минтақавий иқтисодиёт фанининг назарий асослари

DOC 148,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1502610409_68849.doc минтақавий иқтисодиёт фанининг назарий асослари режа: 1. минтақавий иқтисодиёт» фанининг предмети ва вазифалари 2. ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш қонуниятлари ва тамойиллари 3. ìèíòàқàâèé ñè¸ñàò âà èқòèñîäèé ðàéîíëàøòèðèø 1. минтақавий иқтисодиёт» фанининг предмети ва вазифалари «минтақавий иқтисодиёт» нимани ўрганади, деган дастлабки ва муҳим саволга энг оддий ва лўнда ҳолда - минтақа иқтисодиётини, яна ҳам аниқроқ қилиб айтганда «минтақалар иқтисодиётини ўрганади» деб жавоб бериш мумкин. жавоб мантиқан тўғри ҳисобланади. демак, «минтақавий иқтисодиёт» минтақа тараққиётининг объектив шарт-шароитлари ва омилларини (географик ўрни, табиий, демографик ва ишлаб чиқариш салоҳиятини), ишлаб чиқариш таркиби, ижтимоий соҳа ва аҳолининг турмуш шароитини, аҳоли ва хўжаликнинг жойлашишини, иқтисодиётнинг фаолият кўрсатиши ва унинг бошқариш механизмини, мазкур минтақанинг бошқа минтақалар ва мамлакатлар билан ўрнатган иқтисодий алоқаларини тадқиқ этади. «минтақавий иқтисодиёт» фанининг предмети қуйидагиларни ўз ичига олади: -алоҳида минтақа иқтисодиёти; -минтақалар ўртасидаги иқтисодий алоқалар; -минтақавий тизимлар (бунда «миллий иқтисодиёт» минтақалар иқтисодиётларининг тизими бўлиб намоён бўлади); -ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш; -иқтисодий турмуш тарзининг …
2
сўз бўлиб (regiо), таржима қилинганда мамлакат, ўлка, область маъносини англатади. «регион» сўзига синоним қилиб «район» тушунчаси кўпчилик олим ва тадқиқотчилар томонидан қабул қилинган. ҳудудни минтақаларга ажратиш районлаштириш деб аталади. районлаштириш ҳар доим мақсадли бўлади, яъни у бирор-бир мақсадни кўзлаб амалга оширилади. бир ҳудуд доирасида бир нечта турдаги районлаштириш амалга оширилиши мумкин. минтақа ва иқтисодий районлаштириш муаммолари тўғрисидаги дастлабки тадқиқотлар капиталистик ишлаб чиқаришнинг нисбатан юқори даражаларига эришган германия, ақш, швеция, франция каби мамлакатлар ҳамда саноат инқилоби ватани буюк британия олимлари ва мутахассислари томонидан амалга оширилган. минтақашунослик фанининг пойдевори ҳаққоний тарзда иқтисодий назария асосчилари, йирик инглиз олимлари адам смит, давид рикардо томонидан барпо қилинган. а.смит «мутлоқ устунлик концепцияси»ни, д.рикардо эса юқоридаги асар асосида «нисбий устунлик назарияси»ни ишлаб чиқдилар. ушбу назарияларга биноан ҳар бир, алоҳида минтақа ёки ҳудуд бошқа ҳудудларга нисбатан маҳсулотларнинг муайян турларини самарали ишлаб чиқаришга ва экспорт қилишга ихтисослашиши лозим. шу вақтнинг ўзида мазкур минтақа ва ҳудудлар бошқа минтақа ва ҳудудларга …
3
иқдорига таъсир кўрсатувчи ҳудудий омилларга боғлиқлигини аниқлаб берди. и.тюнендан фарқли ўлароқ, в.кристаллер ишлаб чиқаришга жойланиш объекти эмас, балки жойланиш нуқтаси кўпроқ таъсир кўрсатишини исботлаб берди. бунинг асосида в.кристаллер «марказий жойлар назарияси»ни ишлаб чиқди. в.кристаллер халқ хўжалиги ҳудудий таркибининг шаклланишида шаҳарлар ва агломерацияларнинг ўрни ва аҳамиятини баҳолаб берди. немис олимлари ичида минтақашунослик назариясининг ривожланишига а.вебер айниқса катта ҳисса қўшди. унинг «саноатни жойлаштириш назарияси»да корхоналарни жойлаштиришга қуйидаги учта омил ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши илмий асослаб берилган: а) транспорт харажатлари; б) ишчи кучи харажатлари; в) агломерация самараси. а.вебер назарияси асосида саноатни ҳудудда жойла-штиришнинг икки муҳим тамойили кашф этилди. биринчи тамойилда айрим корхоналарни ҳудудий жойлаштириш бўйича қарор макроиқтисодий ёндашув асосида танланади. иккинчи тамойилга кўра корхонани жойлаштириш билан боғлиқ харажатлар минимал миқдорга туширилиши лозим. ишлаб чиқаришни жойлаштириш назариясини кашф этишга ақш олими у.изард жуда катта ҳисса қўшди. унинг ҳиссаси минтақашунослик фанига авваламбор бошқариш масалаларининг киритилиши билан ажралиб туради. дарҳақиқат, у. изардгача амалга оширилган тадқиқотларнинг аксариятида …
