коракалпогистон республикасининг иктисодий - демографик ривожланиш хусусиятлари

DOC 98,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663226837.doc қорақалпоғистон республикасининг иқтисодий-демографик ривожланиш хусусиятлари қорақалпоғистон республикасининг иқтисодий-демографик ривожланиш хусусиятлари қорақалпоғистон республикаси маъмурий жиҳатдан 14 та қишлоқ туманлари, 12 та шаҳар, шундан 2 та республикага бўйсунувчи ҳамда 15 та шаҳарчадан ташкил топган. унинг майдони 166,6 минг кв.км., аҳолиси 1582,7 минг киши (2007 й.). қорақалпоғистон республикаси ўзбекистоннинг чекка шимоли-ғарбида, орол денгизи бўйида жойлашган. унинг мамлакатимиз марказий районларидан анча олисда ўрнашганлиги минтақанинг иқтисодий ривожланиш йўналишларига ўзининг таъсирини кўрсатади. шу билан бирга қорақалпоғистон республикасининг геосиёсий мавқеи, яъни қозоғистон ва туркманистон давлатлари билан қўшничилиги, ўзбекистоннинг европа мамлакатларига чиқиш жойида эканлиги унинг ривожланишига қулай имкониятлар яратиб беради. қорақалпоғистоннинг ер усти тузилиши мураккаб эмас: энг баланд нуқтаси султонувайс тизмаси бўлиб, у денгиз сатҳидан 473 м. баландликда жойлашган. сариқамиш ва ассака чўкмалари эса анча паст -30 м. атрофида. қорақалпоғистон республикасининг ғарбий қисми устюрт платоси, қолган ҳудуди эса турон пастекислиги билан банд. минтақада турли хил қазилма бойликлари мавжуд. бу ўринда, энг аввало, султонувайс тизмасини кўрсатиш жоиз. майдони …
2
рат қилинмоқда. ҳозирги кунда оқшолоқ, шоҳпахти, қувониш, урга конларидан табиий газ қазиб олинмоқда. келажакда эса ушбу ёқилғи турларининг йирик конлари топилиши кўзда тутилмоқда ва шу мақсадда чет эл инвестицияси (асосан россиядан) жалб этилган. иқлими ўта континентал; йиллик ёғин-сочин миқдори 100-200 мм атрофида. албатта, минтақада бу жиҳатдан қурғоқчилик кескин сезилиб туради, мумкин бўлган буғланиш амалдагидан 9-10 марта зиёд. бинобарин, қорақалпоғистон республикасида суғорма деҳқончиликни ривожлантириш имкониятлари анча чекланган. шундай қилиб, қорақалпоғистон республикасининг табиий шароити, минерал хом ашё ҳамда агроиқлимий ресурслари асосан тоғ-кон кимёси, қурилиш ва ёқилғи саноати, чорвачилик ва полизчиликни ривожлантириш учун қулайроқ. минтақа мамлакатимиз меҳнат тақсимотида асосан деҳқончилик, хусусан шоли етиштириш, жун-гўшт чорвачилиги ҳамда озиқ-овқат ва енгил саноатнинг баъзи тармоқлар билан ажралиб туради. қорақалпоғистон аҳолисининг сони 1989-2007 йилларда 1212,2 минг кишидан 1582,7 мингга етган, ёки шу давр мобайнида қарийб 130,0 фоизга ўсган (ўзбекистон республикаси бўйича бу кўрсаткич ўртача 132,8 фоизга тенг); жами аҳолининг 48,6 фоизи ёки 767,5 минг киши шаҳарларда яшайди. …
3
рида кузатилса (155,0-160,0 киши), унинг энг паст даражаси мўйноқ, қўнғирот ва тахтакўпир туманларига (1-2 киши) тўғри келади. ушбу туманлар нафақат қорақалпоғистонда, балки мамлакатимизда ҳам энг катта маъмурий бирликлар ҳисобланади; қўнғирот тумани қорақалпоғистон майдонининг деярли 46 фоизини, мамлакатимиз ҳудудининг эса 16,6 фоизини ташкил қилган ҳолда, бу ерда ҳар 1 кв.км. га атиги 1,5 киши тўғри келади, холос. жадвалда аҳолининг табиий ҳаракати тўғрисида ҳам маълумотлар акс эттирилган. масалан, қорақалпоғистон республикаси бўйича туғилиш 20,6, ўлим -5,8, аҳолининг табиий кўпайиши 14,8 промиллега тенг бўлган. таъкидлаш жоизки, экологик вазиятнинг ноқулайлиги сабабли аҳолининг миграция ҳаракатлари ҳам бу ерда салбий натижаларга эга бўлмоқда. жумладан, биргина 1990 йилда қорақалпоғистон республикасида миграция қолдиғи, яъни келганлар билан кетганлар нисбати жадвал қорақалпоғистон республикаси аҳолиси сони ва табиий кўпайиши (2007 й.) т.р. туманлар ва шаҳарлар майдони, минг кв.км аҳоли си, минг киши зичлик, 1 кв.км/ киши ҳар минг кишига (2006 й.) туғи лиш ўлим табиий кўпайиш 1 амударё 1,0 155,7 153,3 23,9 …
4
а, минус 15760, 8628 ва 7132 кишини ташкил қилган. жами аҳолидан 767,5 минг киши 15 шаҳар ва 16 шаҳарчаларда, 815,2 минг киши қишлоқ жойларида яшайди. энг катта шаҳар- қорақалпоғистон республикасининг пойтахти - нукусда 261,9 минг киши истиқомат қилади. хўжайли (67,0 минг) ва тахиятош (48,1 минг) ўртача миқёсдаги шаҳарлар ҳисобланади. чимбой, тўрткўл, беруний, манғит ва қўнғирот шаҳарларининг ҳар бирига 30-50 минг кишидан аҳоли тўғри келади. қолган шаҳарларда аҳоли сони бундан кам. нисбатан катта қишлоқлар асосан қадимдан суғориладиган ҳудудларда жойлашган. қорақалпоғистон туманлари географик жойлашган ўрни ва демографик нуқтаи назардан 5 та иқтисодий районга ажратилади. улар: марказий, жанубий, ғарбий, шимолий ва шимоли-шарқий районлардир. белгиланган ҳудудий таркиблар орасида марказий, жанубий ва ғарбий иқтисодий районларнинг иқтисодий ва демографик салоҳияти бирмунча ривожланган. марказий районга кегайли, нукус, қонликўл, хўжайли ва шуманай туманлари, шунингдек, нукус ҳамда тахиятош шаҳарлари бирлаштирилади. иқтисодий районнинг майдони 5,8 минг кв.км (3,5 фоиз) ва аҳолиси 658,0 минг киши (41,6 фоиз)га тенг. аҳолининг ўртача зичлиги …
5
онда тутган ўрни: майдони 29,0 минг кв.км., аҳолиси 183,9 минг кишини ёки, юқоридагига мос равишда, 17,4 ва 11,0 фоизни ташкил қилади. минтақада аҳолининг ўртача зичлиги 1 кв.км майдонга 6,3 киши. 1991-2007 йиллар мобайнида минтақа аҳолиси 120,2 фоизга, шундан шаҳар аҳолиси 140,1 фоизга, қишлоқ аҳолиси эса 108,8 фоизга ўсган. энг йирик шаҳри чимбой, унинг аҳолиси 47,8 минг кишига тенг. ғарбий район таркибига маъмурий жиҳатдан фақат битта, қўнғирот тумани киради; район ҳудуди 76,0 минг кв.км (45,6 фоиз), аҳолиси 112,9 минг киши (7,1 фоиз) га тенг. аҳолисининг ўртача зичлиги 1 кв.км майдонга 1,5 киши. 1991-2007 йилларда минтақа аҳолиси 120,6 фоизга, шундан шаҳар аҳолиси 120,2 ва қишлоқ аҳолиси эса 121,4 фоизга кўпайган. ушбу районнинг шаҳар аҳолиси 72,0 минг кишини, яъни 63,7 фоизни ташкил этади. энг йирик шаҳри қўнғирот (35,5 минг киши). бундан ташқари минтақада 6 та шаҳарча мавжуд бўлиб, уларда жами 36,5 минг киши яшайди. шаҳарчаларнинг энг йириги олтинкўл аҳолиси (25,5 минг киши). шимолий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "коракалпогистон республикасининг иктисодий - демографик ривожланиш хусусиятлари"

