фуқаролик маданияти тушунчаси тўғрисида шарқ мутафаккирларининг қарашлари

DOC 97,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663882329.doc фуқаролик маданияти тушунчаси тўғрисида шарқ мутафаккирларининг қарашлари режа: 1. талаба-ёшларда фуқаролик маданиятини шакллантиришда ўтмиш маданий мероси ва улуғ мутафаккирларнинг таълимотининг ўрни. 2. абу наср фаробийнинг ахлоқий-маънавий таълимида шахс фуқаролик маданияти. фаробийнинг «фозил одамлар шаҳри» китобида фуқаролик маданияти масаласи. ибн сино фуқаролик маданияти тўғрисида. ибн синонинг «саламон ва ибсол» асари юксак фуқаролик маданиятининг ибрат-намунаси. юсуф хос хожиб ва унинг «қутадғу билиг» асарида шахс фуқаролик маданиятининг рамзийлаштирилиши. 3. амир темур илм-фаннинг ва фуқаролик маданиятининг ҳомийси. «темур тузуклари»да салтанат аҳли риоя қилиши лозим бўлган фуқаролик маданияти қоидалари. алишер навоий таълимотида комил инсон ғоясининг ифодаланиши ва шахс фуқаролик мажбурияти билан ҳамоханглиги. 4. абдулла авлоний ўзбек тарбияшуносликнинг буюк вакили «туркий гулистон ёхуд ахлоқ» тарбия китоби ва шахс фуқаролик маданияти шакллантиришнинг муҳим манба. 1-масала. шарқ мутафаккирлари таълимотининг ўзбек халқининг фуқаролик жамиятини қуриш ва шахс фуқаролик маданиятини шакллантиришдаги аҳамияти. ўрта асрларни мамлакатимиз ва халқимизнинг ўтмиши учун “олтин давр” асри бўлган десак хато бўлмайди. чунки бу даврга …
2
лди. айниқса, илм-фан ривожи йўналишув эришилган ютуқлар миллий тараққиётимизнинг кейинги такомили учун муҳим сарчашма бўлиб хизмат қилди. муҳаммад мусо хоразмий, аҳмад фарғоний, абу райҳон беруний, абу наср фаробий, ибн сино, юсуф хос ҳожиб, амир темур, мирзо улуғбек, алишер навоий, аҳмад яссавий, имом исмойил ал-бухорий, беҳбудий, нақшбанд, нажмиддин кубро, сўфи оллоҳёр, заҳриддин муҳаммад бобур каби кўплаб илм-фан, тасаввуф таълимоти, мутафаккир шоирларнинг халқ миллат маданияти, ватан равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатлари тараққиётни янги пағонага кўтарди. бугун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашга интилаётган мамлакатимиз, халқимиз учун улар таълимоти муҳим аҳамият касб этиб, талаба-ёшларда фуқаролик маданиятини шакллантиришга хизмат қилади. чунончи, ўтмиш мутафаккирлари томонидан илгари сурилган фалсафий-педагогик фикрлар, панд-насиҳатлар, қадриятлар тўғрисидаги ғоялар барча даврларда фуқаролик маданияти концепциясининг асосини таъмилади ҳамда бу бебаҳо мерос қанчадан-қанча авлодларнинг маънавий-руҳий онги ва турмуш тарзини шакллантирди ва у ҳамон шундай бўлиб қолади. шарқ мутафаккирлари фуқаролик маданиятини ёш авлодда тарбиялаш йўллари тўғрисида тўғридан-тўғри фикр юритмаган бўлсаларда, уларнинг инсоний бурч, масъулият, мажбуриятни тарбиялашнинг тамал …
3
р асосий манба сифатида қўлланилган. шунинг учун ҳам олий ўқув юртларида бўлажак мутахассисларни буюк аллома ва мутафаккирларнинг маънавий ўгитлар ва таълимотларини фанларни ўқитиш жараёнида қўллаш, аудиториядан ташқари турли илмий анжуманлар, семинарлар, баҳс-мунозара, мушоира кечаларини ташкил этиш йўли билан ҳар томонлама ўрганиш таълим-тарбия ишларини юксалтириш, ҳамда талабларда фуқаролик маданиятини шакллантириш жараёнини мақсаджли ҳал қилиш учун катта имкониятлар яратди. 2-масала. абу наср ал-форобийнинг (873-933 йй.) ахлоқий-маърифий ғоялари диққатга сазовордир. у шарқ аристотели, иккинчи муаллим деган унвонларга сазовор бўлган буюк алломадир. унинг 160 дан ортиқ фалсафа, табиатшунослик, таълим-тарбияга оид яратган асарлари, улардаги ғоялар илмий фалсафий ва педагогик талабаларда фуқаролик маданиятини шакллантиришга асос бўла олади. фаробий ўзининг «фозил одамлар шаҳри», «бахт-саодатга эришиш ҳақида» «математик трактат», «донолик жавоҳири», «фозил шаҳар аҳолисининг қарашлари» каби рисолаларида мамлакат ҳамда унинг раҳбарларини фозил ва жоҳилларга ажратади. фозил мамлакат ҳокимининг фозиллиги туфайли бу мамлакатда илм, маданият, ахлоқ-маърифат биринчи ўринда бўлади. унинг фуқаролари эса ижобий фазилатли бўлиб, яхшилик қилишни, адолатли бўлишни …
4
зеҳни ўткир, ҳар қандай нарсанинг аломатларини тез илғайдиган, . .. таълим олишга, билим, маърифатга ҳавасли, . .. ҳақ ва ҳақиқатни, одил ва ҳақгўй одамларни севадиган, . .. табиатан адолатпарвар бўлиб, истибдод ва жабр-зулмни, мустабид ва золимларни ёмон кўрувчи, ўз одамларни ҳурмат қилувчи, барчани адолатга чақирувчи ноҳақ жабрланганларга мадад берувчи, барчага яхшиликни ва ўзи суйган гўзалликларни раво кўрувчи (фуқаролик маданияти-х.б.) бўлиши зарур». форобий шахс фуқаролик маданияти хусусида фикр юритар экан, унинг гўзал хусусиятларини таълим-тарбия билан ҳал қилиш мумкинлигини илмий асослаб, ўзининг бахт-саодатга эришув асарида шундай ёзади: “назарий ва буюк фикрий фазилат, улуғ туғма фазилат ва улуғ касб (касб-ҳунар) фазилати, одат-малака бўлиб қолган одамларда бу фазилатлар иродани ҳосил қилишнинг ва одатга айлантиришнинг сабаби бўлади. .. агар инсонда мана шундай гўзал хусусиятлар ёки фазилатлар бирлашса, уйғунлашса, шундан сўнг у ўзидагидек гўзал фазилат ва иродани халқлар ва шаҳар аҳлларида ахлоқ, одоб, расм-русм, касб-ҳунар, одат ва иродани ҳосил қилишни ўрганиши керак” (162, 107). форобий билимдон, …
5
одат, яхши хулқ, яхши интизом, ўзини англаш, халқ фаровонлиги учун меҳнат қилишга одатланиш фақат фуқаролик маданияти ёрдамида юзага келади. абу али ибн сино (980-1037 йй.) шарқда «шайх ур-раис» олимлар раиси номи билан машҳур бўлган. бобокалонимиз ўрта асрлар фанининг турли: фалсафа, тиббиёт, табиатшунослик, доришунослик, кимё, астрономия, руҳшунослик, педагогика, физиология, адабиёт соҳаларида асарлар ёзиб жаҳон фани учун жуда катта ва бебаҳо илмий мерос қолдирди. ибн сино ўз асарларида педагогиканинг муҳим категорияларидан бири таълим-тарбия масалаларини изчиллик билан қўриб чиққан ва жамият раҳбарлари, муддарислар, ота-оналарга бу соҳада ўз фикр ва қарашларини тавсия этган. ибн синонинг фуқаролик тарбияси тўғрисидаги ғоялари муҳим педагогик аҳамият касб этади. ўз юрти, ўз эли ватанининг жонкуяр фарзанди бўлган ибн сино ёшларни қайси миллатга мансублигидан қатъий назар ўз халқи, мамлакати равнақи, юртнинг гуллаб-яшнаши, тинчлиги ва бахт-саодати учун курашишга даъват этади. бунинг учун ибн сино болалар энг ёшлик давридан бошлаб ўз ватанининг сарҳадларини, меҳнаткашларини, моддий ва маънавий бойликларини, тарихий меросини синчиклаб ўрганишлари …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фуқаролик маданияти тушунчаси тўғрисида шарқ мутафаккирларининг қарашлари"

