педагогика назарияси ва тарихи

DOCX 149 sahifa 371,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 149
1-мавзу: « педагогика назарияси ва тарихи » фани ва унинг таълим-тарбияда тутган ўрни. маънавий қадриятлар, уларнинг тарбияда тутган ўрни режа: халқ педагогикаси ҳақида маълумот. ўзбек халқ педагогикаси, унинг таълим-тарбияда тутган ўрни. миллий қадриятлар ва унинг баркамол инсонни тарбиялашдаги роли. ёшларга ўзбек халқ педагогикасининг асосий манбалари ҳақида тушунча бериб, уларнинг маънавиятини ошириш. халқ педагогикасининг беқиёслиги, таъсирчанлиги, серқирралилиги. халқ педагогикаси ижтимоий ва маиший-ахлоқни ҳаётнинг барча томонларини, халқ оғзаки ижоди; қадршунослик, маънавиятимизнинг етакчи йуналишларини, диний-ахлоқий таълимотни ўз ичига олиши. ўзбек халқ педагогикасининг асосий манбалари. инсоният тарихининг ҳар бир босқичида ривожланиш йўналиши ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг методологик бирлиги қонунияти асосида белгиланган. ушбу қонуният жамиятда ҳукм сурган ижтимоий-иқтисодий қарашлар, ғоялар ва идеаллар асосида ижтимоий онг шакллари бўлган фан, санъат, маданият, ишлаб чиқариш ва турмуш тарзи ривожланишига омил бўлган. шу тариқа тарихий тараққиёт давомида баркамол шахсни тарбиялаш ва вояга етказиш юзасидан тўпланган бой маънавий мерослар халқ педагогикасида ўз ифодасини топиб борган. демак, бўлғуси педагог кадрларни тайёрлашда айнан шу …
2 / 149
гогикаси асрлар давомида авлод-аждодларимизнинг ахлоқий, маърифлй шаклланиши ва камолотида муҳим ўрин тутган. чунончи, халқ ўзининг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик қарашлари, фалсафий- ахлоқий тушунчалари, ҳаётий, таълим-тарбиявий хулосаларини халқ педагогикасида акс эттирган. халқ педагогикасининг муҳим йўналиши миллий тарбияни амалга оширишдир, муҳим хусусиятларидан бири эса миллатга хос бўлган хусусиятларнинг сақланишини таъминлаш саналади. шуни қайд этиш керакки, халқ педагогикасидаги педагогик қарашлар, алломаларимиз томонидан таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва ўқитувчининг инсоний фазилатлари ва касбий тайёргарлиги ҳақидаги билдирилган фикрлар ҳозирги кунда ҳамўз қимматини йўқотмаган. инсоният жамиятининг барча босқичларида баркамол шахсни вояга етказиш долзарб муаммолардан бири бўлиб келган. халқимиз педагогик қарашларининг таҳлили бу борада жуда бой маънавий - маърифий мерос мавжудлигини кўрсатади. демак, бўлғуси педагогик кадрларни халқимизнинг таълим-тарбия назарияси ва амалиёти бўйича тўплаган бой маънавий-маърифий мерос ва педагогик қарашлари билан таништириш уларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини орттиришга замин тайёрлайди. халқ педагогикасининг асосий тадқиқот объекти халқимизнинг ахлоқий, таълим-тарбиявий қарашлари бўйича тўпланган бой маънавий- маърифий мерос ва педагогик ғоялари билан таништириш жараёни саналади. …
3 / 149
си фанининг асосий мақсади бўлғуси педагогик кадрларда педагогик тафаккурни шакллантириш ва кенгайтириш, халқимизнинг ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва тарбия назарияси бўйича тўпланган бой маънавий-маърифий мероси ва педагогик қарашлари, таълимий-тарбиявий имкониятлари билан таништириш орқали уларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини орттиришдир. фаннинг вазифалари - халқ педагогикасининг таълим-тарбияга оид бой тажрибаси, тарбия усуллари, инсоний фазилатлар ва қадриятлар, халқ педагогикасининг шарқона ва туркона анъаналари, таълим-тарбия жараёнларининг халқ оғзаки ижодида, миллий урф-одатларда, диний таълимотларда ифодаланиш масалаларини ўрганиш ҳамда келажак авлодга унинг мазмун-моҳиятини тушунтиришдан иборат. ўзбек халқининг ўтмишдаги тарихий тажрибаси, маънавий, маданий, ижтимоий ҳаёти, оилада фарзанд тарбияси билан боғлиқ масалаларни илмий жиҳатдан тўла билиш унинг келажакдаги тараққиёт ёиини аниқ белгилаб беради. зеро, ўз элининг мураккаб тарихини, этник хусусиятлари ва педагогик ғояларини аниқ билиш маънавий баркамолликни таъминловчи бир омилдир. бу эса биздан бой маърифий меросимизнинг бебаҳо манбаларидан таълим-тарбия жараёнида унумли фойдаланишимизни тақозо этади. биринчи президентимиз а.каримов ўз асарларида аждодларимиз қолдирган бой миллий қадриятларнинг аҳамияти ҳақида ҳамалоҳида фикр билдириб: «халқимиз …
