бозор иктисоди ва маънавият. тадбиркорнинг бош маънавий фазилати

DOC 82,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1411287157_59150.doc бозор иқтисоди ва маънавият. тадбиркорнинг бош маънавий фазилати 1-фасл. маънавий меросимизда бозор иқтисодига муносабат инсон фаришта эмас. у моддий вужуд сифатида яратилган. шундай экан, унинг инкор этиб бўлмайдиган моддий эҳтиёжлари атроф- табиат ва ўзга мавжудотлар билан доимий амалий муносабатларни тақозо қилади. иқтисод айни шу инсон жисмининг моддий воқелик билан амалий муносабатларига оиддир. инсоннинг табиатга муносабати иқтисоднинг асосини ташкил этади, дедик, аммо бугунги кунда ҳар бир инсон ўз моддий эҳтиёжларини қондириш учун фақат табиат билан эмас, балки ўзга инсонлар билан ҳам турли муносабатларга киришади. бундай муносабатларни, мақсад йўналишидан келиб чиқиб, иқтисодий муносабатлар деб атаймиз. уларнинг тагзаминида мулк тушунчаси, талаб ва таклиф нисбати асосий нуқталардан ҳисобланади. инсонлар жамоасида иқтисодий муносабатларнинг турли даража ва йўналишларини кузатиш мумкин: 1. агар моддий эҳтиёжларни қондиришда ҳар бир инсон табиат билан бевосита амалий муносабатга киришиб, ўз ақли, малакаси, меҳнати воситасида ризқ топса, бу ибтидоий (натурал) хўжалик бўлади. ҳаётда бундай хўжалик усули соф ҳолда жуда кам учрайди, …
2
сосан ана шу ривожланган бозор иқтисодига тааллуқли муаммолар билан шуғулланади. ҳақиқий бозор иқтисодий адолатдир. чунки унда ҳеч ким ўз қарашларини бировга зўрлик билан ўтказа олмайди. буржуа синфининг диктатураси (мутлақ истибдоди) ҳақиқий бозор эмас, балки иқтисодий зўравонликдир. “ёввойи бозор” (“дикий капитализм”) мутлақо орзу қиладиган нарса эмас. у ҳам инсоният учун бир синов босқичидир. инсониятнинг катта бир қисмини 70 йил давомида “социалистик умумхалқ мулки”га садоқат руҳида “қайта тарбия қилишга” уринишган бўлишларига қарамай, ўзбек халқи, ўлкамиз халқлари бозорни унутмади, чунки бозор муносабатлари миллий маънавиятимизнинг неча минг йиллик қадриятларидан бўлиб келган. бозор инсонни ўз-ўзини қадрлашга ўргатади, муомала одобига ўргатади, ўзга меҳнатининг қадрига етишга ўргатади. бизга яқингача “таълим” берганларидек, бозор товламачилар, “спекулянтлар” макони эмас, балки ибрат ва тарбия мактабидир. бозор айланган киши она-ер, табиатимиз саховатини кўриб, ватанга меҳр туйғулари қалбини тўлдиради. албатта, буни ҳис этиш учун ҳам инсон маънавий камолотининг маълум даражаси талаб этилади. деҳқоннинг, ҳунар эгасининг меҳнати ва бардошига, маҳорати ва дидига бозор айланганда, …
3
малака ва уқувлари, билими ўз муайян ва аниқ қийматига эга бўлади. инсон ўз яратувчилик меҳнатининг натижасига қараб, у яратган моддий ёки маънавий бойлик ўзгалар учун қанчалик муҳим ва зарур эканлиги, қанчалик сифатли ва замон талабларига жавоб бера олиши, бошқа турли жиҳатлари асосида муайян даромадга эга бўлади, жамиятда муайян обрў, эҳтиромга, муайян мавқе ва мақомга сазовор бўлади. шундай қилиб, иқтисод соҳасида моддий қадрланиш доимо инсон имкониятларининг амалга қандай татбиқ этилиши билан боғлиқ. 2-фасл. бозор ва маънавият. энди бозор ва маънавият нисбатининг ўзаро боғлиқ икки алоҳида жиҳатини кўриб чиқайлик. биринчиси – бозор маънавияти масаласи. биз бозор маънавияти деганда, биринчи навбатда, инсоф ва диёнатни инсонлар кўнглида қайта уйғотиш заруратини англаймиз. инсоф ва диёнат, ҳалоллик, харидорга муносабатда самимийлик ва ҳилм (юмшоқ муомала, ҳалимлик) харидор кўнглини топишга интилиш, унинг эҳтиёжларини тушуниш - тадбиркор сармоясига аллоҳнинг баракатини ёғдирувчи маънавий фазилатлардир. харидор ҳаққига хиёнат, товламачилик - ҳеч қачон бозорга аралашган одамга омад келтирган эмас. буни бизнинг аждодларимиз …
4
ташкил топган бутун бошли “архипелаг” лар мавжуд бўлганлиги энди кўпчиликка маълум бўлиб қолди. дастлабки “капитализм”да баъзилар ночор яшаган бўлса, “коммунизмнинг биринчи босқичи”да миллионлаб бегуноҳ одамлар очликдан қирилиб кетди. ёлғон ғоялар учун ука акани ўлдиргани, бола отасини сотгани алоҳида масала. аслини олган-да на “капитализм”, на “социализм” инсониятга бахт келтирмайди. асосий масала инсон маънавиятида. чунки маънавият аввало меъёр, у уйғунликни таъминлайди. хусусий мулкнинг ягона ҳукмронлиги ҳам, унинг буткул тақиқланиши ҳам меъёрнинг бузилишига олиб келади, демак, ҳаётдаги уйғунликни бузади. бугунги бозор эътиқод, илм, риёзат, меҳр уйғунлиги томон кетмоқда. эътиқод бозорда инсоф кўринишида намоён бўлади. “теша бўлмагин, арра бўлгин”,- дейди амир хусрав. чунки теша доим ўзи томонга чопади, пайраҳа фақат чопаётган киши тарафга тўпланади. арра икки тарафга бориб келади, қипиқ ҳам икки тарафга баробар тўкилади. “қарс икки қўлдан чиқади”,- дейди халқимиз. “фақат ўзим бўлай”, деган одам узоққа бормайди. “инсоф сари барака” - маънавиятини йўқотмаган миллатнинг бозоридаги бош қонундир. бугунги кунда биз баъзи жойлардаги каби …
5
муаммоларидан бўлиб турипти. маданият ўз-ўзича олиб қаралмайди, у кимгадир нима учундир керак. масалан, шўролар тузумида “социалистик маданият” деган тушунча бўларди. бу коммунистик партия ва унинг мутлақ ҳукмронлигини таъминлашга хизмат қилган “совет давлати” учун керак бўлган “маданият” эди. “социалистик маданият” тоталитар тузум “қадрият” ларини инсонлар онгига сингдиришга йўналтирилган эди. “буржуа маданияти” эса хусусий мулк эгалари учун қадрли бўлган тимсолларни илгари суради. дунёда ижтимоий тоифалар кўп. ҳар бири ўзи қадрли деб билган нарсаларни, ўз манфаати учун хизмат қилувчи ғояларни ҳимоя қилади. аммо ҳақиқий маданиятни ўзлигидан кечиб қўйган, холис аллоҳ берган истеъдодни унинг розилиги йўлида юзага чиқаришни ўзига бурч деб билган инсонлар яратади. ҳақиқий маданият намунасидан маънавият нури ёғилиб туради. чунки истеъдодли шахснинг қалбидаги нур унинг асарига кўчади. бундай асарлар инсониятнинг боқий мулкидир. аммо инсон моддий, бу дунё моддий воқелик, шундай экан, истеъдодли инсонларнинг ҳам рўзғори, оддий инсонга яраша турмуш ташвишлари бор. маданият бозори энг мураккаб воқеликдир. бозор иқтисодининг ибтидоий босқичларида бу бозор …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бозор иктисоди ва маънавият. тадбиркорнинг бош маънавий фазилати"

