миллий –маънавий тикланишнинг миллатчилик ва миллий зиддиятларнинг олдини олишдаги роли

DOC 101,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403849212_47566.doc миллий –маънавий тикланишнинг миллатчилик ва миллий зиддиятларнинг олдини олишдаги роли миллий муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг ажралмас кисмидир. шунинг учун ҳам миллий ва миллатлараро муносабатларда ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларда рўй берган ўзгаришлар, қийинчиликлар, зиддиятлар ўз аксини топмай қолмайди. ҳар қандай ривожланишга ҳам зиддиятлар хос бўлади, улар миллатлараро муносабатлар соҳасида ҳам муқаррардир. энг муҳими уларнинг доимо юзага келиб турадиган жиҳатлари ва қирраларни кўра билиш , ҳаёт ўртага қўяётган саволларга ўз вақтида туғри жавоб топиб беришдан иборат. мустақилликка қадар нашр этилган илмий ишларда, собиқ раҳбарларнинг баландпарвоз нутқларида, миллий муносабатларда ҳеч қандай муоммо йуқлиги, бўлиши ҳам мумкин эмаслиги хақида зўр бериб гапирилди, бу соҳада ютуқлар бир ёқлама, фақат яхши томондагина баён этилди ва бўрттирилди, реал хақиқат эса бузиб кўрсатилди. совет давлатида миллий масала узил-кесил ҳал қилинганлиги ҳақида, барча халқлар иҳтиёрий равишда ягона тенг хуқуқли оилага бирлашганлиги, миллий маданиятлар ва тиллар ривожи ўзининг юқори чўққисига кўтарилганлиги ҳақида бонг уриб келинган бўлса -да, бунинг заминида ҳам …
2
латларнинг тили бир, дини бир халқлар билан қўшилиб кетиши режаси «социалистик миллатларнинг гуллаб яшнашига ва бир-бирлари билан яқинлашувига изчиллик билан ҳаракат қилиниши» натижасида суъний равишда миллатларнинг миллий қадриятларига зимдан ҳужум бошлаган, улар ўрнига бирор миллатга таалуқли бўлмаган ягона суъний маданиятни вужудга келтиришга киришилганди. кишиларнинг ягона бирлиги «совет халқи»нинг вужудга келтирилиши эса бу жараёнларнинг муҳим белгиси бўлиб, кишиларнинг янги тарихий бирлиги сифатида «ягона совет халқи» шаклланганлиги партиянинг қатор саъздларида белгилаб берилар эди. «бизда,-деган эди кпсс мк бош котиби л.и.брежнев 1974 йил 14 июнда қилган маърузасида, - одамларнинг янги тарихий бирлиги совет халқи таркиб топди. бунинг маъноси шуки, совет кишилари хулқ-атвори, характери, дунёқарашининг социал ва миллий тафовутларга тобе бўлмаган умумий белгилари тобора кўпроқ сақланадиган бўлиб қолди». коммунистик идеологлар ва сиёсатчилар бу концепсияни илгари сурар эканлар, афтидан, одамларда миллий ўзликни англаш туйғусини ўсиш жараёнини атайлаб тажовузкор, сиёсий урғу берилган миллатчилик билан алмаштириб қўйган эдилар.бунинг оқибати ўлароқ xx асрнинг 80 йилларида миллий республикаларнинг хуқуқлари …
3
елмоқдалар, лекин бугунги кунда ҳам тенгсизлик ғояси ва сиёсатига барҳам берилгани йўқ, улар ҳатто айрим ҳудудларда кучайиб бормоқда. бундай ҳол ҳар бир давлатдан ўз тараққиётини таъминлаш учун миллий ва миллатлараро муносабатларга эхтиётлик билан ёндошиб, ҳушёрлик билан зиддиятларни бартараф этиш йўлларини қидиришга ундайди. жамият хаёти ва тарақиётига, тинчлик ва барқарорликка таҳдид солишга қаратилган миллатлараро зиддиятларнинг келтириб чиқарадиган омилларга шовинизмни мисол келтирсак бўлади. айрим йирик давлатлар ва кўп сонли халқларнинг ўз атрофидаги мамлакатлар билан ўз муносабатларини устунлик ва мумтозлик нуқтаи назаридан амалга оширишга инттилишлари, яъни шовинизмдир. ушбу тушунча француз императори наполеоннинг армиясида хизмаат қилган н.шовен номидан олинган. н. шовен босқинчилик сиёсатининг мухлисларидан хисобланиб, у бошқа миллатларни менсимасликни ва ўз миллатининг уларга нисбатан устунлигини асослашга қаратилган ғоялар тарафдори эди. ўз моҳиятига кўра, шовинизм миллатчиликнинг ўзига хос шакли бўлиб, бошқа миллатларнинг жаҳон тарихида тутган ўрни, кишилик жамияти ривожини таъминлашдаги мавқеи, маънавий – маданий ҳаётининг ўзига хос томонларини менсимасликда ўз аксини топади. бугунги кунда шовинизм …
4
буларнинг хаммаси бутун халқаро муносабатлар тизимини янада соғломлашишига эмас, аксинча, дунё миқиёсида жаҳоннинг куч марказлари ўртасидаги муносабатларда зиддиятларнинг зўрайишига олиб келиши мумкин”. шовинизмнинг ашадийлашган кўринишларидан бири буюк давлатчилик шовинизмдир, у муайян давлатда етакчи мавқени эгаллаган миллатдаги ҳукумрон кучларнинг миллатчилик сиёсатидир. бундай сиёсат буюк миллатлар томонидан бошқа халқларни асоратга солиш, уларни иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан камситишга қаратилган. ўзбекистон қарамлик йилларида шовинизм ва буюк давлатчилик шовинизми ғояларининг азоб уқубатларини ўз бошидан кечирди. мустамлакачилар ўзлари босиб олган жойлар аҳолисини ўз миллий манфатларини ва миллий ўзлигини англашини чегаралаш учун барча чора- тадбирларни қўллайдилар. совет тузуми ўз манфатлари йўлида асрлар мобайнида аҳил ва тотув яшаб келган, турмуш тарзлари бир-бирига яқин бўлган марказий осиё халқларини “мустақиллик” ва “эркинлик” бериш баҳонасида бир - биридан узоқлаштирадилар ва туркистонни парчалаб ташладилар. мустамлакачилар ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида иқтисодий, сиёсий, маънавий ва маданий чоралардан фойдаланадилар. шуни эслатиб ўтиш жоизки, миллий сиёсатдаги бузилишларнинг катта қисми шахсга сиғиниш даврида юз берди. …
5
ди. миллатлар ва элатларнинг иқтисодий, сиёсий ва маьнавий манфаатлари этиборга олинмади. инсоният тарихи шуни исботлаб бердики, шовинизм авторитар тузум ўрнатилиши ва мустахкамлашини рағбатлантиради, шафқатсиз диктатурага олиб боради. чунки босиб олинган, мустамлакачилик шароитида яшаётган ва қарам халқларгина эмас, балки бир қасми муқаррар равишда бундай сиёсий йўлга қарши чиқадиган ўз аҳолисини ҳам бошқача шароитда итоаткорликда сақлаб туриш мумкин бўлмайди. туркистон мустамлакасига айлантирилган дастлабки вақтларданоқ то мустақилликка эришгунимизга қадар марказий осиё халқларининг миллатпарвар зиёлилари, атоқли давлат арбоблари, миллат халқ манфаати йўлида фидоийлик қилиб келаётган маърифатпарварларни, миллий кадрларни қатоғон қилишдан мустамлакачилик тартибларини мустаҳкам сақлаб туришни энг маккорона тарих сиовидан ўтган йўлларидан бири сифатида фойдаланилди. қатоғонлик сиёсати миллий кадрларни йўқ қилишга қаратилган, халқларнинг миллий онги, миллий ўзлигини англаб етиш ва миллий ғурурини ўсишига йўл бермаслик йўлидаги давлат сиёсати эди. мустамлакачилик йилларида олиб борилган қатоғонлик сиёсати шовинистик мақсадлар билан мустаҳкамланган, бутун бир миллатларни бадном этишга қадр-қимматини ерга уришга қаратилган эди. мустақиллик шароитида миллатлараро муносабатларни ривожлантиришга қаратилган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "миллий –маънавий тикланишнинг миллатчилик ва миллий зиддиятларнинг олдини олишдаги роли"

