маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари

DOC 174,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1481462050_66526.doc маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари режа: 1. талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда гуруҳ мураббийларининг роли 2. маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг имкониятлари 1. талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда гуруҳ мураббийларининг роли мустақиллик тафаккури - аввало халқимизнинг юқори онглилиги, унинг миллий қадриятлари, урф-одатларининг тикланиши, ўз қадр-қимматини топиши, муносиб мақомига эга бўлиши, тинчлик ва ҳамжиҳатликнинг она юртимизда сақланишидир. мустақиллик тафаккури – бу ҳар томонлама баркамол, юқори маънавиятли, билимдон, кенг савияли, етук фидойи йигит-қизларни тарбиялаш, диёримиз шарафи ва нуфузини юксалтиришга қодир бўлган навқирон авлодни тарбиялаб вояга етказишдир. мустақиллик тафаккурига эга бўлган шахс, миллатлар ва элатлар, оммавий ҳаракатлар, диний уюшмалар, ёшлар, хотин-қизлар, фахрийлар, тадбиркорлар ва бошқа ижтимоий субъектларнинг умумий манфаат ва муддаоларини ўзида акс эттиради. уларнинг ҳатти-ҳаракатларини, фаолиятини, фикр-зикрини ягона бир мақсадга – мустақилликка эришиш ҳамда уни мустаҳкамлашга йўналтирувчи ғоялар ва билимларга эга бўлади. мустақиллик тафаккури - бу мустақилликка эришиш ва уни мустаҳкамлаш орқали жамият ривожланишини тезлаштирадиган муҳим омиллардан …
2
· инсон энг олий қадрият эканлигини билиш ва шунга хизмат қилиш; · миллатлар ва элатлар ўртасида дўстлик, қардошлик, ҳамкорлик, тотувлик йўлида иш олиб бориш; · ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш ва бошқалар. шундай экан олий ўқув юрти гуруҳ раҳбарлари талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда қуйидаги мавзуларда тарбиявий соатлар, учрашувлар суҳбатлар ва бошқа тадбирларни ўтказишлари мақсадга мувофиқдир. «ватан остонадан бошланади», «ватанпарварлик – ўз ўлкасини ўрганишдан, севишдан бошланади», «мустақил ватаним сени куйлайман», «ёш авлодни ўзбекистон мадҳиясига, байроғи, герби, конституцияси, президентига садоқат руҳида тарбиялаш», «ўзбекистон ватаним маним», «она ватан, мустақил ўзбекистонга содиқ бўлиши», «мустақиллик берган буюк неъмат», «ватан ягонадир, ватан биттадир», «алпомиш авлодларимиз», «ўзбегим ўғлонлари» ва бошқалари. шуни айтиш керакки, олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг асосий тамойилларидан бири миллий ўзликни англаш ҳисобланади. миллий ўзликни англаш – бу ўз миллати, халқи, анъаналари, урф-одатлари, туғилиб ўсган жойи, ватани, тили, дини, авлод-аждодлари, касб-кори, оиласидан ғурурланиши, уларни асраб-авайлаши ҳамда бошқа халқлар ва миллатларни ҳурмат қилиш …
3
ротларнинг, жараёнларнинг мазмуни ва моҳияти ёшлар томонидан англаб етилмас экан, у ҳеч қандай маъно касб этмайди. айниқса, ёшлар онгида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ва ватанимиз равнақига хизмат қиладиган баркамол авлодни вояга етказишда уларни фойдали фаолиятга йўналтириш муҳим аҳамият касб этади. талаба тарбияси унинг онгига ахборотларнинг ҳамда жараёнларнинг қанчалик таъсир кўрсатиши билан боғлиқ. ушбу жараёнлар ичида шахснинг ўз йўлини топа олиши, ўзлигини сақлаб қолиши жамият, мамлакат ва миллат тараққиёти учун катта аҳамият касб этади. талабаларда миллий ўзликни англашни шакллантиришнинг бош омили билим, яъни талаба учун янги ахборотлар тизимидир. билимлар тизимини қиёслаш уларда мустақил фикрлашни вужудга келтиради ва уларнинг мазмуни ҳамда моҳиятини англаб етиш даражасигача кўтарилади. бу йўналиш бўйича умуминсоний қадриятларга садоқат тушунчаси ва моҳиятини талабалар онгига сингдирилади. шу муносабат билан гуруҳ мураббийлари талабалар билан «дунё бизни танимоқда», «2010 йил – баркамол авлод йили», «тошкент тинчлик ва дўстлик шахри», «туркистон умумий уйимиз», «ватан биттадир …
