва б. ва эгаллаган маълумотлар, малака ва б.) ижтимоий мавқелар. ижтимоий мавқени шахснинг бирламчи гуруҳда унинг инсон сифатида қандай баҳоланишига боғлиқ ҳолда тутган ўрни, яъни шахсий мавқеидан фарқлаш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "шахс социологияси ва унинг ижтимоийлашуви"

1354622878_40554.doc шахс социологияси ва унинг ижтимоийлашуви www.arxiv.uz режа: 1. шахс ва унинг хусусиятлари. 2. шахснинг ижтимоий мавқеи, манфаати. 3. шахснинг ижтимоийлашуви. 4. девиант феъл-атвор ва унинг классификацияси. шахс ва унинг хусусиятлари. маълумки, исталган жамият ушбу жамиятнинг бир томонлама табиатига мос, иккинчи томондан эса унинг жамий борлиғини ўзида мужассамлаштирган шахсларнинг узвий бирлиги ва муносабатидан иборатдир. шунинг учун ҳам исталган тарихан конкрет жамиятнинг ижтимоий табиатини ва унинг истиқболини белгилашда ушбу жамият шахснинг моҳиятини асосий хусусиятларини ва функцияларини унинг ижтимоийлашув жараёнининг механизмини ўрганмоқ керак. юртбошимиз и.а.каримов “ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш” асарларида “жамиятнинг ислоҳ қилиш ва янгила...

DOC format, 123.0 KB. To download "шахс социологияси ва унинг ижтимоийлашуви", click the Telegram button on the left.