талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг илмий-назарий асослари

DOC 182,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1481461983_66525.doc талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг илмий-назарий асослари режа: 1. мустақиллик тафаккури тушунчаси, моҳияти ва функциялари 2. маънавий мерос асосида олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг илмий педагогик асослари 1. мустақиллик тафаккури тушунчаси, моҳияти ва функциялари мустақиллик тафаккури - фуқаролик жамияти асосларини барпо этишнинг энг муҳим таркибий қисми бўлиб, ушбу жараён маънавият ва маърифат соҳасида, шахсни мунтазам камол топтириш борасида узлуксиз иш олиб боришни тақозо қилади. бугунги кунда мустақиллик тафаккури жамият ривожининг асоси ва шартига айланмоғи ҳамда ўзида яхлит бир тизимни мужассам этмоғи лозим. бу тизим марказида маънавият, ахлоқ, маърифат каби ўлмас қадриятлар туради. чунки мустақиллик тафаккури ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришда ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришда, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда асосий омил ҳисобланади. мустақиллик тафаккурига эга бўлган шахс баркамол инсон ҳисобланади. баркамол инсон миллий истиқлол ғоясига садоқатли бўлишда, она-ватанга чексиз мехр мухаббатни қарор топтиришда ўзбекистонинг буюк келажагини яратишда фаол қатнашади. мустақиллик тафаккури - жамиятнинг, миллатнинг ички ҳаёти, руҳий …
2
кучли эътибор берилишининг боиси ҳам ана шунда. шундай экан, аввало мустақилликнинг маъно-мазмунини тўла англаб етиш керак. ўзбекистон республикаси президенти и. каримовнинг таъкидлашича «биз учун мустақиллик – энг аввало, ўз тақдиримизни қўлимизга олиш, ўзлигимизни англаш, миллий қадриятларни, урф-одатларимизни тиклаш, ҳаммамиз учун мўътабар шу заминда ҳар бир хонадонда тинчлик осойишталикни, барқарорликни сақлашдир. азиз ватанимизда адолат, инсоф, дину-диёнат, меҳру-оқибатни қарор топтиришдир. биз учун мустақиллик – аллоҳнинг ўзи эл-юртимизга инъом этган табиий бойликларга эгалик қилиш, халқимиз қудрати, салоҳияти, ақлу-заковатига таяниб, ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила учун муносиб ҳаёт қуриш, келажак авлодлар учун озод ва обод ватан қолдиришдир. биз учун истиқлол-миллатимиз, мамлакатимизнинг жаҳонда обрў-эътибори, шон-шавкатини кўтарадиган соғлом авлодни, ҳар жиҳатдан баркамол ва фидойи ўғил қизларни тарбиялаш, уларни вояга етказиш ва бахтини кўришдир. ҳар бир фуқаромиз учун – миллати, ирқи ва диний эътиқодидан қатъий назар эркинлик, тенглик, биродарлик, муносиб шароит яратиб беришдир. биз учун истиқлол – давлатчилигимизни мустаҳкамлаш, буюк келажагимизнинг пойдеворини қуриш, миллий …
3
ий масалалари и.каримов асарларида кенг ва мукаммал ёритилган. «ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «истиқлол ва маънавият», «ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида», “юксак маънавият-енгилмас куч” ва бошқа асарларида мустақиллик тафаккурининг назарий ва амалий муаммолари ифода этилган. фан ва амалий фаолият учун катта аҳамиятга эга бўлган илмий хулосалари, фалсафий қоида ва дастурий йўл-йўриқлари кўрсатилган. мустақиллик тафаккурини инсон қалбида камол топиши учун, - ҳар бир фуқаро мустақилликни ҳис этиши, қалбан ва виждонан, ақл ва қўл билан меҳнат қилиши керак. бу инсонга ҳаётда барқарорлик бағишлайди, унинг қарашлари ва меҳнати ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. мустақиллик тафаккурининг моҳияти шу қадар чуқур, шу қадар чексизки, уни ўлчаб ҳам поёнига етиб ҳам бўлмайди. чунки, мустақиллик тафаккури-ўзида сиёсий, ҳуқуқий, фалсафий, эстетик, педагогик, иқтисодий, меҳнат, ахлоқий, маънавий тафаккурлар негизида камол топади. президентимиз асарлари ва нутқларида инсон, мустақиллик тафаккурининг жамият, давлат ва миллат билан узвий алоқадорлигига эътибор берилган. инсон ва жамият тафаккури моҳият жиҳатдан яқин бўлиб, бир-бирини ўзаро бойитади …