4
ий ривожланиш ва тарихий таҳлил» назарияси иқтисодий тараққиётга бир-бири билан алоқадор бўлган комплекс: иқтисодий ва табиий-географик, иқтисодий ва технологик (ҳар хил ареалларда сарф-харажатларнинг катта-кичиклигини белгилаб беради); демографик (аҳоли сони ўсишининг ҳажми ва суръатлари) омилларининг таъсирини баҳолашни илгари суради минтақавий иқтисодиёт назариясининг ривожланишига швециялик иқтисодчи олим г.мюрдаль қўшган ҳисса ҳам салмоқли бўлди. г.мюрдаль назариясига биноан, бозор кучлари ҳеч қачон ва ҳеч қайси минтақада эркин фаолият кўрсатмайди. ривожланган мамлакатлардаги ҳар қандай иқтисодий силжиш ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида ўз аксини топади. шунингдек, ривожланаётган мамлакатларда бўлиб ўтган иқтисодий ўзгаришлар ривожланган мамлакатлар хўжалигида ўз ифодасини топмоқда. чунончи, ишчи кучи бир хил шароитда бўш ривожланган минтақалардан иқтисодиёти юқори даражада тараққий этган минтақаларга кўчади. худди шундай ҳодиса капитал билан ҳам юз беради. натижада, бўш ривожланган минтақалар иқтисодиёти ўзининг жозибадорлигини аста-секин йўқота боради, бироқ минтақалар иқтисодий ривожланиши даражасидаги фарқ кўпайиб боради. «иқтисодий база назарияси» тарафдорлари минтақа ихтисослашуви билан унинг иқтисодий ривожланиши даражаси ўртасида тўғри алоқадорлик мавжудлигини таъкидлашади. улар минтақа …
5
одий ривожлантириш имкониятлари билан постиндустриал жамият афзалликларидан фойдаланиш ўртасидаги алоқадорликни аниқлайди. яъни: а) умумий ва касб- ҳунар таълимининг ривожланиши; б) илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш. технологиялар кашф этиш, инновациялар ва маҳсулот сифатини яхшилашга йўналтирилган шароитларни барпо қилиш; в) маҳаллий миқёсда тадбиркорликни ривожлантириш; ã) þқîðè ëàâîçèìëàðãà ìàëàêàëè ìóòàõàññèñëàðíè æàëá қè-ëèø; д) атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш, рекреация тармоқларини ривожлантириш; е) транспорт ва телекоммуникация тизимларини ривожлан-тириш; ж) технологик парклар, илм-фан марказлари ва тадбиркорлик зоналарини барпо қилиш; з) ташқи истеъмолчи талабини қондирувчи хизмат соҳаларини ривожлантирш; и) маҳаллий ҳокимиятнинг аҳамиятини кўтариш ва бошқа шу каби масалаларни ўрганади. хорижий мамлакатлар олим ва мутахассислари иқтисодий районлаштириш жараёнларини ўзлари яшайдиган давлат ҳудуди мисолида синаб кўришган. чунончи, ақш олимлари дастлабки вақтда мамлакат худудини: шимоли –шарқ, жануб ва ғарб минтақаларига бўлиб ўрганишни таклиф этишган. лекин хх асрнинг 80– йилларида ушбу минтақалар рўйхатига ўрта- ғарб минтақаси қўшилди ва уларнинг умумий сони 4 тага етказилди. германия (гфр билан гдр қўшилгунга қадар) ҳудуди шимолий, марказий (рейн-рур) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"минтақавий иқтисодиёт фанининг назарий асослари" haqida

1502610409_68849.doc минтақавий иқтисодиёт фанининг назарий асослари режа: 1. минтақавий иқтисодиёт» фанининг предмети ва вазифалари 2. ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш қонуниятлари ва тамойиллари 3. ìèíòàқàâèé ñè¸ñàò âà èқòèñîäèé ðàéîíëàøòèðèø 1. минтақавий иқтисодиёт» фанининг предмети ва вазифалари «минтақавий иқтисодиёт» нимани ўрганади, деган дастлабки ва муҳим саволга энг оддий ва лўнда ҳолда - минтақа иқтисодиётини, яна ҳам аниқроқ қилиб айтганда «минтақалар иқтисодиётини ўрганади» деб жавоб бериш мумкин. жавоб мантиқан тўғри ҳисобланади. демак, «минтақавий иқтисодиёт» минтақа тараққиётининг объектив шарт-шароитлари ва омилларини (географик ўрни, табиий, демографик ва ишлаб чиқариш салоҳиятини), ишлаб чиқариш таркиби, ижтимоий соҳа ва аҳолининг турмуш шароитини, аҳоли ва хўжаликн...

DOC format, 148,0 KB. "минтақавий иқтисодиёт фанининг назарий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.