маънавий-маърифий ишлар жараёнида олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантириш хусусиятлари

DOC 157,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1481462191_66527.doc маънавий-маърифий ишлар жараёнида олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантириш хусусиятлари режа: 1. талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш ва такомиллаштириш йўллари. 2. маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг мазмуни 1. талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш ва такомиллаштириш йўллари. мустақил ўзбекистон республикаси истиқлолга эришгач миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятларни қайта тиклаш ва ривожлантиришда янги давр бошланди. мустақил ўзбекистонда демократик жамият қуришга киришилди. мустақиллик берган энг буюк неьматлардан бири ҳам халқимизнинг мустақиллик тафаккурини шакллантириш бўлди. бу эса ўз навбатида ёшларга ўзбек халқининг тарихини ўрганиш, уни ақлий ҳамда ахлоқий идрок эта олиш имконини берди. мустақил ўзбекистон қўлга киритган истиқлолни мустаҳќамлашда ва ривожлантиришда талаба-ёшларда тафаккурни шакллантириш бугунги куннинг муҳим муаммосига айланиб бормоқда. зеро, президентимиз и.а.каримов бу ҳақида шундай дейди: «ҳаётимизда умуминсоний қадриятларга интилиш билан бирга, шарқ фалсафаси муносиб ўрин топаяпти. орамизда яна қайта мусулмончилик, халқимиз соддагина қилиб, «ўзбекчилик», деб атайдиган меҳру-оқибат, ўзаро чидам, ҳурмат ўзгаларнинг дардига ҳамдард бўлиш каби олийжаноб фазилатлар қарор топаяпти. бу …
2
влат ва жамият сиёсатининг энг устувор йўналиши бу-халқнинг мустақиллик тафаккурини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган. давлат сиёсатининг ана шу устувор йўналиши «таълим тўғрисида»ги қонунда ҳам «кадрлар тайёрлаш миллий дастурида»да ҳам тўлиқ ўз ифосини топган. «кадрлар таёрлаш миллий дастури»нинг асосий вазифаларидан бири «таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифат ишларининг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш», деб белгиланган. ушбу вазифаларни амалга оширишда ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги, республикада фаолият кўрсатаётган университетлар, институтларнинг педагогик жамоаси томонидан маьнавий-ахлоқий тарбия ва маьрифий ишлар бўйича бир қанча ишлар бажарилди. олий ва ўрта махсус ўқув юртларида маънавий-маьрифий масалалар бўйича биринчи проректор лавозими ва уларнинг мазкур ишлар билан шуғулланувчи бўлимлари жорий этилди, низомлари ишлаб чиқилди. олий ўқув юртлари маънавий-маърифий масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда унинг ишларига раҳбарлик қилиш мақсадида олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида «маънавият ва маърифат» маркази тузилди. 50 соатга мўлжалланган «маънавият ва маърифат асослари» курси жорий этилди, унинг ўқув дастури …
3
ўйича 1998-2000 йилларга мўлжалланган тадбирлар дастури, уни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тузилди. олий ўқув юрти талабаларида маънавий қадриятларни шакллантиришни ташкил этиш ва уларни амалга ошириш бўйича ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1999 йил 2 июлда 230 сонли буйруқ бўйича бир қанча тадбирлар белгиланди. бунда кўрсатилишича «маънавиятни юксалтириш, фан, маданият ва миллий саънатни ривожлантириш», «тарихий меросни ўрганиш ва миллий урф-одатлар ва аньаналарни тиклаш», «ёш авлодни маънавий, ахлоқий ва жисмоний камол топтиришда ёшлар ташкилотлари фаолиятини фаоллаштириш», «демократик дунёвий давлат қуриш тамойилларини мустаҳкамлаш, экстремизм ва диний ақидапарастлик ғояларининг кириб келиши ва ёйилишининг олдини олиш чора тадбирлари» каби бир қанча дастурларни қабул қилди. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2001 йил 16 августда «олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 343 рақамли қарори қабул қилинди. қарорда ўқув фанлари блоклари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар кўрсатилган. ушбу талабларда гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блокининг биринчи ўринда туриши ҳар бир талаба шахсини мустақиллик тафаккури юқори …