4
аровсиз ташлаб кетиш жуда ҳам катта кечирилмас гуноҳ ҳисобланган. бу одатимиз айни маҳалда қадрсизланаяпти. баъзи бировлар кексайган ота-онасини қариялар уйига олиб бориб ташламоқда. фарзандлар томонидан қариялар уйига олиб бориб ташланаётган ота-оналар давлат томонидан ҳурмат қилинмоқда. лекин, улар фарзандлар меҳру-оқибатидан бенасиб, бебаҳра ва бегонадир. бу авлодлар ўртасида ҳурмат, эҳтиром ва оқибат эмас балки авлодлар кулфати, фожиаси, асрлар давомида авлодлар томонидан тўпланган, миллий қадриятлариизнинг оёқ ости қилинишидир. маълумки, ижтимоий тараққиёт қанчалик илгарилаб борса, ижтимоий муносабатларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган инсон тарбиясига талаб ҳам шунчалик ортиб боради. шундай экан, ота-боболар ва ёш авлодлар ўртасидаги боғланишида маънавий қадриятларнинг ўрнига катта аҳамият бериш зарур. чунки, ота-боболаримиз ҳаётдаги илғор ғоялар, қарашлар, хислат ва фазилатлар, урф-одат, анъана, маросим ва байрамларнинг янги авлод ҳаётида такрорланиши мустақиллик тафаккурини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. шундай экан, ёшларга авлод ҳаётида шаклланган ва қарор топган ижобий, илғор ва прогрессив ҳодисаларни азал-азалдан авлодлардан авлодга ўтиб, мангу ва абадий ақида сифатида такрорланиб келаётганлигини, миллий қадриятларни тушунтириш …
5
имоий жиҳатдан ҳимоя қилиш юзасидан фармонлари биринчи навбатда жамиятимизнинг энг мўътабар фуқаролари бўлган қадрли отахон ва онахонлар манфаатларига эътиборни кучайтириш фикримизнинг далилидир. шундай экан, бугунги кунда талаба-ёшларга узоқ йиллар давомида қаҳрамонлик бунёдкорлик қилган, ҳозирги ва келажак авлоднинг бахтиёр турмушини таъминлаш учун заҳмат чеккан истиқлолимизнинг қарор топишида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган отахон ва онахонларни ҳурмат қилиш, улардан ўрнак олиш лозимлигини тушунтириш зарур. чунки ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш иқтисодиётда туб ислоҳотларни амалга оширишда жамиятни янгилаш учун олиб борилаётган улкан тарихий ўзгаришлар, ишларида қарияларнинг ҳаёти ва амалий тажрибалари доно маслаҳатлари ёшларга ҳаводек зарур. бу ҳақда ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов «мустақил ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши учун сиз бундан кейин ҳам ёш авлоднинг меҳрибон маслаҳатгўйи ва жонкуяр мураббийси бўлиб қоласиз. сизлар тўплаган бебаҳо тажрибаларингиз тиллога тенг ўгит ва дуоларингиз фарзандларимизни эзгуликка етаклашга, мамлакатимиз шон-шуҳратини янада оширишга хизмат қилишига ишончимиз комил»- деб таъкидлаган эдилар. шундай экан, кекса кишилар сиз билан бизнинг ота-оналаримиз, бобо ва бувиларимизга меҳр-оқибатли, эътиборли ва ғамхўр …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари" haqida

1481462050_66526.doc маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари режа: 1. талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда гуруҳ мураббийларининг роли 2. маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг имкониятлари 1. талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда гуруҳ мураббийларининг роли мустақиллик тафаккури - аввало халқимизнинг юқори онглилиги, унинг миллий қадриятлари, урф-одатларининг тикланиши, ўз қадр-қимматини топиши, муносиб мақомига эга бўлиши, тинчлик ва ҳамжиҳатликнинг она юртимизда сақланишидир. мустақиллик тафаккури – бу ҳар томонлама баркамол, юқори маънавиятли, билимдон, кенг савияли, етук фидойи йигит-қизларни тарбиялаш, диёримиз шарафи ва нуфузини юксалтир...

DOC format, 174,5 KB. "маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.