фуқаролик маданиятини шакллантириш тушунчасининг мазмун-моҳияти ва функциялари

DOC 103,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663882631.doc фуқаролик маданиятини шакллантириш тушунчасининг мазмун-моҳияти ва функциялари режа: 1. «фукаролик маданиятини шакллантиришнинг педагогик асослари» тушунчасининг мазмуни, моҳияти ва тузилиши. 2. фуқаролик маданиятининг-ахлоқий-ҳуқуқий, амалий-ҳуқуқий, фуқаролик онги, фуқаролик маданиятининг социал, маданий-маърифий, тарбиявий-психологик, регулятив, норматив ва коммуникатив функциялари. 3. «фуқаролик маданиятини шакллантиришнинг педагогик асослари» махсус курсининг фанлар: «ўзбекистон республикаси конституцияси», «ҳуқуқшунослик», «фалсафа, «маънавият асослари», «маданиятшунослик», «социология», «педагогика», «психология», «миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» каби фанлар билан алоқадорлиги ва ушбу фанлардаги маълумотларга таяниши. таъкидлаб ўтилганидек мамлакат тараққиёти, унинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожи, шу мамлакатнинг инсонпарвар маънавий-маърифий ва тарбиявий мақоми билан белгиланади. бу мақом жамият, халқ, миллат манфаати йўлида ҳалол меҳнат қилиш, бурч, масъулият, мажбуриятни теран англаб камолот сари интилувчиларни вояга етказишга хизмат қилади. шунингдек, бу мақом узлуксиз таълим тизимидаги ислоҳотларни янада такомиллаштириш, мустақил республикамизнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ўзлигимиз, ғуруримиз, фахримизни англаш, демократик ўзгаришларни мустаҳкамлаш ҳамда янада чуқурлаштириши, ватанимизга хавф солаётган ҳар қандай кўринишдаги ғояларга қарши курашиш, аждодларимиз яратган бебаҳо …
2
масъулиятни теран англайдиган шахсдир. шунинг учун ҳам фуқаролик жамияти шахсининг фуқаролик маданияти шакллантиришнинг шакл, метод, воситаларини ишлаб чиқиш педагогика назарияси ва амалиётини биринчи навбатдаги вазифаси ҳисобланади. аммо, бу жуда мураккаб ва кўп қиррали педагогик жараёндир. бунинг учун, аввало, «фуқаро», «маданият» тушунчаларининг мазмун-моҳиятини фалсафа, этика, эстетик, педагогика психологик ҳамда маданиятшунослик назариялари нуқтаи назаридан илмий асослаш лозим. бу эса мазкур тушунчаларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий тараққиётдаги аҳамиятини англаб етиш, ҳамда талаба-ёшларда фуқаролик маданияти асосларини шакллантириш жараёнини белгилаш учун муҳим педагогик ҳодиса ҳисобланади. фуқаролик маданияти тушунчасининг мазмун–моҳиятини дастлаб «фуқаролик», «маданият» тушунчаларига берилган таърифлар кесмида кўриб чиқиш ва сўнгра «фуқаролик маданияти»га педагогик таъриф бериб, уни талаба-ёшларда шакллантириш шарт-шароитларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлиб, муаммони ойдинлаштиришга ёрдам беради. «фуқаролик,-деб қайд этилади фалсафа қомусий луғатида,-кишини қайси миллатга мансублигини эмас, балки муайян мамлакатга, шахс яшаб турган маконга мансублигини ифодаловчи тушунчадир» (135, 438). бунда фуқаролик тушунчаси кишининг маълум бир миллатга мансублигини эмас, балки муайян мамлакатга мансублигини англатиб, шахс билан давлат …
3
з фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди» (1, 13). шунинг учун ҳам ўзбекистон республикаси конституцияси ва ўзбекистон фуқаролик кодексларида фуқароларнинг тенг ҳуқуқга эга эканлиги таъкидлаб ўтилган. дарҳақиқат, ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг «ватанимизнинг салоҳияти ва обрўйини янада оширайлик» номли маърузасида ўзбекистон фуқароларининг тенг ҳуқуқлиги, келажак учун курашиши тўғрисида сўз юритилиб шундай дейилади: «... ўзбекистонда яшайдиган фуқаролар, ўзларининг наслу насаби, ирқи, миллати ва диний эътиқодидан қатъи назар тенг ҳуқуқли бўлиши лозим! шу юртнинг ҳурсандчилик кунларида ҳам, бошига синов тушган пайтларида ҳам, аҳил оила бўлиб яшаши керак, муносиб келажак учун курашиши керак!» (6, 224). «ватан туйғуси» рисоласининг муаллифлари (а.иброҳимов, х.султонов, н.жўраев) «фуқаро» ва «фуқаролик» тушунчасига таъриф бериб, шундай ёзадилар: «ҳуқуқий ўрни қонун билан мустаҳкамланган шахснинг давлат ичкарисида ёки ташқарисида бўлишидан қатъий назар, маълум бир давлатга қарашлигига фуқаролик дейилади, шундай ҳуқуқга эга шахс фуқаро деб аталади» (51,74). тарихда «фуқаро» сўзи ўрнида табаа, раият сўзлари ҳам ишлатилган. бу сўзлар мазмунида инсоннинг камтарлиги, …
