жисмоний тарбия ўқитувчисида замонавий педагогик технологияни таркиб топтиришнинг педагогик муаммо сифатида

DOC 83,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1359114267_41542.doc узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги www.arxiv.uz режа: 1. жисмоний тарбия ўқитувчисида замонавий педагогик технологияни таркиб топтиришнинг педагогик муаммо сифатида жисмоний тарбия машғулотлари турли даврларда турлича ташкил этиш республикамизда амалга оширилаётган «таълим тўғрисида»ги қонун ҳамда «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг асосий мақсади таълим тизимини жаҳон талаблари даражасида ислоҳ қилишдан иборат бўлиб, бунда амалга оширилиши лозим бўлган асосий йўналишлардан бири ўқувчилар жисмоний тарбия бўйича тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат. мамлакатимизда изчил равишда амалга оширилаётган кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий ғояси баркамол касб эгасини тарбиялашдан иборатдир. ислоҳотлар натижаси сифатида шакллантириладиган баркамол шахснинг мустақил ва ижодий фикрлаш сифатларини тарбиялаш умумий ўрта таълим муассасаларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. бу борада ўқувчиларнинг дарсдан ташқари машғулотларини самарали ташкил қилиш алохида аҳамият касб этади. ўзбекистон республикаси мустақилликка эришганлигининг дастлабки даврлариданоқ жаҳон тараққиётида муҳим ўринга эга миллий маънавиятимиз асосида озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш бош мақсад этиб белгиланди. ушбу буюк мақсадга эришишда асосий эътибор ёш авлодни …
2
шкил қилишда тизимлилик, мақсадга йўналтирилганлик етарлича ўз аксини топмай келмоқда. мазкур муаммо узоқ йиллар давомида педагог олимлар томонидан республикада ва хорижда кенг тадқиқ этилган. жумладан, атутов п.р., батўшев с.я., беспалько в.п., матвеев л.п., минаев б.н., шиян б.м., атаев а.к., абдуллаев а., ярашев к., коральевский в.в., коротова и.в., митронин в.п., крючков а.ф., тхоржевский д.а. ва бошқалар муаммонинг технологик асослари, жисмоний тарбия дарсларини, дарсдан ташқари ишларини ҳамда ёшларнинг фаолиятини назарий таълим билан боғлаб олиб бориш масалаларини ўз илмий тадқиқот ишларида ёритганлар. ўқувчиларни жисмоний тайёргарликга йўллаш ишларида уларнинг ижодкорлик сифатларини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эгадир. педагог олимларнинг фикрларини таҳлил қилиб, тадқиқотимизнинг эксперимент натижаларига таянган ҳолда биз мактабда ва дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларни жисмоний тарбия дарсларини ташкил этишга йўналтиришда техник ижодкорлик ва қишлоқ хўжалик тажрибачилигининг ривожланиши ўқувчиларнинг ғоявий-сиёсий, меҳнат, аҳлоқий, жисмоний ва эстетик тарбияси бирлиги асосида уларни миллий мафкурамиз асосида тарбиялашга мажмуавий ёндошиш ғояларини амалга оширишда ёрдам беради деган хулосага келдик. бунда бизнинг тадқиқот ишимиз …
3
лари шуни кўрсатадики ўқувчиларни дарс машғулотлари ва дарсдан ташқари вақтларида жисмоний тарбия дарсларини ташкил этишга йўллаш ишларини уюштиришда жисмоний тарбия ўқитувчиси асосий бўғин ҳисобланади. албатта, у ўз фаолиятини дастлаб таълим стандартлари асосида олиб бориши талаб этилади. зеро, жисмоний тарбиянинг вазифалари давлат таълим стандартлари (дтс) ва ўқув дастурида ифодаланган. ушбу ҳужжатларда мактабдаги жисмоний тарбия ва тарбиясининг мақсади изчил таърифланиб, бу тўғрида спортга муҳаббат ва спорт аҳлига ҳурмат туйғусини сингдиришдан, ўқувчиларни ҳозирги замон спорти асослари билан таништиришдан уларда жисмоний тарбия кўникмалари ва маҳоратини ҳосил қилишдан, онгли равишда жисмоний тайёргарликга ундашдан иборатлиги таъкидланган. жисмоний тарбия машғулотлари турли даврларда турлича ташкил этиб келинган. унинг мақсад ва вазифалари ҳам хилма-хил бўлган. бу ҳолатлар ўз навбатида жисмоний тарбия атамасини ўзига хос тушунишни тақозо этган. жисмоний тарбия тушунчасига изоҳ беришдан олдин, умуман мазкур соҳага дахлдор тушунча ва ибораларни санаб ўтиш маъқул бўлар эди. уларнинг асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин: жисмоний тарбия, жисмоний таълим, жисмоний машғулот, жисмоний тайёргарлик, жисмоний …
