психология назарияси ва тарихи модули

DOCX 21 pages 43.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 21
психология назарияси ва тарихи модулининг предмети, максад ва вазифалари мавзунинг қисқача мазмуни психология назарияси ва тарихи модулининг предмети ва инсон фаолиятида тутган ўрни. модулнинг предмети, мақсади ва вазифалари ҳамда принциплари. психология назарияси ва тарихи фанининг қисқача тарихи. психологиянинг шаклланиш тарихи ва ривожланиш босқичлари. қадимги дунё ва ўрта аср файласуф ва мутафаккирларининг психология илми тўғрисидаги тушунчалари. дунё ва рус олимларининг психология назарияси ва тарихи модулиига қўшган ҳиссалари. 1. психология назарияси ва тарихи модулиининг предмети ва унинг инсон фаолиятида тутган ўрни психология юнонча psychelogos сўзи “жон”, “руҳ” ҳақидаги фан, таълимот деган маънони англатсада, аммо ҳозирги даврда “жон” тушунчаси ўрнига “психика” қўлланилиб келинмоқда. “психика” тушунчаси бугунги кунда “жон”дан кенгроқ кўламга эга бўлиб, ҳам кўзга кўринувчи, ҳам кўзга кўринмовчи томонларини ўзида акс эттиради. психиканинг таркибий қисмлари бўлмиш фаолият, хулқ, муомала яққол намоён бўлиш хусусиятига эга бўлса, билиш жараёнлари, психик ҳолатлар, ички кечинмалар, ижодий режалар, илмий фаразлар эса мияда мужассамлашгани учун улар кўзга кўринмайди. психология …
2 / 21
қўзғатувчиларга ички ёки ташқи биологик органлар жавоб реакциясини билдиради. бош мия катта ярим шарларида вужудга келадиган муваққат нерв боғланишлари психик ҳодисаларнинг физиологик асослари ҳисобланиб, улар ташқи таъсирнинг натижасида ҳосил бўлади. миянинг функцияси психофизиологик қонуниятларга биноан муваққат нерв боғланишларининг бирлашиш механизми ҳамда анализаторлар фаолияти механизмлари таъсирида ҳосил бўлади. психикани тадқиқ этиш деганда инсоннинг бутун онгли фаолиятини – унинг ҳам назарий, ҳам амалий ҳаёт фаолиятини ўрганиш тушунилади. одамнинг онглилиги унинг турли-туман фаолиятида, хатти-ҳаракатларида намоён бўлиб, унинг шахси ҳар хил шакл ва мазмунга эга бўлган назарий ҳамда амалий фаолиятларда таркиб топади. бунда муҳит, ирсий белгилар, ижтимоий таъсир асосий омиллар ҳисобланади. инсон ўзи яшаб турган даврни, моддий турмушни акс эттиради, ижтимоий-сиёсий муҳит таъсири остида билимларни ўзлаштирган ҳолда ижтимоийлашади. шунингдек, ижтимоий муҳитда унинг ҳис-туйғулари, характери, қобилияти, иқтидори, тафаккури, эҳтиёжлари, эътиқоди, уни фаолликка даъват қилувчи ҳаракат мотивлари, истаклари, тилаклари, хоҳишлари аста-секин ўзгариб боради. психиканинг турли шаклларда кўриниши, жумладан, психик жараёнлар, англанилмаган ҳолатлар, хулқ-атвор, психосоматик (юнонча psyche …
3 / 21
-атвор, тана ҳаракати, жараёни, фаолият маҳсули, ижтимоий-маданий ҳодисалар) орқали психиканинг хусусиятлари, ҳолатлари, қонуниятларини ўрганиш тушунилиб, бунда инсон онгидан ташқари, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳукм сурувчи объектив борлиқ, яъни атрофимиздаги нарса ва ҳодисалар, муҳит, шароит ва бошқаларнинг психикада акс этиши тушунилади. ҳар қандай фаннинг объекти бўлганидек, психология ҳам ўз объектига эга. психологиянинг бевосита объекти индивид, шахс бўлса, билвосита объекти эса атроф-муҳит, жамият, оила ҳисобланади. психология назарияси ва тарихи модулининг мақсад ва вазифалари шахс психик фаолиятининг шаклланиш ва ривожланиш механизмларини ўрганишдан иборатдир. психология назарияси ва тарихи модули яққол инсон фазилати, муайян тараққиёт хусусиятлари, механизмлари, қонуниятлари, ўзига хослик, алоҳидалик, яккаҳоллик табиати юзасидан баҳс юритади. шахс кундалик турмушнинг ўзига хос психологик билимларини эгаллаган бўлиб, ўз савияси, салоҳияти билан турлича камолот кўрсатгичига эгадир, ҳатто ҳаётий фаолиятида тўпланган билимлар илмий психологик билимлардан устунроқ туриши ҳам мумкин. чунки йирик ёзувчилар (шахслараро муносабат ва муомала, мулоқот хусусиятлари юзасидан кузатувчанликка эгадирлар), шифокорлар, ўқитувчилар, дин уломалари, савдогарлар узлуксиз равишда кишилар …
