ўзбекистон иқтисодий минтақалари ва улар ривожланишининг асосий хусусиятлари

DOC 537.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1502610452_68850.doc ўзбекистон иқтисодий минтақалари ва улар ривожланишининг асосий хусусиятлари режа: 1. тошкент минтақаси 2. фарғона минтақаси 3. зарафшон минтақаси 4. жанубий минтақа 5. қуйи амударё минтақаси 6. мирзачўл минтақаси 1. тошкент минтақаси тошкент минтақаси ўзбекистоннинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган, у ўз таркибига тошкент вилояти ва унинг маркази бўлган пойтахт тошкент шаҳрини олади. майдони 15,6 минг кв.км. бўлиб республика ҳудудининг 3,5 фоизини ташкил этади. 2004 йил бошида минтақада 4 млн. 557 мингдан зиёд киши ёки мамлакат аҳолисининг 17,8 фоизи яшади. янги иқтисодий шароитда минтақа табиий, моддий-техника ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, унинг ривожланиши ва ҳудудий меҳнат тақсимотидаги ролининг ортиши каби хусусиятлар билан тавсифланади. минтақага иқтисодий ривожланишнинг интенсив омилларидан фойдаланиш, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва сифат кўрсаткичларини кўтариш каби хусусиятлар хосдир. 2003 йилда минтақа ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 23,8 фоизини, саноат маҳсулоти ҳажмининг 31,6 фоизини яратди ва минтақалар орасида биринчи ўринни эгаллади. ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг эса 11,9 фоизини …
2
н россия федерациясининг европа қисми ва сибир ҳамда марказий осиё билан боғлайдиган темир йўлнинг ўтганлигидадир. минтақа магистрал темир йўллар, автомобиль ва ҳаво йўллари тугунида жойлашганлиги учун ҳам атрофдаги қўшниларга транспорт тугуни сифатида хизмат қилади ва уларни бир-бири билан боғлайдиган иқтисодий кўприк вазифасини бажаради. бундай холат минтақани мустақил давлатлар ҳамдўстлиги таркибига кирувчи давлатлар билан ишлаб чиқариш алоқаларини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликда ривожлантиришга ижобий таъсир этмоқда. табиий шароити ва табиий ресурслари. табиий шароити ва табиий бойликлар минтақа хўжалигини ривожлантириш учун қулай имкониятлар яратади. минтақа табиий шароити қишлоқ хўжалигини, фойдали қазилмаларни қазиб олишга ва транспорт ривожланишига катта таъсир кўрсатади. тошкент минтақаси ер юзасининг катта қисми жануб ва жануби-ғарб томон пасайиб борадиган ҳамда сирдарёга қия тушган чирчиқ ва оҳангарон водийси текислигидан иборат. минтақанинг шимоли-шарқ ва шарқий қисмида угом, писком, чотқол тизма тоғлари, жанубида эса қурама тоғ тизмаси жойлашган. минтақа ҳудуди кучли сейсмик зона ҳисобланади. иқлими кескин континентал, қиши нисбатан юмшоқ, кам қорли. ёзи эса иссиқ …
3
лардан арзон электр энергия олишда ҳам фойдаланилади. чирчиқ-бўзсув поғонали каскадида 19 та гэс қурилган. шунингдек, дарё сувларидан унумли фойдаланиш мақсадида чирчиқ дарёсининг юқори оқимида чорвоқ, оҳангарон дарёсининг ўрта оқимида эса туябўғиз (тошкент денгизи) сув омборлари қурилган. тоғлар бағридаги дам олиш уйлари, санаторийлар ва истирохат масканлари хушманзаралиги ва ҳавосининг тозалиги билан кўпчиликни ўзига жалб этади. шифобахш минерал сувлардан даволаш мақсадида фойдаланилмоқда. чотқол тоғларида ўсимлик ва ҳайвонат турларини келажак учун мухофаза қилиш мақсадида чотқол тоғ-ўрмон қўриқхонаси ташкил этилган. бўстонлиқ туманида ўзбекистон миллий боғи ташкил этилмоқда. минтақадаги табиий ресурслар саноат аҳамиятига эга. минтақа ҳудудида қўнғир кўмир, мис, олтин, қўрғошин, рух ва қалайи рудалари, коалин минераллари топилган. ангрен кўмир кони ўрта осиёдаги энг йирик кон ҳисобланади. мис руда захираси бўйича ўзбекистон мустақил давлатлар ҳамдўстлиги таркибига кирувчи давлатлар орасида қозоғистондан кейин иккинчи ўринда туради. шунингдек, олтин, кумуш ва бошқа рангли металлар мавжуд. қазилма бойликлар асосан оҳангарон-олмалиқ ҳудудида жойлашган. бу ерда қурилиш материаллари ҳам жуда кўп. …
