миллий-маънавий тикланишнинг табиий иқтисодий асослари

DOC 110,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403848032_47540.doc миллий-маънавий тикланишнинг табиий иқтисодий асослари ўзбекистоннинг табиий-иқтисодий бойликлари миллий-маънавий тикланиш омилларидан бири ҳар бир халқнинг миллий-маънавий тикланиш жараёнини унинг табиий-иқтисодий имкониятларисиз таъсаввур этиб бўлмайди. бундай имкониятлар миллий-маънавий юксалишни, тараққий этган мамлакатлар сафига қўшилишга интилаётган хар бир халқ учун катта роль ўйнайди. буни дунёдаги ривожланган ақш, хитой, германия, япония, жанубий корея сингари мамлакатлар мисолида кўриш мумкин. ўзбекистон қулай табиий имкониятларга эга мамлакат. унинг фақат ўзигагина хос бўлган иқлим шароити, ажойиб географик ўрни, ер-ости ва ер усти табиий бойликларининг хилма-хиллиги ва мўллиги асрлар давомида дунё мамлакатларининг диққат-эътиборини ўзига тортиб келган. республикамиз бағрини, бир сўз билан айтганда, жавоҳирлар тўла сандиққа қиёслаш мумкин. сахий заминимизда ер ости ва ер усти бойликларининг деярли ҳаммаси бор: мисдан тортиб рухгача, қўрғошиндан газгача, олтин, волфром, нефть, алюминий, мармар, кўмир, хромдан тортиб, ош ва калий тузларигача топилади. ўзбекистоннинг сахий заминида жуда улкан ва ноёб, ҳали ижтимоий-ишлаб чиқаришга тўла жалб этилмаган минерал-хом ашё ресурслари кўп миқдорда тўпланган. ҳозиргача диёримизда …
2
вун ва бошқа турли-туман мева, боғдорчилик маҳсулотларини етиштириш имкониятини беради. деҳқончиликнинг барча турлари бўйича юқори натижаларга эришиш мумкин. аммо ўзбекистонда сирдарё, амударё, ва зарафшондек йирик сув ресурслари мавжуд бўлгани каби, бу сув ресурслари мамлакат эҳтиёжини етарлича қондираолмайди. шунинг учун мамлакатда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни тақозо этади. ўзбекистон ўзининг бебаҳо пахтаси, пилласи, ғалласи, чорвачилик маҳсулотлари, қора кўли, ширин-шакар меваси-ю, сабзавотлари, юксак дид ва маҳорат билан тайёрланган ҳунармандчилик, заргарлик буюмлари, наққошлик асарлари билан дунёга аллақачон маълум ва машҳурдир. ўзбекистоннинг табиий бойликларидан бири, доимо мамлакат фахри бўлиб келган асосий бойлиги-унинг пахтасидир. ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллайди. унинг сифатли толасини харид қилишга европа, осиё мамлакатлари ва бошқа давлатлар доимий харидор ҳисобланади. шу ўринда улкан бойликлар эгаси ва ўзбекистонни доим гуллаб-яшнашига хизмат қилиб келаётган унинг бугунги кунда кўпминг сонли аҳолиси ҳақида гапириб ўтиш жоиз. азалдан шу тупроқда истиқомат қилиб келаётган халқ-ўзбеклар бутун аҳолининг 75%ни ташкил этади. турли миллат ва элатлардан иборат мамлакат …
3
дор ерлар ва яйловларнинг талай қисмидан маҳрум бўлиб, оғир аҳволга тушиб қолди. пахта етиштириш шу даражада кучайдики, меҳнаткаш ерли халқни эзишнинг турли усуллари вужудга келди. аммо пахтанинг деярли ҳамаси, кейинчалик пахтани қайта ишлайдиган заводлардан тушаётган фойда ҳам рус бойларига тегишли эди. ўлкамиз бойликларини талон-тарож қилиш советлар даврида ошса-ошдики, камаймади. ўзбекистоннинг тонна-тонналаб олтин, кумуш, пахта, пилласи-ю, қоракўл териси, рангли металлари, мева, зироати барча-бойликлари марказни бойитди, бир гуруҳ зўравонлар чўнтагини қаппайтирди. шу неъматларни яратган, советлар сиёсати учун ситқидилдан хизмат қилган ўзбекистонлик меҳнаткашларга эса меҳнати эвазига арзимаган ҳақ тўланди. ҳатто бу ҳалққа “боқиманда” лиги ўзбекистоннинг “давлатдан қарздор” лиги тез-тез эслатиб турилди. бир сўз билан айтганда, ўзбекистон советлар даврида меҳнатига яраша иззат кўрмади. расман озод, мустақил давлат бўлса-да, аслида марказга турли йўллар билан боғлаб қўйилган муте, мустамлака мамлакат эди. айниқса, 80-йилларнинг иккинчи ярмида қулаши тайин бўлиб қолган советлар ҳокимияти ўзбекистонда “ ўзбек иши”, “ўзбек мафияси”, “ўзбек порахўрлари” деб аталган ҳақоратомус атамалар қўллаш орқали кечани-кечани, …