4
ўналтирилганлигини таъминлашини лозим» деб уқтирилган. демак «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ҳам, олий таълим давлат таълим стандартида ҳам ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бир қанча буйруқларида ҳам маънавий-маърифий ишлар жараёнида талаба-ёшларда маънавий маданиятни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор берилган. ушбу соҳада республика олийгоҳларида бир қанча ижобий натижалар қўлга киритилди, тажрибалар тўпланди. шуни айтиш керакки, маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш ўзбекистон республикаси конституцияси ва ўзбекистон республикасининг «таълим тўғрисида»ги қонуни, «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида амалга оширилади. маънавий-маърифий ишларни бошқариш халқчиллик, ошкоралик, ўз-ўзини бошқариш асосида олиб борилади. маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш режаси университет педагогик жамоа кенгашида тасдиқланган режа асосида амалга оширилади. чунки, институт педагогик жамоа кенгаши энг юқори орган ҳисобланиб, ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш ва такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг касб маҳорати ва ижодкорлигини ўстиришга қаратилиши ва режа асосида иш олиб бориш лозим. албатта ушбу режа, институт томонидан тасдиқланади. шуни айтиш керакки, бошқариш ҳар қандай жамиятга, ҳаётнинг барча соҳаларига хос …
5
стури»да кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш, ҳар томонлама ривожланган, малакали, рақобатбардош ва баркамол мутахассисларни тайёрлаш каби улуғвор вазифаларни амалга ошириш зарурияти кўрсатилган. дарҳақиқат талабалар ўртасида маънавий ва маърифий тарбиявий ишларни ривожлантириш ва уни ҳаётга татбиқ этиш жараёни узлуксиз таълим-тарбия тизимининг ўзига хос, узвий таркибий қисми бўлиб, талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эгадир. олий ўқув юртларининг тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, биринчидан, аксарият ўқув юртларининг маънавий-тарбиявий ишлар режаларида турли йўналишлар бўйича ўтказилиши кўзда тутилган кўплаб, кўпинча бажарилишини таъминлаш имкони бўлмаган тадбирларнинг қатор номларини ёки бир неча тадбирдан иборат бўлган, қисқа, бажарилиши лозим бўлган асосий вазифаларни қамраб олмаган режаларни кўриш мумкин. иккинчидан, маънавий-маърифий ишлар режаларида уни ўтказилиш вақтининг мавҳумлиги ёки аниқ белгиланмаслиги, тадбирларни ташкил этишга масъул бўлган ташкилотлар ва кафедраларнинг умумий тарзда берилиши, яъни айнан уни бажаришга масъул бўлган шахсни кўрсатилмаслиги кўзга ташланади. бу ҳолат эса тадбирларни ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш ва назорат қилишга масъул …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "маънавий-маърифий ишлар жараёнида олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантириш хусусиятлари"

1481462191_66527.doc маънавий-маърифий ишлар жараёнида олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантириш хусусиятлари режа: 1. талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш ва такомиллаштириш йўллари. 2. маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг мазмуни 1. талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш ва такомиллаштириш йўллари. мустақил ўзбекистон республикаси истиқлолга эришгач миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятларни қайта тиклаш ва ривожлантиришда янги давр бошланди. мустақил ўзбекистонда демократик жамият қуришга киришилди. мустақиллик берган энг буюк неьматлардан бири ҳам халқимизнинг мустақиллик тафаккурини шакллантириш бўлди. бу эса ўз навбатида ёшларга ўзбек халқининг тарихини ўрганиш, уни ақлий ҳамда ахлоқий ид...

Формат DOC, 157,0 КБ. Чтобы скачать "маънавий-маърифий ишлар жараёнида олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантириш хусусиятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: маънавий-маърифий ишлар жараёни… DOC Бесплатная загрузка Telegram