4
зачўл минтақаларининг аҳолиси эса 123 фоизга кўпайди. аҳоли ўсишидаги бундай фарқлар табиий ўсиш кўрсаткичининг турличалиги билан ва ҳар бир минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатлари билан боғлиқдир. умуман, минтақа аҳолиси сони асосан табиий кўпайиш ҳисобига ўсмоқда. бироқ, табиий ўсиш кўрсаткичи бошқа минтақаларга нисбан паст. бунга сабаб аҳолининг таркибида европа миллатига мансуб халқларнинг кўплиги, урбанизация даражасининг юқорилиги, аҳоли маълумотлилик даражасининг юқорилиги, аёлларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришда кўп банд бўлиши ҳамда аёлларнинг контрацептик воситалардан унумли фойдаланишлари ва х.к. айтиш мумкин. минтақа аҳолисининг ёш таркибида меҳнат ёшидан кичик бўлган болалар ва ўсмирлар (0-15 ёш) улуши 31,9 фоизни (бу кўрсаткич шаҳар аҳолиси таркибида 36,8 фоиз, қишлоқ аҳолиси таркибида эса 43,6 фоиз), меҳнат ёшидан кичик бўлган болалар ва ўсмирларнинг 61,5 фоизи шаҳар жойларига тўғри келади. меҳнат ёшидаги аҳоли, жами аҳолининг 58,1 фоизини, меҳнат ёшидан катта бўлганлар 10 фоизни ташкил этади. аҳолининг 25,5 фоизи 16-29 ёшдагилардир. 2003 éèë òîøêåíò ìèíòàқàñèäà ìåҳíàò ðåñóðñëàðè ñîíè 2 ìëí. 650 ìèíã êèøèíè òàøêèë …
5
а таъмирлаш каби ишлар учун мардикорлик қиладилар. минтақа иқтисодиётининг умумий тарифи. минтақа кўп тармоқли саноатга, интенсив қишлоқ хўжалигига эга бўлиб хўжалиги индустриал-аграр характерга эга. минтақанинг республика миқёсидаги асосий ихтисослашган тармоқларига электроэнергетика, кон-металлургия, машинасозлик ва метални қайта ишлаш, кимё, қурилиш материаллари ҳамда енгил ва озиқ-овқат саноати киради. тошкент минтақаси мамлакат минтақалари орасида иқтисодиётининг яхши ривожланганлиги билан ажралиб туради. минтақа саноатининг юксак даражада ривожланишида биринчидан унинг иқтисодий географик ўрни, иккинчидан фойдали қазилма бойликларининг ишга туширилиши, учинчидан фойдаланиш учун қулай бўлган электр энергиясининг мавжудлиги, айниқса гидроэлектр станцияларининг борлиги, тўртинчидан четдан келган малакали мутахассисларнинг асосий қисми шу районда жойлашгани муҳим роль ўйнади. минтақа 2002 йилда республикада тайёрланган асосий саноат маҳсулотлари турларидан тайёр прокат, трансформатор, пахта териш машиналари, тракторлар ва линолеумнинг 100 фоизини, кўмир ва қоғознинг 97 фоиздан ортиғини, кабел маҳсулотларининг 64 фоизини, минерал ўғитларнинг ярмига яқинини берди. 2003 йил минтақада рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар сони 51,5 мингтани ташкил этди. бу кўрсаткич республикадаги хўжалик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон иқтисодий минтақалари ва улар ривожланишининг асосий хусусиятлари"

1502610452_68850.doc ўзбекистон иқтисодий минтақалари ва улар ривожланишининг асосий хусусиятлари режа: 1. тошкент минтақаси 2. фарғона минтақаси 3. зарафшон минтақаси 4. жанубий минтақа 5. қуйи амударё минтақаси 6. мирзачўл минтақаси 1. тошкент минтақаси тошкент минтақаси ўзбекистоннинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган, у ўз таркибига тошкент вилояти ва унинг маркази бўлган пойтахт тошкент шаҳрини олади. майдони 15,6 минг кв.км. бўлиб республика ҳудудининг 3,5 фоизини ташкил этади. 2004 йил бошида минтақада 4 млн. 557 мингдан зиёд киши ёки мамлакат аҳолисининг 17,8 фоизи яшади. янги иқтисодий шароитда минтақа табиий, моддий-техника ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, унинг ривожланиши ва ҳудудий меҳнат тақсимотидаги ролининг ортиши каби хусусиятлар билан тавсифланади. минтақага иқ...

DOC format, 537.0 KB. To download "ўзбекистон иқтисодий минтақалари ва улар ривожланишининг асосий хусусиятлари", click the Telegram button on the left.