4
инлик, демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли, фуқаролик жамияти қуришга киришилгандан сўнг, бу сўз инсонпарварлик нуқтаи назарида ишлатила бошланди. шундан: «фуқаролик деганда, инсонни ҳуқуқий ёки сиёсий–ҳуқуқий томондан ҳимояланиши ва қонуний манфаатларининг ушбу давлат ичида ва унинг ташқарисида ҳимояланиши тушунилади»,-деб таърифланади луғатда (85, 226). давлат ва шахс муносабатларидан келиб чиқиб, ўзбекистон республикаси фуқаролиги, қуйидаги ижтимоий қоидаларга асосланади: -мамлакатимиз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллатлар ва элатлар тили, динидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилиги; -эркаклар ва аёлларнинг тенглиги; -фуқароларнинг шахсий, ижтимоий келиб чиқиши, мулки, ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенглиги; -фуқароликни қай тарзда қабул қилганлигидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқий ҳолатининг бир хил белгиланганлиги; -бутун ўзбекистон ҳудудида ягона фуқароликнинг ўрнатилганлиги; -«икки давлат фуқароси» бўлиш қонун билан ман этилганлиги; -фуқароликни олиш ва тўхтатиш тартиби ҳуқуқий ҳал этилганлиги; -ота-оналарнинг фуқаролиги ўзгарганда, болалар фуқаролигининг ўзгариши тартиби аниқ белгиланганлиги; -фуқаролик масалалари бўйича ҳуқуқий актларни қабул қилувчи ва ижросини текширувчи давлат органлари тизими бирлиги; -фуқаролик масалаларига оид қарорлар юзасидан шикоят …
5
маданият, маърифат, фуқаролик каби масалалар эрамиздан олдинги тарихий тараққиёт босқичида ҳам, ундан кейинги давр тараққиётида ҳам энг долзарб масалалардан бири бўлган ва шундай бўлиб қолади. кишилик жамиятнинг дастлабки минг йиллигида бақтрия, хоразм, суғдиёна, марғиёна, парфия, зарафшон, паркана, паркент, пойканд каби ўлкаларда дастлабки меҳнат қуроллари маданийнинг турлари пайдо бўлиб, улар инсоният ҳаёти ва фаолияти тараққиёти давомида такомиллашиб борган. шундан маданият назариясига асос солиниб, унинг тарихига катта эътибор билан қарашган. шундай экан «ватан тарихи ва маданияти, жуғрофияси ва иқтисодиётини, қадимий урф-одатларимизни ҳар томонлама ўрганиш долзарб аҳамиятга эга. боғчалардан тортиб олий ўқув юртларигача бўлган таълим-тарбия тизимида мазкур масалага доир фан ва билимларни ўқитиш муҳим сиёсий вазифа сифатида қаралмоғи керак» (8,204). шунинг учун ўтмишда ва ҳозирги даврда ҳам жаҳон файласуфлари, этика, эстетика фани намоёндалари, маданиятшунослар, педагоглар, психологлар “маданият” тушунчасининг моҳият-мазмунини, инсон ва жамият кесимида кўриб чиқиб, унинг илмий-назарий ва амалий асосларини аниқлаш ва такомиллаштиришга катта эътибор қаратганлар. жумладан, америкалик олимлар а.кребер ва к.клакхонларнинг таъкидлашича, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фуқаролик маданиятини шакллантириш тушунчасининг мазмун-моҳияти ва функциялари" haqida

1663882631.doc фуқаролик маданиятини шакллантириш тушунчасининг мазмун-моҳияти ва функциялари режа: 1. «фукаролик маданиятини шакллантиришнинг педагогик асослари» тушунчасининг мазмуни, моҳияти ва тузилиши. 2. фуқаролик маданиятининг-ахлоқий-ҳуқуқий, амалий-ҳуқуқий, фуқаролик онги, фуқаролик маданиятининг социал, маданий-маърифий, тарбиявий-психологик, регулятив, норматив ва коммуникатив функциялари. 3. «фуқаролик маданиятини шакллантиришнинг педагогик асослари» махсус курсининг фанлар: «ўзбекистон республикаси конституцияси», «ҳуқуқшунослик», «фалсафа, «маънавият асослари», «маданиятшунослик», «социология», «педагогика», «психология», «миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» каби фанлар билан алоқадорлиги ва ушбу фанлардаги маълумотларга таяниши. таъкидлаб ўтилганидек мамлака...

DOC format, 103,5 KB. "фуқаролик маданиятини шакллантириш тушунчасининг мазмун-моҳияти ва функциялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.