ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини мустаҳкамлашнинг сиёсий ҳуқуқий асослари

DOC 171.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1708836040.doc ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини мустаҳкамлашнинг сиёсий ҳуқуқий асослари режа: 1. кўппартиявийлик тизимига асос солиниши. ўзбекистон парламенти. икки палатали парламент. 2. ўзбекистонда ижро ҳокимиятининг фаолияти. 3. суд ҳокимияти ислоҳотлари. маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. кўппартиявийлик тизимига асос солиниши. ўзбекистон парламенти. икки палатали парламент. собиқ ссср нинг парчаланиши ва янги мустақил давлатларнинг вужудга келиши собиқ совет репсубликалари қатори ўзбекистон республикаси олдига ҳам янги ҳуқуқ тизимини шакллантириш, давлат ҳокимиятини қайтадан тузиш, ҳокимиятнинг олий қонун чиқарувчи органини ташкил этиш ва мазкур орган фаолиятининг демократик принцпларини шакллантириш муаммосини кўндаланг қилиб қўйди. мустақил ўзбекистон конституцияси бутун давлат ва жамиятни янги асосларда қайта қуриш, парламентаризм тамойилларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг негизига айланди. парламентаризм принциплари асосида фаолият кўрсатувчи давлат институтлари билан боғлиқ масалалар ўзбекистонда ҳуқуқий давлатчиликнинг қарор топишига тааллуқли муаммолар силсиласида муҳим ўрин тутади. чунки xxi асрнинг бошларига келиб оддий бир ҳақиқат - тўла ваколатга эга бўлган парламентсиз мамлакатда тўлақонли демократия бўлиши мумкин эмаслиги яққол кўзга ташланиб қолди. бинобарин, фуқаролар …
2
ини, ўз тараққиётида қайси асосий босқичлардан ўтганлигини, ана шу ривожланиш жараёнида қай даражада ўзгарганлигини, истиқболда унинг қай тарзда ҳаракат қилишини англаб олиш муҳим эканлиги бежиз эмас. ана шу қоидалар ҳар қандай ижтимоий воқеликни, шу жумладан парламент сингари муҳим институт масаласини кўриб чиқишда алоҳида аҳамият касб этади. қолаверса, амалиётнинг далолат беришича, парламентаризмнинг қарор топиши ўта мураккаб, баъзан эса машаққатли жараёндир. унда тарихий даврнинг ўзига хос жиҳатлари, ҳар бир алоҳида мамлакатнинг ижтимоий ва давлат ҳаёти, миллий анъаналари, халқнинг ҳуқуқий маданияти ва сиёсий хоҳиш-иродаси намоён бўлади. табиийки, ижтимоий амалиётнинг ривожи, тарихий тараққиётнинг кечиши мамлакат қонун чиқарувчи органи тўғрисидаги назарий тасаввурларни ҳам ўзгартириб боради. ўзбекистoн 1991 йил 1 сентябрда давлат мустақиллигига эришгач, давлат ҳокимиятининг энг муҳим институтларидан бири сифатида миллий парламентни ривожлантиришнинг сифат жиҳатидан янги босқичи бошланди. миллий парламентаризмнинг энг янги тарихи умум эътироф этилган учта асосий даврга бўлинади. биринчи давр: 1991-1994 йиллар, иккинчиси: 1995-2004 йиллар, учинчи давр: 2005 йилдан ҳозирги пайтгача. биринчи давр: …
3
спубликаси i чақириқ олий мажлисига сайлов республикамиз сиесий ҳаётида улкан ютуқ бўлиб, бунда 250 депутатдан иборат олий мажлис — янги парламент демократик ва кўппартиявийлик асосида тузилди. иккинчи давр: 1995-2004 йиллар олий кенгаш ўрнига ўзбекистон республикасининг бир палатали парламенти — олий мажлис шакллантирилди. биринчи чақириқ (1995-1999 йиллар) олий мажлис таркибида ўзбекистон халқ-демократик партиясидан кўрсатилган 69 нафар, «адолат» социал-демократик партиясидан 47, «ватан тараққиёти» партиясидан 14 ва «миллий тикланиш» демократик партиясидан кўрсатилган 7 нафар депутат бўлиб, депутатларнинг қолган қисмини ҳокимият вакиллик органларидан кўрсатилган шахслар ташкил этди. иккинчи чақириқ (2000-2004 йиллар) олий мажлисга сайлов ҳокимият вакиллик органлари билан бир қаторда бешта сиёсий партия ва сайловчилар ташаббускор гуруҳлари иштирокида бўлиб ўтди19. иккинчи чақириқ олий мажлисда 11 нафар депутатни бирлаштирган «адолат» социал-демократик партияси фракцияси, 10 нафар депутатдан иборат «миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси, 20 нафар депутатга эга бўлган «ватан тараққиёти» партияси фракцияси, 34 нафар депутат ташкил этган фидокорлар миллий-демократик партияси фракцияси, 49 нафар депутатдан иборат халқ-демократик …