1663882329.doc фуқаролик маданияти тушунчаси тўғрисида шарқ мутафаккирларининг қарашлари режа: 1. талаба-ёшларда фуқаролик маданиятини шакллантиришда ўтмиш маданий мероси ва улуғ мутафаккирларнинг таълимотининг ўрни. 2. абу наср фаробийнинг ахлоқий-маънавий таълимида шахс фуқаролик маданияти. фаробийнинг «фозил одамлар шаҳри» китобида фуқаролик маданияти масаласи. ибн сино фуқаролик маданияти тўғрисида. ибн синонинг «саламон ва ибсол» асари юксак фуқаролик маданиятининг ибрат-намунаси. юсуф хос хожиб ва унинг «қутадғу билиг» асарида шахс фуқаролик маданиятининг рамзийлаштирилиши. 3. амир темур илм-фаннинг ва фуқаролик маданиятининг ҳомийси. «темур тузуклари»да салтанат аҳли риоя қилиши лозим бўлган фуқаролик маданияти қоидалари. алишер навоий таълимотида комил инсон ғоясининг ифодаланиши в...

Формат DOC, 97,0 КБ. Чтобы скачать "фуқаролик маданияти тушунчаси тўғрисида шарқ мутафаккирларининг қарашлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фуқаролик маданияти тушунчаси т… DOC Бесплатная загрузка Telegram