маънавият онтологияси ва феноменологияси. 1-китоб

DOCX 601 sahifa 697,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 601
абдураҳим эркаев маънавиятшунослик қарши – 2018 маънавият онтологияси ва феноменологияси 1-китоб мундарижа сўз боши. 1. маънавиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни. маънавиятшунослик фани предмети мақсад ва вазифалари. 2.маънавият тушунчаси: моҳияти, мазмуни, тузилмаси, намоён бўлиш шакллари 3. маънавиятнинг вужудга келиши (генезиси) ва дастлабки ривожланиш даври 4. маънавият ва жамият ҳаёти. 5. маънавият, маданият ва цивилизация тушунчалари нисбати 6. маънавият ва иқтисодиёт. 7. инсон – жамият – маънавият узвийлиги: 7.1. маънавият ва инсон табиати 7.2. маънавият ва инсоннинг ҳиссий ва ақлий дунёси 7.3 тафаккурнинг тарихий шакллари ва маънавият 7.4. эътиқод ва маънавият 7.5. ирода маънавиятнинг мавжудлик шакли сифатида 7.6. маънавият ва маданият 8. замонавий акт ва оммавий маданиятнинг маънавиятга зиддиятли таъсири 8.1. оммавий маданият: келиб чиқиши ва шаклланиши 8.2. оммавий маданият хусусиятлари 8.3. оммавий маданиятнинг ижтимоий функциялари ва инсон маънавиятига таъсири 8.4. юксак ва оммавий маданиятлар диффузияси ва интерференцияси 8.5. оммавий маданият таъсирида миллий маданиятлар интерференцияси. 9. маънавиятнинг меъёрийлиги ва ижтимоий функциялари 10. маънавиятнинг …
2 / 601
емурийлар даврида миллий маънавиятимизнинг қайта уйғониши ва юксалиши (хiii аср охири чораги – хvi аср бошлари) 17.1. алишер навоий асарларида ўзлик масаласи 18. анъанавий жамиятнинг тўлиқ қарор топиши ва маънавиятимизнинг таназзул босқичи (хvi аср иккинчи ярми – хiх аср биринчи ярми) 19. мустамлакачилик ва миллий маданиятимиз ривожидаги янги уйғониш даври босқичи (хiх аср иккинчи ярми – хх аср 20 - йиллари). совет даври маънавияти (хх аср 30-80-йиллари) 20. мустақиллик даври маънавияти (сентябрь 1991 йилдан – ) сўз боши ушбу китоб муаллифнинг мустақиллик йиллари маънавиятини ўрганиш борасида олиб борган тадқиқотлари ва қаршидудаги ўқитувчилик тажрибаси натижасидир. тадқиқотларнинг айрим мавзулари турли йилларда алоҳида мақолалар, брошюра ва китоблар шаклида эълон қилинган, лекин катта қисми янгидан амалга оширилган. тадқиқотларни университетда ўқилган маърузалар матни билан бирлаштириш зарурати сезилди. чунки маънавиятни ўқитадиган янги фанлар шаклланиши давом этмоқда. ҳали улар тўлиқ барқарорлашиб улгурганлари йўқ. шу сабабдан уларнинг дастурлари, ўқув қўлланмалари, дарсликларида анча – мунча камчиликлар, илмий – методологик …
3 / 601
анъаналарига содиқлик руҳини чуқур сингдириш, уларда ёт ғоя ва мафкураларга нисбатан иммунитет ва танқидий тафаккурни мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли маърифий ва тарбиявий ишларни олиб бориш” вазифаси қўйилган.[footnoteref:1] [1: “халқ сўзи”, 2017 йил 21 апрел.] ушбу икки жилдлик китоб “маънавиятшунослик” деб аталди. у аввало маънавиятни ўрганувчиларга, биринчи галда бакалавр, магистрлар, илмий изланувчиларга ўқув материаллари сифатида тайёрланган. аммо дарслик ёки ўқув қўлланмаси услубида эмас, балки илмий – оммабоп монография шаклида ёзилган. биринчи жилдда маънавият онтологияси ва феноменологияси ҳамда ўзбек халқи маънавияти ривожланишининг тарихий босқичлари ва хусусиятлари таҳлил қилинган. онтология – борлиқ ҳақидаги таълимотдир. маънавиятнинг онтологияси деганда, аввало унинг моҳияти, бу моҳият илоҳийми, ёки дунёвий, моддийми ёки ғоявий–тушунчавий деган саволга жавоб изланади. маънавиятнинг моҳияти унинг ички тузилмаси, таркибий қисмлари ўзаро алоқалари, тизим сифатида маънавиятнинг ижтимоий функциялари, категориялари ва қонунларини таҳлил қилиш орқали очиб берилади. айни пайтда ўзига юклатилган ижтимоий вазифаларни бажариш, бир сифатдан иккинчи сифатга ўтиш, тарихий ривожланиш жараёнида маънавиятнинг феноменологияси(шакли – шамойили, …
4 / 601
мазмунан такрорланишларни тўлиқ бартараф этиб бўлмади. чунки такрорлар дастурда бошқа бир муҳим муаммо билан боғлиқ ҳолда бошқача ракурсда берилган эди. бакалаврлар учун мўлжалланган ўқув дастурларига шарҳ тариқасида бир мавзу ажратилди, холос. президентимиз қарорида қўйилган бўлажак мутахассисларда эркин ва танқидий тафаккурни мустаҳкамлаш вазифасидан келиб чиқиб, ўқув дастуридаги баъзи камчиликларни, илмий хатоларни, уларнинг сабабларини танқидий таҳлил қилишга уриндик. чунки танқидий, ижодий тафаккур илмий фактларни шунчаки эътироф этиб, тайёр хулосаларни баён этиш орқали эмас, балки уларни ва айниқса улар ҳақда турлича қарашларни, фикрларни, баҳсларни таҳлил қилиш, камчиликларни кўрсатиш, хато фикрларни илмий рад этиш орқали шаклланади. китобда танқидга ортиқча эътибор қаратилмаса-да, зарур ҳолларда у эсдан чиқарилмаган. бугунги кунда тарбия масаласининг долзарблиги ошиб бормоқда. бир томондан, “ахборот портлаши” юз берди. инсон ҳуқуқлари, сўз, эътиқод эркинлиги, ахборот олиш ҳуқуқи, эркин танлаш ҳуқуқи ва шу кабилар жаҳон миқёсида катта аҳамият касб этди. лекин акт ривожланиши жараёнида компьютер, интернет, ижтимоий тармоқлар, электрон оав ёрдамида яратилаётган виртуал воқелик туфайли …
5 / 601
эътибор берилмаётган – илмий дунёқараш ва ҳаётга рационал муносабатни шакллантиришга алоҳида мақола ажратилган. шунингдек, миллий, жамоавий ва шахсий муносабатларни мувозанатга келтириш, уйғунлаштириш мўлжалини, истагини тарбиялашнинг баъзи муаммолари ёритилган. тарбия жараёни, унинг алоҳида йўналишлари ва шакллари маънавиятнинг праксеологияси – амалиётда қўлланилиш таълимоти сифатида талқин қилинган. албатта, барча масалаларни бир китобда, у неча жилддан иборат бўлишидан қатъи назар, қамраб олиш имконсиз. ижтимоий ҳодисаларнинг ҳар бири, дунёқарашнинг ҳар бир масаласи ўзига хос чексиз оламки, уни ўрганиш, барча қирраларини, хусусиятларини, теран маъно – мазмунини очиб бериш учун кўплаб тадқиқотлар керак. масалан, китобнинг биринчи жилдида “маънавият ва маданият” деган мақола бор. унда мазкур икки тушунчанинг ўзаро алоқадорлиги, нисбати таҳлил қилинган. аслида маданият шунчалик ранг – баранг, бой ижтимоий ҳодисаки, унинг ўзини яхлит ҳодиса сифатида культурология фани ўрганади. маданиятнинг ҳар бир алоҳида соҳасини тегишли фанлар : адабиётни адабиётшунослик, санъатни санъатшунослик, тарбияни – педагогика ва х.к. ўрганади. замонавий жамиятда оммавий маданият дея аталмиш ижтимоий феномен вужудга келди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 601 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маънавият онтологияси ва феноменологияси. 1-китоб" haqida

