ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришда мактаб ҳамда кутубхона ҳамкорлигини таъминлашнинг педагогик шарт-шароитлари

DOC 258,5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662841178.doc ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус таълим вазирлиги ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришда мактаб ҳамда кутубхона ҳамкорлигини таъминлашнинг педагогик шарт-шароитлари таълим жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик жиҳатларини такомиллаштириш билан боғлиқдир. бу эса ўсиб келаётган авлод маънавиятини истиқлол талаблари асосида шакллантириш вазифаларини амалга ошириш, мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди ва адабиётларни ўқувчилар ўртасида кенг ва мақсадли тарғиб қилиш ишларининг самарадорлигини оширишни талаб этади. таълим-тарбия жараёнини ташкилий-педагогик жиҳатдан тизимли таҳлил этиш, ўз навбатида, бу жараённинг белгиларини ўрганишни талаб этади. ана шу тизимнинг марказий қисмларидн бири - мактаб кутубхонасининг китоб фондидир. мактаб кутубхонасининг китоб фонди асосан дарсликлар ва фаннинг турли соҳаларига оид нашрлар, ўқитувчилар учун методик адабиётлар ҳамда бадиий асарлардан ташкил топади. китоб фондига ўқув дастурлари бўйича синфдан ташқари ўқиш учун адабиётлар, мактаб ўқувчилари ва педагогик жамоа учун вақтли матбуот нашрлари, ижтимоий-сиёсий, илмий-педагогик ва алоҳида фанларни ўқитиш методларига оид адабиётлар ҳам киради. бу эса китоб фондида универсал ёки …
2
абоп адабиётлар, техника, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва соўлиқни сақлаш, санъат, фалсафа, жисмоний тарбия ва спорт, адабиётшунослик, педагогика, фан соҳалари бўйича методик адабиётлар киритилиши керак. шунингдек, мактаб кутубхонасининг китоб фондига ўқувчиларнинг ўқув вазифаларини бажариши ҳамда педагогларнинг дарсга тайёргарлик кўришлари учун зарур бўлган луғатлар, маълумотлар, энциклопедик асарлар ва турли библиографик нашрлар киритилиши зарур. албатта, ўқув дастурига кирмаган адабиётлар, яъни маълумотномалар, энциклопедиялар камроқ нусхада олинади, чунки улар учун маблағ ажратиш имконияти муайян даражада чекланганлигини ҳам эътибордан соқит қилмаслик зарур. маълумки, мактаб кутубхонаси фондининг таркиби ва нашрларнинг нусхаси мактабда таълим қайси тилда амалга оширилиши, қандай хорижий тилларнинг ўргатилиши, ўқувчи ва педагогик жамоанинг таркиби, миллий хусусиятлари, ҳар бир мактабнинг ўз олдига қўйган вазифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. мактаб кутубхоналарининг ҳар бирида мустақил республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид адабиётлар, хусусан, ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов асарлари, давлат тамғасимиллий байроғимадҳияси мазмунини очиб берувчи, республика сиёсати, иқтисоди ва маданиятига оид адаби​ётлар бўлиши зарур. аниқланган маълумотлар шундан далолат берадики, бугунги кунда …
3
вофиқдир. ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда табиий-илмий адабиётларнинг аҳамияти каттадир. ўқувчиларда фан асослари, унинг тарихи, табиатшунос олимларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги адабиёт​лар катта қизиқиш yйғотди. кутубхона фондида юқоридаги масалалар бўйича илмий-оммабоп адабиётлар ҳамда машҳур фан-арбоблари ҳақидаги нашрлар бўлишига катта эътибор берилиши лозим. бундай адабиётлар ўзбек тилида камроқ чоп этилганлиги сабабли рус тилида чоп этилган асарлардан ҳам фойдаланиш мумкин. ўқувчиларнинг умумтехникавий дунёқарашини кенгайтириш учун кутубхона фондида техникага доир адабиётлар ҳам тўпланиши мақсадга мувофиқдир. шу боисдан ҳам болаларнинг техник ижодкорлигини ўстиришга ёрдам берувчи адабиётларга эътибор қаратиш лозим. бу адабиётлар жумласига ёш математиклар учун адабиётлар, тупроқ, ўсимликлар ва дарахтларни ўстириш, ҳайвонларни боқиш ва бошқалар ҳақидаги нашрлар киради. тасвирий санъат, мусиқа, меъморчилик, театр, кино, фотография, актёрлар ва санъаткорлар ҳаёти ва ижоди, шунингдек, урф-одатлар, анъаналар, қадриятларимизни тиклаш ҳақидаги асарлар ўқувчиларда бадиий эстетик дидни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. мактаб кутубхонаси фондини шундай асарлар билан бойитиш лозим. мактаб кутубхонаси фондини шакллантириш, адабиётлар танлашда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан …
4
да амалга оширилган илмий тадқиқотлар хулосалари, амалий тавсияларга асосланиб, мактаб кутубхонаси фонди ихтисослашган таркибининг қуйидаги намунавий кўринишини тавсия этамиз. 4-жадвал мактаб кутубхонаси фондининг мазмун жиҳатдан таркиби ¹ фан соҳалари мавжуд адабиётларнинг умумий фондга нисбатан фоиз кўрсаткичи 1. ижтимоий фанлар 8-10 2. бадиий адабиётлар 58-60 3. табиий фанлар 5-6 4. техника фанлари 3-4 5. қишлоқ хўжалигига оид адабиётлар 0,5-1 6. соўлиқни сақлаш. медицина 1,5-2 7. санъат 1,5-2 8. маданият 2-3 9. педагогика фанлари. методик адабиётлар 7-8 10. жисмоний тарбия ва спорт 0,5-1 11. фалсафа (мантиқ, этика, эстетика) 0,5-1 12. универсал мазмунли адабиётлар (библиографик қўлланмалар, маълумотнома нашрлар, луғатлар, энциклопедиялар ва ҳоказо) 1,5-2 соҳага оид кўрсаткичларнинг китобхонлар талабига мутаносиб бўлиши соҳалар бўйича китоб тақсимотининг мактаб кутубхонаси китоб фондига мос келиши ёки кўпроқ бўлиши билан белгиланади. ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг адабиётлар билан таьминланиши кутубхонанинг аниқ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда китоб фондидан фаол фойдаланиши орқали амалга оширилади. болалар учун чоп этилган адабиётлар ҳажмини эътиборга олганда …
5
ёки дарсга қатновчи ҳар бир ўқувчи учун 1 та китоб тўғри келиши керак. турли хил луғатлар: инглизча- ўзбекча, немисча- ўзбекча, русча- ўзбекча ва ҳоказолар 2 та ўқувчига 1 китоб тўғри келишини мўлжаллаш лозим. албатта, юқоридаги тавсияларни ҳар бир мактаб кутубхоначиси ёки шу соҳа бўйича масъул ходимлар ўзларининг тасарруфларида бўлган мактабларнинг имкониятлари, қайси соҳаларга ихтисослашганлиги, таълим қайси тилда амалга оширилиши ва бошқа бир қанча омилларни эътиборга олган ҳолда ҳар бир мактаб кутубхонаси учун кутубхона фондини мустақил, ишга ижодий ёндашган ҳолда амалга оширишлари лозим. мактаб кутубхонасининг иш фаолиятида вақтли матбуот асарлари фонди ҳам катта аҳамиятга эгадир. мамлакатимиз ва чет эллардаги янгиликлар, ижтимой-сиёсий ўзгаришлар, муҳим воқеа ва ҳодисалар кундалик ижтимоий-сиёсий газета ва журналларда қайд этиб борилса, илм-фан ютуқлари, педагогика ва халқ таълими соҳасидаги илмий изланишлар, кашфиёт ва янгиликлар, илғор иш тажрибалари, янги бадиий асарлар илмий-оммабоп, услубий газета ва журналларда чоп этилади. шунинг учун мактаб кутубхонаси фонди ўз имкониятлари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

To'liq yuklab olish

About "ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришда мактаб ҳамда кутубхона ҳамкорлигини таъминлашнинг педагогик шарт-шароитлари"

1662841178.doc ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус таълим вазирлиги ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришда мактаб ҳамда кутубхона ҳамкорлигини таъминлашнинг педагогик шарт-шароитлари таълим жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик жиҳатларини такомиллаштириш билан боғлиқдир. бу эса ўсиб келаётган авлод маънавиятини истиқлол талаблари асосида шакллантириш вазифаларини амалга ошириш, мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди ва адабиётларни ўқувчилар ўртасида кенг ва мақсадли тарғиб қилиш ишларининг самарадорлигини оширишни талаб этади. таълим-тарбия жараёнини ташкилий-педагогик жиҳатдан тизимли таҳлил этиш, ўз навбатида, бу жараённинг белгиларини ўрганишни талаб этади. ана шу тизимнинг марказий қисм...

DOC format, 258,5 KB. To download "ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришда мактаб ҳамда кутубхона ҳамкорлигини таъминлашнинг педагогик шарт-шароитлари", click the Telegram button on the left.