табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти фанининг илмий-назарий асослари

DOC 85,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1479797290_66017.doc табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти фанининг илмий-назарий асослари режа: 1. фаннинг тадқиқот обьекти, мақсади, табиат билан жамият ўртасида экологик – иқтисодий алоқалар ва муносабатларнинг мазмун ва моҳияти. 2. табиий шароит ва табиий ресурсларидан фойдаланишнинг экологик ва иқтисодий асослари. 3. табиат-хўжалик-аҳоли тизими 1. фаннинг тадқиқот обьекти, мақсади, табиат билан жамият ўртасида экологик – иқтисодий алоқалар ва муносабатларнинг мазмун ва моҳияти. “табиатдан фойдаланиш иқтисоди” фани табиий ресурслар ва табиий шароит имкониятлариини эксплуатация қилишнинг барча шаклларини ҳамда уни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар мажмуаси ўрганадиган фандир. шунингдек, табиий ресурсларни ўзига хос хусусиятлари ўрганган холда, улардан фойдаланишда, экологик ва иқтисодий мутоносибликка эришишни тарғиб қилади. қайта тикланадиган ресурсларни мунтазам тиклаб бориш, тикланиш даврини хисобга олган холда фойдаланишни ташкил этиш, сифатини яхшилаш, муҳофаза қилинадиган худудларни майдонини чет эл стандартларига етказишни тадқиқ қиладиган фандир. табиатдан фойдаланшни ташкил қилишда экотизмларни мақсадга мувофиқ ўзгартириш, биологик ресурслар маҳсулдорлигини ошириш улардан режали ва илмий жиҳатдан асосланган негизда барқарор равишда ривожланишни ташкил қилиш. фаннинг …
2
уатация қилишнинг барча шакллари ва уларни сақлаб қолиш, муҳофаза қилиш мажмуасидан иборат бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: · табиий ресурсларни олиш ва ўзлаштириш, уларни қайта ишлаш, такрор ишлаб чиқариш; · табиий ресурс потенциалини сақлаб қолиш жамият ривожланиши асоси бўлиб хизмат қилиши; · табиий шароитдан фойдаланиш ва табиий муҳитни муҳофаза қилиш. табиат катта ва мураккаб тизим бўлиб, у қатор ўзаро боғлиқ космик, сайёравий, ички сайёравий, физикавий, кимёвий, биологик, географик ва бошқа тизимлардан тузилган. уларнинг ҳар бири эса ўзига хос ва маълум элементлар таркиби, улар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг турлари ва ўлчамлари билан характерланади. табиий тизимлар доимий ҳаракат ва ўзгаришда бўлади, уларнинг ҳар бири ўзининг мода ва энергия алмашуви турига эга бўлиб, уларнинг натижалари ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. одамларнинг табиатдан фойдаланиши ва хўжалик фаолияти жараёнида ишлаб чиқариш ва ижтимоий тизимлар пайдо бўлади, инсон фаолияти, ишлаши давомида эса модда ва энергиянинг хўжалик алмашуви содир бўлади, саноат ва турмуш чиқитлари пайдо бўлади, …
3
хтиёжни кескин ортиб бориши, кўплаб иқтисодий ва экологик муаммоларни келтириш чиқармоқда. табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, экотизмлар имкониятини ҳисобга олиш, экологик барқарор ривожланишга эришиш каби масалаларни ҳал этиш негизида “табиатдан фойдаланиш иқтисоди” фани вужудга келди. у табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро таъсир, боғлиқлик ва ривожланиш қонуниятларини очиб беради, таҳлил қилади, табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда табиий муҳитни ҳимоя қилишнинг назарий тамойилларини ишлаб чиқади. ушбу фан қараб чиқадиган масалалар қаторида иқтисодий ва ижтимоий масалалар асосий ўринни эгаллайди. ушбу фан табиатдан фойдаланишнинг ҳар қандай вазифалари ечилишида тизимли ёндашувни таъминлайди. бундай ёндашув тадбирлардан ҳар бирини “инсон – ишлаб чиқариш - табиат” умумий тизимидаги таркибий қисм сифатида қарашни тақазо этади. табиий шароит, табиий ресурслардан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича тадбирларни бир-бирига боғлиқ бўлмаган ва ишлаб чиқаришга алоқасиз ҳолда қараш мумкин эмас. фанининг тадқиқот обьекти табиий шароит ва табиий ресурслар билан жамият ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ўзаро муносабатларидир. ушбу алоқаларни мақсадга мувофиқ ривожланиши, инсон яшаш …