1411287157_59150.doc бозор иқтисоди ва маънавият. тадбиркорнинг бош маънавий фазилати 1-фасл. маънавий меросимизда бозор иқтисодига муносабат инсон фаришта эмас. у моддий вужуд сифатида яратилган. шундай экан, унинг инкор этиб бўлмайдиган моддий эҳтиёжлари атроф- табиат ва ўзга мавжудотлар билан доимий амалий муносабатларни тақозо қилади. иқтисод айни шу инсон жисмининг моддий воқелик билан амалий муносабатларига оиддир. инсоннинг табиатга муносабати иқтисоднинг асосини ташкил этади, дедик, аммо бугунги кунда ҳар бир инсон ўз моддий эҳтиёжларини қондириш учун фақат табиат билан эмас, балки ўзга инсонлар билан ҳам турли муносабатларга киришади. бундай муносабатларни, мақсад йўналишидан келиб чиқиб, иқтисодий муносабатлар деб атаймиз. уларнинг тагзаминида мулк тушунчаси, талаб ва таклиф нисб...

Формат DOC, 82,0 КБ. Чтобы скачать "бозор иктисоди ва маънавият. тадбиркорнинг бош маънавий фазилати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бозор иктисоди ва маънавият. та… DOC Бесплатная загрузка Telegram