1663226837.doc қорақалпоғистон республикасининг иқтисодий-демографик ривожланиш хусусиятлари қорақалпоғистон республикасининг иқтисодий-демографик ривожланиш хусусиятлари қорақалпоғистон республикаси маъмурий жиҳатдан 14 та қишлоқ туманлари, 12 та шаҳар, шундан 2 та республикага бўйсунувчи ҳамда 15 та шаҳарчадан ташкил топган. унинг майдони 166,6 минг кв.км., аҳолиси 1582,7 минг киши (2007 й.). қорақалпоғистон республикаси ўзбекистоннинг чекка шимоли-ғарбида, орол денгизи бўйида жойлашган. унинг мамлакатимиз марказий районларидан анча олисда ўрнашганлиги минтақанинг иқтисодий ривожланиш йўналишларига ўзининг таъсирини кўрсатади. шу билан бирга қорақалпоғистон республикасининг геосиёсий мавқеи, яъни қозоғистон ва туркманистон давлатлари билан қўшничилиги, ўзбекистоннинг европа мамлакатлариг...

Формат DOC, 98,7 КБ. Чтобы скачать "коракалпогистон республикасининг иктисодий - демографик ривожланиш хусусиятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: коракалпогистон республикасинин… DOC Бесплатная загрузка Telegram