қорақалпоғистон республикасининг конституцивий мақоми ( коракалпогистон макоми )

DOC 13 sahifa 74,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
1351245878_22897.doc қорақалпоғистон республикасининг конституцивий мақоми режа: 1 қорақалпоғистон республикаси - ўзбекистон республикаси таркибидаги суверен давлат 2. қорақалпоғистон республикаси конституцияси ва давлат тузилиши 1. қорақалпоғистон республикаси - ўзбекистон республикаси таркибидаги суверен давлат ўзбекистон республикаси конституциясининг xvii боби "қорақалпоғистон республикаси" деб номланган. мазкур боб 6 моддадан иборат бўлиб, ўзбекистон республикаси конституциясининг 70-моддасига кўра, "суверен қорақалпоғистон республикаси ўзбекистон республикаси таркибига киради ва қорақалпоғистон республикасининг суверенитети ўзбекистон республикаси томонидан муҳофаза этилади" дейилади. асосий қонуннинг 70-моддаси 1992 йил 9 январда қорақалпоғистон республикаси ташкил топганлигини ва 1993 йил 9 апрелда қабул қилинган асосий қонуни билан унинг ўзбекистон республикаси таркибида суверенлигини тасдиқлайди. суверен қорақалпоғистон республикаси конституцияси қабул қилинган кун халқ байрами деб эълон қилинди. қорақалпоғистон республикаси конституциясининг i боби "давлат суверенитети" деб номланиб, унинг 1-моддасида қорақалпоғистон - ўзбекистон республикаси таркибига кирувчи суверен демократик республикадир, деб белгиланган. ўзбекистон республикаси конституциясининг 71-моддасида, қорақалпоғистон республикасининг ўз конституциясига эга бўлишлиги, унинг ўзбекистон республикаси конституциясига зид бўлмаслиги кўрсатилган. шуни таъкидлаш жоизки собиқ …
2 / 13
ўзбекистон республикаси конституцияга мувофиқлиги ҳақида ўзбекистон конституциявий судига таклиф киритиш" ҳуқуқи белгиланган. 81-моддасида эса қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси раисининг ваколатлари жумласига, "ўзбекистон республикаси қонунларини ва олий мажлиснинг бошқа қарорлари, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари ва бошқа ҳужжатларини турмушга татбиқ этишни ташкил қилади" дейилган. ушбу конституциявий нормалардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунларига зид келса, ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунлари амалда бўлади. қорақалпоғистон республикасида ўзбекистон ва қорақалпоғистон республикасининг конституциялари ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. ўзбекистон фуқаролари учун мажбурий бўлган қонунлар унинг таркибига кирувчи қорақалпоғистон ҳудудида ҳам мажбурийдир. қорақалпоғистон республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишини унинг ўзи кўриб чиқади, давлат ҳокимияти органлари ва бошқарув тизимини белгилайди. ўзбекистон республикаси давлат сиёсатига мос ҳолда ўз сиёсатини юргизади. қорақалпоғистон республикасининг ҳудуди бўлинмас ва дахлсиздир. қорақалпоғистонда давлат тили - қорақалпоқ ва ўзбек тиллардир. айни вақтда қорақалпоғистон республикаси ҳудудида истеъқомат қилувчи барча миллат ва эллатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилиниши таъминланади уларнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиб …
3 / 13
б чиқиш ҳуқуқига эга". бу конституциявий норма қорақалпоғистон республикаси конституциясининг 9-моддасида: "жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга, яъни референдумга қўйилади. референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади" деб мустаҳкамланган. ўзбекистон республикаси референдуми давлат ҳаёти ва ижтимоий ҳаётнинг энг муҳим масалалари бўйича, шу жумладан, ўзбекистон республикасининг қонунларини ва ўзга қарорларини қабул қилиш, уларни ўзгартириш, жамоатчилик фикрини аниқлаш мақсадида умумхалқ овоз бериши бўлиб, халқ ҳокимиятини амалга ошириш воситасидир" деб белгиланган. референдум ўтказиш ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган субъектларнинг таркибида қорақалпоғистон республикаси номидан унинг давлат ҳокимиятининг олий органи - жўқорғи кенгеси чиқиши мумкин. қорақалпоғистон республикасининг жўқорғи кенгеси ўзбекистон республикасининг олий мажлиси билан келишилган ҳолатда референдум ўтказишни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. қорақалпоғистон республикасининг ҳудудий ўзгартириш солиқлар, бюджет, афв этиш (амнистия), жамоат тартибини сақлаш, аҳолининг сиҳат-саломатлигини ва хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар кўриш, ўзбекистон республикаси тузган халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари, мансабдор шахсларни тайинлаш ва …
