o'zbekistonning davlat mustaqilligini qo'llab-quvvatlash tomon yul tutish

DOCX 136 sahifa 574,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 136
маъруза матнлари ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини қўлга киритиш томон йўл тутиши режа 1. тинчлик ва барқарорликка раҳна солиниши, уни сақлаш йўлидаги фидоийлик. (фарғона, наманган воқеалари) 2. ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий муаммолар, уларни бартараф этиш ҳамда халқ турмуш даражасини кўтариш чораларининг кўрилиши. 3. ўзбекистон биринчи президенти и.а.каримовнинг ўзбекистонда мустақиллик остонасидаги давр тарихини ёритиб беришдаги муҳим хизмати. 1.тинчлик ва барқрорликка роаҳна солиниши. уни сақлаш йўлидаги фидойилик. маълумки, хх асрнинг 80-йиллари охирларига келиб собиқ иттифоқда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий инқироз жараёнлари кучайиб, бетартиблик авж олиб кетди. ўз навбатида неча йиллар давомида ҳал этилмаган, халқнинг сабр косасини тўлдирган муаммолар охир-оқибатда ижтимоий ларзаларга, миллий низоларга сабаб бўлди. бундай салбий ҳолатлар, афсуски, ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. 1989 йилнинг май ойи охирлари, июннинг бошлари бутун фарғона вилояти жанжал-тўполонлар алангаси ичида қолди. дастлаб 23 май куни бошланган фожиа икки кундан кейин тошлоқ туманига, ундан сўнг марғилон ва қўқон шаҳарларига тарқалди. қадимдан ўзининг бағрикенглик, меҳмондўстлик, меҳр-шафқатлилик фазилатлари билан шуҳрат қозонган халқ ҳеч қачон бировга …
2 / 136
ат этган. улар месхети турклари ва бошқа миллат вакилларига қарши иғво ва бўҳтон гапларни тарқатиб, оломонни ғалаёнга келтиришга уринган ва баъзи ҳолатларда бундай ёвуз ниятларини амалга оширишга эришганлар ҳам. собиқ иттифоқнинг марказий матбуоти жаҳондаги кўпгина оммавий ахборот вакиллари бор ҳақиқатни айтиб, жаҳон аҳлини огоҳ этиш, бундай тўполонларнинг олдини олиш ўрнига, бамисоли оловга ёғ сепгандек, фарғона воқеаларини бир ёқлама ёритишга ҳаракат қилар эди. асосий айбдорлар бир четда қолиб, улар жабр кўрган, қанча-қанча қурбонлар берган жабрдийда халқ шаънига маломат ёғдиришга уринарди. худди “пахта иши”да бўлгани каби, бу сафар ҳам халқ йўқ жойдан айбдор бўлиб қолаётган эди. ҳукмрон партия ва совет ҳукумати раҳбарлари бўлаётган бу жараёнлардан манфаатдордек, фожиа илдизларини сўраб-суриштиришни ўйламас эди. улар ана шундай бетайин позицияси билан ўзбекистонда беқарор вазиятни вужудга келтириш, охир-оқибатда бутун ўрта осиёда фуқаролар урушини, қонли фожиаларни авж олдиришни кўзлаб юрган, қизил империяни қандай қилиб бўлса-да сақлаб қолишга интилаётган марказдаги ёвуз кучларга йўл очиб бераётган эди. фарғона фожиалари замирида …
3 / 136
чарчаган, май ойида нима қилиб бўлса ҳам кетишни режалаштирган туркларнинг фаоллашувидан, худди шу ойда ишсизлик жонларига тегиб, намойишларга ҳозирланаётган фарғона ёшларининг соддалигидан фойдаланилди. натижада месхети турклари россиянинг кимсасиз бўлиб ётган қишлоқларига кўчирилди. бошқача қилиб айтганда, улар янги шароитда янгича сургунга гирифтор этилди. фарғонанинг маҳаллий аҳолиси эса ижтимоий-сиёсий талаблари учун қўқонда ўққа тутилди. бу икки ҳаракатда ҳам “русларга қарши кайфият бор”, деган сунъий даъволар ўйлаб топилди. дунёдаги халқлар ва миллатларнинг озодлик йўлидаги курашлар тарихи шундан далолат берадики, жамият ҳаётидаги туб бурилишлар даврида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзи буюк йўлбошчиларни майдонга чиқаради. ҳиндистон тарихида махатма ганди, америка қўшма штатлари тарихида жорж вашингтон, франция тарихида шарл де-голл, туркия тарихида мустафо камол отатурк ана шундай тарихий миссияни ўз зиммасига олиб, она халқининг миллий озодлик курашига бошчилик қилгани тарихдан маълум. ўзбекистон тарихида ҳам ана шундай улуғ йўлбошчилар тарихий вазият тақозоси билан майдонга чиқиб, халқни ёвуз босқинчилар зульмидан озод этган, унинг шаъни ва ғурури, инсоний ҳуқуқларини қайта тиклаган. …
4 / 136
р ёрқин намоён бўлди. аввало, янги раҳбар бошқалар каби ёниб турган ўткир масалаларга, республикадаги ўта танг аҳволга бепарво қаролмади. чунки унинг қалби, юраги халқ дарди билан, ўзбекистон дарди билан ёнарди. унинг республиканинг янги раҳбари сифатида айтган қуйидаги сўзлари шунчаки сўз эмас, балки қатъий талаб бўлиб янгради. у фақат ва фақат республика манфаатини, мавжуд аҳволни ижобий томонга ўзгартиришни раҳбар фаолиятидаги бош мезон деб билди ва бошқалардан ҳам шуни талаб қилди: “ишга бўлган, ўзимизга топширилган вазифага нисбатан муносабатни, дунёқарашимизни ва умуман, масъулиятимизни ўзгартира олсаккина ишларимиз йўлга тушиб кетади. акс ҳолда, вазиятни издан чиқаришга интиладиган кучлар ё мени четга суриб қўяди ёки жуда кўп раҳбарларни ўзгартиришга тўғри келади”. ислом каримов улкан жасорат билан, ҳақиқий ҳолатга реал кўз билан қараб, шиддатли кураш майдонига мардона бел боғлаб чиқди. у фарғона воқеаларига кенг назар билан қаради, яъни бу воқеалар, уларнинг негизидаги сабаблар фақат битта вилоятга хос эмас, бундай фожиалар ўзбекистоннинг хоҳлаган жойида юз бериши мумкин, деб …
5 / 136
асдан очиқ гаплашди. бу инсонларнинг шу вақтга қадар ҳеч ким эшитмаган оҳ-у нолаларини тинглаб, ўзининг юракдан чиққан самимий ва ҳаққоний сўзлари билан, бамисоли уларнинг қалбидаги жароҳатларига малҳам қўйгандек бўлди, кўнгилларда сўнган умид учқунларини уйғотди. тартиб-интизомни тиклаш, қон тўкилишининг олдини олиш бўйича бутун масъулиятни ўз зиммасига олиб, аниқ чора-тадбирлар кўрди. воқеа сабабларини қидирди. масала моҳиятини очиқ-ойдин кўрсатиб, жумладан, “ана шу фожианинг айбдорларини ҳимоя қилишга уринишлар ҳам асоссиздир. ким бўлишидан, қайси миллатга мансублигидан қатъи назар, ваҳшийлик ва одам ўлдиришда, ўт қўйиш ва тўс-тўполон чиқаришда айбдор бўлган шахслар жазога тортилиши зарур ва жазога тортиладилар, токи ўзбек халқининг пок номига доғ туширилишига йўл қўйилмасин” ислом каримов қонли воқеалар ҳақидаги ҳаққоний фикрлари билан халқ шаънига отилган маломат тошлари бутунлай бўҳтон эканлигини исботлади. айни пайтда ваҳшийлик қилган, одам ўлдирган, тартибсизликларни келтириб чиқарган, уйларга ўт қўйган, транспорт воситаларини ёқиб юборган кимсалар ўзбек миллатига мансуб эмаслигини, уларнинг ҳаммаси атайлаб ташкил этилганини марказдаги минбарлардан туриб жасурлик билан айта олди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 136 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekistonning davlat mustaqilligini qo'llab-quvvatlash tomon yul tutish" haqida

