ўрта осиёда педагогик фикр тараққиёти

DOC 420,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1477160274_65901.doc ўрта осиёда педагогик фикр тараққиёти режа: 1. абу наср форобийнинг педагогик қарашлари 2. абу райҳон берунийнинг педагогик қарашлари 3. абу али ибн синонинг педагогик қарашлари 4. шарқ уйғониш даврида таълим-тарбия масалалари 5. соҳибқирон амир темур 6. муҳаммад тарағай –улуғбек 7. жадидчилик ҳаракатини вужудга келиши ва таълим ислоҳоти 8. абдулла авлонийнинг педагогик фаолияти 9. туркистонда маориф ишларининг ривожланиши 10. ўзбекистонда халқ маорифи соҳасидаги ислоҳотлар 11. мустақил ўзбекистонда таълим-тарбия ва педагогик фикрлар ўрта осиёда педагогик фикрнинг шаклланишида буюк мутафаккирларининг алоҳида хизматлари бор. абу наср форобий, абу райҳон беруний, абу али ибн сино каби буюк мутафаккирлар таълим-тарбия жараёнига жиддий қараганлар ва бу борадаги қимматли фикрларини дунёга танилган асарларида баён этганлар. ушбу асарлар нафақат ўзбек халқининг, балки бутун инсониятнинг ривожланиш жараёнида муҳим аҳамият касб этган. уларнинг илмий қарашлари бугунги кунда ҳам инсоният учун дастуриламал бўлиб хизмат қилиб келмоқда. абу наср форобийнинг педагогик қарашлари ( 873-950) абу наср форобий - машҳур олим, қадимги юнон …
2
аммосини ҳал этиш билан боғлиқ эканлигини биринчи бор ўрта аср шароитида форобий олға сурди. унинг «идеал жамоа ҳақида», «бахт-саодатга эришув тўғрисида» каби машҳур асарлари шу масалаларга бағишланган. форобий таълим-тарбияга бағишланган асарларида таълим-тарбиянинг муҳимлиги, унда нималарга эътибор бериш зурурлиги, таълим-тарбия усуллари ва услубиятлари ҳақида фикр юритади. унинг «фозил одамлар шаҳри», «ихсо-ал-илм», «илмларнинг келиб чиқиши», «ақл маънолари тўғрисида» каби асарларида ижтимоий-тарбиявий қарашлари ўз ифодасини топган. форобий таълим ва тарбияга биринчи марта таъриф берган олим саналади. таълим-деган сўз инсонга ўқитиш, тушунтириш асосида назарий билим бериш; тарбия-назарий фазилатни, маълум ҳунарни эгаллаш учун зарур бўлган хулқ нормаларини ва амалий малакаларни ўрнатишдир, дейди олим. форобий таълим-тарбиянинг асосий вазифаси жамият талабларига жавоб бера оладиган ва шу жамият учун хизмат қиладиган етук инсонни тарбиялашдан иборат деб билади. абу наср форобийнинг бой ижоди билан танишар эканмиз, унинг ахлоқ ҳақидаги фикрларига алоҳида эътибор беришимиз керак. у ўн икки хислатни санаб ўтади ва шу хислатларга эга бўлган инсонни ахлоқли деб айтиш …
3
одоб меъёрлари ўрганилади, касб-ҳунарга оид малакалар ҳосил қилинади, деб уқтиради. хулоса қилиб, форобийнинг қуйидаги асосий фикрларини кўрсатиш мумкин: -таълим-тарбияда рағбатлантириш, одатлантириш, мажбур этиш методларидан фойдаланиш лозим; -комил инсонни шакллантириш, инсоннинг ўз моҳияти билан ижтимоийлиги, яъни фақат жамиятда, ўзаро муносабатлар жараёнида эришилади; -инсоннинг камолотга етишида ҳам ақлий, ҳам ахлоқий тарбиянинг ўзаро алоқаси муҳим аҳамият касб этади. абу наср форобийнинг тавсия этган таълим-тарбия усуллари ҳозирги даврда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигини алоҳида эътироф этиш зарур. форобий ахлоқийликни тафаккурга асосланган ҳосилот сифатида қабул қилади. ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда педагогик тадқиқотлар бу қарашни тўла тасдиқлайди. бугунги кунда ахлоқийлик нафақат хулқнинг гўзаллигини, муомала маданиятини, балки инсоннинг ички муҳитида уйғунлик ўрнатилишини, ахлоқий меъёрлар асосида фикрлашни, ахлоқий ҳис-туйғуларни ривожлантиришни, эзгу ният ва ҳиссиётларни ривожлантиришни тақозо этмоқда. ахлоқийликнинг бу қирраларини инсон ўзида фақат англаган ҳолдагина ривожлантириши мумкин. ахлоқий онглиликни ривожлантириш эса икки йўл билан – таълим ва тарбия орқали амалга оширилади. ўрни келганда айтиб ўтиш жоизки, биз ҳанузгача ахлоқий …
4
педагогик таълимотининг асосида комил инсонни шакллантириш, инсоннинг ўз моҳияти билан ижтимоийлиги, яъни фақат жамиятда, ўзаро муносабатлар жараёнида комилликка эришади, деган фалсафий қарашлари ётади. инсоннинг камолотга етишишида ҳам ақлий, ҳам ахлоқий тарбиянинг ўзаро алоқаси муҳим аҳамият касб этади. бунда форобий тавсия этган таълим ва тарбия усуллари ҳозирга даврда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги билан диққатга сазовордир. абу наср форобий инсонга яшаш учун жуда кўп нарса кераклигини ва буларни вужудга келтириш йўлида у бошқа шахсларга мурожат қилиши , яъни иқтисодий алоқани ўрнатиш зарурлигини эътироф этади. дарҳақиқат иқтисодий алоқалар ўрнатиш учун одамлар, давлатлар интеграциялашувга ҳаракат қиладилар.бугунги кунда бу ҳаракатнинг аҳамиятини нечоғлик катта эканлигини европа мисолида кўриш мумкин. иқтисодий интгерация бу давлатларнинг ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда. форобий «бахт саодатга эришув ҳақида» асарида шундай ёзади: «инсон ўз маблағларини тўғри сарфлашни билиши керак. пул сарфлашда қизғанчиқлик қилиш хасисликка олиб келса, режасиз ишлатиш инсонни бебошликка етаклайди». абу райҳон берунийнинг педагогик қарашлари (973-1048) қомусий олим абу райҳон беруний …
5
арих, этнография фалсафа ва филологиядан ҳам чукур билим олади. беруний йирик олим абу наср ибн ироқдан евклид геометрияси, птолемейнинг астрономик таълимотларидан дарс олган. 995 йилгача беруний астрономия, география, геодезиянинг .амалий масалаларини ҳал этиш билан бирга, шарқда биринчи бўлиб ер ва осмон глобусини ясади ва астрономияга оид бир неч,а китоб ёзди («картография», «глобус ясаш китоби», «ердаги жойларнинг узунлама ва кенгламаларини аниқлаш ҳақида мақола » ва бошқалар). беруний ҳали жуда ёш олим бўлишига қарамай, кот шаҳрида 994—995 йилларда астрономик кузатишлар ўтказган. бу кузатишлар учун ўзи астрономик асбоблар ихтиро этган. 994—995 йилларда қорахоиийлар сомонийлар давлатига қарши хужум киладилар. урганч амири маъмун i томонидан беруний ижод этаётган кот шаҳри забт этилиб ягона хоразм давлати ташкил топади. амир абу абдулло мухаммад хизматида бўлган беруний ҳам бошқа олимлар каби кот қиётни тарк этиб, жур-жонда, сунг райда яшайди. ўша даврда хоразмда ва каспий олди вилоятларида қобус ибн вушмагир деган таниқли олим ёш олимга хайрихохлик кўрсатади. «шамс ал-маолий» …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўрта осиёда педагогик фикр тараққиёти"