4 / 21
алиллаш анча мушкул ҳисобланади. бунинг учун ўзгаларга таъсир ўтказиш усули, уларда ички имкониятга ишонч туйғусини уйғотиш қўзғовчиси, таъсирга берилувчанликни кучайтирувчи мотивлар (французча motif қўзғатувчи сабаб маъносини билдиради) табиатини чуқур таҳлил қилиш ва шу йўл билангина силжишнинг психологик маъно касб этишини далиллаш мумкин, холос. психология инсоннинг ички имконияти, истеъдоди, ишчанлиги, қобилияти юзасидан умуминсоний тавсифга эга бўлган теран билимлар билан қуроллантиради. бунинг натижасида одам психикасини аниқлаш, башорат қилиш, айрим руҳий нуқсонларни тузатиш, нохуш кечинмаларнинг олдини олиш имконияти туғилиб, бу эса ижтимоий-психологик боғланишлар моҳиятини оқилона тавсифлаш учун хизмат қилади. ижтимоий ва яккаҳол турмуш оғирликлари ва ташвишларини камайтириш, ақлий ҳамда жисмоний зўриқишларни пасайтириш, шахслараро низоларни бартараф этиш сингари саъй-ҳаракатларни фақат илмий психологик маълумотларга асосланган ҳолда амалга ошириш мумкин. шунинг учун психологиянинг турли соҳаларида ўтказилган тадқиқот ишлари илмий асосда психика, психик ҳолат, психик ҳодиса, психик жараён, психик функция, психик хусусият, ижодиёт, фаолият, онг, хулқ, муомала сингари тушунчалар бўйича материаллар тўплаб беради, шунингдек, психик акс эттиришнинг …
5 / 21
сихология инсон ўзининг кимлигини англашга интилишдан, ўз руҳий дунёсини ва ўзгалар руҳиятини билиш истаги пайдо бўлишдан, табиат ва жамият ҳодисаларини тушунишга эҳтиёж сезишдан, ўтмиш, ҳозирги замон, келажак ҳақида мулоҳаза юритишдан эътиборан фан сифатида ривожлана бошлади. психологиянинг фан сифатида ривожланиши тарихи тўрт босқичга бўлиб ўрганилади: i. психология жон, руҳ ҳақидаги фан сифатида ўрганилиб, бу 2500 йил аввалги даврга тўғри келади. у даврда инсон ҳаётидаги кўплаб воқеалар жон, руҳ ва унинг хусусиятларига боғлаб тушунтиришган. ii. психологияга онг ҳақидаги фан сифатида қаралиб, табиий фанларнинг ривожланиши таъсири остида хyii асрда пайдо бўлди. кишининг фикрлаш, ҳис қилиш, истакларининг намоён бўлишини онг деб атадилар. психология назарияси ва тарихи модулиининг энг асосий тадқиқот методи - ўз-ўзини кузатиш ва таҳлил қилиш ҳисобланган. iii. психология хулқ-атвор ҳақидаги фан сифатида. хх асрда шаклланган бўлиб, психологиянинг асосий вазифаси бевосита кузатиш имконияти бўлган психик ҳодисалар, яъни кишининг хулқ-атвори, ҳаракатлари, реакцияси кабиларни ўрганиш ҳисобланган. iy. психология психик фактларни, психик ҳодисаларнинг механизмлари ва қонуниятларини …

Want to read more?

Download all 21 pages for free via Telegram.

Download full file

About "психология назарияси ва тарихи модули"

психология назарияси ва тарихи модулининг предмети, максад ва вазифалари мавзунинг қисқача мазмуни психология назарияси ва тарихи модулининг предмети ва инсон фаолиятида тутган ўрни. модулнинг предмети, мақсади ва вазифалари ҳамда принциплари. психология назарияси ва тарихи фанининг қисқача тарихи. психологиянинг шаклланиш тарихи ва ривожланиш босқичлари. қадимги дунё ва ўрта аср файласуф ва мутафаккирларининг психология илми тўғрисидаги тушунчалари. дунё ва рус олимларининг психология назарияси ва тарихи модулиига қўшган ҳиссалари. 1. психология назарияси ва тарихи модулиининг предмети ва унинг инсон фаолиятида тутган ўрни психология юнонча psychelogos сўзи “жон”, “руҳ” ҳақидаги фан, таълимот деган маънони англатсада, аммо ҳозирги даврда “жон” тушунчаси ўрнига “психика” қўлланилиб келинмо...

This file contains 21 pages in DOCX format (43.5 KB). To download "психология назарияси ва тарихи модули", click the Telegram button on the left.