4
иқтисоди” фанининг асосий вазифаларидан дейиш мумкин. у шунингдек, табиий маҳитни сифат жиҳатидан ёмонлашиб, миқдор жиҳатида қашшоқлашиб боришининг олдини олишнигина эмас, балки уни мақсадли равишда узлуксиз яхшилашни таъминлаши ҳам ўзининг мақсади деб хисоблаши керак. «табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти» нинг илмий йўналиши табиий ресурслардан фойдаланиш, уларни тиклаш ва муҳофаза қилиш, инсониятнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун табиий муҳитни ифлосланиш ва бузилишдан ҳимоя қилиш, табиатни ўзгартиришга қаратилган тадбирлар мажмуасидан иборат. «табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти» фанини ривожланишига кўпгина фанлар ўз ҳиссасини қўшмоқда. бу фанларга табиатдан фойдаланишни илмий асосда ташкил этишга мажмуали ёндошадиган иқтисодий география, минтақавий иқтисод, иқтисодий экология ва бошқа иқтисодиёт фанлари тармоқларини мисол қилиш мумкин. 2. табиий шароит ва табиий ресурсларидан фойдаланишнинг экологик ва иқтисодий асослари. табиат яхлит геотизимидан иборат бўлганлиги туфайли ундан фойдаланишда тизимли ёндашув татбиқ қилинишини тақазо этади. бинобарин, бу жараёнда табиат ва унинг ресурсларидан мажмуали равишда омилкорлик билан фойдаланиш зарурлиги экологик ва иқтисодий жиҳатдан аввалдан асосланган. лекин бу жараён негизида географик …
5
уб қонунларидан бири мавжуд моддий тизим ва уни ўраб турган атроф – муҳитнинг бир бутунлиги ҳисобланади. бу ҳолатни жамиятга нисбатан қўлланса, у ҳолда унинг географик муҳит билан бир бутунлик қонуни деб қараш мумкин. табиатда, одатда, бир ҳодисанинг ўзгариши қўшни геотизимдаги шундай ҳодисанинг ўзгаришига таъсир этади. бунда улар орасидаги боғлиқлиқ қанчалик яқин бўлса, ўзаро таъсир ҳам шунчалик кучли бўлиши кузатилади. шунинг учун табиатдан фойдаланишда бу қонунга риоя қилиш нақадар муҳим, айниқса геопара, парагенетик тизимлар (оролбўйи ва орол денгизи, балхашбўйи ва балхаш кўли) да бу табиий ҳодисанинг жиддий оқибатлари кузатилади. орол сатҳининг тез суръатларда тушиб кетиши туфайли оролбўйида содир бўлаётган антропоген чўллашиш ҳодисаси амударё ва сирдарё дельталарида табиий муҳитнинг тиклаб бўлмайдиган даражада ўзгаришига олиб келмоқда. табиий муҳитнинг тезкорлик билан тараққий қилишида ландшафт (геотизим) ларнинг хилма-хиллиги қонуни таъсири устуворлик қилади. аниқланишича, ҳудудда табиий муҳит ва ресурсларнинг хилма-хиллиги қанча кўп бўлса, жамиятнинг ривожланиши учун ҳам қулай шароит вужудга келади. аксинча, табиий шароит бир хил …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти фанининг илмий-назарий асослари" haqida

1479797290_66017.doc табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти фанининг илмий-назарий асослари режа: 1. фаннинг тадқиқот обьекти, мақсади, табиат билан жамият ўртасида экологик – иқтисодий алоқалар ва муносабатларнинг мазмун ва моҳияти. 2. табиий шароит ва табиий ресурсларидан фойдаланишнинг экологик ва иқтисодий асослари. 3. табиат-хўжалик-аҳоли тизими 1. фаннинг тадқиқот обьекти, мақсади, табиат билан жамият ўртасида экологик – иқтисодий алоқалар ва муносабатларнинг мазмун ва моҳияти. “табиатдан фойдаланиш иқтисоди” фани табиий ресурслар ва табиий шароит имкониятлариини эксплуатация қилишнинг барча шаклларини ҳамда уни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар мажмуаси ўрганадиган фандир. шунингдек, табиий ресурсларни ўзига хос хусусиятлари ўрганган холда, улардан фойдаланишда, экологик ва иқтисодий мутоно...

DOC format, 85,0 KB. "табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти фанининг илмий-назарий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.