4 / 13
ўзбекистон республикаси конституцияси доирасида ва улар ўртасида тузилган шартномалар ва битимлар орқали" тартибга солинади. шунингдек, қорақалпоғистон республикасининг давлат ҳуқуқи ўзбекистон республикаси томонидан кафолатланиши ҳар иккала суверен давлатларни конституцияларида белгиланган. ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган масалалардан бири- ўзбекистон билан қорақалпоғистон республикалари ўртасидаги турли соҳаларда айниқса иқтисодий масалаларда ўзаро муносабатларни кенг тармоқли ривожлантиришга эришишдир. бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни халқ хўжалигининг тўла-қонли ишлашини таъминлаш учун муайян иқтисодий пойдевор қуришни ва уни мустаҳкамлашни талаб қилади. бу эса хусусийлаштиришни жадаллаштириш ва мулкчиликнинг барча шаклларини амалга тадбиқ қилиш имкониятларини яратиш мажбуриятини қўяди. бунинг учун биринчи навбатда ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш зарур бўлади. талаб даражасида бўлмаган норматив ҳужжатларни бозор муносабатлари эхтиёжларидан келиб чиқиб, унга мослаштириш ёки янгилаш, давлат қурилишига оид қонунлар яратиш жоиз, яъни, қорақалпоғистон ўз ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаши ва ривожлантириши муҳим масаладир. бунда миллий ва хорижий тажриба муҳим аҳамият касб этади. ёш суверен республика олдида турган энг мураккаб муаммолардан бири, юқорида айтганимиздек, мулкчилик муносабатларини ҳар тарафлама такомиллаштиришдир. …
5 / 13
оғистон республикаси ўзбекистон республикасининг маъмурий, ҳудудий бирликлари қаторига киритилиши, бу икки халқ деб ҳисобланган бир миллат эканлигини мустаҳкамлайди. ўзбекистон республикаси конституциясида аниқ белгилаб қўйилган: "қорақалпоғистон суверен республика." - ўзбекистон республикаси ўз таркибида қорақалпоғистон республикаси бўлган унитар давлатдир. шу билан бирга яна таъкидлаш лозимки, ўзбекистон республикасининг тузилишида федерализмга хос белгилар мавжуд бўлиб, улар қорақалпоғистон республикаси суверенитетга эга эканлигида кўринади. уларга қуйидагилар киради: а) ўзбекистон республикаси таркибида қорақалпоғистон республикасининг ўз ҳудуди ва аҳолисига эга бўлган алоҳида давлат ҳуқуқий тизим сифатида конституциявий мустаҳкамланиши; б) ўзбекистон қонунчилик тизимида қорақалпоғистон республикасининг қонунчилик актларининг мустақил тизими, шу жумладан алоҳида норматив акт бўлган қорақалпоғистон конституциясининг мавжудлиги; в) қорақалпоғистон мустақил фаолият кўрсатадиган давлатнинг ҳуқуқий институтлари тузилмаси; жуқорғи кенгес, министрлар совети, олий суд, конституциявий назорат қўмитаси, хўжалик суди ва бошқаларнинг иш олиб бориши; г) қорақалпоғистон республикаси чегаралари ва ҳудуди дахлсизлиги; д) қорақалпоғистон республикаси ўзининг маъмурий-ҳудудий қурилиши масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар миқдори белгилаши, республика бюджетини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қорақалпоғистон республикасининг конституцивий мақоми ( коракалпогистон макоми )" haqida

1351245878_22897.doc қорақалпоғистон республикасининг конституцивий мақоми режа: 1 қорақалпоғистон республикаси - ўзбекистон республикаси таркибидаги суверен давлат 2. қорақалпоғистон республикаси конституцияси ва давлат тузилиши 1. қорақалпоғистон республикаси - ўзбекистон республикаси таркибидаги суверен давлат ўзбекистон республикаси конституциясининг xvii боби "қорақалпоғистон республикаси" деб номланган. мазкур боб 6 моддадан иборат бўлиб, ўзбекистон республикаси конституциясининг 70-моддасига кўра, "суверен қорақалпоғистон республикаси ўзбекистон республикаси таркибига киради ва қорақалпоғистон республикасининг суверенитети ўзбекистон республикаси томонидан муҳофаза этилади" дейилади. асосий қонуннинг 70-моддаси 1992 йил 9 январда қорақалпоғистон республикаси ташкил топганлигини ва 1...

Bu fayl DOC formatida 13 sahifadan iborat (74,0 KB). "қорақалпоғистон республикасининг конституцивий мақоми ( коракалпогистон макоми )"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.