1403849212_47566.doc миллий –маънавий тикланишнинг миллатчилик ва миллий зиддиятларнинг олдини олишдаги роли миллий муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг ажралмас кисмидир. шунинг учун ҳам миллий ва миллатлараро муносабатларда ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларда рўй берган ўзгаришлар, қийинчиликлар, зиддиятлар ўз аксини топмай қолмайди. ҳар қандай ривожланишга ҳам зиддиятлар хос бўлади, улар миллатлараро муносабатлар соҳасида ҳам муқаррардир. энг муҳими уларнинг доимо юзага келиб турадиган жиҳатлари ва қирраларни кўра билиш , ҳаёт ўртага қўяётган саволларга ўз вақтида туғри жавоб топиб беришдан иборат. мустақилликка қадар нашр этилган илмий ишларда, собиқ раҳбарларнинг баландпарвоз нутқларида, миллий муносабатларда ҳеч қандай муоммо йуқлиги, бўлиши ҳам мумкин эмаслиги хақида зўр бериб г...

Формат DOC, 101,5 КБ. Чтобы скачать "миллий –маънавий тикланишнинг миллатчилик ва миллий зиддиятларнинг олдини олишдаги роли", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: миллий –маънавий тикланишнинг м… DOC Бесплатная загрузка Telegram