4
малиётга тадбиқини ўрганиш жараёнидир. жисмоний тарбия тушунчасига берилган таърифда маълум даражада тарбиянинг таълим билан узвий боғлиқлиги эътиборга олинган. биз ўрганган педагогик ва психологик адабиётларда инсоннинг шахс сифатидаги камолотида ақлий ва ахлоқий тарбияга кучли аҳамият берилганлиги алоҳида ажралиб тургани сезилди. аммо назаримизда жисмоний тарбия иккинчи даражада тургандек ҳис қилинган бўлсада, жисмоний тарбиясиз, аниқроғи жисмоний тарбиянинг таъсирисиз, на ақлий ва на ахлоқий тарбия мукаммал бўлмаслиги эътироф этилган. жисмоний тарбия инсон организмини морфологик ва функционал жиҳатлардан такомиллаштиради. бу дегани, танадаги барча аъзоларни нормал ривожланиши, жумладан бош мия ва олий нерв системасини тўғри шаклланиши ҳамда фаолият юритишини маълум нормага солиши деб тушуниш мумкин. бош мия, олий нерв системаси, қон айланиш тизимлари ақлий ва бошқа тарбия йўналишларининг нерв-физиологик асослари бўлиши мумкинлигини эътироф этганда, беихтиёр жисмоний тарбия инсонни комилликка олиб борувчи асосий тарбия тури эканлиги тан олинади. жисмоний тарбия организмни мукаммал ривожланишини йўлга қўйиши билан бирга, тананинг соғлом бўлишини, ҳар қандай ташқи юкламага чидамлилигини ҳам таъминлайди. …
5
и учун унумли меҳнат қилишга, бозор иқтисодиёти шароитида эркин фаолият юритишга, ўз имкониятларини тўла намоён этишга ўргатади. ватаннинг шону-шуҳратини дунёга ёйишга, зарур бўлса ҳар қандай ғаразли кучлардан эҳтиёт қилишга, мардонавор ҳимоя қилишга тайёрлайди. қадим замонлардан бери жисмоний тарбиянинг инсон ҳаётидаги беқиёс ўрни тўғри тушунилган ҳолда, уни қандай қилиб самарали бўлишини илмий-педагогик муаммо сифатида ўрганиб келинади. халқ оғзаки ижоди намуналарида, достонларда, эртак ва афсоналарда, мақол ва маталларда жисмоний тарбия юксак баҳоланиб келинган. диний манбаларда; «қуръон» ва пайғамбаримизнинг ҳадисларида жисмоний етуклик ниҳоятда қадрланган. ёзма педагогик адабиётнинг пайдо бўлиши жисмоний тарбиянинг назарий асосларини таркиб топиши ва ривожланишига замин ҳозирлади. ота-боболаримиздан бебаҳо маданий ва маърифий ёдгорлик сифатида яратилган ва бизгача етиб келган «авесто» китобида жисмоний тарбия ҳақида кўп яхши фикрлар айтилган. кучлилик, чаққонлик, мардлик, чидамлилик, қора кучларга нисбатан мардонавор курашиш жисмоний тарбиянинг қирралари сифатида улуғланган. адолат, ҳақиқатгўйлик, меҳнатсеварлик алоҳида шакллантирилиши зарур бўлган фазилатлар қаторига киритилган. абу наср фаробий, абу райҳон беруний, абу али ибн …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жисмоний тарбия ўқитувчисида замонавий педагогик технологияни таркиб топтиришнинг педагогик муаммо сифатида" haqida

1359114267_41542.doc узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги www.arxiv.uz режа: 1. жисмоний тарбия ўқитувчисида замонавий педагогик технологияни таркиб топтиришнинг педагогик муаммо сифатида жисмоний тарбия машғулотлари турли даврларда турлича ташкил этиш республикамизда амалга оширилаётган «таълим тўғрисида»ги қонун ҳамда «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг асосий мақсади таълим тизимини жаҳон талаблари даражасида ислоҳ қилишдан иборат бўлиб, бунда амалга оширилиши лозим бўлган асосий йўналишлардан бири ўқувчилар жисмоний тарбия бўйича тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат. мамлакатимизда изчил равишда амалга оширилаётган кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий ғояси баркамол касб эгасини тарбиялашдан иборатдир. ислоҳотлар натижаси сифатида шакллантириладиган баркамол шахсни...

DOC format, 83,5 KB. "жисмоний тарбия ўқитувчисида замонавий педагогик технологияни таркиб топтиришнинг педагогик муаммо сифатида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.