маънавият ва маърифат хонаси

DOC 3 pages 26.0 KB Free download

Page preview (3 pages)

Scroll down 👇
1 / 3
“маънавият ва маърифат хонаси”ни жиҳозлашга оид тавсиялар 1. “маънавият ва маърифат хонаси”ни ташкил этишдан мақсад: ташкилот, муассасадаги раҳбар, ишчи-ходимларни маънавий дунёсини бойитиш, уларни бир ғоя атрофида бирлаштириш, юртимизда ва дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, аждодларимиз руҳига, илмий меросига ҳурматни шакллантириш ҳамда маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб бориш. 2. “маънавият ва маърифат хонаси”нинг вазифаси: · ташкилот, муассасадаги раҳбар, ишчи-ходимлар ўртасида олиб бориладиган мафкуравий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини ошириш, ахлоқий ва илмий-маърифий ишлар самарадорлигини давр талаблари даражасига кўтаришга кўмаклашиш; · маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирлар – учрашувлар, давра суҳбатлари, семинар-тренинг ва бошқаларни ўтказиш; · маънавий-маърифий соҳага оид услубий қўлланма ва адабиётларни сақлаш; · ҳар бир раҳбар, ишчи-ходимда китобхонлик маданиятини ошириш; · соҳага оид ўқувлар ташкил қилиш. 3. “маънавият ва маърифат хона”лари ҳар бир ташкилот ва корхоналарнинг юзи бўлиб, жамоанинг ҳар бир аъзоси у ердан маънавий озиқ оладиган маскан бўлиши зарур. 4. республика ҳудудида фаолият кўрсатаётган ҳар бир ташкилот, муассасада “маънавият ва маърифат хонаси” бўлиши …
2 / 3
ифий ислоҳотларга оид қонунлар, қарорлар, фармонлар ва фармойишлар жамланмаси, хусусан, ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси ҳақида маълумот келтирилади. ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 28 июлдаги “маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги пқ-3160-сонли ҳамда 2019 йил 3 майдаги “маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги пқ-4307-сонли қарорлари тўлиғича акс этади. уларнинг дид билан тайёрланган махсус ойнали рамкаларда берилиши мақсадга мувофиқ. 10. хонанинг тўридаги девори чап томонида биринчи президент и.а.каримовнинг сурати (бунда унинг норасмий кийимда, кўтаринки кайфиятда бўлишига алоҳида эътибор қаратилади), унинг энг муҳим асарлари, у ҳақдаги маълумотлар жойлаштирилади. шунингдек, ташкилот ҳаёти ва фаолиятига мос келадиган фикрлари келтирилиши ҳам мумкин. бунда сурат ва маълумотлар юқорида илиниб, кичик китоб жавони унинг остида бўлиши мақсадга мувофиқ. 11. тўридаги деворнинг ўнг томонида президент ш.м.мирзиёевнинг расмий тасдиқланган сурати, асарлари, муҳим фикрлари (бу фикрлар маънавиятга дахлдор бўлиши шарт) жойлаштирилади. бунда сурат ва маълумотлар юқорида, президент асарларига мўлжалланган кичик китоб …
3 / 3
китоб жавонининг энг қуйи қисмида аудио, видео кўринишидаги электрон китоблар ҳамда республика маънавият ва маърифат кенгаши нашрлари ҳисобланган “тафаккур”, “маънавий ҳаёт” ва “жаҳон адабиёти” журналларининг мунтазам янгиланиб борувчи сонлари жойлаштирилади. 13. деворнинг бўш қолган томони буюк аждодларимиз ҳаёти, илмий мероси, уларга бугунги кундаги муносабатга бағишланган плакатлар, суратлар, маънавий-маърифий материаллар жойлашти​рилади. бунда алломалар меросининг ташкилот руҳига мос келиши, яшаган даврига эътибор қаратиш муҳим. деворнинг шу қисми остида иккита кресло, унинг ўртасида журнал столи бўлиши мақсадга мувофиқ. бу ишчи-ходимларнинг бўш вақтларида китоб мутолаа қилишлари учун зарур. 14. “маънавият ва маърифат хонаси” ўртасида думалоқ стол ва ташкилотнинг энг камида ярим жамоаси сонига тенг стул жойлаштирилади. 15. “маънавият ва маърифат хонаси” компьютер жамланмаси, факс телефон, интернет, проектор билан жиҳозланиши лозим. бундан ташқари, ушбу хонада йирик экранли телевизор ҳамда масофавий алоқа ўрнатишга мўлжалланган камера ўрнатилиши ҳам тавсия этилади. бу турли мақсадлардаги видеоўқувлар, ҳамкорлик йиғилишлари ўтказилиши учун зарур. 16. “маънавият ва маърифат хонаси”да жойлашган ўртадаги китоб …

Want to read more?

Download all 3 pages for free via Telegram.

Download full file

About "маънавият ва маърифат хонаси"

“маънавият ва маърифат хонаси”ни жиҳозлашга оид тавсиялар 1. “маънавият ва маърифат хонаси”ни ташкил этишдан мақсад: ташкилот, муассасадаги раҳбар, ишчи-ходимларни маънавий дунёсини бойитиш, уларни бир ғоя атрофида бирлаштириш, юртимизда ва дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, аждодларимиз руҳига, илмий меросига ҳурматни шакллантириш ҳамда маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб бориш. 2. “маънавият ва маърифат хонаси”нинг вазифаси: · ташкилот, муассасадаги раҳбар, ишчи-ходимлар ўртасида олиб бориладиган мафкуравий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини ошириш, ахлоқий ва илмий-маърифий ишлар самарадорлигини давр талаблари даражасига кўтаришга кўмаклашиш; · маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирлар – учрашувлар, давра суҳбатлари, семинар-тренинг ва бошқаларни...

This file contains 3 pages in DOC format (26.0 KB). To download "маънавият ва маърифат хонаси", click the Telegram button on the left.

Tags: маънавият ва маърифат хонаси DOC 3 pages Free download Telegram