абдураҳим эркаев маънавиятшунослик қарши – 2018 маънавият онтологияси ва феноменологияси 1-китоб мундарижа сўз боши. 1. маънавиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни. маънавиятшунослик фани предмети мақсад ва вазифалари. 2.маънавият тушунчаси: моҳияти, мазмуни, тузилмаси, намоён бўлиш шакллари 3. маънавиятнинг вужудга келиши (генезиси) ва дастлабки ривожланиш даври 4. маънавият ва жамият ҳаёти. 5. маънавият, маданият ва цивилизация тушунчалари нисбати 6. маънавият ва иқтисодиёт. 7. инсон – жамият – маънавият узвийлиги: 7.1. маънавият ва инсон табиати 7.2. маънавият ва инсоннинг ҳиссий ва ақлий дунёси 7.3 тафаккурнинг тарихий шакллари ва маънавият 7.4. эътиқод ва маънавият 7.5. ирода маънавиятнинг мавжудлик шакли сифатида 7.6. маънавият ва маданият 8. замонавий акт ва оммавий маданиятнинг маънавиятга...

Bu fayl DOCX formatida 601 sahifadan iborat (697,0 KB). "маънавият онтологияси ва феноменологияси. 1-китоб"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: маънавият онтологияси ва феноме… DOCX 601 sahifa Bepul yuklash Telegram