4
тақилликни амалга ошириш ва уни мустаҳкамлаш учун иқтисодий омил ҳал қилувчи роль ўйнайди. шунинг учун ҳам и.каримов мустақиллик ҳақида гапирар экан шундай деган эди: “мустақиллик биз учун, энг аввало, она заминга эгалик, ер ости ва ер усти бойликларимизни ўзимиз, авваламбор, республикамизда яшаётган аҳоли учун ишлатиш, бошқача айтганда, ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал қилишимиз деганидир”. и.каримов тамонидан илмий-назарий жиҳатдан асосланиб берилган ўзбекистоннинг истиқлол ва тараққиёт йўли беш тамойилга эга. ана шу тамойилларнинг биринчиси иқтисоднинг сиёсатдан устунлигидир. ўзбекистон иқтисодиёти узоқ йиллар давомида зўравонликка асосланган, марказдан бошқарилиб туриладиган (деректив) иқтисоддан иборат эдики, оқибатда республика табиий эҳтиёж-имкониятлари ҳисобга олинмай режалаштирилди. бу эса мамлакат иқтисодида турли бузулишлар, ўпирилишлар ва йўқотишларга олиб келди. мана шу хунук оқибатларни тузатиш, инқирозга юз тутган мамлакат иқтисодини қайта оёққа турғизиш, халқни ҳеч қандай ларзаларсиз, бурнини қонатмай инқироз давридан эсон-омонлик билан олиб чиқиш мустақилликнинг илк кунларидаги энг долзарб масала бўлди. мустақилликнинг дастлабки йиллари халққа осон бўлмади. иқтисодий етишмовчилик, халқ истеъмол товарларининг тақчиллиги, …
5
яратиб бериб, ана ундан кейин амалга оширишнга бел боғладик” деган эди ўшанда и.каримов. ўзбекистон бозор муносабатларига ўтишнинг эвалюцион йўлини танлар экан, бу бекорга эмас. чунки бунинг учун барча имконият, шарт-шароитларга эгадир. иқтисодий-табиий ресурслар, иқтисодий тизимлар ва энг муҳими сабр-тоқатли, кенг мулоҳазали, заҳматкаш халқи ўзбекистонинг бундан кейинги бозор муносабатларига ўтишида муҳим омил бўлиб хизмат қилди. мустақилликнинг иқтисодий асосларини яратиш миллий тикланишнинг муҳим шартларидан бири. президент и.каримов тамонидан жуда ката ишонч ва асосли равишда айтилганидек, “ўзбекистнон келажаги бюк давлат.” мустақиллик пойдеворини сақлаб қолиш, уни янада маҳкам туриши учун мамлакат иқтисодий аҳволини яхшилаш истиқлолнинг дастлабки кунларидаги энг муҳим вазифа эди. одамларнинг озиқ-овқат, кийим-кечакка, уй-жой, хуллас, иқтисодий эҳтиёжини зарур даражада яратмай жамиятни тараққий эттириш қийин. шунинг учун бутун имкониятларни ишга солган ҳолда, ўзбекистон иқтисодини тиклашга киришилди. иқтисодни ривожлантириш орқали қийинчиликлар билан қўлга киритилган мустақилликни сақлаб қолиш зарур эди. зеро, моддий замини бўш, иқтисодий жиҳатдан заиф бўлган мамлакатнинг, халқ ва миллатнинг келажаги бўлмайди, унга омад …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"миллий-маънавий тикланишнинг табиий иқтисодий асослари" haqida

1403848032_47540.doc миллий-маънавий тикланишнинг табиий иқтисодий асослари ўзбекистоннинг табиий-иқтисодий бойликлари миллий-маънавий тикланиш омилларидан бири ҳар бир халқнинг миллий-маънавий тикланиш жараёнини унинг табиий-иқтисодий имкониятларисиз таъсаввур этиб бўлмайди. бундай имкониятлар миллий-маънавий юксалишни, тараққий этган мамлакатлар сафига қўшилишга интилаётган хар бир халқ учун катта роль ўйнайди. буни дунёдаги ривожланган ақш, хитой, германия, япония, жанубий корея сингари мамлакатлар мисолида кўриш мумкин. ўзбекистон қулай табиий имкониятларга эга мамлакат. унинг фақат ўзигагина хос бўлган иқлим шароити, ажойиб географик ўрни, ер-ости ва ер усти табиий бойликларининг хилма-хиллиги ва мўллиги асрлар давомида дунё мамлакатларининг диққат-эътиборини ўзига тортиб келган. респ...

DOC format, 110,5 KB. "миллий-маънавий тикланишнинг табиий иқтисодий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.