4
ларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг манбаи ҳисобланади. чунки, мустақиллик тафаккури шаклланмаган кишилар орқали моддий фаровонликка ҳам, умумтараққиётга ҳам эришиб бўлмайди, маънавий қашшоқлик миллий таназзулга олиб боради. аввалда мустақиллик тафаккури иқтисодий ўзгаришларга эришган, баъзан ундан орқада қолган бўлса, вақт ўта борган сари маънавият иқтисодий ўзгаришларга тенглаша боради. кўп ўтмай улар бир бутун қудрат билан қадам ташлайдилар. бу бежиз эмас, албатта, жамият бир тузумдан бутунлай бошқасига ўтар экан, у албатта янгича маънавий ва мафкуравий тарбияга, билим ва тафаккурга эҳтиёж сезади. халқимиз бир юзу эллик йилдан зиёд мустамлакачилик зулми остида яшади. бу давр мобайнида миллий қадриятларимиз топталди, тарихимиз сохталаштирилди, илмий–маданий меросимизни ўрганиш таъқиқланди. халқимизнинг руҳияти, онги ижодий адолатсизлик, нопоклик ва ғирромлик ҳолатларига сал бўлмаса, кўникиб қолай, - деган эди. истиқлол буларнинг барчасига барҳам берди. шу билан бирга у халқимиз зиммасига янги – келажакда буюк давлат мустақиллик тафаккурига эга бўладиган комил инсонни тарбиялаш вазифасини ҳам юклади. комил инсонни вояга етказиш осон эмас. мустақиллик тафаккурига эга …
5
ташкил этади, меҳнат унумдорлигини оширишнинг илмий-амалий омилларини пухта эгаллайди. тўғри, инсоннинг тафаккури дунёвий ва исломий билимлар, миллий қадриятлар асосида шаклланади. аммо шуни яхши билиш керакки юқори малакали мутахассис, олим, меъмор, санъаткор, ҳарбий ходим бўлиш ҳали юксак тафаккурга эга бўлишни англатмайди. юксак тафаккур соҳиби бўлиш учун зўр ҳаёт мактабини ўташ, иймону эътиқод йўлига кириш талаб этилади. баъзан маънавий тафаккури жиҳатидан етук бўлмаган раҳбар ишни тўғри, ижодий ташкил этолмагани сабабли лавозимдан четлаштирилса, ўринсиз аразлаб юради. камчиликларни холисона тан олиб, кўпроқ меҳнат қилиш халқ хизматида бўлиш ўрнига кимдандир ўч олиш, кимгадир қасд қилиш пайига тушади. бундай хол жамият учун ўта зарарли. маънавий тафаккур тарбиясида масаланинг ана шу жиҳатларига ҳам эътиборни қаратмоқ лозим. иккинчидан, мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг самараси дарҳол намоён бўлавермайди. масалан, мустақилликнинг маънавий аҳамиятини ўн-ўн беш йил кейин келадиган авлод бизга нисбатан яхшироқ, мукаммалроқ англайди. зотан, у вақтда истиқлолнинг маънавий натижалари амалда тўлалигича намоён бўлади. иншоллоҳ, у авлоднинг маънавияти ва тафаккури бизникига нисбатан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг илмий-назарий асослари" haqida

1481461983_66525.doc талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг илмий-назарий асослари режа: 1. мустақиллик тафаккури тушунчаси, моҳияти ва функциялари 2. маънавий мерос асосида олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг илмий педагогик асослари 1. мустақиллик тафаккури тушунчаси, моҳияти ва функциялари мустақиллик тафаккури - фуқаролик жамияти асосларини барпо этишнинг энг муҳим таркибий қисми бўлиб, ушбу жараён маънавият ва маърифат соҳасида, шахсни мунтазам камол топтириш борасида узлуксиз иш олиб боришни тақозо қилади. бугунги кунда мустақиллик тафаккури жамият ривожининг асоси ва шартига айланмоғи ҳамда ўзида яхлит бир тизимни мужассам этмоғи лозим. бу тизим марказида маънавият, ахлоқ, маърифат каби ўлмас қадриятлар туради. чунки мустақиллик тафакку...

DOC format, 182,0 KB. "талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг илмий-назарий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.