1477160274_65901.doc ўрта осиёда педагогик фикр тараққиёти режа: 1. абу наср форобийнинг педагогик қарашлари 2. абу райҳон берунийнинг педагогик қарашлари 3. абу али ибн синонинг педагогик қарашлари 4. шарқ уйғониш даврида таълим-тарбия масалалари 5. соҳибқирон амир темур 6. муҳаммад тарағай –улуғбек 7. жадидчилик ҳаракатини вужудга келиши ва таълим ислоҳоти 8. абдулла авлонийнинг педагогик фаолияти 9. туркистонда маориф ишларининг ривожланиши 10. ўзбекистонда халқ маорифи соҳасидаги ислоҳотлар 11. мустақил ўзбекистонда таълим-тарбия ва педагогик фикрлар ўрта осиёда педагогик фикрнинг шаклланишида буюк мутафаккирларининг алоҳида хизматлари бор. абу наср форобий, абу райҳон беруний, абу али ибн сино каби буюк мутафаккирлар таълим-тарбия жараёнига жиддий қараганлар ва бу борадаги қимматли фи...

Формат DOC, 420,0 КБ. Чтобы скачать "ўрта осиёда педагогик фикр тараққиёти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўрта осиёда педагогик фикр тара… DOC Бесплатная загрузка Telegram