4
депутатлар масъулияти оширилди ва улар фаолиятининг бош йўналишига айланди. 1995 йилдан 2004 йилгача бўлган давр оралиғида олий мажлис 240 та қонун, 778 та қарор қабул қилди, амалдаги қонун ҳужжатларига 1573 та ўзгартиш ва қўшимча киритди, 130 тадан зиёд халқаро шартнома ва битимни ратификация қилди. юқорида қайд этилган рақамлардан кўриниб турибдики, республика парламенти бир палатали бўлса-да, қонун чиқариш жараёни анча жадаллик билан борди. мамлакатнинг қонун чиқарувчи олий органи мазкур босқичда давлат суверенитетини, фуқаролар тинчлиги ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга, жамиятда демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга кўмаклашадиган қонунлар ишлаб чиқиш ва қабул қилишга интилди. натижада парламент мамлакатнинг демократик ва тараққиёт йўлидан мустақил ривожланиб боришининг ҳуқуқий негизини анчагина кенгайтирди ва му стаҳкам лади. мисол учун, биринчи чақириқ олий мажлис томонидан қабул қилинган «сиёсий партиялар тўғрисида» ги, «нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги, «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунларда, бошқа қонун ҳужжатларида ўзбекистон республикаси конституциясида асос солинган нормалар янада …
5
қонунларни тайёрлаш ва қабул қилиш билан шуғулланадиган қуйи палата малакали юристлар, иқтисодчилар, сиёсатшунослардан иборат бўлади. миллий парламентаризм ривож топишининг учинчи даври олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатининг 2005 йил 28 январдаги қўшма мажлисидан бошланиб, бунда янги икки палатали олий мажлис депутатлари ва сенаторлари амалда ўз ишларига киришдилар. 2000 йил 25 май куни иккинчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг иккинчи сессиясида икки палатали парламент тузиш ғояси илгари сурилди. 2001 йил 6 декабрда ўзбекистон республикасининг олий мажлиси 2002 йил 27 январь куни қуйидаги масаллар юзасидан референдум ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди: 1) кейинги чақириқда икки палатали парламентни сайлаш тўғрисида; 2) ўзбекистон республикаси президенти ваколатларининг конституциявий муддатини беш йилдан етти йилга ўзгартириш тўғрисида. референдум натижасида ўзбекистон халқи умухалқ эътиборига ҳавола этилган ҳар иккала масаланинг ижобий ҳал этилишини маъқуллаб овоз берди. 2002-йил 4-5-апрел кунлари бўлиб ўтган иккинчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг viii сессиясида «референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принцплари тўғрисида»ги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини мустаҳкамлашнинг сиёсий ҳуқуқий асослари"

1708836040.doc ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини мустаҳкамлашнинг сиёсий ҳуқуқий асослари режа: 1. кўппартиявийлик тизимига асос солиниши. ўзбекистон парламенти. икки палатали парламент. 2. ўзбекистонда ижро ҳокимиятининг фаолияти. 3. суд ҳокимияти ислоҳотлари. маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. кўппартиявийлик тизимига асос солиниши. ўзбекистон парламенти. икки палатали парламент. собиқ ссср нинг парчаланиши ва янги мустақил давлатларнинг вужудга келиши собиқ совет репсубликалари қатори ўзбекистон республикаси олдига ҳам янги ҳуқуқ тизимини шакллантириш, давлат ҳокимиятини қайтадан тузиш, ҳокимиятнинг олий қонун чиқарувчи органини ташкил этиш ва мазкур орган фаолиятининг демократик принцпларини шакллантириш муаммосини кўндаланг қилиб қўйди. мустақил ўзбекистон конституцияси бутун дав...

DOC format, 171.5 KB. To download "ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини мустаҳкамлашнинг сиёсий ҳуқуқий асослари", click the Telegram button on the left.