и.а.каримовнинг мустакил ўзбекистонни сиёсий, иктисодий, маънавий ривожини таъминлаш бўйича яратган тадқиқотлари

DOCX 32,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1707074648.docx и.а.каримовнинг мустакил ўзбекистонни сиёсий, иктисодий, маънавий ривожини таъминлаш бўйича яратган тадқиқотлари и.а.каримовнинг мустакил ўзбекистонни сиёсий, иктисодий, маънавий ривожини таъминлаш бўйича яратган тадқиқотлари режа: кириш: 1.ўзбекистоннинг иқтисо ва сиёсатининг устувор йўналишлари. иқтисодиётни эркинлаштириш - фаровонлик пойдевори 2. ўзбекистон президенти и.а. каримовнинг маънавият масалаларига эътибори кириш миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бундай кенг маъноли тушунчанинг мазмун-моҳиятини ифода қилган бўламиз. ислом каримов мавзунинг долзарблиги. хх асрнинг сўнгги ўн йиллиги инсоният тарихида янги даврни бошлаб берди. тоталитаризм, маъмурий-буйруқбозлик ва зўравонлик ғояларига таянган социализм барбод бўлди. миллатчилик, ирқчилик, фашизм ғояларининг давоми бўлган коммунизм мафкураси инқирозга учраб, мустамлакачиликнинг сўнгги қўрғонлари қулади. башарият тақдирида инсон ва жамиятни озод этишнинг янги босқичи, ялпи янгиланишлар жараёни …
2
маслигини тасдиқлади. ўз ўрнида ўзбекистоннинг ҳозирги даври, бундан кейинги тараққиёти ва истиқболи ҳамда мустақиллигининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий-маърифий-маънавий заминларини яратиш ва мустаҳкамлаш учун кучли ғоя сув ва ҳаводек зарур эканлигини бугунги кунда мамлакатимизда ва ён-атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар мисолида кўриб турибмиз. ўзбекистонда амалга оширилаётган ялпи янгиланишлар, миллий ғоя шаклланишининг назарий-методологик асослари бевосита президент ислом каримов асарларида, нутқ ва маърузаларида, суҳбат ва интервьюларида илмий-назарий жиҳатдан чуқур таҳлил этилган. 1.ўзбекистоннинг иқтисо ва сиёсатининг устувор йўналишлари. иқтисодиётни эркинлаштириш - фаровонлик пойдевори ўзбекистонни жаҳонга намоён қилиш, ахборот ва иқтисодий жиҳатдан четлаштириш ҳолларига барҳам бериш, жаҳон ҳамжамиятининг бошқа мамлакатлари қаторида тенг бўлиб олиш сари интилиш йиллари бўлди. мустақилликнинг икки йили - кўҳна тарихимизни, тарихда бизга ажратилган ўрнимизни чуқур англаш йиллари бўлди.бу йиллар шу ҳолатларнинг сабабларини мафкуравий ақидалардан холи равишда, ақл-идрок билан таҳлил қилиш йиллари бўлди.энг муҳими, мустақилликнинг дастлабки йиллари ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимизни собитқадамлик билан излаш, ўзбекистонни эркин, қудратли ва гуллаб-яшнаётган мамлакатга айлантириш …
3
нинг ўзи тақозо этаяпти. иқтисодий ислоҳотлар моҳиятини чуқурроқ идрок этиш, уларнинг ҳаётий зарурлигини аниқ-равшан англаб етиш лозим. республикадаги ҳар бир раҳбар, ҳар бир ходим, илғор фикрловчи ҳар бир одам ислоҳотлар ғояси билан яшаши лозим. шундай шароитда иқтисодий дастуримизнинг устувор йўналишларини яна бир бор аниқлаб олиш зарурати туғилади. бор ҳақиқат шундайки, бу босқичда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бир вақтнинг ўзида, бирдан ҳаммасини ҳал қилиш мумкин эмас. шу сабабли ислоҳотларнинг йўналишларини белгилаб олиш вақтида шундай асосий бўғинларни топиш муҳимки, уларнинг ёрдамида яқин давр ичида муаммоларнинг бутун мажмуини ҳал этиш мумкин бўлади. уларнинг кўпини биз сизлар билан бир неча маротаба муҳокама қилгандик. айни пайтда уларнинг ҳаммасини бир-бири билан ўзаро узвий ҳолда боғлаб, кўриб чиқиш жуда муҳимдир.1 ташкил этувчи энг асосий устуворликлар ва йўналишлар нималардан иборат? биринчидан, бозор муносабатларига ўтиш - иқтисодий дастуримизнинг асосий мазмунини ташкил этади. бизнинг принципларга мувофиқ бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш керак. 2авваламбор, ўзини оқламаган маъмурий-буйруқбозлик бошқарув принципларидан, ўта марказлаштирилган тақсимлаш системасидан, шаклланган …
