жисмоний тарбия воситалари

DOC 160,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403351184_45170.doc жисмоний тарбия воситалари режа: 1. жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг асосий воситаси сифатида 2. жисмоний машқлар классификацияси 3.жисмоний машқларни тарихий классификацияси 4.жисмоний машқларни харакат сифатларини ривожлантиришига қараб классификациялаш 5.табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллар 6.жисмоний машқларнинг таъсирини белгиловчи омиллар жисмоний .машқлар жисмоний тарбиянинг асосий воситаси бўлиб, у тарихан гимнастика, ўйинлар, спорт ва туризм тарзида гуруҳларга ажратилиб, тарбия жараёнининг воситаси сифатида фойдаланиб келинди. жисмоний машк деб, жисмоний тарбия қонуниятлари талабларига жавоб берувчи, онгли равишда бажариладиган ихтиёрий ҳаракат фаолиятларининг турли туркуми тушунилади. бундай ҳаракат фаолиятлари гимнастика, ўйинлар, спорт, туризм машқлари сифатида тарихан тизимлаштирилди, усулияти тўпланди ва тўлдирилди. жисмоний машқни вужудга келиши тарихан катор дарсликларда (а.д. новиков, б.а. ашмарин ва бошқалар, 1966, 1979) ибтидоий жамоа тузуми даврига тўғри келади деб кўрсатилади. жисмоний машкнинг вужудга келишида объектив сабаб қилиб ибтидоий одамнинг корин тўйдириш мақсадида ов қилиши, субъектив сабаб сифатида онгнинг шакилланиши деб қаралди. ибтидоий қуролларни ишлатишни билмаган ибтидоий одам ўз ўлжасини (овини) ҳолдан толдиргунча …
2
ш, сакрашлар машк қилина бошланган. бу эса жисмоний машқларни ҳамда жисмоний тарбиянинг элементларини вужудга келиши ва шакилланиш даври деб қаралган. шу кунга келиб бу машқлар ҳозирги замоннинг енгил атлетика, гимнастика, спорт ўйинлари, якка курашлари, туризм ва спортнинг бошқа турлари тарзида жисмоний тарбия жараёни учун асосий восита сифатида фойдаланилмоқда. жисмоний машқлар хилларининг кўпайишига инсоннинг меҳнат фаолияти хам таъсир кўрсатди. маълумки, меҳнат жисмоний куч, чидамлилик, тезкорлик, чаққонликдек инсоннинг жисми (ҳаракат) сифатларининг маълум даражадаги тайёргарлиги, унинг ривожланганлигини талаб қилади. тарбия амалиётида, асосан, инсон меҳнат фаолиятида кўллайдиган ҳаракатларини кўпроқ машқ қилади. жисмоний машқнинг ривожланишида диний маросимлар, байрамлардаги ўйинлар, ракслар, ҳарбий фаолиятдаги, санъатдаги онгли равишда бажариладиган ихтиёрий ҳаракатлар восита бўлиб хизмат қилади. жисмоний машқлар табиатини табиий қонунлар и.м. сеченов ва и.п. павловнинг илмий дунёкарашларида очиб берилган. ихтиёрий ҳаракат сеченовнинг фикрича, онг ва ақл билан бошқарилади ҳамда бирор мақсадга йўналтирилган бўлади. павлов эса ҳаракатларни физиологик механизмини очиб, ҳаракатлар бош мия пустлоқ қисмининг тўплаш хусусияти билан боглиқлигини …
3
назарий билим ва амалий ҳаракат малакалари киради. бу элементларнинг барчаси жисмоний машкнинг умумий мазмунини вужудга келтиради. жисмоний машкнинг шак.пи уларнинг ички ва ташки структурасини мувофиклигида кўринади. машкнинг ички структурасига шу фаолиятни бажаришда иштирок этадиган скелет мускуллари, уларнинг қисқариши, чўзилиши, буралиши ва ҳ.к., биомеханик, биохимик боғланишлари — энергия сарфланиши, юрак-томир, нафас олиш, нерв бошқаруви ва бошка органалардаги жараёнлар, уларнинг ўзаро боғлиқлигининг, ўз ичига олади. биологик, механик, психологик ва бошқа жараёнларнинг машк бажаришда бирини бири билан алоқаси, ўзаро келишилганлиги югуриш машқларида бошкача бўлса, штанга кўтаришда бошкача, яъни ички структура турлича бўлади. машқнинг ташқи шакли, ташки структураси эса ўша машқнинг ташқи кўриниши, ҳаракатни бажариш пайтига кетган вакт ёки куч сарфлаш меъёри ва ҳаракат интенсивлигини кўриниши билан характерланади. жисмоний машқлар шакли ва мазмуни ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-бирини тақазо этади. мазмуннинг ўзгариши шаклни ўзгаришига олиб келади. мазмун шаклга нисбатан асосий ролни ўйнайди. масалан, ҳар-хил масофада тезлик сифатининг намоён бўлиши югуриш техникасининг хам турлича бўлишига сабабчи …