4 / 149
фойдаланиш йўлларини кўрсатади, этник гурухларнинг бу борадаги тажрибаларини йиғади ва татбиқ этади. бошқача қилиб айтганда, этнопедагогикани турли халқлар тарбиясининг тарихи ва назарияси сифатида кўриш мумкин. барча халқларда беназир ақл, хушмуомалалик, мардлик, хақгўйлик, меҳнатсеварлик, ватанга муҳаббат, халқига содиқлик каби хислатлар юқори баҳоланади. этнопедагог г.н.волковнинг таъкидлашича, «ҳар бир халқнинг кучли ва ўзига хос жиҳатларини таъкидловчи стереотип тавсифлар ҳозирги кунгача ўз аҳамиятини йўқотган эмас». немисча батартиблик, америкача ишбилармонлик, французча хушмуомалалик, инглизча расмиятчилик, ўзбекча мехмондўстлик каби ижобий фазилатлар шулар жумласидандир. ўтмишнинг буюк педагоглари халқнинг педагогик қарашлари ва педагогик тажрибаларни ўрганишга жуда кўп эътибор берганлар. классик педагогларнинг таъкидлашича, халқ педагогикаси тарбия ҳақидаги фанни бойитади, унинг таянчи ва асоси бўлиб хизмат қилади. халқ педагогикаси ўз навбатида этнопедагогиканинг предметидир. у педагогик фанларнинг юзага келиши ва ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. бадиий адабиётнинг яратилиши билан оғзаки ижод бартараф этилмагани каби педагогик фанлар ҳамхалқнинг кундалик ҳаётидан педагогик қарашларни сиқиб чиқара олмади. педагогик фанлар ва халқ педагогикаси ўзаро муносабатга …
5 / 149
ий маданиятига эътибори ва қизиқишнинг уйғониши уларнинг хақиқий донолигидан далолатдир»,- дейди. демак, халқ педагогикаси халқ оммасининг турмуш фаолияти жараёнида тўпланган ва авлоддан-авлодга ўтиб келаётган тарбия борасидаги тажриба ва билимлари йиғиндисидир. фолклоршунос т.мирзаев таърифи билан айтганда: «халқимиз антик давр ва ўтган асрларнинг классик эпопеялари - «илиада» ва «одиссея», «махобхорат» ва «рамаяна», «игор жангномаси» ва «шоҳнома», «манас» ва «жангар» каби шоҳ асарлар билан беллаша оладиган ва улар билан тенг турган ҳайратомуз достонларга, ранг-баранг эртакларга, халқнинг ҳаёт тажрибаларини ўзида мужассамлаштирган ажойиб мақол ва маталларга, жуда кўп топишмоқлар, латифаларга эгаки, булар маънавий бойлигимиз, зўр ифтихоримиздир». ўрта осиё халқлари, шу жумладан ўзбек халқи бошқа халқлар каби моддий-маънавий бойликлар яратувчи ижодкор халқ. кўп қиррали тарихий ва бой маданиятнинг ажралмас қисми бўлган халқ педагогикасини ўрганиш орқали камолотга эришган аждодларимиз, буюк нлломаларимизнинг илм-фан, санъат ва адабиёт соҳасидаги дурдоналари узоқ асрлар давомида жаҳон маданияти хазинасидан ўзига муносиб ўрин эгаллаган. «халқимизнинг маънавий маданиятидан бири бўлган халқ педагогикасининг энг илғор ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 149 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"педагогика назарияси ва тарихи" haqida

1-мавзу: « педагогика назарияси ва тарихи » фани ва унинг таълим-тарбияда тутган ўрни. маънавий қадриятлар, уларнинг тарбияда тутган ўрни режа: халқ педагогикаси ҳақида маълумот. ўзбек халқ педагогикаси, унинг таълим-тарбияда тутган ўрни. миллий қадриятлар ва унинг баркамол инсонни тарбиялашдаги роли. ёшларга ўзбек халқ педагогикасининг асосий манбалари ҳақида тушунча бериб, уларнинг маънавиятини ошириш. халқ педагогикасининг беқиёслиги, таъсирчанлиги, серқирралилиги. халқ педагогикаси ижтимоий ва маиший-ахлоқни ҳаётнинг барча томонларини, халқ оғзаки ижоди; қадршунослик, маънавиятимизнинг етакчи йуналишларини, диний-ахлоқий таълимотни ўз ичига олиши. ўзбек халқ педагогикасининг асосий манбалари. инсоният тарихининг ҳар бир босқичида ривожланиш йўналиши ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг мет...

Bu fayl DOCX formatida 149 sahifadan iborat (371,3 KB). "педагогика назарияси ва тарихи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: педагогика назарияси ва тарихи DOCX 149 sahifa Bepul yuklash Telegram