4
ларни босқичма-босқич эркинлаштириш, монополияга қарши қаттиқ сиёсат ўтказиш, давлат корхоналарининг фаолиятини тижоратлаштириш ҳисобига рақобат муҳитини вужудга келтириш; учинчидан, бевосита хўжалик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш, товарлар, сармоя, иш кучи ва бошқа бозорларни шакллантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш, бозор инфраструктурасини вужудга келтириш, бозор шароитида ишлай оладиган малакали кадрлар тайёрлашдир. бозор иқтисодиётига ўтиш биринчи навбатда ҳаётимизда, иқтисодиётимизда барқарорликка эришиш билан чамбарчас боғланган. шунинг учун ҳам иқтисодиётни, молиявий аҳволни барқарорлаштириш - иқтисодий ислоҳотларимизни амалга оширишнинг муҳим шартидир. иқтисодиёт барқарор ишлагандагина бозор муносабатларига муваффақиятли ўтиш мумкин. ҳозирги вазият тангликни бартараф этиш ва пулнинг қадрсизланишини жиловлашни тақозо этмоқда. аҳолининг турмуш даражаси кескин ёмонлашувига йўл қўймаслик керак. бунинг учун тезкорлик билан, қаттиқ, баъзида кўпчиликка хуш келмайдиган чоралар кўрилиши зарур. иқтисодиётни барқарорлаштириш - бозорни шакллантириш йўлидаги қонуний ва муқаррар босқичдир. биз иқтисодиётни барқарорлаштира бориб, бозор муносабатларини нормал ривожлантириш учун зарур шартшароитларни вужудга келтирамиз. амалда бу соҳа ҳозир ривожланмаган. республикамизда халқ хўжалигида банд бўлганларнинг атиги 8 фоизи маиший хизмат …
5
, маърифатли тараққиёт йўлига ўтиб олишга имкон беради. айни пайтда иқтисодий мустақилликка эришишдек ниҳоятда муҳим вазифа ҳам шу муаммоларни ечиш билан боғлиқдир.вазиятни барқарорлаштиришнинг ғоят муҳим бўғини аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашдир.чинакам иқтисодий мустақилликка эришиш республикада озиқ-овқат муаммосини тубдан ҳал қилишни тақозо этади.биз қулай табиий иқлим шароитларига эгамиз. аммо истеъмол қилинаётган қандшакар, сут маҳсулотлари ва болалар овқатининг ҳаммасини, доннинг 70 фоизини, гўшт, сут маҳсулотлари ва картошканинг 50 фоиздан кўпроғини четдан келтиришга мажбур бўляпмиз. бунга йўл қўйиш мумкинми, ахир? бундай кечириб бўлмайдиган қарамликни тугатиш йўлида ғоят қатъий қадамлар қўйиш талаб қилинади. бу иқтисодий аҳамиятгагина молик эмас, балки сиёсий аҳамиятга ҳам эгадир.экспортни кенгайтириш билан бирга импортнинг салмоғини қисқартиришга қаратилган сиёсатни изчиллик билан ўтказамиз. ўзимиз ишлаб чиқаришимиз мумкин бўлган товарлар ва маҳсулотлар четдан келтирилишини мумкин даражада камайтириш зарур. шунинг учун асосий эътибор озиқ-овқат маҳсулотлари ва ресурсларни четдан олиб келишни камайтиришга қаратилмоқда. бунинг ўрнига серҳосил экин навлари уруғлари ва уларни етиштириш бўйича саноат технологияси керак. ўсимликларни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"и.а.каримовнинг мустакил ўзбекистонни сиёсий, иктисодий, маънавий ривожини таъминлаш бўйича яратган тадқиқотлари" haqida

1707074648.docx и.а.каримовнинг мустакил ўзбекистонни сиёсий, иктисодий, маънавий ривожини таъминлаш бўйича яратган тадқиқотлари и.а.каримовнинг мустакил ўзбекистонни сиёсий, иктисодий, маънавий ривожини таъминлаш бўйича яратган тадқиқотлари режа: кириш: 1.ўзбекистоннинг иқтисо ва сиёсатининг устувор йўналишлари. иқтисодиётни эркинлаштириш - фаровонлик пойдевори 2. ўзбекистон президенти и.а. каримовнинг маънавият масалаларига эътибори кириш миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бунда...

DOCX format, 32,8 KB. "и.а.каримовнинг мустакил ўзбекистонни сиёсий, иктисодий, маънавий ривожини таъминлаш бўйича яратган тадқиқотлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.