4
и усулиятларда бажарилади, масалан, баландликка сакрашда планкага тўғридан, чап, ўнг томонлардан югуриб келиб ва планкага яқин ёки ундан узокдаги оёқ билан депсиниш мумкин. аслида эса шу машқни юқорида қайд қилинганидан бошқачароқ, осон, оз энергия сарфлаб, белгиланган хдракатни (вазифани) самарали ҳал этиш усулияти мавжуд. ҳаракат вазифасини осон самарали ҳал килиш учун танланган ҳаракат акти (фаолият)ни — жисмоний машк техникаси деб аташ қабул қилинган. техника - грекча сўз бўлиб «бажара олиш санъати» деган маънони билдиради. жисмоний машк техникаси доим ўзгариб туради ва такомиллашади. такомиллашган ҳаракат техникаси юқори натижа кўрсатиш гарови бўлиб унга спортчиларнинг тинимсиз тер тўкиши оркали эришилади. спортчининг жисмоний тайёргарлигини ортиши ёки унинг гавдаси тузилиши (анатомияси), бошқача айтганда жисмоний ривожланганликни кўрсатувчи кўрсаткичларнинг турли-туманлиги (сон суягини калтали ёки узунлиги, елка суяги ўлчамининг турли хиллиги ва ҳ.к.) спорт тури — жисмоний машқлар бажариш техникасини асосини унинг звенолари ёки деталларини ўзгаришига, алмашишига сабаб бўлиши мумкин. техника унинг асоси, звенолари ва деталлари деб қисмларга бўлинган. …
5
арилаёетган ҳаракатнинг асосий механизми — сакрашларда депсиниш, улоктиришларда финал куч сарфлашни бажариш учун ёрдам берадиган ҳаракат фаолияти таркибидаги бўлаклар тушунилади. .педагогик жараёнда машқнинг асосий звеноси механизмини ўзлаштириш ўқитишнинг негизи деб қаралади. техниканинг ўзлаштирилиши машк техникасининг асосини ўрганиш демакдир. техниканинг детали бу, ҳаракат таркибига кирган, лекин унинг асосига, звеноларига зиён етказмайдиган кўшимча ҳаракатлар ёки шу ҳаракат механизми таркибидаги энг майда бўлаклардир. уни ҳаракат таркиби1а бажарса ҳам бажармаса хам бўлади. масалан, узунликка сакрашда кимдир танага тезлик беришни кескин тезланиш билан, кимдир тезланишни астасекинлик билан бошлайди; қиска масофага югурувчи — ҳам тўсиқлар оша, ҳам тўсиқлар сиз югуриш йўлкасида тез ҳаркатлана олади. старт учун старт колодкасини ўрнатиш эса иккала масофада турлича, улар кайсидир детали билан бирибиридан фарқ қилади, лекин бу детал машк техникасини асос ёки звеносига зиён етказмайди. рационал спорт техникаси. рационал спорт техникасининг асосий қоидаси шундан иборатки фаолиятни бажаришда актив ва пассив ҳаракатлантирувчи кучлардан тўлақонли ва мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиб, шу вактнинг ўзида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жисмоний тарбия воситалари" haqida

1403351184_45170.doc жисмоний тарбия воситалари режа: 1. жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг асосий воситаси сифатида 2. жисмоний машқлар классификацияси 3.жисмоний машқларни тарихий классификацияси 4.жисмоний машқларни харакат сифатларини ривожлантиришига қараб классификациялаш 5.табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллар 6.жисмоний машқларнинг таъсирини белгиловчи омиллар жисмоний .машқлар жисмоний тарбиянинг асосий воситаси бўлиб, у тарихан гимнастика, ўйинлар, спорт ва туризм тарзида гуруҳларга ажратилиб, тарбия жараёнининг воситаси сифатида фойдаланиб келинди. жисмоний машк деб, жисмоний тарбия қонуниятлари талабларига жавоб берувчи, онгли равишда бажариладиган ихтиёрий ҳаракат фаолиятларининг турли туркуми тушунилади. бундай ҳаракат фаолиятлари гимнастика, ўйинлар, спор...

DOC format, 160,5 KB. "жисмоний тарбия воситалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.