маъруза матнлари ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини қўлга киритиш томон йўл тутиши режа 1. тинчлик ва барқарорликка раҳна солиниши, уни сақлаш йўлидаги фидоийлик. (фарғона, наманган воқеалари) 2. ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий муаммолар, уларни бартараф этиш ҳамда халқ турмуш даражасини кўтариш чораларининг кўрилиши. 3. ўзбекистон биринчи президенти и.а.каримовнинг ўзбекистонда мустақиллик остонасидаги давр тарихини ёритиб беришдаги муҳим хизмати. 1.тинчлик ва барқрорликка роаҳна солиниши. уни сақлаш йўлидаги фидойилик. маълумки, хх асрнинг 80-йиллари охирларига келиб собиқ иттифоқда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий инқироз жараёнлари кучайиб, бетартиблик авж олиб кетди. ўз навбатида неча йиллар давомида ҳал этилмаган, халқнинг сабр косасини тўлдирган муаммолар охир-оқибатда ижтимоий ларзалар...

Bu fayl DOCX formatida 136 sahifadan iborat (574,6 KB). "o'zbekistonning davlat mustaqilligini qo'llab-quvvatlash tomon yul tutish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekistonning davlat mustaqil… DOCX 136 sahifa Bepul yuklash Telegram